ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Кичик бизнес /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.2022 й. 51-сон "Осиё тараққиёт банки маблағларини жалб қилиш орқали "Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
02.02.2022 й.
N 51
ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ
МАБЛАҒЛАРИНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ
ОРҚАЛИ "ЗАМОНАВИЙ ИҚТИСОДИЁТ УЧУН
КЎНИКМАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ"
ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 31 декабрдаги ПҚ-4939-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда меҳнат бозори ва профессионал таълим тизими ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва профессионал таълим тизимларини бошқаришни такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
а) "Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) молиялаштириш учун 2020 йил 11 декабрда Осиё тараққиёт банки Директорлар кенгашининг имтиёзли ресурслари ҳисобидан 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йилда қайтариш шарти билан 93 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиши маъқуллаганлиги ва Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки ўртасида 2021 йил 30 сентябрь куни қарз битими имзоланганлиги;
б) лойиҳанинг умумий қиймати 162 млн АҚШ долларини, жумладан:
93 млн АҚШ доллари - Осиё тараққиёт банки қарзини;
69 млн АҚШ доллари - лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улушини ташкил этиши, бунда:
20,490 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағ - лойиҳа билан қамраб олинган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 14 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 6 та профессионал таълим муассасаларида қурилиш/монтаж ишларини, жумладан, бинолар ва асбоб-ускуналарни сақлаб туриш ва уларга техник хизмат кўрсатишни молиялаштиришга;
15,603 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағ - солиқ (қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғидан ташқари) ва божхона имтиёзларини бериш ҳамда қўшилган қиймат солиғини қоплашга;
4,250 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағ - ўрнатилган асбоб-ускуналар ва жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш қиймати, консалтинг хизматлари ва меҳнат ресурслари билан боғлиқ харажатларга;
18,000 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағ - лойиҳа доирасида белгиланган касблар йўналишлари бўйича жалб этилган ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларига;
5,328 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағ -инвестициялаш даврида молиявий харажатларни тўлашга;
5,328 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағ - кутилмаган харажатларни тўлашга йўналтирилиши;
в) лойиҳани амалга ошириш муддати 5 йилни ташкил этиши (2022-2026 йиллар) маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарз маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши ҳамда лойиҳанинг амалга оширилиши, шунингдек, лойиҳа доирасидаги тадбирларни умумий мувофиқлаштириш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўз тизимидаги муассасаларда лойиҳани амалга ошириш бўйича масъул орган ҳисобланади;
Лойиҳага киритилган объектларда қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш, жумладан, энергия самарадорлигини ошириш мақсадида иситиш тизимини янгилаш, шунингдек, лойиҳа доирасидаги бинолар ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети ҳисобидан амалга оширилади;
Осиё тараққиёт банкининг қарзини сўндириш, улар бўйича фоизлар ва мажбурият бўйича бошқа тўловларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
3. Қуйидагилар:
"Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
"Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш" инвестиция лойиҳаси бўйича Осиё тараққиёт банкининг асосий қарзини қайтариш, фоизларни тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки ўртасида 2021 йил 30 сентябрь куни имзоланган қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги:
бир ой муддатда лойиҳани амалга ошириш даврида фаолият юритиш учун сақлаб туриш харажатларини Осиё тараққиёт банки ва бюджет маблағларидан (Бюджет кодексига мувофиқ) белгиланган тартибда тўлашни назар тутган ҳолда, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида умумий штат бирлиги 11 нафардан иборат бўлган Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида умумий штат бирлиги 11 нафардан иборат бўлган Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этсин;
лойиҳа доирасидаги асбоб-ускуналарни сотиб олгунга қадар лойиҳа билан қамраб олинган объектларнинг тегишли майдонларини (хоналарини) асбоб-ускуналар ўрнатиш ва монтаж қилиш учун тайёрлашни таъминласин;
лойиҳа бўйича ўзлаштирилган маблағлар ҳамда эришилган натижалар юзасидан маълумотлар мажбурий тарзда ўзларининг расмий веб-саҳифаларида мунтазам эълон қилиб борилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
Лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг келгуси йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилишини;
2022-2023 йилларда лойиҳани амалга оширишни молиялаштириш учун зарур миқдордаги марказлашган капитал қўйилмаларнинг жами 23,397 млн АҚШ доллари, жумладан, 2022 йилда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига 3,587 млн АҚШ доллари ва Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигига 1,092 млн АҚШ доллари эквивалентига тенг миқдорда маблағларини ажратилишини назарда тутсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2022 йилдан бошлаб ва келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда Давлат бюджети параметрларига Осиё тараққиёт банкининг ушбу лойиҳа бўйича асосий қарзини сўндириш ва фоизларини тўлашни назарда тутсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта ва махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига юклансин.
ЎзбекистонРеспубликасининг Бош вазири А. Арипов
2022 йил 2 февралдаги
51-сон қарорига
1-ИЛОВА
"Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш"
лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Кўрсаткич |
Ўлчов бирлиги |
Жами |
Молиялаштириш манбаи, жумладан: |
|
Осиё тараққиёт банки |
Ўзбекистон Республикаси |
||||
1 |
Лойиҳанинг умумий қиймати* |
минг АҚШ доллари |
162 000,00 |
93 000,00 |
69 000,00 |
2 |
Умумий капитал қўйилмалар миқдори |
минг АҚШ доллари |
141 068,03 |
93 000,00 |
48 068,03 |
шу жумладан: |
|||||
2.1 |
қурилиш ишлари |
минг АҚШ доллари |
20 490,12 |
- |
20 490,12 |
2.2 |
асбоб-ускуна, дастурий таъминот ва мебель |
минг АҚШ доллари |
47 423,98 |
47 423,98 |
- |
2.3 |
сарфланадиган материал |
минг АҚШ доллари |
6 619,73 |
6 619,73 |
- |
2.4 |
консалтинг хизмати |
минг АҚШ доллари |
12 499,50 |
12 345,80 |
153,70 |
2.5 |
маҳаллий ўқитиш ва материал ишлаб чиқариш |
минг АҚШ доллари |
9 336,62 |
9 336,62 |
- |
2.6 |
хорижда ўқиш |
минг АҚШ доллари |
4 048,10 |
4 048,10 |
- |
2.7 |
меҳнат ресурслари |
минг АҚШ доллари |
1 391,71 |
1 242,60 |
149,11 |
2.8 |
ўқитувчилар иш ҳақи |
минг АҚШ доллари |
18 000,00 |
- |
18 000,00 |
2.9 |
маъмурий харажатлар |
минг АҚШ доллари |
1 715,00 |
1 715,00 |
- |
2.10 |
техник хизмат кўрсатиш қиймати |
минг АҚШ доллари |
3 946,98 |
- |
3 946,98 |
2.11 |
кутилмаган харажатлар |
минг АҚШ доллари |
15 596,30 |
10 268,18 |
5 328,12 |
3 |
Инвестиция давридаги молиявий харажатлар** |
минг АҚШ доллари |
5 328,40 |
5 328,40 |
|
4 |
Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона божларидан белгиланган тартибда озод қилиш кўринишда имтиёзлари ҳамда қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш |
минг АҚШ доллари |
15 603,56 |
15 603,56 |
|
5 |
Лойиҳани амалга ошириш муддати |
муддат |
2022 - 2026 йй. |
||
7 |
Кредит муддати |
йил |
25 |
||
Жумладан, асосий қарзнинг имтиёзли даври |
йил |
5 |
Изоҳ.
*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан кейин ҳамда товарларни (ишлар ва хизматларни) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра белгиланади;
**) инвестиция давридаги молиявий харажатлар амалдаги сарф-харажатлар ва қарзни ҳақиқатда ўзлаштириш саналари ва миқдорларидан келиб чиқиб аниқлаштирилади.
2022 йил 2 февралдаги
51-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни
ривожлантириш" инвестиция лойиҳаси бўйича
Осиё тараққиёт банкининг асосий қарзини
қайтариш, фоизларни тўлашнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Қарз суммаси |
- 93 000 |
минг АҚШ доллари |
Қарз муддати |
- 25 |
йил |
Имтиёзли давр |
- 5 |
йил |
Фоиз ставкаси |
- 2 |
Тўлов санаси |
Ишлатилиши |
Кредитнинг ўзлаштирил- маган қисми |
Асосий қарз бўйича тўловлар миқдори |
Қолдиқ қарзнинг умумий миқдори |
Фоизлар бўйича тўловлар |
Жами тўланадиган сумма* |
2022 йил 15 апрель |
200 000,00 |
92 800 000,00 |
200 000,00 |
- |
- |
|
2022 йил 15 октябрь |
993 013,66 |
91 806 986,34 |
1 193 013,66 |
2 000 |
2 000 |
|
2023 йил 15 апрель |
- |
91 806 986,34 |
1 193 013,66 |
11 930 |
11 930 |
|
2023 йил 15 октябрь |
13 427 314,24 |
78 379 672,11 |
14 620 327,89 |
11 930 |
11 930 |
|
2024 йил 15 апрель |
- |
78 379 672,11 |
14 620 327,89 |
146 203 |
146 203 |
|
2024 йил 15 октябрь |
25 983 049,01 |
52 396 623,09 |
40 603 376,91 |
146 203 |
146 203 |
|
2025 йил 15 апрель |
- |
52 396 623,09 |
40 603 376,91 |
406 034 |
406 034 |
|
2025 йил 15 октябрь |
28 183 388,56 |
24 213 234,53 |
68 786 765,47 |
406 034 |
406 034 |
|
2026 йил 15 апрель |
- |
24 213 234,53 |
2 325 000 |
66 461 765,47 |
687 868 |
3 012 868 |
2026 йил 15 октябрь |
14 766 036,30 |
9 447 198,23 |
2 325 000 |
78 902 801,77 |
664 618 |
2 989 618 |
2027 йил 15 апрель |
9 447 198,23 |
2 325 000 |
86 025 000,00 |
789 028 |
3 114 028 |
|
2027 йил 15 октябрь |
2 325 000 |
83 700 000,00 |
860 250 |
3 185 250 |
||
2028 йил 15 апрель |
2 325 000 |
81 375 000,00 |
837 000 |
3 162 000 |
||
2028 йил 15 октябрь |
2 325 000 |
79 050 000,00 |
813 750 |
3 138 750 |
||
2029 йил 15 апрель |
2 325 000 |
76 725 000,00 |
790 500 |
3 115 500 |
||
2029 йил 15 октябрь |
2 325 000 |
74 400 000,00 |
767 250 |
3 092 250 |
||
2030 йил 15 апрель |
2 325 000 |
72 075 000,00 |
744 000 |
3 069 000 |
||
2030 йил 15 октябрь |
2 325 000 |
69 750 000,00 |
720 750 |
3 045 750 |
||
2031 йил 15 апрель |
2 325 000 |
67 425 000,00 |
697 500 |
3 022 500 |
||
2031 йил 15 октябрь |
2 325 000 |
65 100 000,00 |
674 250 |
2 999 250 |
||
2032 йил 15 апрель |
2 325 000 |
62 775 000,00 |
651 000 |
2 976 000 |
||
2032 йил 15 октябрь |
2 325 000 |
60 450 000,00 |
627 750 |
2 952 750 |
||
2033 йил 15 апрель |
2 325 000 |
58 125 000,00 |
604 500 |
2 929 500 |
||
2033 йил 15 октябрь |
2 325 000 |
55 800 000,00 |
581 250 |
2 906 250 |
||
2034 йил 15 апрель |
2 325 000 |
53 475 000,00 |
558 000 |
2 883 000 |
||
2034 йил 15 октябрь |
2 325 000 |
51 150 000,00 |
534 750 |
2 859 750 |
||
2035 йил 15 апрель |
2 325 000 |
48 825 000,00 |
511 500 |
2 836 500 |
||
2035 йил 15 октябрь |
2 325 000 |
46 500 000,00 |
488 250 |
2 813 250 |
||
2036 йил 15 апрель |
2 325 000 |
44 175 000,00 |
465 000 |
2 790 000 |
||
2036 йил 15 октябрь |
2 325 000 |
41 850 000,00 |
441 750 |
2 766 750 |
||
2037 йил 15 апрель |
2 325 000 |
39 525 000,00 |
418 500 |
2 743 500 |
||
2037 йил 15 октябрь |
2 325 000 |
37 200 000,00 |
395 250 |
2 720 250 |
||
2038 йил 15 апрель |
2 325 000 |
34 875 000,00 |
372 000 |
2 697 000 |
||
2038 йил 15 октябрь |
2 325 000 |
32 550 000,00 |
348 750 |
2 673 750 |
||
2039 йил 15 апрель |
2 325 000 |
30 225 000,00 |
325 500 |
2 650 500 |
||
2039 йил 15 октябрь |
2 325 000 |
27 900 000,00 |
302 250 |
2 627 250 |
||
2040 йил 15 апрель |
2 325 000 |
25 575 000,00 |
279 000 |
2 604 000 |
||
2040 йил 15 октябрь |
2 325 000 |
23 250 000,00 |
255 750 |
2 580 750 |
||
2041 йил 15 апрель |
2 325 000 |
20 925 000,00 |
232 500 |
2 557 500 |
||
2041 йил 15 октябрь |
2 325 000 |
18 600 000,00 |
209 250 |
2 534 250 |
||
2042 йил 15 апрель |
2 325 000 |
16 275 000,00 |
186 000 |
2 511 000 |
||
2042 йил 15 октябрь |
2 325 000 |
13 950 000,00 |
162 750 |
2 487 750 |
||
2043 йил 15 апрель |
2 325 000 |
11 625 000,00 |
139 500 |
2 464 500 |
||
2043 йил 15 октябрь |
2 325 000 |
9 300 000,00 |
116 250 |
2 441 250 |
||
2044 йил 15 апрель |
2 325 000 |
6 975 000,00 |
93 000 |
2 418 000 |
||
2044 йил 15 октябрь |
2 325 000 |
4 650 000,00 |
69 750 |
2 394 750 |
||
2045 йил 15 апрель |
2 325 000 |
2 325 000,00 |
46 500 |
2 371 500 |
||
2045 йил 15 октябрь |
2 325 000 |
0,00 |
23 250 |
2 348 250 |
||
Итого |
93 000 000 |
93 000000 |
19 616 598 |
112 616 598 |
Изоҳ.
*) Қарзни ҳақиқатда ўзлаштирилиш миқдори ва санасидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 3 февраль