ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Давлат божхона қўмитасининг 29.12.2021 й. 01-02/12-59-сон "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 27.01.2022 й. 2773-7-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.01.2022 й.

N 2773-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

29.12.2021 й.

N 01-02/12-59


ҚАРОРИ



Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон "Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-07-сон қарори (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 133-модда) билан тасдиқланган Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                                А. Мавлонов






Қарорга

ИЛОВА



Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 12-банднинг биринчи, иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "мансабдор шахси" деган сўзлар "ходими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ БЮД қоғозга чоп этилганда божхона органининг ваколатли ходими электрон БЮДдаги маълумотлар акс эттирилган ҳар бир вараққа тегишли штамп қўяди, уни ўз имзоси ва шахсий рақамли муҳри (агар божхона органи ходимига шахсий рақамли муҳр бириктирилмаган бўлса, божхона органининг муҳри) билан тасдиқлайди, қоғознинг юқори ўнг бурчагини эса "Нусха" ёзуви билан белгилайди.".


3. 22-банднинг 5-кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Графада мазкур Йўриқноманинг 4-иловасида келтирилган Божхона постлари таснифлагичига мувофиқ БЮД тақдим этиладиган божхона постининг бешта рақамли коди кўрсатилади;".


4. 25-банднинг 5-кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Графада Божхона постлари таснифлагичига мувофиқ БЮД тақдим этиладиган божхона постининг бешта рақамли коди кўрсатилади;".


5. 28-банднинг 2-кичик банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1 - ташқи савдо контрактининг (шартномасининг, келишувининг) Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимидаги идентификация рақами (бундан олиб чиқилаётган товарлар ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) ижросига боғлиқ бўлмаган ҳоллар мустасно);".


6. 43-банд "8," рақамидан кейин "9, 11," рақамлари билан тўлдирилсин.


7. 45-бандда:


а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"45. БЮДнинг 9, 11, 44, 45, 46, 49, 50 ва "С" графаларини тўлдирилиши қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:";


б) 1-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) 9-графа. "Молиявий тартибга солиш учун жавобгар шахс".

Графада ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви)ни тузган ва ушбу контракт (шартнома, келишув) бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун жавобгар бўлган юридик ёки жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Графа мазкур Йўриқноманинг 25-бандида белгиланган тартиб асосида тўлдирилади.

Товарлар Олиб кириш контракти асосида олиб кирилмаган ҳолларда графани тўлдириш талаб этилмайди;";


в) қуйидаги мазмундаги 1-1, 1-2-кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"1-1) 11-графа. "Савдо қилинаётган мамлакат".

Графанинг чап бўлмасида савдо қилинаётган мамлакатнинг Дунё мамлакатлари таснифлагичига мувофиқ рақамли коди кўрсатилади.

БЮДнинг 9-графасида кўрсатилган шахс билан ташқи савдо контрактини (шартномасини, келишувини) тузган шахс рўйхатга олинган ёки доимий яшайдиган, мазкур контрактга (шартномага, келишувга) мувофиқ товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган ёки унинг ижроси юзасидан товарларнинг божхона режими ўзгартирилаётган мамлакат савдо қилинаётган мамлакат ҳисобланади.

Мамлакат ёки ҳудуд Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2467, 2013 йил 12 июнь) 1-иловасида келтирилган Имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда ошкор этиш ва ахборот бериш назарда тутилмайдиган давлат ва ҳудудлар (оффшор ҳудудлар) рўйхатга киритилган бўлса, графанинг ўнг бўлмасида "1" коди кўрсатилади. Агар мамлакат ёки ҳудуд мазкур хатбошида назарда тутилган Рўйхатга киритилган бўлмаса, графанинг ўнг бўлмасида "2" коди кўрсатилади.

Товарлар Олиб кириш контракти асосида олиб кирилмаган ҳолларда графани тўлдириш талаб этилмайди;

1-2) 44-графа. "Қўшимча маълумотлар/тақдим этилаётган ҳужжатлар".

Графа товарларни олиб чиқишда мазкур Йўриқноманинг 22-бандида, олиб киришда - 25-бандида белгиланган тартибда тўлдирилади.

Графада қуйидагилар кўрсатилади (маълумотларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади):

товарнинг кузатув ҳужжатларининг рақамлари (рўйхат рақамлари);

товарларни божхона омборига жойлаштираётган шахс билан божхона омбори эгаси ўртасидаги битим рақами ва санаси;

божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар ва маълумотлар (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги баённомалар, товарларни божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдонларга жойлаштирилганда ваколатли шахснинг аризаси ва божхона тўловлари тўланиши таъминланишини тасдиқловчи ҳужжат номи, рақами, санаси, суммаси ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар);

905 тартиб рақами остида товарни божхона омбори божхона режими остида сақланиши сабабларига оид қуйидаги кодлардан бири кўрсатилади:

"001" - агар товарнинг сақланиш сабаби тегишли сертификат олиш билан боғлиқ бўлса;

"002" - агар товарнинг сақланиш сабаби тегишли рухсатнома ва лицензия олиш билан боғлиқ бўлса;

"003" - агар товарнинг сақланиш сабаби божхона тўловлари бўйича имтиёз олиш билан боғлиқ бўлса;

"004" - агар товарнинг сақланиш сабаби тегишли шартнома билан боғлиқ бўлса;

"005" - агар товарнинг сақланиш сабаби молиявий маблағ йўқлиги билан боғлиқ бўлса;

"006" - агар товарнинг сақланиш сабаби кейинчалик товарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан қайтариб олиб чиқиб кетилиши кутилаётганлиги билан боғлиқ бўлса;

"007" - агар товарнинг сақланиш сабаби товарни бошқа шахсга ўтказилиши кутилаётганлиги билан боғлиқ бўлса;

"008" - агар товарнинг сақланиш сабаби товарга нисбатан тақиқ қўйилганлиги билан боғлиқ бўлса;";


г) 6-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6) "С" графа.

Графада қуйидагилар кўрсатилади:

товарлар Олиб кириш контракти асосида олиб кирилганда, 1 рақами остида ташқи савдо контрактининг (шартномасининг, келишувининг) Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимидаги идентификация рақами;

2 рақами остида товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган сана кўрсатилади. Олиб кирилган сана Ўзбекистон Республикаси чегарасидан ўтиш пунктидаги чегара божхона постида товарнинг кузатув ҳужжатларига қўйиладиган штамп санаси бўйича аниқланади.".


8. 88-банднинг 5-кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Графада Божхона постлари таснифлагичига мувофиқ БЮД тақдим этиладиган божхона постининг бешта рақамли коди кўрсатилади;".


9. 90-бандда:


а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"90. Божхона органи томонидан графаларнинг тўлдирилиши:";


б) 6-кичик бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Электрон БЮДда мазкур графада божхона органи томонидан ушбу БЮДда баён этилган товарларга нисбатан қабул қилинган қарор ҳақидаги божхона органи белгилари (ёзувлари) кўрсатилади. Божхона органи белгилари (ёзувлари) божхона органи ходимининг ЭРИси билан тасдиқланади, бундан автоматлаштирилган тарзда расмийлаштирилган БЮДлар мустасно.";

учинчи хатбошидаги "мансабдор шахсининг" деган сўзлар "ходимининг" деган сўз билан алмаштирилсин;


10. 91-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"91. Қоғоз шаклдаги БЮД орқали товарларни вақтинчалик олиб кириш ёки вақтинчалик олиб чиқиш божхона режимларига декларациялашда божхона органи ходими томонидан, БЮДнинг 1 ва 3-нусхаларидаги "C" графаси қуйида келтирилган тартибда тўлдирилади:

"C" графанинг 3-бандида - вақтинчалик олиб кириш муддатлари узайтирилганда "20__" "____" "____" гача узайтирилди" ёзуви қайд этилади.".


11. 92-банднинг еттинчи хатбошисидаги "мансабдор шахсининг" деган сўзлар "ходимининг" деган сўз билан алмаштрилсин.


12. 4-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


13. 12-иловада:


а) қуйидаги мазмундаги 38-10 - 38-17-позициялар билан тўлдирилсин:

"

38-10

Янги махсус киритиладиган биологик актив моддаларни олиб киришга рухсатнома


431

БАД



38-11

Янги озиқ-овқат қўшимчаларини олиб киришга рухсатнома


432

НПП



38-12

Янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика воситаларини олиб киришга рухсатнома


433

ХБПП



38-13

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ёпиқ турдаги божхона омборига жойлаштириш ҳуқуқига рухсатнома


434

НППС



38-14

Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома


435

КУРГ



38-15

Ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситалари учун рухсатнома


436

КИЗ



38-16

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юкларни транзит равишда олиб ўтишга рухсатнома


437

СГТ



38-17

Юқори сифат ва назорат тизимига эга мамлакатлар томонидан асбоб-ускуна, бутловчи қисмлар, хом ашё, ўлчов воситалари, кимёвий реагентлар, кўтариш мосламалари ва транспорт воситаларига берилган сертификат ва декларация


438

ЮСМ

";

б) қуйидаги мазмундаги 69-14 - 69-17-позициялар билан тўлдирилсин:

"

69-14

Пахта чигитини ва бошоқли дон экинларининг уруғликларини олиб чиқиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қарори


864

ПУК



69-15

Сертификатлаштириш органининг импортёр аризаси бўйича (цемент маҳсулотлари учун) қабул қилган қарори


865

ПСО



69-16

Технологик асбоб-ускунанинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқловчи техник паспорти ёки ишлаб чиқарувчининг ҳужжати


867

ТПОД



69-17

Товарларни (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилишга рухсат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат


868

ДХИР

".

14. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Божхона юк декларациясини тўлдириш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

4-ИЛОВА



Божхона постлари

ТАСНИФЛАГИЧИ

Т/р

Ўзбекистон Республикаси ДБҚ ҳудудий

бошқармалари постларининг номи


Пост коди



Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси


1.

"Нукус аэропорти" чегара божхона пости


35001


2.

"Нукус" ТИФ божхона пости


35002


3.

"Хўжайли" чегара божхона пости


35003


4.

"Довут-ота" чегара божхона пости


35004


5.

"Тўрткўл" ТИФ божхона пости


35009


6.

"Қорақалпоғистон" темир йўл чегара божхона пости


35010


7.

"Қўнғирот" ТИФ божхона пости


35012


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Андижон вилояти бўйича бошқармаси


8.

"Дўстлик" чегара божхона пости


03002


9.

"Андижон аэропорти" чегара божхона пости


03003


10.

"Бобур" ТИФ божхона пости


03004


11.

"Маданият" чегара божхона пости


03009


12.

"Андижон" ТИФ божхона пости


03011


13.

"Савай" темир йўл чегара божхона пости


03014


14.

"Асака" ТИФ божхона пости


03015


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Бухоро вилояти бўйича бошқармаси


15.

"Бухоро аэропорти" чегара божхона пости


06001


16.

"Когон" ТИФ божхона пости


06002


17.

"Бухоро" ТИФ божхона пости


06006


18.

"Қоровулбозор" ТИФ божхона пости


06007


19.

"Ғиждувон" ТИФ божхона пости


06008


20.

"Қоракўл" ТИФ божхона пости


06009


21.

"Олот" чегара божхона пости


06010


22.

"Хўжадавлат" темир йўл чегара божхона пости


06011


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Жиззах вилояти бўйича бошқармаси


23.

"Учтўрғон" чегара божхона пости


08003


24.

"Жиззах" ТИФ божхона пости


08004


25.

"Қўшкент" чегара божхона пости


08007


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси


26.

"Насаф" ТИФ божхона пости


10002


27.

"Муборак" ТИФ божхона пости


10005


28.

"Китоб" ТИФ божхона пости


10006


29.

"Қамаши-Ғузор" ТИФ божхона пости


10007


30.

"Қарши-Керки" чегара божхона пости


10008


31.

"Талимаржон" ТИФ божхона пости


10011


32.

"Қарши аэропорти" чегара божхона пости


10012


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Навоий вилояти бўйича бошқармаси


33.

"Тинчлик" ТИФ божхона пости


12001


34.

"Навоий аэропорти" чегара божхона пости


12002


35.

"Навоий" ТИФ божхона пости


12003


36.

"Зарафшон" ТИФ божхона пости


12008


37.

"Навоий индустриал" ТИФ божхона пости


12012


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Наманган вилояти бўйича бошқармаси


38.

"Наманган аэропорти" чегара божхона пости


14002


39.

"Учқўрғон" чегара божхона пости


14003


40.

"Косонсой" чегара божхона пости


14004


41.

"Поп" чегара божхона пости


14005


42.

"Наманган" ТИФ божхона пости


14010


43.

"Чуст" ТИФ божхона пости


14014


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси


44.

"Самарқанд аэропорти" чегара божхона пости


18001


45.

"Жартепа" чегара божхона пости


18002


46.

"Самарқанд" ТИФ божхона пости


18005


47.

"Улуғбек" ТИФ божхона пости


18007


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси


48.

"Термиз аэропорти" чегара божхона пости


22002


49.

"Сариосиё" чегара божхона пости


22003


50.

"Сариосиё" темир йўл чегара божхона пости


22004


51.

"Термиз" ТИФ божхона пости


22005


52.

"Денов" ТИФ божхона пости


22006


53.

"Гулбаҳор" чегара божхона пости


22007


54.

"Дарё порти" ТИФ божхона пости


22011


55.

"Жарқўрғон" ТИФ божхона пости


22013


56.

"Болдир" темир йўл чегара божхона пости


22015


57.

"Айритом" чегара божхона пости


22017


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси


58.

"Ховособод" чегара божхона пости


24002


59.

"Ховос" ТИФ божхона пости


24003


60.

"Сирдарё" чегара божхона пости


24004


61.

"Гулистон" ТИФ божхона пости


24009


62.

"Сайхун" ТИФ божхона пости


24010


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Тошкент вилояти бўйича бошқармаси


63.

"Яллама" чегара божхона пости


27001


64.

"Навоий" чегара божхона пости


27008


65.

"С.Нажимов" чегара божхона пости


27009


66.

"Ойбек" чегара божхона пости


27011


67.

"Бекобод авто" чегара божхона пости


27013


68.

"Чирчиқ" ТИФ божхона пости


27014


69.

"Олмалиқ" ТИФ божхона пости


27015


70.

"Янгийўл" ТИФ божхона пости


27016


71.

"Бекобод" ТИФ божхона пости


27018


72.

"Назарбек" ТИФ божхона пости


27019


73.

"Келес" ТИФ божхона пости


27020


74.

"Ғишткўприк" чегара божхона пости


27021


75.

"Фарҳод" чегара божхона пости


27023


76.

"Бекобод" темир йўл чегара божхона пости


27024


77.

"Ангрен" ТИФ божхона пости


27028


78.

"Ўзбекистон" темир йўл чегара божхона пости


27029


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Фарғона вилояти бўйича бошқармаси


79.

"Фарғона аэропорти" чегара божхона пости


30001


80.

"Қўқон" ТИФ божхона пости


30002


81.

"Қувасой" ТИФ божхона пости


30003


82.

"Фарғона" чегара божхона пости


30004


83.

"Андархон" чегара божхона пости


30005


84.

"Риштон" чегара божхона пости


30006


85.

"Ровот" чегара божхона пости


30008


86.

"Водий" ТИФ божхона пости


30009


87.

"Ўзбекистон" чегара божхона пости


30010


88.

"Сўх" чегара божхона пости


30012


89.

"Қиргули" ТИФ божхона пости


30015


90.

"Марғилон" ТИФ божхона пости


30017


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Хоразм вилояти бўйича бошқармаси


91.

"Шовот" чегара божхона пости


33001


92.

"Дўстлик" чегара божхона пости


33004


93.

"Ҳазорасп ЭИЗ" ТИФ божхона пости


33005


94.

"Урганч" ТИФ божхона пости


33007


95.

"Урганч аэропорти" чегара божхона пости


33011


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси


96.

"Тошкент-товар" ТИФ божхона пости


26002


97.

"Арк булоқ" ТИФ божхона пости


26003


98.

"Чуқурсой" ТИФ божхона пости


26004


99.

"Чет эл ваколатхоналари" ТИФ божхона пости


26005


100.

"Бош почтамт" ТИФ божхона пости


26007


101.

"Келес" темир йўл чегара божхона пости


26009


102.

"Сирғали" ТИФ божхона пости


26010


103.

"Чуқурсой техник идора" темир йўл чегара божхона пости


26013


"Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси


104.

"Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропорти" чегара божхона пости


00101


105.

"Авиа юклар" ТИФ божхона пости


00102

".

           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 27 январь





















































Время: 0.0221
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск