ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Тураржой фондини бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.02.2022 й. 47-сон "Кўп квартирали уйларни бошқаришни такомиллаштириш ва коммунал хизматлар кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.02.2022 й.

N 47




КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ БОШҚАРИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА КОММУНАЛ

ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШНИ ЯНАДА

ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси махсус ҳисобварағи маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги мулкдорларга мажбурий бадални тўлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестри ҳамда рейтингини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Кўп квартирали уйларни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

кўп квартирали уйлардаги мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини молиялаштириш учун махсус ҳисобварақ очилади. Бунда махсус ҳисобварақ маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасида очилган бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади ва белгиланган мақсадлар учун сарфланади;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги мулкдорларга мажбурий бадални тўлаш учун субсидия ажратиб борилади.


3. Молия вазирлиги бир ой муддатда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорларига умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадални тўлаб бериш мақсадида субсидия ажратиш учун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг "Mening uyim" ахборот тизими билан ахборот алмашувини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.

Субсидия ажратиладиган кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорларини аниқлаш жараёнида тафовутлар юзага келган тақдирда, Молия вазирлиги, Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига уларни тезкор бартараф этишучун амалий ёрдам кўрсатилишини таъминласин.


4. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги келиб тушган маълумотларни "Mening uyim" ахборот тизимидаги (кейинги ўринларда - биллинг тизими) маълумотлар билан умумлаштиради ва тафовут юзага келган тақдирда, уни 3 иш куни давомида бартараф этиш бўйича чоралар кўради.


5. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

ушбу қарор билан тасдиқланган Низомларга мувофиқ ҳудудларда кўп квартирали уйларни бошқаришни янада такомиллаштириш борасида тизимли ишларни йўлга қўйсин ва ушбу талабларга қатъий риоя этилишини назорат қилиб борсин;

қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамияти бўйича аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 апрелга қадар электрон реестрни тўлиқ шакллантириш учун кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг барча маълумотларини электрон тизимга киритиш ишларини ташкил қилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.С. Хидоятов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 февраль









































Время: 0.2033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск