ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўл хўжалиги. Йўл жамғармаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.2022 й. 49-сон "Автомобиль йўллари соҳасида очиқлик стандартларини жорий этиш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2022 й.

N 49




АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ СОҲАСИДА

ОЧИҚЛИК СТАНДАРТЛАРИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ВА СОҲАДА ЖАМОАТЧИЛИК

НАЗОРАТИНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш соҳасида мутлақо янги очиқлик стандартларини жорий этиш ва шаффофликни таъминлаш ҳамда соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда - Автомобиль йўллари қўмитаси) томонидан автомобиль йўллари соҳасида шаффофлик ва жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлик стандартларини жорий қилиш бўйича "Shaffof yo'l" онлайн ахборот платформаси (кейинги ўринларда - "Shaffof yo'l" платформаси) ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Автомобиль йўллари қўмитаси, Молия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда автомобиль йўллари соҳасига тегишли маълумотлар базасини ўз ичига олган "Shaffof yo'l" платформасини 2022 йил 1 июлдан бошлаб тест режимида ишга туширсин.


3. "Shaffof yo'l" онлайн ахборот платформасида автомобиль йўллари соҳасида очиқ ахборотлар шаклида жойлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

а) қуйидагилар:

автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари учун йўналтирилаётган маблағларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар - Молия вазирлиги томонидан;

автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш объектларида олиб борилаётган йўл қурилиш ишлари ҳақидаги, шу жумладан, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари билан боғлиқ маълумотлар - Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан;

маҳаллий ҳокимликлар буюртмачилигидаги ички хўжалик йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларидаги кўчалар тўғрисидаги маълумотлар - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан шакллантирилади ҳамда "Shaffof yo'l" платформасига киритилади;

б) "Shaffof yo'l" платформасининг алоҳида саҳифаси орқали аҳолининг йўллар носозлиги, шунингдек, йўлларда ва йўл бўйида хавфсиз ҳаракатланиш учун юзага келган фавқулодда техник муаммолар (светофорлар ва йўл белгилар ўрнатилмаганлиги ёки уларнинг шикастланганлиги, табиий офатлар натижасида юзага келадиган ҳодисалар ортидан ҳосил бўладиган оқибатлар) ҳақида фото- ва видеомурожаатлар - жамоатчилик фикри асосида шакллантирилади;

в) "Shaffof yo'l" платформасида жойлаштириладиган маълумотлар базаси Автомобиль йўллари қўмитаси расмий веб-сайти ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга тегишли маълумотлар базалари билан интеграциялашган ҳолда юритилади.


5. Автомобиль йўллари қўмитаси:

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда илғор хорижий тажрибага асосланган ҳолда 2022 йил 1 майга қадар автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш объектларининг интерактив онлайн харитаси-схемасини (кейинги ўринда - харита) ишлаб чиқсин ва "Shaffof yo'l" платформасига жойлаштирсин;

2023 йилдан бошлаб ва кейинчалик ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда кейинги йилда қурилиши, реконструкция қилиниши, таъмирланиши назарда тутилган барча тоифадаги йўл участкаларини харитага жойлаштириш амалиётини йўлга қўйсин.

Бунда, харитадаги ҳар бир объект бўйича техник-паспорт, фото-видео материаллар юритилиши ва акс эттирилиши инобатга олинсин.


6. Молия вазирлигининг "Очиқ бюджет" ахборот портали (кейинги ўринларда - "Очиқ бюджет" портали) орқали туман (шаҳар)лар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларини таъмирлаш учун ажратилган маблағларни жамоатчилик фикри асосида шаклланган ички хўжалик йўлларни таъмирлашга йўналтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


7. Туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари параметрларида ҳудудий ички хўжалик йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағларни жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички хўжалик йўлларини таъмирлашга йўналтириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар:

ички хўжалик йўлларининг жойлашган манзили (геопозицияси), тўлиқ номи, узунлиги, ҳолати (асфальтланган, таъмирталаб) ва бошқа маълумотларни ўз ичига олган Ички хўжалик йўллари реестрини шакллантирсин;

Ички хўжалик йўллари реестридан геомаълумот асосида фуқаролар томонидан тегишли ҳудуддаги ички хўжалик йўлини танлаш орқали ўз таклифини қолдириш имкониятини яратсин;

"Очиқ бюджет" порталининг "Shaffof yo'l" платформаси билан интеграция қилинишини ҳамда "Очиқ бюджет" порталининг мобиль иловаси ишга туширилишини таъминласин.

Бунда, фуқаролар томонидан ички хўжалик йўлларини реал вақтдаги жойлашган жойи (геолокация) асосида қайд этиш орқали ички хўжалик йўллари тўғрисида хабар бериш имконияти назарда тутилсин.


9. Транспорт вазирлиги Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда "Shaffof yo'l" платформаси ишини тест режимида ташкил этиш натижасида юзага келган муаммо ва мавжуд камчиликларни бартараф этсин, заруратга кўра, платформани такомиллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ҳамда 2023 йил 1 январдан бошлаб "Shaffof yo'l" платформаси тўлиқ ишга туширилишини таъминласин.


10. Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


11. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Транспорт вазирлиги билан биргаликда ушбу қарор мақсади ва вазифалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


12. Автомобиль йўллари қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда ички хўжалик йўлларни цемент-бетон қопламага ўтказган ҳолда таъмирлашда:

цемент-бетон қопламали йўлларни қуришга ихтисослашган тажрибали корхоналар фаолиятини ўрганиш асосида уларнинг технологияларини татбиқ этиш ва махсус ускуналарни харид қилиш;

йирик цемент-бетон ишлаб чиқарувчи корхоналар билан кооперацион алоқаларни ўрнатиш орқали йўлларни таъмирлаш таннархини туширишни таъминловчи тадбирлар амалга оширилишини назарда тутувчи "йўл хариталари"ни ишлаб чиқсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари A.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 февралдаги

49-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Shaffof yo'l" онлайн ахборот платформасида

автомобиль йўллари соҳасида очиқ ахборотлар

шаклида жойлаштирилиши лозим

бўлган маълумотлар

РЎЙХАТИ

    

Т/р

Маълумот тури

Тақдим этиш

ва янгилаш

муддати

Жойлаштириш учун

масъул вазирлик ва

идоралар

1

Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармаларига республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган мақсадли маблағлар.

Реал вақт режимида

Молия вазирлиги

2

Автомобиль йўллари соҳасига ажратиладиган ҳалкаро молия институтлари маблағлари.

Реал вақт режимида

Молия вазирлиги

3

Автомобиль йўллари соҳаси учун Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ажратмалари.

Реал вақт режимида

Молия вазирлиги, Тикланиш ва тарққиёт жамғармаси

4

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида жорий таъмирлаш ва сақлаш ишларини молиялаштириш учун ҳар йили ажратиладиган мақсадли маблағлар.

Ҳар чоракда

Молия вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси

5

Ички хўжалик йўллари ва шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари кўчалари учун маҳаллий вакиллик ҳокимияти органлари томонидан жорий этиладиган йиғимлардан тушумлар.

Ҳар чоракда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6

Автомобиль йўллари ва кўчалар бўйлаб автомобиль сақлаш жойларидан фойдаланганлик учун тўловлардан келиб тушадиган маблағлар.

Ҳар чоракда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7

Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун йиғимнинг базавий ставкасига қўшимча коэффициентларни қўллашдан тушадиган маблағлар.

Ҳар чоракда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармаларига Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармасидан амалга ошириладиган трансфертлар.

Ҳар чоракда

Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

9

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари йўл бўйида жойлашган ер участкаларида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) қуриш учун электрон аукционлар якунлари бўйича ҳуқуқ тақдим этишдан тушадиган маблағлар, шунингдек, ташқи рекламанинг ўрнатилган объектлари (конструкциялари) учун ойлик тўловлар.

Ҳар чоракда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Автомобиль йўллари қўмитаси

10

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг йўл бўйида жойлашган ер участкаларида ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, савдо, сервис объектлари, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятининг бошқа объектларини жойлаштириш ва қуриш учун мазкур ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилишдан тушадиган маблағлар.

Ҳар чоракда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11

Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш объектларида олиб борилаётган йўл қурилиш ишлари ҳамда объектлар бўйича белгиланган тартибда тендер савдолари ўтказиш натижалари ҳақида маълумотлар.

Доимий

Автомобиль йўллари қўмитаси

12

Вилоят, шаҳар ва туманлар кесимида тегишлилиги бўйича, объектларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотлар (йўлларни лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари ҳаражатлар сметаси).

Ҳар чоракда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги идоравий йўллар ва кўприклар ҳолати, уларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари тўғрисида маълумотлар.

Ҳар чоракда

Сув хўжалиги вазирлиги

14

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги идоравий йўллар ва кўприклар ҳолати, уларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари учун ажратилган маблағлар тўғрисида маълумотлар.

Ҳар чоракда

Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги

15

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланган автомобиль йўллари соҳасини ривожлантиришга оид "йўл хариталари", давлат ва инвестиция дастурлари ижроси бўйича маълумотлар.

Реал вақт режимида

Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси

16

Автомобиль йўлларини, шу жумладан, ички хўжалик йўллари ва шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатномалар тўғрисида маълумотлар.

Реал вақт режимида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17

Автомобиль йўлларини, шу жумладан, ички хўжалик йўллари ва шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек, йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича маълумотлар.

Реал вақт режимида

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 февраль
































Время: 0.0026
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск