ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Болалар спортини ривожлантириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.2022 й. 50-сон "Ёш гвардиячилар" болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2022 й.

N 50




"ЁШ ГВАРДИЯЧИЛАР" БОЛАЛАР

ВА ЎСМИРЛАР СПОРТ МАКТАБЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек мамлакатимизда ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзига ва спорт билан шуғулланишга тарғиб қилиш ишларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги тизимидаги Тошкент шаҳар, Олмазор тумани 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани 1-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби филиалини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимига ўтказиш ва уларнинг негизида амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда "Ёш гвардиячилар" болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари (кейинги ўринларда - спорт мактаблари) фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар спорт мактабларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни соғлом турмуш тарзига тарғиб этиш ва спорт билан мунтазам равишда шуғулланишларини ташкил этиш;

нотиқлик ва етакчилик хислатларига эга, жисмонан ривожланган, чидамли, мард ва жасур Ватан ҳимоячиларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси учун кадрлар резервини шакллантириш мақсадида республиканинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун муносиб номзодларни тайёрлашда кўмаклашиш;

олимпия ва миллий спорт турлари бўйича янги илмий-методик тавсиялар ва ютуқлар асосида спорт захираларини, терма жамоаларга юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш;

ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва техник-тактик кўникмаларини такомиллаштириш, профессионал фазилатларини ривожлантириш, шунингдек спортни ривожлантириш халқаро талабларига мувофиқ ҳолда Ўзбекистон миллий терма жамоалари захирасини тайёрлаш даражасини ошириш;

ўқувчи-спортчилар ва тренерлар таркибининг профессионал маҳоратини ошириш учун хорижий спорт мактаблари ва клублари билан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

спорт мактаблари фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;

спорт мактаби директорини лавозимга тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан амалга оширилади;

спорт мактаблари ўқувчиларининг машғулот даврига халақит бермаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимларига спорт мактабларининг спорт иншоотларидан фойдаланиши учун рухсат берилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси:

а) бир ой муддатда:

Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда спорт мактабларининг уставини тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

спорт мактабларида машғулот олиб борадиган спортчиларга спорт иншоотида тўлиқ шарт-шароитлар яратилишини таъминласин;

б) 2022 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси маблағлари ҳисобидан спорт иншоотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ёпиқ турдаги янги спорт иншоотларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан биргаликда бир ой муддатда белгиланган тартибда спорт иншоотларини топшириш-қабул қилиш ишлари амалга оширилишини таъминласин;

спорт мактабларига болалар, ўсмирлар ва ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун кенг жалб этсин ҳамда спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш бўйича ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этсин;

юқори малакали тренер кадрлар билан таъминлаш ва спорт захирасини тайёрлаш ишларини олиб борсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони P.M. Джураев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 февраль





















































Время: 0.2022
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск