Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нархларнинг шаклланиши. Курилишларни молиялаштириш /

Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 31.01.2022 й. 46-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 31 январдаги

46-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш

бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш

ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом мақсадли дастурларга мувофиқ давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш борасидаги давлат буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган тендер савдолари учун татбиқ этилади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


акцепт - платформа томонидан оферент электрон тендер ғолиби деб белгилангандан сўнг ушбу оферентга тасдиқлаш учун автоматик равишда юбориладиган электрон хабарнома;

давлат буюртмачиси - давлат харидларини амалга оширувчи давлат органлари ва муассасалари, бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар;


жорий йил учун молиявий мажбуриятлар ҳажми - оферент томонидан жорий йилда бажариш мажбуриятини олган ишларнинг шартномада кўрсатилган қиймати. Бунда йилдан йилга ўтувчи объектлар бўйича молиявий мажбуриятлар ҳажмини ҳисоблашда, оферент ютиб олган объектнинг тасдиқланган қурилиш-монтаж ишлари бўйича манзилли рўйхатда назарда тутилган ҳисобот йилида бажариладиган ишлар қиймати инобатга олинади;


захирадаги ғолиб - электрон тендер якунига кўра платформа томонидан ғолиб деб эътироф этилган оферентнинг тендер таклифидан кейинги тендер таклифи энг мақбул деб эътироф этилган оферент;


оператор - давлат харидлари субъектларига давлат харидларининг электрон тизимларида харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи, давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган томонидан белгиланадиган махсус ваколатли юридик шахс;


оферент - электрон рейтингда мавжуд бўлган, қурилиш соҳасидаги электрон тендерда қатнашиш ва ғолиб бўлиш мақсадида ўз таклифини платформага электрон шаклда жойлаштирган қурилиш-пудрат ташкилоти;


талабгор - офертаси платформа томонидан рўйхатдан ўтказилгунга қадар эълонда кўрсатилган шартларга мувофиқ электрон тендерда қатнашиш истаги бўлган ҳамда электрон рейтингда мавжуд бўлган қурилиш-пудрат ташкилоти;


тендерни ўтказиш бўйича махсус ахборот платформаси - қурилиш соҳасида давлат харидлари амалга оширилиши, харидлар тўғрисидаги эълонлар, харид қилиш тартиб-таомиллари, оферентларнинг таклифлари, харидлар якунлари ҳақидаги ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ахборотлар электрон шаклда жойлаштирилишини ва кўрилишини, шунингдек, пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича тендерларни электрон ўтказилишини таъминловчи веб-сайт ва махсус электрон платформа (кейинги ўринларда - платформа);

тендер предмети - лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича ваколатли орган томонидан берилган ижобий комплекс экспертиза хулосаси мавжуд бўлган қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган объект;


тендер таклифи - электрон тендер ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ тендер предметига нисбатан оферентнинг платформа орқали электрон шаклда тақдим этилган таклифи;


тендер таклифини таъминлаш кафолати - тендер предметининг бошланғич нархидан (ҚҚС билан) 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати бўлиб, Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида яхлитланган миқдорда белгиланади;


тендер ташкилотчиси - қурилиш соҳасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш бўйича электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлигини ҳамда мувофиқлигини ўрганиб чиқувчи, эълонни платформага жойлаштирувчи ихтисослаштирилган ташкилот;


электрон тендер - қурилиш соҳасида давлат харидини амалга оширишнинг рақобатли тартиб-таомили воситасида тендер предметининг ижрочисини аниқлашни назарда тутувчи электрон механизм бўлиб, унинг натижасига кўра тендер предмети бўйича энг яхши шартларни таклиф этган оферент ғолиб деб эътироф этилади;


электрон тендер ҳужжатлари - тендер предметининг молиявий, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари ҳамда тендерни ташкил этиш шартлари ва ўтказиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги дастлабки ахборотни ўз ичига олувчи, давлат буюртмачиси томонидан тайёрланадиган электрон ҳужжатлар тўплами;


эълон - давлат харидларини амалга ошириш усули, талаблари ва шартлари, таклифларни тақдим этиш муддатлари ҳамда тартиби кўрсатилган, махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига давлат буюртмачисининг топшириғига мувофиқ тендер ташкилотчиси томонидан жойлаштириладиган бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги ахборот;

қурилиш-пудрат ташкилотларининг соҳавий электрон рейтинги - "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимининг соҳалар бўйича қурилиш-пудрат ташкилотларининг кадрлар билан таъминланганлиги, молиявий кўрсаткичлари, рақобатбардошлиги, иш тажрибаси, моддий-техник базаси ва меҳнат муҳофазаси бўйича мезонларга мувофиқ малака талабларини белгиловчи ҳамда бошқа рейтинг кўрсаткичларини ўзида акс эттирадиган электрон платформа;


қурилиш соҳасидаги давлат харидларининг субъектлари (тендер иштирокчилари) - давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси, оператор ва электрон рейтингда мавжуд бўлган талабгор/оферентлар;

ғолиб - электрон тендер якунига кўра платформа томонидан ғолиб деб эътироф этилган оферент.


3. Мазкур Низом давлат буюртмачиларининг бир пудрат шартномаси бўйича қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 6000 бараваридан ортиқ бўлган қурилиш соҳасидаги электрон тендерларга нисбатан тадбиқ этилади.

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 6000 бараваридан кам бўлган қурилиш соҳасидаги электрон тендерларга ушбу Низом талаблари тавсиявий аҳамиятга эга.

Агарда объектнинг бошланғич қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 6000 бараваридан кам бўлса, қурилиш-пудрат ташкилотларини танлаш мазкур низом билан ўрнатилган тартиб асосида қонунчиликда белгиланган муддатда амалга оширилади.

4. Давлат буюртмачиси электрон тендерларни операторлар орқали онлайн режимда ўтказади.

Қурилиш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими ҳамда оператор ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўяди.


5. Мазкур Низом қоидалари:

Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа мақсадли дастурларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорларида назарда тутилган давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича соҳавий рейтингда мавжуд бўлган қурилиш-пудрат ташкилотларини аниқлашда;

Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш соҳасидаги харидларга нисбатан қўлланилади.

Агар қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа мақсадли дастурларда назарда тутилган давлат бюджети маблағлари билан бирга бюджетдан ташқари маблағлар жалб қилинган бўлса, қурилиш-пудрат ташкилоти мазкур Низом талаблари асосида аниқланади.


6. Мазкур Низомнинг амал қилиши:

давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун давлат харидлари, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидларига, шунингдек, "fast-track" усулидаги қурилишга;

Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туман ва шаҳарлар бюджетлари захира фондларидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган давлат харидларига;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидларига;

фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўладиган давлат харидларига;

халқаро молия институтлари маблағлари (тўлиқ ёки қисман) ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларига нисбатан татбиқ этилмайди.


7. Капитал қурилишда тендер ҳужжатлари ва техник вазифалар фақат ишлар (хизматлар) ҳажмларини ва уларнинг нарх параметрларини баҳолаш қисми бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК (кейинги ўринларда - экспертиза маркази)нинг ижобий хулосаси бўлмаса, тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълонни платформага жойлаштириш тақиқланади.


8. Бир шартнома бўйича қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 000 бараваридан кам бўлган тендер предмети учун экспертиза марказининг хулосаси талаб этилмайди. Унинг ўрнига "Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси" ДУК ёки унинг ҳудудий филиалларининг ижобий хулосаси асос ҳисобланади.


9. Тендер предметининг бошланғич нархи (ҚҚС билан) базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 000 бараваригача бўлган электрон тендерларда фақат ўша ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри)да юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган талабгорлар қатнашади (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ягона ҳудуд деб қабул қилинади).

Бунда агар талабгор юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳудудда ушбу Низом талабларига мувофиқ расмийлаштирилган шартнома шартларига кўра ишларни якунламаган ҳолда бошқа ҳудудга юридик манзилини кўчирган тақдирда, аввалги юридик манзил ҳудудидаги шартнома шартларига кўра ишлар якунланмагунича ушбу талабгор янги юридик манзил ҳудудидаги электрон тендерларга платформа томонидан қўйилмайди.

Тендер предметининг бошланғич нархи (ҚҚС билан) базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 000 баравари ва ундан юқори бўлган объектлар ҳамда III ва IV хавф-хатар тоифасидаги объектлар бўйича ўтказиладиган электрон тендерларида ҳудудий чеклов татбиқ этилмайди.



2-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТЕНДЕРНИ ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИ


10. Электрон тендер ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қуйидаги тартибда ўтказилади:

а) давлат буюртмачиси:

Молия вазирлигининг ахборот тизимида белгиланган тартибда шахсий ғазна ҳисобварақлари очади;

платформада рўйхатдан ўтиб, объектнинг идентификация рақамини киритади;

платформада тендер ташкилотчисини танлайди ҳамда шартнома имзолайди;

электрон тендер ҳужжатларини тендер ташкилотчисига тақдим этади;

б) тендер ташкилотчиси:

электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилигини ўрганиб чиқади;

платформага тендер предмети тўғрисидаги эълонни жойлаштиради;

в) талабгор:

эълонга мувофиқ қурилиш-монтаж ишлари бажариладиган ҳудудга (жойнинг ўзига) чиққан ҳолда объектни ўрганиб чиқади;

24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзилини платформага киритади ҳамда шахсий кабинетини очади;

г) талабгор шахсий кабинети орқали тендер предмети бўйича тендерда қатнашиш учун платформага ўзининг СТИР хос рақамини киритади;

д) платформа талабгор киритган СТИР бўйича вазирлик, ташкилот ва тизимларнинг маълумотлар базасидан қуйидагиларни автоматик тарзда:

"Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимидан соҳавий электрон рейтингда мавжудлигини ҳамда тендер предметининг қиймати ва хавф-хатар тоифасига мослигини;

Давлат солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан солиқлардан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини;

Марказий банкнинг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий ва иккиламчи ҳисобрақамида 2-сон картотека қарздорлиги ҳамда банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини;

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг ўз балансидаги асосий фондларига ва мулкига тақиқ қўйилмаганлигини;

Давлат статистика қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми оферент томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажми 2 баравардан ошмаганлигини;

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг электрон маълумотлар базасидан Транспорт назорати инспекциясида рўйхатга олинган объектлар бўйича қурилишни якунлаш муддатидан ўтиб кетмаганлигини;

Молия вазирлигининг Ғазначилик тизимидан рўйхатдан ўтган тендер натижасида ёки тўғридан-тўғри имзолаган пудрат шартномалари ижроси тўғрисидаги маълумотларни;

Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг электрон маълумотлар базасидан қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияларида рўйхатга олинган объектлар бўйича қурилишни якунлаш муддатидан ўтиб кетмаганлигини;

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агенлигининг электрон маълумотлар базасидан платформада ўз таклифини бириктирган оферентлар ўртасида ҳамда ушбу оферентлар билан давлат буюртмачиси ўртасида аффилланганлик хусусияти мавжуд эмаслигини;

платформанинг ўз тизимидан ҚҚС билан таклиф нархининг ҚҚС билан бошланғич нархидан баланд ҳамда 95 фоизидан паст эмаслигини, шунингдек, таклиф этилган қурилиш муддати объект бўйича белгиланган қурилиш муддатидан ортиқ ёки кам эмаслигини;

е) талабгор ушбу банднинг "д" кичик бандида назарда тутилган талаблардан ижобий натижалар билан ўтганда оферент ҳисобланади ҳамда:

тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати оператор томонидан очилган ҳисобрақамга пул ўтказади;

ушбу Низомга 2, 3, ва 4-иловаларга мувофиқ шаклларни тўлдирган ҳолда платформага юклайди.

Бунда оферент ғолиб бўлган тақдирда, танлов шартларига мувофиқ электрон платформага тендер ташкилотчиси томонидан юкланган лойиҳа-смета ҳужжатларидаги иш ҳажмларини тўлиқ бажариш мажбуриятини олади;

ж) платформа:

оферентлар таклифларини ушбу Низомнинг 35-бандида келтирилган формула ёрдамида автоматик равишда баҳолайди;

бунда объектлар бўйича тендерда ғолиб бўлган ёки тўғридан-тўғри шартнома имзолаган ҳамда ушбу шартнома бўйича ишларни якунламаган ёки жорий йил мажбуриятларини бажармаган пудрат ташкилоти календарь йил давомида платформа орқали яна бошқа объект бўйича тендерда иштирок этган тақдирда, ҳар бир якунланмаган шартнома бўйича унинг рейтингидаги жами баллига нисбатан (уларнинг рейтинг кўрсаткичи туширилмаган ҳолда) 5 фоиз чегирма қўлланилади. Ушбу талаб ғазначилик тизимининг амалдаги барча тегишли шартномаларига қўлланилади (пудрат шартномаси шартлари бажарилган тақдирда чегирма автоматик равишда қайтиб тикланади);

ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотларни аниқлайди;

баҳолаш натижалари бўйича электрон ҳисоботни шакллантиради ва очиқ кўринишда жойлаштиради;

электрон тендерда ғолиб бўлган оферентга акцепт юборади;

з) ғолиб қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида тендер предмети бўйича платформага юкланган пудрат шартномаси 1 иш кунидан кейин автоматик равишда электрон имзоланган ҳисобланади ҳамда аванс маблағини тўлаш учун асос бўлиб хизмат қилади;

и) давлат буюртмачиси электрон имзоланган пудрат шартномаси шартларининг бажарилишини таъминлайди;

к) объектнинг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси белгиланган тартибда ғолиб/захира ғолиби ҳамда оферентларнинг банк ҳисобрақамларига автоматик равишда платформа томонидан:

банк харажатлари;

акцептни тасдиқлаган ғолиб/захира ғолибининг кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш учун тегишли сумма ушланган ҳолда қайтарилади.


3-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТЕНДЕР ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ


11. Давлат буюртмачиси:

Молия вазирлигининг электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтгандан сўнг ушбу тизим билан интеграция қилинган платформада тегишли электрон рақамли имзосидан (кейинги ўринларда - ЭРИ) фойдаланган ҳолда мақсадли дастурларда назарда тутилган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича пудрат ташкилоти белгиланмаган бўлса, платформага тегишли маълумотларни киритади;

тендер предмети бўйича платформага тендер предметининг номи ва шахсий ҳисобварағини киритади ва шахсий ғазна ҳисобварағида етарли маблағ тасдиқлангандан сўнг платформада тендер ташкилотчисини танлайди ҳамда ғолиб/захира ғолиби объектнинг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси ҳисобидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш шарти асосида ушбу тендер ташкилотчиси билан хизмат кўрсатиш шартномасини имзолайди;

агар шахсий ғазна ҳисобварағидан ташқари ҳисобрақамларидан молиялаштириш белгиланган бўлса, молиялаштириш манбаи тўғрисидаги маълумотномани платформага юклаган ҳолда тасдиқлайди;

тендер ташкилотчисига электрон тендер ҳужжатларини тўлиқ тақдим этади;

тендер савдоларини ташкил этиш билан боғлиқ барча (танлов ташкилотчиси харажатларидан ташқари) харажатларни қоплайди ҳамда белгиланган тартибда тендер ғолиби билан акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда электрон имзоланган пудрат шартномаси шартларининг бажарилишини таъминлайди;

операторни мустақил белгиланган тартибда танлайди;

бир вақтнинг ўзида тендер ташкилотчиси вазифасини бажариши мумкин;

бир вақтнинг ўзида оферент бўла олмайди.


12. Тендер ташкилотчиси:

давлат буюртмачиси томонидан тақдим этилган электрон тендер ҳужжатлари тўлиқлигини ва тўғрилигини кўпи билан 3 иш куни давомида ўрганиб чиқади;

агар электрон тендер ҳужжатларида номувофиқликлар аниқланган тақдирда, уларни давлат буюртмачисига қайтаради;

эълонни платформага жойлаштиради;

платформага жойлаштирилган эълонга давлат буюртмачисининг асосли сўрови билан белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;

қурилиш соҳасида электрон давлат харидлари бўйича Республика мувофиқлаштириш комиссияси учун белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этади;

бир вақтнинг ўзида буюртмачи ва/ёки оферент бўла олмайди.


13. Оператор:

а) Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида рўйхатдан ўтган давлат буюртмачиси учун:

24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзил платформага киритилишини ҳамда автоматик равишда шахсий кабинет очилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПҚ-4464-сон қарорининг 7-бандига мувофиқ 0,05 фоиз миқдоридаги маблағлар бўйича "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда - ахборот тизими) хизматлари бўйича давлат буюртмачисининг қарздорлиги бўлмаган тақдирда, юридик шахс ЭРИсидан фойдаланган ҳолда объектнинг идентификация рақами киритилишини ҳамда лот рақами берилишини таъминлайди;

б) тендер ташкилотчиси учун:

тендер ташкилотчилари рўйхатини платформага юклайди;

24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзил платформага юкланишини ва автоматик равишда шахсий кабинет очилишини таъминлайди;

тендер предмети бўйича эълонларни платформага жойлаштирилишини таъминлайди;

в) соҳавий электрон рейтингда мавжуд бўлган талабгор ва оферент учун:

24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзил платформага киритилишини, автоматик равишда шахсий кабинет очилишини ҳамда эълон шартлари билан тўлиқ танишишини таъминлайди;

қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажмининг 2 баравари бўйича жорий йил учун молиявий мажбуриятлар ҳажми тегишли тизим билан интеграция қилинган платформа томонидан тўғри ҳисобланишини таъминлайди;

тендер таклифини таъминлаш кафолат суммасини ўтказиш учун платформадаги шахсий кабинетида махсус ҳисобрақамидан фойдаланишларини ҳамда ундаги ўтказилган маблағларни белгиланган тартибда қайтарилишини ёки буюртмачининг ҳисобварағига жўнатилишини таъминлайди;

тендер таклифлари платформа томонидан автоматик равишда баҳоланишини таъминлайди;

г) шу билан бирга, оператор:

эълон шартларига электрон тендер ҳужжатлари таркибига белгиланган тартибда ўзгартириш киритилган тақдирда, давлат буюртмачисини, тендер ташкилотчисини ва оферентларни электрон хабардор қилади;

электрон тендер натижалари бўйича тегишлилигига кўра давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферентларга платформа орқали автоматик равишда хабар юборади;

тендер иштирокчилари электрон тендер жараёнида белгиланган тартиб асосида иштирок этишларини таъминлайди;

идоралараро маълумотлар базалари билан интеграция қилинган платформа ҳар куни 24 соат давомида узлуксиз ишлашини қатъий назорат қилади;

акцепт тасдиқлагандан сўнг танлов ташкилотчиси харажатларининг тўлаб берилишини таъминлайди;

узлуксиз фаолият кўрсатадиган "call center" ташкил этади;

платформадаги қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги ҳамда электрон тендерлар билан боғлиқ жараёнлар бўйича давлат органлари ва хўжалик субъектларининг барча мурожаатларига ёзма ва "call center" орқали жавоб беради, платформадаги текширишлар билан боғлиқ тегишли ўрганишларда қатнашади, натижаси бўйича маълумотлар тайёрлайди.

14. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферент томонидан платформада юридик шахс ЭРИсидан нотўғри фойдаланилган тақдирда, оператор жавобгар ҳисобланмайди ҳамда ушбу ҳолат "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида тартибга солинади.



4-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТЕНДЕР ТАКЛИФИНИ

ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ


15. Электрон тендер таклифини таъминлаш кафолати бўйича платформада шахсий кабинетдан рўйхатдан ўтган оферент оператор томонидан очилган ҳисобрақамига пул ўтказиш йўли орқали тўловни амалга оширади.

16. Оператор қуйидаги ҳоллардан бири рўй берганда, тендер таклифини таъминлаш суммасини банк харажатларини ҳамда пудрат шартномасининг акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда имзолаган ғолиб/захира ғолибининг кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини ушлаган ҳолда уч иш куни ичида:

пудрат шартномасини акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда имзолаган ғолиб/захира ғолибининг кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш учун тегишли сумма ушлангандан сўнг;

захирадаги ғолиб ва ғолиб бўлмаган оферентларга электрон тендер ўтказилгандан сўнг;

электрон тендер бекор қилингандан сўнг (амалга ошмаган ҳолатларда) барча оферентларга;

белгиланган тартибда таклифларни қайтариб олган оферентларга тендер таклифларини юборишнинг охирги муддати тугаган кундан сўнг қайтаради.


17. Электрон тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортганда (захирадаги ғолиб бундан мустасно), тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси тендер ғолибига қайтарилмайди, шунингдек, тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортган кундан бошлаб 24 ойга ушбу Низомга мувофиқ электрон тендер савдоларида иштирок этишига автоматик тарзда тақиқ киритилади.

Бунда тендер таклифини таъминлаш кафолатининг қайтарилмаган суммаси платформа томонидан автоматик равишда давлат буюртмачисининг тегишли ҳисобварағига банк ва тендер ташкилотчиси ҳаражатлари ушланган ҳолда уч иш куни ичида ўтказиб берилади.


5-БОБ. ДАВЛАТ БУЮРТМАЧИСИ, ТЕНДЕР

ТАШКИЛОТЧИСИ ВА ҚУРИЛИШ-ПУДРАТ

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ШАХСИЙ КАБИНЕТИ


18. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва талабгор платформада ўз ЭРИсидан фойдаланган ҳолда маълумотларни киритиб, рўйхатдан ўтганидан сўнг автоматик тарзда шахсий кабинет шаклланади.


19. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферентнинг шахсий кабинетида мобиль телефон рақами, электрон манзили, рейтинг балли ва ушбу баллни ҳисоблаб чиқиш ёйилмаси, тендер ғолиби ва захирадаги ғолибнинг, шунингдек, қолган оферентларнинг платформа томонидан автоматик баҳоланган баллари ва ушбу балларни ҳисобланиш ёйилмаси ҳамда якуний электрон баённома акс эттирилади.

Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферентнинг талаблари асосида қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маълумотлар шахсий кабинетга киритилиши мумкин.


20. Талабгор электрон тендерда қатнашиш учун шахсий кабинетидаги ушбу Низомнинг 23-банди "б" кичик бандида кўрсатилган шартлар бўйича операторга идоралараро маълумотлар базаларидан ўзи хақидаги маълумотлар платформа томонидан автоматик равишда текширилишига розилигини юридик шахс ЭРИси билан тасдиқлаши лозим бўлади.


21. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферент ҳақида ҳамда якунланган электрон тендерлар тўғрисидаги маълумотлар тегишли электрон архивга юборилади ва белгиланган тартибда сақланади.



6-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТЕНДЕРНИ ЎТКАЗИШ

ТЎҒРИСИДАГИ ЭЪЛОННИ ЖОЙЛАШТИРИШ


22. Электрон тендерни ўтказиш тўғрисидаги эълон давлат буюртмачиси тақдим этган электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилиги тендер ташкилотчиси томонидан ўрганиб чиқилгандан сўнг платформага жойлаштирилади.


23. Эълонда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

а) тендер предмети бўйича:

манзилли рўйхатда жорий йил учун назарда тутилган маблағлар манбаси ва миқдори;

номи, манзили ва идентификация рақами;

ишларни амалга ошириш тури (қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш);

соҳавий мансублиги ва хавф-хатар тоифаси;

бошлағич нарх (ҚҚС билан) ва ишларни якунлаш муддати;

тендер таклифини таъминлаш кафолати;

талабгор томонидан таклифни киритиш муддати;

лойиҳа чизмалари, локал ресурс (иш хақи, машина ва механизмлар ҳажми ҳамда нархи кўрсатилмаган ҳолда) ведомостлари;

агар тендер предмети ишларни бажариш (хизматларни кўрсатиш) билан боғлиқ фаолият қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ лицензияланадиган бўлса, лицензия мавжудлиги ҳақидаги талаб;

б) платформага таклифни электрон жойлаштириш санасида талабгорга нисбатан қўйиладиган шартлар:

тендер предметининг қиймати ва хавф-хатар тоифасига қараб соҳавий электрон рейтингда ижобий кўрсаткичга эга бўлганлиги;

солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;

"Инсофсиз ижрочилар" ягона реестрида қайд этилмаганлиги;

асосий ва иккиламчи ҳисобрақамидаги 2-сон картотека қарздорлигининг мавжуд эмаслиги;

Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида шубҳали корхоналар рўйхатига киритилмаганлиги;

қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлса, унинг гувоҳномаси фаоллиги;

банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорликларнинг мавжуд эмаслиги;

ўз балансидаги асосий фондларга, мулкларига тақиқ қўйилмаганлиги;

жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми талабгор томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажми 2 баравардан ошмаганлиги. Бунда платформа томонидан талабгорнинг молиявий мажбуриятлари қолдиқ ҳажми тендер предметининг бошланғич нархи (ҚҚС билан) билан солиштирилади. Талабгорнинг молиявий мажбуриятлари қолдиқ ҳажми етарли бўлган тақдирда ушбу Низом талабларига мувофиқ, бир нечта тендерларда иштирок этиши тақиқланмайди;

ғазначилик тизимидаги рўйхатдан ўтган пудрат шартномалари шартларини бажарилганлиги;

қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияларида рўйхатга олинган талабгорнинг бош пудрат объектлари бўйича қурилишни якунлаш муддатидан ўтиб кетмаётганлиги;

таклиф этилган нархнинг (ҚҚС билан) бошланғич нархдан (ҚҚС билан) баланд эмаслиги ҳамда 95 фоиздан паст эмаслиги;

таклиф этилган қурилиш муддати тендер предмети бўйича белгиланган қурилиш муддатидан кўп ёки кам эмаслиги;

тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси оператор ҳисобрақамига ўтказилганлиги.

Тендер иштирокчилари билан аффилланганлик хусусиятга эга алоқалари бўлган ва/ёки тугатиш ёки тўловга қобилиятсизлик жараёнида бўлган оферентлар тендерга қўйилмайди.

Ушбу банднинг "б" кичик бандидаги шартларга тўғри келмаган талабгорнинг таклифлари платформа томонидан қабул қилинмайди.


24. Давлат буюртмачисининг фармойиши (буйруғи) асосида талабгордан таклифларни қабул қилиш муддати платформада тендер предмети эълон қилинган кундан бошлаб 12 иш кунидан кам ва 30 иш кунидан кўп бўлмаслиги лозим.

Давлат буюртмачиси эълонда турган тендер предмети бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарори билан тасдиқланган Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штаблар билан келишган ҳолда тендер предмети бўйича таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида бир иш кунидан олдин электрон тендер ҳужжатларига асосли ўзгартишлар киритиш тўғрисида фармойиш (буйруқ) қабул қилишга ҳақли.

Бунда электрон тендер ҳужжатларига ўзгартишлар киритилган кундан бошлаб таклиф бериш муддати камида 10 иш кунига узайтирилади, лекин ушбу эълон бўйича таклифларни қабул қилиш умумий муддати 30 иш кунидан ошмаслиги лозим.



7-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРНИНГ ЭЛЕКТРОН

ТЕНДЕРГА КИРИШ ТАРТИБИ


25. Электрон тендерда иштирок этиш учун талабгор ушбу Низомнинг 23-банд "б" кичик банди шартлари талабларидан ижобий ўтган тақдирда, ўзининг шахсий кабинетидаги махсус ҳисобрақами орқали операторга воситачилик йиғими учун тўловни амалга оширади. Ушбу тўланган маблағ электрон тендер натижаларидан қатъи назар талабгорга/оферентга қайтарилмайди.

Танлов ташкилотчиси харажатлари танлов натижасига мувофиқ акцептни тасдиқлаган ғолиб/захира ғолиби томонидан автоматик равишда қопланади.

Бунда:

танлов ташкилотчиси хизматининг қиймати танлов предметининг бошланғич нархидан 0,1 фоиз ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан ошмаган ҳолда белгиланади;

танлов ташкилотчиси харажатларини тўлаш акцептни тасдиқлаган ғолиб/захира ғолибининг тендер таклифини таъминлаш кафолати суммаси ҳисобидан автоматик равишда платформа томонидан танлов ташкилотчиси ҳисобрақамига ўтказиб берилади.

26. Тендер предметининг қиймати ва хавф-хатар тоифасига қараб, соҳавий электрон рейтингда мавжуд бўлган талабгорга қўйиладиган минимал рейтинг талаблари қуйидагилардан иборат:

I хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:

қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 минг бараваригача - "D" ва ундан юқори;

қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 минг баравари ва ундан юқори - "С" ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга;

II хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:

қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 минг бараваригача - "D" ва ундан юқори;

қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 минг бараваридан 40 минг баробаригача - "С" ва ундан юқори;

қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 минг бараваридан 80 минг баробаригача - "CC" ва ундан юқори;

қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 минг баравари ва ундан юқори - "CCC" ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга;

III хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:

қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 минг бараваригача - "C" ва ундан юқори;

қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 минг бараваридан 80 минг баробаригача - "CC" ва ундан юқори;

қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 минг бараваридан 240 минг баробаригача - "CCC" ва ундан юқори;

қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 240 минг баравари ва ундан юқори - "В" ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга;

IV хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:

қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 240 минг бараваригача - "CCC" ва ундан юқори;

қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 240 минг бараваридан 400 минг бараваригача - "B" ва ундан юқори;

қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 минг баравари ва ундан юқори - "ВВ" ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга.


27. Электрон тендерда ягона оферент иштирок этганда ёки бирорта ҳам оферент иштирок этмаганда, давлат буюртмачиси электрон тендерга кириш учун оферентларга нисбатан қўйилган электрон рейтинг баҳони бир даражага пасайтириш ҳуқуқига эга.

Электрон тендерда тендер предмети бўйича белгиланган минимал рейтинг талаби сабабли (бошқа сабаблар бундан мустасно) белгиланган муддатда ягона оферент ўз таклифини жойлаштирган бўлса ёки бирорта ҳам оферент таклиф жойлаштирмаган бўлса, ушбу тендер предмети бўйича белгиланган минимал рейтинг талаби платформа томонидан тендер предметининг қиймати ўзгартирилмаган ҳолда автоматик тарзда бир кўрсаткичга камайтирилади.


28. Агар тендер предмети бўйича ишларни бажариш (хизматларни кўрсатиш) билан боғлиқ фаолият қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли лицензия турини талаб этса, электрон тендерда фақат тегишли лицензияга эга бўлган оферентлар иштирок этади.



8-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТЕНДЕР ТАКЛИФИНИ

БЕРИШ ТАРТИБИ


29. Талабгор ушбу Низомнинг 23-банди "б" кичик банди шартларига мос келган тақдирда, талабгор шахсий кабинетдан фойдаланган ҳолда электрон тендер ҳужжатларини тўлдириш ва юклаш йўли билан платформага таклифини ЭРИ билан тасдиқлаб, белгиланган муддатдан кечиктирмай жойлаштиради.


30. Таклифларни қабул қилиш муддати тугагунга қадар оферент ўз таклифларига ўзгартиришлар киритиш ёки қайтариб олиш ҳуқуқига эга.


31. Платформа томонидан тендер таклифларининг қабул қилиниши платформада жойлаштирилган эълонда белгиланган кун тугаши билан (соат 23:59:59 да) тўхтатилади.



9-БОБ. ПЛАТФОРМА ТОМОНИДАН ЭЛЕКТРОН

ТЕНДЕР ТАКЛИФЛАРИНИ БАҲОЛАШ


32. Электрон тендер қуйидаги ҳолларда амалга ошмаган деб ҳисобланади:

ягона оферент иштирок этган ёки бирорта ҳам оферент иштирок этмаган тақдирда;

баҳолаш жараёнида ушбу Низомнинг 23-банди "б" кичик банди шартларига мувофиқ платформа томонидан оферентлар қайта ўрганилганда, ягона оферент қолдирилганда ёки бирорта ҳам оферент қолдирилмаган тақдирда;

агар битта лотда иккита оферент иштирок этаётган бўлса ва ушбу оферентлардан бири бир ва ундан ортиқ лотларда ўз таклифларини жойлаштирган бўлса ҳамда ушбу оферент ихтиёрий битта лотда ғолиб деб белгиланиб, молиявий мажбуриятлари ҳажми 2 баравардан ошган тақдирда;

ғолиб ва захирадаги ғолиб пудрат шартномасини тузишни рад этган тақдирда;

тендерларда ғолиб деб топилган оферентнинг электрон тендер савдолари, шунингдек, электрон рейтинг шаклланиш жараёнларида ўз фаолияти тўғрисида ҳаққоний бўлмаган маълумотларни тақдим этганлик ҳолати мутасадди идоралар томонидан аниқланган тақдирда, Республика штабининг асослантирилган расмий хати асосида Қурилиш вазирлиги томонидан ушбу оферент бўйича тузилган электрон баённома бекор қилинади.

33. Тендер амалга ошмаган деб ҳисобланган тақдирда, давлат буюртмачиси томонидан тендер ташкилотчисига тендер бўйича эълонни платформага қайта жойлаштириш бўйича кўрсатма берилади.

Шу билан бирга, пудрат шартномаси имзолангунга қадар белгиланган тартибда тендер предметини амалга ошириш тўхтатилган тақдирда ёки тендер предмети бўйича қурилиш-пудрат ташкилоти ушбу Низом талабларида белгиланган тартибдан ташқари ҳолда аниқланган тақдирда, тендер амалга ошмаган деб ҳисобланади.


34. Оферентлар томонидан тақдим этилган тендер таклифлари электрон платформа томонидан тендерда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугаган санада баҳоланади.

Платформа томонидан тендер таклифлари баҳоланишидан олдин Низомнинг 23-банди "б" кичик банди шартлари бўйича оферентларнинг кўрсаткичлари қайта текширилади. Кўрсаткичлар салбий томонга ўзгарган тақдирда, платформа томонидан ушбу оферент электрон тендердан четлаштирилади.

35. Оферентнинг умумий баллари йиғиндисини якуний ҳисоблаш учун ҳар бир оферент бўйича платформа томонидан автоматик режимда ҳисобланадиган қуйидаги формула қўлланилади:


ЯБ = (РБ х 0,8 + (ББН - ОН) х 20 / (ББН - ББН х 0,95)) - О х (РБ х 0,05)

Бунда:

ЯБ - оферентнинг якуний балли;

РБ - электрон соҳабай рейтинг доирасида ҳисобланган балл;

0,8 - электрон соҳабай рейтинг доирасида олинган баллнинг умумий якуний баллдаги улушини аниқловчи коэффициент;

ББН - давлат буюртмачисининг бошланғич нархи (ҚҚС билан). Бунда агар қонунчиликда белгиланган тартибда бошланғич нарх ҚҚСсиз бўлса, ушбу формулада белгиланган тартибдаги ҚҚСсиз қийматлар ҳисобга олинади;

0,95 - таклиф нархининг (ҚҚС билан) бошланғич нархдан (ҚҚС билан) 5 фоиздан кўп камайтирилиши мумкин эмаслиги коэффициенти;

ОН - оферент томонидан таклиф этилган нарх (ҚҚС билан). Бунда агар қонунчиликда белгиланган тартибда таклиф нархи ҚҚСсиз бўлса, ушбу формулада белгиланган тартибдаги ҚҚСсиз қийматлар ҳисобга олинади;

20 - оферент томонидан таклиф этилган нарх учун интерполяция йўли билан бериладиган балл;

О - оферентнинг жорий календарь йил давомида электрон тендер платформасида ютиб олган объектлари сони;

0,05 - объектлар бўйича тендерда ғолиб бўлган ёки тўғридан-тўғри шартнома имзолаган ҳамда ушбу шартнома бўйича ишларни якунламаган ёки жорий йил мажбуриятларини бажармаган пудрат ташкилоти календарь йил давомида платформа орқали яна бошқа объект бўйича тендерда иштирок этган тақдирда, ҳар бир якунланмаган шартнома бўйича унинг рейтингидаги жами баллига нисбатан (уларнинг рейтинг кўрсаткичи туширилмаган ҳолда) 5 фоиз чегирма қўлланилади;

Бунда мазкур 5 фоиз чегирмани қўллаш амалиёти "Ташаббусли бюджет" жараёнида ғолиб деб топилган лойиҳаларга татбиқ этилмайди;

оферент тендер таклифини энг кам нарх билан берган тақдирда, унга 20 балл берилади ҳамда формуланинг иккинчи қисми, яъни - (ББН - ОН) х 20 / (ББН - ББН х 0,95) ифодаси ҳисобланмайди.

Талабгор ўз таклифини платформага жойлаштириши мобайнида унинг чегирмаси бошланғич нархга нисбатан 5 фоиздан кўп ҳамда бошланғич қурилиш муддатидан кўп ёки кам бўлган тақдирда, платформа томонидан ушбу таклиф қабул қилинмайди.

36. Платформа томонидан электрон тендер натижаларига мувофиқ ғолиб ва захирадаги ғолиб автоматик равишда аниқланади.

Платформа томонидан электрон тендер натижаларини ҳисоблаш жараёнида оферентларнинг умумий баллари бир хил бўлган тақдирда, энг биринчи бўлиб таклифини тақдим этган (сана, вақт) оферент ғолиб этиб белгиланади.

37. Электрон тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш якуни бўйича электрон баённома шакллантирилиб, эълон қилинади ва унда қуйидаги ахборотлар акс эттирилади:

электрон тендер таклифларини кўриб чиқиш, баҳолаш санаси ва вақти;

электрон тендер таклифларини баҳолаш натижаси;

электрон тендер ғолиби ва захирадаги ғолиб ҳақидаги маълумот.


38. Агар оферент унинг молиявий мажбуриятларининг қолдиқ ҳажми етарли бўлиб, бир нечта тендерда иштирок этган тақдирда, электрон тендерда платформа томонидан фақат молиявий мажбуриятларининг қолдиқ ҳажми етарли бўлган тендер предмети бўйича ғолиб деб белгиланади.


39. Электрон тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш якуни бўйича электрон баённома шакллантирилганидан сўнг тендерда қатнашган оферентлар ўз шахсий кабинетлари орқали ўзларининг якуний баллари, шу жумладан, электрон рейтингидаги шахсий баллари ҳамда уларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотларни кўришлари мумкин.


10-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТЕНДЕР НАТИЖАЛАРИ

БЎЙИЧА ПУДРАТ ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ


40. Электрон тендерда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугаган санада платформа томонидан тендер ғолиби аниқланади ва ғолиб ташкилотга акцепт юборилади. Акцепт ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланган кундан бошлаб тендер тугалланган деб ҳисобланади.

Агар акцепт юборилган кундан бошлаб 1 иш куни ичида ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланмаса, ушбу ғолиб ташкилот пудрат шартномасини имзолашдан бош тортган ҳисобланади ва акцепт захирадаги ғолибга юборилади.

Захирадаги ғолиб томонидан 1 иш куни ичида акцепт тасдиқланмаган тақдирда, тендер амалга ошмаган деб ҳисобланади ва қайтадан ўтказилади.

Тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортган кундан бошлаб 24 ойга ушбу Низомга мувофиқ электрон тендер савдоларида иштирок этишига автоматик тарзда тақиқ киритилади.

Агар акцептни тасдиқлаган ғолиб ташкилот қурилиш жараёнида ишларни давом эттиришдан бош тортган тақдирда, ушбу объектда бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ва молиялаштирилган маблағлар белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилингандан сўнг объектдаги қолдиқ ишлар бўйича қайта электрон тендер савдоларига эълон берилади.

41. Электрон тендер натижалари бўйича ғолиб акцептни тасдиқлаши билан 1 иш кунидан кейин пудрат шартномаси электрон имзоланган ҳисобланади.

Электрон тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортган ҳолларда, акцептни тасдиқлаш ҳуқуқи захирадаги ғолибга ўтади. Бунда, электрон тендер ғолибига тендер таклифини таъминлаш кафолати суммаси қайтариб берилмайди.

Захирадаги ғолиб фақат тендер ғолиби томонидан таклиф этилган нарх бўйича (агар захирадаги ғолиб томонидан таклиф этилган нарх тендер ғолиби томонидан таклиф этилган нархдан баланд бўлса) акцептни тасдиқлаши ёки тасдиқлашдан бош тортиши мумкин.

Захирадаги ғолиб акцептни тасдиқлашдан бош тортган тақдирда, тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси банк хизматлари ушланган ҳолда қайтариб берилади ҳамда тендер амалга ошмаган деб ҳисобланади ва қайтадан ўтказилади. Бунда, тендер ташкилотчиси томонидан шартномага мувофиқ ишлар бажарилмаган ҳисобланади ва ушбу амалга оширилмаган тендер бўйича унинг харажатлари тўлаб берилмайди.

Тендер ғолиби/захира ғолиби томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида пудрат шартномаси электрон имзоланган деб ҳисоблангандан сўнг буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПҚ-4464-сон қарорининг 7-бандига мувофиқ электрон имзоланган пудрат шартномаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб беш иш куни ичида ушбу шартноманинг ҚҚСсиз суммасидан 0,05 фоизи миқдоридаги маблағ ахборот тизимининг тегишли ҳисобрақамига ўтказилади.


11-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТЕНДЕР ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


42. Давлат буюртмачиси қуйидагилар учун жавоб беради:

экспертиза марказининг ижобий экспертиза хулосасига мос келадиган электрон шаклда тақдим этиладиган қиймат ресурс харажатлари (иш ҳақи, машина ва механизмлар ҳажми, нархи кўрсатилмаган ҳолда) тўғрилиги бўйича;

тендер ғолиби/захира ғолиби томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида электрон имзоланган пудрат шартномаси шартларининг бажарилишига.

43. Тендер ташкилотчиси қуйидагилар учун жавоб беради:

давлат буюртмачисидан олинган ҳужжатларни кўпи билан 3 иш куни давомида ўрганиб чиқиши ва уларнинг белгиланган тартибда эълонга жойлаштириши;

эълонга жойлаштирилган электрон маълумотларнинг тўлиқлигига, тўғрилигига ва бир-бирига мувофиқлигига.


44. Оператор қуйидагилар учун жавоб беради:

оферентлар томонидан таклифларни платформага муаммосиз юкланишига;

электрон тендер таклифлари бўйича пудрат шартномаси мажбуриятлари бажарилиши тугаллангандан сўнг белгиланган муддатда сақланишига;

оферентлар томонидан киритилган маълумотларнинг эълон амал қилиши муддати давомида ошкор этилмаслигини таъминлашга;

оферентларнинг тижорат сирини муҳофаза қилишга бўлган ҳуқуқлари кафолатланишига;

тендер тартиб-таомилларининг бошқа белгиланган талабларининг бузилмаслигига.

45. Оферент ўзи томонидан тақдим этилган маълумотлар ишончлилиги учун жавоб беради.


46. "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими томонидан ташкил этиладиган электрон тендер савдоларининг ҳаққоний ва шаффоф ўтказилиши юзасидан Қурилиш вазирлиги жавобгар ҳисобланади.



12-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


47. Электрон тендер натижаларини расмийлаштириш, тузилган пудрат шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни ташкил этиш, пудрат шартномаси мажбуриятлари бажарилиши мониторингини олиб бориш ҳамда шикоятлар, низо ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Мазкур Низом талабларига мувофиқ ўтказиладиган электрон тендер бўйича шикоятлар, низо ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун ишчи орган этиб - Қурилиш вазирлиги белгиланади.


48. Мазкур Низом талабларига мувофиқ тузилган шартномалар бўйича қурилиш муддатини узайтириш, буюртмачи томонидан Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (объектлар бўйича манзилли рўйхатлар мазкур вазирликлар билан келишилишини инобатга олган ҳолда) ва Қурилиш вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Бунда электрон имзоланган пудрат шартномаси шартларига ўзгартириш киритиш юзасидан қўшимча шартнома бўйича маълумотлар платформага юкланмайди. Электрон имзоланган пудрат шартномаси ижроси бўйича маълумотлар, шу жумладан, унга қўшимча шартномалар ғазначилик тизими томонидан интеграция орқали платформага юборилади.

49. Оператор тендерга тааллуқли барча ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланишини таъминлайди.


50. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Низомга

1-ИЛОВА


Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини

ташкил этиш ва амалга ошириш

ТАРТИБИ


Босқичлар

  


       

Субъектлар

     


      

Амалга ошириладиган тадбирлар

     


     

Муддатлар

      








1-босқич


Давлат буюртмачиси


         

1. Молия вазирлигининг Ғазначилиги тизимида рўйхатдан ўтади.

      


Белгиланган муддатда








2-босқич


Давлат буюртмачиси


      

1. Тендер предметининг номи ва Ғазначилик тизимидаги шахсий ҳисобварағини киритади.


2. Объектнинг идентификация рақамини киритади.

        


30 дақиқа








3-босқич


Давлат буюртмачиси


        

1. Платформада тендер ташкилотчисини танлайди ҳамда шартнома имзолайди.


2. Электрон тендер ҳужжатларини тендер ташкилотчисига тақдим этади.

       


2 иш куни








4-босқич


Тендер ташкилотчиси


      

1. Электрон платформада рўйхатдан ўтади.


2. Электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилигини ўрганиб чиқади.


3. Платформага тендер предмети тўғрисидаги эълонни жойлаштиради.

      


3 иш куни мобайнида








5-босқич


Талабгор


        

1. Электрон платформада рўйхатдан ўтади.


2. Эълонга мувофиқ қурилиш-монтаж ишлари бажариладиган ҳудудга (жойнинг ўзига) чиққан ҳолда объектни ўрганиб чиқади.


3. 24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзилини платформага киритади ҳамда шахсий кабинетини очади.

      


10 иш куни мобайнида








6-босқич


Талабгор


     

Шахсий кабинети орқали харид предмети бўйича тендерда қатнашиш учун платформага СТИР хос рақамини киритади.

     


5 дақиқа ичида








7-босқич


Платформа


        

Киритилган оферентнинг СТИРи бўйича платформа вазирлик, ташкилот ва тизимларнинг маълумотлар базасидан автоматик тарзда қуйидагиларни:

а) "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимидан соҳавий электрон рейтингда мавжудлиги ҳамда харид предметининг қиймати ва хавф-хатар тоифасига мослигини;

б) Давлат солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан солиқлардан муддати ўтган қарздорлигининг мавжуд эмаслигини ҳамда жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми оферент томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажми 2 баравардан ошмаганлигини;

в) Марказий банкнинг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий ва иккиламчи ҳисобрақамида 2-сон картотека қарздорлиги ҳамда банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини;

г) Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг ўз балансидаги асосий фондларига ва мулкига тақиқ қўйилмаганлигини;

д) Давлат статистика қўмитаси ва Солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми оферент томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажми 2 баравардан ошмаганлигини;

е) Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг электрон маълумотлар базасидан қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияларида рўйхатга олинган объектлар бўйича қурилишни якунлаш муддатидан ўтиб кетмаганлигини;

ж) Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг электрон маълумотлар базасидан платформада ўз таклифини бириктирган оферентлар ва давлат буюртмачиси ўртасида аффилланганлик хусусияти мавжуд эмаслигини;

з) ушбу босқичдан ижобий натижалар билан ўтган оферентлар Низомга 2, 3, 4 ва 5-иловаларни тўлдирган ҳолда платформага юклайди. Платформа тизимда юкланган ҚҚС билан таклиф нархининг ҚҚС билан бошланғич нархидан баланд ва 95 фоизидан паст эмаслигини, шунингдек, таклиф этилган қурилиш муддати объект бўйича белгиланган қурилиш муддатидан ортиқ ёки кам эмаслигини.

Ушбу босқичнинг юқоридаги кўрсаткичларидан ўтган талабгор оферент ҳисобланади ҳамда шундан сўнг платформа тендер предметининг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати оператор томонидан очилган ҳисобрақамга пул ўтказиш йўли орқали амалга оширилганлигини текширади.

        


10 дақиқа ичида








8-босқич


Платформа


       

1. Оферентлар таклифларини тегишли формула ёрдамида автоматик равишда баҳолайди.


2. Ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотларни аниқлайди.

      


Автоматик равишда








9-босқич


Платформа


      

Баҳолаш натижалари бўйича электрон ҳисоботни шакллантиради ва очиқ кўринишда жойлаштиради.

      


5 дақиқа








10-босқич


Платформа


      

Электрон тендерда ғолиб бўлган қурилиш-пудрат ташкилотига акцепт юборади.

      


10 дақиқа








11-босқич


Ғолиб қурилиш-пудрат

ташкилоти


      

Акцептни тасдиқлагандан сўнг 1 кундан кейин тендер предмети бўйича пудрат шартномаси электрон шаклда имзоланган ҳисобланади. Агар акцепт юборилган кундан бошлаб 1 куни ичида ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланмаса, акцепт захирадаги ғолибга юборилади ва захирадаги ғолибга қўшимча 1 куни ичида акцептни тасдиқлашга муддат берилади.

       


1 кун ичида








12-босқич


Давлат буюртмачиси


     

Тендер предмети бўйича электрон имзоланган пудрат шартномаси шартлари бажарилишини назоратга олади.

      


шартнома шартларига

мувофиқ








13-босқич


Платформа


      

Объектнинг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати суммасини ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотлар ва оферентларнинг банк ҳисобрақамига банк харажатлари ҳамда ғолиб/захира ғолибининг (акцепт тасдиқланган тақдирда) кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш учун тегишли сумма ушланган ҳолда автоматик равишда қайтарилади.

        


3 иш куни мобайнида




Низомга

2-ИЛОВА

(оферент номи)

ТЕНДЕР ПРЕДМЕТИ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ

БАЖАРИШГА НАРХ ТАКЛИФИ

(тендер предметининг номи)

1. Биз, оферент сифатида қуйида имзо чекувчилар:

тендер предмети бўйича эълонда бириктирилган лойиҳа асосида тендер предмети жойлашган манзилга чиқиб ўрганганимизни;

пудрат шартномасини имзолашдан ёки имзолангандан сўнг объектни қуришдан бош тортганимизда, платформа томонидан 24 ой давомида электрон тендерга автоматик равишда қўйилмаслигимиз тўғрисида хабардорлигимизни;

электрон тендер шартларига ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ акцептни тасдиқлашимиз натижасида автоматик равишда имзоланган пудрат шартномамизга асосан барча ишларни сўм (ҚҚС ни ҳисобга олган ҳолда) сифатли бажаришимизни ва таклиф муддатимизда тугатишимизни тасдиқлаймиз.


2. Бизнинг таклифимиз тендер таклифларини баҳолаш кунидан бошлаб 60 календарь кун мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.


3. Биз, ғолиб/захира ғолиби - оферент платформа томонидан юборилган акцептни тасдиқлашимиз, биз (оферент) сиз (буюртмачи) билан автоматик равишда пудрат шартномасини электрон имзолаганлигимиз ҳамда ушбу шартнома бўйича мажбуриятни олишимизни ва унинг ижросини таъминлашимизни тасдиқлаймиз.


4. Қурилиш жараёнига жалб қилинган ёлланма ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси ва хавфсизлигини таъминлаймиз.


5. Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китобларни биринчи молия йили мобайнида ўзгартирилмайдиган шартномавий нархда амалга ошириш мажбуриятини оламиз.

         

          

Ташкилот раҳбарининг имзоси:

___________________________



Тузилган санаси:

20___ йил "___" _____________




Низомга

3-ИЛОВА



ТЕНДЕР ПРЕДМЕТИ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ

БАЖАРИШНИНГ УМУМИЙ ЖАДВАЛИ

(2-шакл)

(тендер предметининг номи)

Т/р

Объектнинг локал ведомостлари бўйича

Ишларни бошлаш санаси

Ишларни тугатиш санаси

1.

"Ер ишлари" локал ведомости бўйича



2.

"А блоки - архитектура ва қурилиш ечимлари, темир-бетон конструкциялар" (А-АС блоклари, КЖ) локал ведомости бўйича



3.

"Б блоки - архитектура ва қурилиш ечимлари, темир-бетон конструкциялар" (Б-АС блоклари, КЖ) локал ведомости бўйича



4.

"А блоки - тоза ва оқова сув таъминоти" (А-ВК блоклари) локал ведомости бўйича



5.

"Б блоки - тоза ва оқова сув таъминоти" (Б-ВК блоклари) локал ведомости бўйича



...  ...



"Ободонлаштириш" локал ведомости бўйича



       

Изоҳ.


1. Жадвалда тендер предметининг қисмлари бўйича барча локал ведомостларга мувофиқ ишларни бошлаш ва якунлаш саналари кўрсатилади.


2. Ушбу жадвалдаги саналар ғолиб қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан объектнинг "Ишларни ишлаб чиқариш лойиҳаси" (ППР)га, яъни объект қурилишининг оқилона технологияси ва қурилишни ташкил этиш бўйича батафсил ишлаб чиқилган ҳужжатига мувофиқ аниқлаштирилиши мумкин.


3. Ушбу жадвалдаги иш турлари ва уларнинг ҳажмлари тендер предметининг иш турлари ва уларнинг ҳажмлари билан мослигига оферент жавобгар ҳисобланади.


Ташкилот раҳбарининг имзоси:


Тузилган санаси: 20___ йил "_____" _____________






Низомга

3а-ИЛОВА


Жамланма жадвал, ишларнинг

физик ҳажмлари ва объектга ресурслар

қайдномаси, асосий нархни шакллантирувчи

компонентларга нархлар жадвали

    

   

(объект номи)

   

   

(оферент номи)

1.1. Жамланма жадвал

Т/р

      

Харажатлар номи

     

Жорий нархлардаги умумий сумма

     

1.

Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди



2.

Кичик механизация воситалари



3.

Машина ва механизмлар



4.

Қурилиш материаллари ва конструкциялари



5.

Ускуна ва жиҳозлар




Жами



6.

Пудрат ташкилотининг бошқа харажатлари




Жами қурилиш-монтаж ишлари қиймати (ҚҚС билан)



     

Изоҳ. Мазкур жамланма жадвал электрон харид ғолиби томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида электрон шаклда имзоланадиган шартномага илова ҳисобланади.

     

Ишларнинг физик ҳажмлари

ва объектга ресурслар қайдномаси

   

Т/р

    

Меъёрлар шифри

ва рақами

     

Ишлар тури

       

Ўлчов бирлиги

      

Лойиҳа кўрсаткичлари

бўйича ишлар ҳажми

      

Ҳажми

      

бирликка

    

сумма

    

1.


      

    






2.


     

     






  

     

         







Жами:

      






        

Изоҳ. Мазкур жадвалда оферент ҳар бир иш тури учун бир бирлик иш ҳажмлари бўйича танлов таклифида ресурсларни акс эттирмасдан тақдим этади ҳамда ушбу жадвал электрон харид ғолиби томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида электрон шаклда имзоланадиган шартномага 2-илова ҳисобланади.

     

          

Ташкилот раҳбари имзоси / муҳри:

___________________________



Тузилган санаси:

20___ йил "___" _____________

       





Низомга

4-ИЛОВА


ТЕНДЕР ПРЕДМЕТИ БЎЙИЧА

МОЛИЯЛАШТИРИШ ЖАДВАЛИ

(тендер предметининг номи)

   

Молиялаштириш

шартлари


Тендер предмети бўйича календарь йил ичида

молиялаштиришнинг ойма-ой тақсимоти

         

январь

        

февраль

     

март

    

апрель

   

май

   

июнь

        

июль

   

август

    

сентябрь

    

октябрь

      

ноябрь

      

декабрь

    

15 фоиз миқдорида биринчи аванс

  













15 фоиз миқдорида иккинчи аванс

   













60 фоиз миқдорида жорий молиялаштириш

   













5 фоиз миқдорида кафолат муддатидан сўнг тўланадиган маблағ

     













        

Изоҳ. Жадвалдаги аванс маблағларидан ташқари ойма-ой тақсимланадиган молиявий маблағлар миқдори ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ тақсимланади. Бунда агар, тендер предмети бўйича ишларни якунлаш муддати бир календарь йилдан ошган тақдирда, ушбу молиялаштириш жадвали фақат биринчи йилда бажариладиган ишлар қийматидан келиб чиқиб тақсимланади.

           

          

Ташкилот раҳбарининг имзоси:

___________________________



Тузилган санаси:

20___ йил "___" _____________

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 1 февраль

















































Время: 0.2075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск