ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Аҳолининг жисмоний маданияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2022 й. 23-сон "Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.2022 й.

N 23



АҲОЛИНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИК

ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА СПОРТ

СИНОВЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 16 июндаги ПҚ-5148-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

аҳолининг барча қатламлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш орқали уларнинг жисмоний қобилияти ва ҳаракат фаоллигини такомиллаштириш, меҳнатга лаёқатини ошириш, зарарли одатлар ҳамда турли касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш мақсадида спорт синовларини ўтказиш;

аҳолининг турли қатламларига нисбатан 11 та ёш тоифаси бўйича, спорт синовларининг мураккаблик даражасини ҳисобга олган ҳолда ихтиёрий ва махсус талабларни белгилаш;

ҳар йили январь-декабрь ойларида 6 та босқичдан иборат аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларини ташкил этиш ва ўтказиш;

спорт синовларининг ихтиёрий (фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан) ва махсус (I, II ва III даражали "Жисмоний тайёргарлик даражаси" кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалар, шунингдек бир йил мобайнида турли имтиёзлар билан) талабларини бажарган ғолиб ва совриндорларни рағбатлантириш;

спорт синовларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбалари.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 16 июндаги ПҚ-5148-сон қарори 8-бандига асосан "Жисмоний тайёргарлик даражаси" кўкрак нишони таъсис этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Қуйидагилар:

"Жисмоний тайёргарлик даражаси" кўкрак нишонининг тавсифи 2-иловага мувофиқ;

"Жисмоний тайёргарлик даражаси" кўкрак нишони гувоҳномасининг тавсифи 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси Туризм ва спорт вазирлигининг буюртмасига асосан "Жисмоний тайёргарлик даражаси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда ҳудудларда спорт синовларининг махсус талабларини сифатли қабул қилинишини таъминлаш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳарда зарур спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминланган Спорт синовларини топшириш марказини ташкил этиш чораларини кўрсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги 346-сон қарори билан тасдиқланган Спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари аъзолари бўлган спортчиларни тайёрлаш учун жалб этилган хорижий мутахассисларнинг иш шарт-шароитлари тўғрисидаги низомга 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлом турмуш тарзи" платформаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 28 апрелдаги 253-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 15 январдаги

23-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Жисмоний тайёргарлик даражаси"

кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ


"Жисмоний тайёргарлик даражаси" кўкрак нишони 3 та даражали бўлиб, I даражали кўкрак нишони - олтин рангда, II даражали кўкрак нишони - кумуш рангда ва III даражали кўкрак нишони - бронза рангда. Кўкрак нишонининг икки томонлама тешиги мавжуд бўлиб, устки кийимга капалаксимон қадағич билан тақилади.

Кўкрак нишони диаметри 3 сантиметрли доира шаклида бўлиб, "ЦАМ 1-4" эритмасидан тайёрланади. Кўкрак нишонининг қалинлиги 2 миллиметр.

Қирраларнинг атрофида хира тўқ кул ранг доирасимон 0,35 см қалинликдаги қабариқ фонида, тепа қисмида, 0,14 см ўлчамдаги харфлар билан "JISMONIY TAYYORGARLIK DARAJASI", пастки қисмида "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI" ёзуви мавжуд. Биринчи қабариқ диаметри 3 см, иккинчи қабариқ диаметри 2,4 см, эмали эса 0,3 см.

Кўкрак нишонининг олд томони ўрта қисмида 1,1 диаметрлик доира ичида 0,48 см. ўлчамдаги "I" рақами ва рақам атрофида дафна гулчамбари жойлашган. ўрта қисмидаги доира тепа қисмида дафна новдаси жойлашган.

Ўртадаги доира тагида 0,58 см ўлчамдаги 5 та доирасимон пиктограммалар жойлашган. Пиктограммаларнинг биринчисида сузувчи, иккинчисида югурувчи, учинчисида пресс машқини бажарувчиси, тўртинчисида ердан қўлда гавдасини кўтариш машқини бажарувчиси ва бешинчисида турникда тортилиш машқини бажарувчиси тасвирланган.

"Жисмоний тайёргарлик даражаси" кўкрак нишони

I даражали кўкрак нишони


                        Олд томони


                             Орқа томони

        

II даражали кўкрак нишони


                         Олд томони


                              Орқа томони


III даражали кўкрак нишони


                       Олд томони


                             Орқа томони

              





Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 15 январдаги

23-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Жисмоний тайёргарлик даражаси"

кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ


"Жисмоний тайёргарлик даражаси" кўкрак нишони гувоҳномаси 100х70 миллиметр ўлчамдаги тўртбурчак шаклида бўлиб, 350 г/кв.м қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони мовий рангда бўлиб, унинг чегара қисмидан 5 миллиметр оралиқда эни 3 миллиметр қалинликда ички тўртбурчак шаклида бўлган тўқ кўк рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг устки қисми марказда ""Jismoniy tayyorgarlik darajasi" ko`krak nishoni GUVOHNOMASI" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 17-кегль) сўзлари ёзилган. Ёзувлар зарҳал рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг иккинчи томони оқ рангда бўлиб, 5 миллиметр оралиқда эни 3 миллиметр қалинликда ички тўртбурчак шаклида бўлган тўқ кўк рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг иккинчи чап томони марказида "Jismoniy tayyorgarlik darajasi" кўкрак нишонининг тегишли даражасига оид расми қўйилган.

Гувоҳноманинг иккинчи ўнг томони юқори қисми чеккасидан 12 миллиметр пастда кирилл алифбосида катта ҳарфларда "GUVOHNOMA t/r. ____" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 12-кегль) сўзлари ёзилган.

Сўзлардан 15 миллиметр пастда тақдирланадиган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Ундан 5 миллиметр пастда марказда "O`zbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligining" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 17-кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда марказда ""20__y. "____" ______dagi ___-sonli buyrigiga asosan ____- darajadagi ko`krak nishoni bilan taqdirlanadi"" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 12-кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 15 миллиметр пастда чап тарафда "Vazir" сўзи ("Times new Roman Bolt" шрифти, 12-кегль), ундан 7 миллиметр пастда чап тарафда "M.O`." сўзи ("Times new Roman Bolt" шрифти, 12-кегль) ёзилган.



"Жисмоний тайёргарлик даражаси"

спорт синовлари кўкрак нишони

ГУВОҲНОМАСИ

        





Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 15 январдаги

23-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги 346-сон

қарори билан тасдиқланган Спорт турлари бўйича Ўзбекистон

Республикаси терма жамоалари аъзолари бўлган спортчиларни

тайёрлаш учун жалб этилган хорижий мутахассисларнинг иш

шарт-шароитлари тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 7-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хорижий мутахассис меҳнатига ҳар ойлик ҳақ тўлашнинг мўлжалланаётган суммаси (шартнома (контракт) тузилган кундаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 бараваригача миқдорда, ҳар ойлик ҳақ тўлашнинг миқдори томонлар тузган шартнома (контракт) билан аниқланади) мавжуд бўлади".


2. 16-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Хорижий мутахассиснинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун бюджет маблағлари ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Эксперт комиссияси бир вақтнинг ўзида ушбу маблағлар миқдорини белгилайди (шартнома (контракт) тузилган кундаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 бараваригача). Бунда:".


3. Қуйидаги мазмундаги 17-1-банд билан тўлдирилсин:

"17-1. Иш берувчи томонидан таклиф этилган хорижий мутахассиснинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 бараваридан кўп бўлган тақдирда, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича тузилган Республика комиссияси раисининг рухсати билан Давлат бюджетидан қўшимча молиялаштиришга рухсат берилади".


4. 25-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 январь

















































Время: 0.2044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск