ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Аҳолининг жисмоний маданияти /

Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.01.2022 й. 23-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 15 январдаги

23-сон қарорига

1-ИЛОВА



Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини

баҳолаш бўйича спорт синовларини ташкил

этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларини (кейинги ўринларда - спорт синовлари) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Спорт синовларининг мақсади - аҳолининг барча қатламлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш орқали уларнинг жисмоний қобилияти ва ҳаракат фаоллигини такомиллаштириш, меҳнатга лаёқатини ошириш, зарарли одатлар ҳамда турли касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришдан иборат.


3. Спорт синовлари қуйидаги тамойилларга асосланади:

ихтиёрийлик ва оммавийлик;

шахсни жисмоний ҳаракатланишга йўналтириш орқали аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш;

даврий равишда тиббий назоратдан ўтишни ташкил этиш орқали саломатликни назорат қилиш.



2-БОБ. СПОРТ СИНОВЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


4. Спорт синовларини ўтказишнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини мунтазам ўтказиш орқали аҳолини жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига жалб этиш ҳамда спорт билан шуғулланувчи шахслар сафини кенгайтириш;

жисмоний тарбия ва соғломлаштириш тадбирлари орқали аҳолининг саломатлиги ва жисмоний имкониятлари даражасини ошириш;

аҳолини жисмонан бақувват, баркамол ва соғлом бўлишига, уларнинг спорт билан чиниқишига, жисмоний тарбия ва спортни кундалик турмуш тарзига айлантиришига эришиш;

аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш;

республика ҳудудида, шу жумладан олис ҳудудларда жойлашган қишлоқлар, овуллар, маҳаллаларда соғломлаштириш ишларини янада ривожлантириш;

ёшларда ирода, ўз кучи ва имкониятларига ишонч каби фазилатларни мустаҳкамлаш, уларда жасорат, ватанпарварлик ва садоқат хислатларини ривожлантириш;

ўсиб келаётган ёш авлод томонидан соғлом турмуш тарзига амал қилиш, маънавий ва жисмоний комилликка эришиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга қизиқишини ошириш;

аҳолининг спортга бўлган қизиқишини ошириш, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш, иммунитетини мустаҳкамлаш, саломатлигини таъминлаш ҳамда спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш;

ҳаваскор ва профессионал даражада спорт билан шуғулланувчилар сонини ошириш орқали жойларда ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция)нинг самарали ва шаффоф тизимини яратиш ҳамда спорт терма жамоалари таркибини сифатли тўлдириш, шунингдек, уларнинг захирасини шакллантириш ва юқори малакали спортчиларни босқичма-босқич тайёрлаш тизимини татбиқ этиш;

ёш авлодни жисмонан ва руҳан соғлом, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларни келажагимизнинг муносиб ворислари этиб вояга етказиш, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қила оладиган интеллектуал салоҳияти юқори бўлишини таъминлаш ҳамда Ватан мудофаасига муносиб захира кадрлар тайёрлаш;

давлат органлари ва ташкилотларининг аҳоли саломатлигини таъминлаш борасидаги масъулияти ва ролини янада ошириш ҳамда фаолиятини баҳолаш тизимини жорий этиш.



3-БОБ. АҲОЛИНИНГ ЖИСМОНИЙ

ТАЙЁРГАРЛИК ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ

ТИЗИМИ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 16 июндаги ПҚ-5148-сон қарори билан ташкил этилган Спорт синовларининг ўтказилишини таъминлаш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда - Республика комиссияси) томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлари бошчилик қиладиган ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) ва туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари ташкил этилган ҳолда спорт синовларини жойларда мунтазам ўтказилиши мувофиқлаштириб борилади.

Ҳудудий ва туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон Фармонига асосан фаолияти йўлга қўйилган "Спорт тарғиботчилари", ихтиёрий равишда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг тренерлари ҳамда ҳар бир маҳалла ҳудудида жойлашган умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия ўқитувчиларидан иборат таркибда шакллантирилади.


6. Республика комиссияси:

ҳар йили март ойига қадар республиканинг барча ҳудудларида, давлат органлари ва ташкилотларида спорт синовларини ўтказиш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлайди, зарур ҳолларда спорт синовларини ўтказиш муддатларига ўзгартиришлар киритади;

бир йилда камида икки маротаба (ярим йиллик, йиллик) ҳудудий ишчи гуруҳлар, барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриб боради;

ҳар йили спорт синовларини муваффақиятли топширган шахсларнинг энг юқори натижалари қайд этиб борилишини тизимли йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистонда "Жисмоний тайёргарлик даражаси" спорт синовларининг рекордлари номли таҳлилий махсус китобини чоп этиш чораларини кўради;

спорт синовларидан профессионал спортга ўтишни таъминлаш мақсадида ҳаваскор спортчиларнинг жисмоний ва психологик тайёргарлигини яхшилашга йўналтирилган илмий-инновацион тадқиқотлар олиб борилишини янада кучайтиради ҳамда бу борадаги ташаббусларни қўллаб-қувватлайди;

спорт синовларининг махсус талабларини бажарган ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш ҳақидаги якуний хулосани тасдиқлайди;

зарур ҳолларда спорт синовлари натижаларини бекор қилиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилади.


7. Ҳудудий ишчи гуруҳлари:

тегишли ҳудудда спорт акциялари, ҳаваскорлик чемпионатлари, конкурслар ташкил этиш орқали спорт синовлари тарғиботини ҳамда ўтказилишини ташкил этади;

спорт синовлари ўтказиладиган сана, ўтиш жойи, режаси ва шартлари бўйича маълумотлар тўғрисида камида бир ой олдин оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда эълон берилишини таъминлайди;

махсус спорт синовлари натижаларининг расмийлаштирилишини жойларда адолатли ва шаффофликни таъминлаган ҳолда ташкил этилиши юзасидан назоратни ташкил этади;

спорт синовларининг махсус талабларини бажарган иштирокчилар натижалари қайд этилган баённомалар ва видеотасвирларни кўриб чиқади;

спорт синовларининг махсус талабларини бажарган ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш ҳақидаги якуний хулосани Республика комиссиясига киритади;

спорт синовларининг (ихтиёрий ва махсус талабларини бажарган) ғолибларини таниқли спорт ва маданият намоёндалари иштирокида фестиваллар ташкил этиш орқали тантанали тарзда тақдирлаш ишларини амалга оширади.


8. Туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари:

туман (шаҳар)ларда маҳаллий чемпионлар иштирокида спорт акциялари, конкурслар ва маҳорат сабоқларини ташкил этиш орқали спорт синовлари тарғиботини ташкил этади;

спорт синовларида қатнашиш истагини билдирган шахсларни спорт синовлари шартлари билан таништиради, спорт синовларида иштирок этувчилар рўйхатини шакллантиради ва мунтазам юритади;

туман (шаҳар)ларда жисмоний фаолликни қўллаб-қувватлаш ва оммавий спортни кенг тарғиб қилиш учун етарли шарт-шароитлар яратади;

туман (шаҳар)ларда спорт синовларининг махсус талабларини қабул қилиш учун алоҳида марказларни ташкил этади;

спорт синовларининг ихтиёрий талабларини қабул қилиш учун спорт иншоотлари рўйхатини шакллантиради ҳамда аҳолини ёш тоифаси бўйича маҳаллалар кесимида бириктиради;

спорт синовларини ўтиш жойи, бириктирилган тренер ва масъуллар тўғрисида маълумотларни ҳудудий ишчи гуруҳларига тақдим этиб боради;

спорт синовларининг ихтиёрий ва махсус талаблари бўйича ғолибларни аҳолини ёш тоифаси кесимида аниқлайди (агар ёш тоифаси бўйича ғолибларни умумий натижаси бир хил бўлганда, қуръа ташлаш тарзда спорт машқларидан бири танланиб, қайтадан спорт синовлари олинади ва ғолиб аниқланади);

ҳар бир ёш тоифаси бўйича ўтказилган спорт синовларининг махсус талабларини бажарган иштирокчилар натижалари қайд этилган баённомалар ва видеотасвирларини уч кун муддатда ҳудудий ишчи гуруҳига тақдим этиб боради;

спорт синовларининг (ихтиёрий ва махсус талабларини бажарган) ғолибларини тақдирлаш ишларини тантанали равишда амалга ошириш чораларини кўради;

зарур ҳолларда спорт синовларини такомиллаштириш ва бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тайёрлайди ва ҳудудий ишчи гуруҳига киритади.


9. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги:

жойларда спорт синовларини ўтказиш даврида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар ҳамда мутахассис ва экспертларнинг хулосаларини инобатга олиб, спорт синовларининг турлари ва мезонларига ўзгартириш киритиб боради;

спорт синовларининг соғлом шахслар учун ихтиёрий ва махсус талаб(синов)лари ҳамда имконияти чекланган шахслар учун ихтиёрий ва махсус талаб (синов)ларини тасдиқлайди.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

спорт синовларини ўтказишда ҳудудий ишчи гуруҳларига кўмаклашади, жумладан ҳар йили январь-февраль ойларида маҳалла профилактика инспекторлари томонидан ўз ҳудудида истиқомат қилувчи (доимий ёки вақтинчалик) уюшмаган ёшлар ва аҳолининг рўйхати шакллантирилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан ҳамкорликда спорт синовлари ўтказиладиган, иштирокчилар жойлашадиган, овқатланадиган, ташриф буюрадиган жойларда ва уларнинг атроф-ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати иштирокчилари учун ажратилган автотранспорт воситаларини йўл-патруль хизмати автомашиналари ёрдамида кузатиш ишларини амалга оширади.


11. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги спорт синовлари ўтказиладиган жойлар (майдонлар ва спорт иншоотлари)да ҳамда уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча зарур чораларни белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминлайди.


12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

спорт синовларини топширишда иштирок этадиган шахсларни, шу жумладан барча давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритувчи жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган шахсларни ҳамда жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича масъулларни даврий равишда тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этади;

спорт синовларини топширишда иштирок этадиган шахсларнинг тиббий кўрик натижаларини ҳудудий ишчи гуруҳларига тақдим этади ҳамда иштирокчиларга юқори савияда тиббий хизмат кўрсатилишини, спорт тадбирлари ўтадиган жойларда зарур тиббий анжомлар, дори воситалари ҳамда тез ёрдам автомашиналари навбатчилиги ташкил этилишини таъминлайди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати спорт синовлари ўтадиган жойларнинг санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мос бўлишини таъминлайди.



4-БОБ. АҲОЛИНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИК

ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


13. Спорт синовлари эркаклар ва аёллар учун алоҳида ҳамда ёш гуруҳлари бўйича йилига бир марта ўтказилади.

Бунда, спорт синовларини топширувчи ҳар бир шахснинг натижалари "Жисмоний тайёргарлик даражаси" спорт синовларининг махсус веб-сайтига киритиб борилади.


14. Спорт синовлари ихтиёрий ва махсус талаблардан иборат.


15. Ихтиёрий талаблар мураккаблик даражаси асосида қуйидаги жисмоний сифатларни ривожлантиришга қаратилган:

тезлик ва кучланиш имкониятларининг ривожланиш даражаси;

ҳаракатларни мувофиқлаштирувчи қобилиятининг ривожланиш даражаси;

эгаллаган амалий кўникмаларининг ривожланиш даражаси.


16. Махсус талаблар мураккаблик даражаси асосида қуйидаги жисмоний сифатларни ривожлантиришга қаратилган:

чидамлилик имкониятларининг ривожланиш даражаси;

куч имкониятларининг ривожланиш даражаси;

эгилувчанлик имкониятларининг ривожланиш даражаси.

тезлик имкониятларининг ривожланиш даражаси.


17. Спорт синовларининг турлари ва мезонлари республика аҳолисининг турли ёш гуруҳлари (7 ёш ва ундан катта ёшлилар) жисмоний тайёргарлиги даражасини аниқлайди.


18. Спорт синовлари қуйидаги 11 та ёш тоифасидаги гуруҳга бўлинади:

1-гуруҳ - 7-8 ёш;

2-гуруҳ - 9-10 ёш;

3-гуруҳ - 11-12 ёш;

4-гуруҳ - 13-15 ёш;

5-гуруҳ - 16-17 ёш;

6-гуруҳ - 18-29 ёш;

7-гуруҳ - 30-39 ёш;

8-гуруҳ - 40-49 ёш;

9-гуруҳ - 50-59 ёш;

10-гуруҳ - 60-69 ёш;

11-гуруҳ - 70 ёш ҳамда ундан катта ёшдаги шахслар.


19. Спорт синовларини ўтказиш, ғолиб ва совриндорларни рағбатлантириш ҳамда спорт синовлари якунларини умумлаштириш мазкур Низомга иловада келтирилган Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш схемасига мувофиқ қуйидаги босқичларда амалга оширилади:


1-босқич - ҳар йили январь ойида туман (шаҳар) профилактика инспекторлари, тренерлар ва жисмоний тарбия ўқитувчилари томонидан 7 ёш ва ундан катта ёшли фуқаролар орасидан ёш тоифалари бўйича спорт синовларида иштирок этадиган иштирокчилар рўйхати маҳаллалар кесимида шакллантирилади;


2-босқич - ҳар йили февраль ойида туман (шаҳар) оилавий поликлиника шифокорлари ва туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан спорт синовларида иштирок этувчилар тиббий кўрикдан ўтказилади ҳамда спорт синовларини топшириш учун иштирокчи аризаси тўлдирилади;


3-босқич - ҳар йили март-ноябрь ойларида бешта йўналишда ҳудудларга бириктирилган тренерлар, жисмоний тарбия ўқитувчилари, туман (шаҳар) ишчи гуруҳи ва ҳудудий ишчи гуруҳи вакиллари томонидан спорт синови иштирокчиларидан спорт синовлари (ихтиёрий ва махсус талаблар бўйича) қуйидаги тартибда қабул қилинади:

а) 1-йўналиш (март-апрель ойларида) - 7 ёшдан 17 ёшгача;

б) 2-йўналиш (апрель-май ойларида - 18 ёшдан 29 ёшгача;

в) 3-йўналиш (август-сентябрь ойларида) - 30 ёшдан 49 ёшгача;

г) 4-йўналиш (октябрь-ноябрь ойларида) - 50 ёш ва ундан катта ёшдаги шахслардан;

д) 5-йўналиш (ноябрь ойида) - давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлардан;


4-босқич - ҳар йили май-декабрь ойларида бешта йўналишда туман (шаҳар) ва ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан спорт синовларининг махсус талабларини бажарган иштирокчилар қуйидагича рағбатлантирилиб борилади:

а) 1-йўналиш (май ойида) - 7 ёшдан 17 ёшгача;

б) 2-йўналиш (июнь ойида) - 18 ёшдан 29 ёшгача;

в) 3-йўналиш (октябрь ойида) - 30 ёшдан 49 ёшгача;

г) 4-йўналиш (ноябрь ойида) - 50 ёш ва ундан катта ёшдаги шахслар;

д) 5-йўналиш декабрь ойининг биринчи ҳафтасида давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлар.

Ихтиёрий талабларни бажарган иштирокчиларни рағбатлантириш ёш тоифалар бўйича спорт синовлари тугаши билан уч кун муддат ичида ўтказилади;


5-босқич - ҳар йили декабрь ойининг иккинчи ўн кунлигида туман (шаҳар) ва ҳудудий ишчи гуруҳлари раҳбарлари йил якунлари бўйича амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботларини Спорт синовларининг ўтказилишини таъминлаш бўйича республика комиссиясига тақдим этади;


6-босқич - ҳар йили декабрь ойининг учинчи ўн кунлигида Спорт синовларининг ўтказилишини таъминлаш бўйича республика комиссияси томонидан туман (шаҳар), ҳудудий ишчи гуруҳлари раҳбарлари йил якунлари бўйича амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботлар умумлаштирилади ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.


20. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги тизимидаги барча ташкилотларнинг раҳбар ва ходимлари, инструкторлари, тренерлари, курсантлари, ўқувчилари, спортчилари (спортчи паспорти ёки спорт унвонлари ва тоифаларига эга шахслар), шунингдек Туризм ва спорт вазирлиги тизимидаги барча спорт таълим муассасаларининг тренерлари, спортчи ўқувчилари, шунингдек спортчилари (спортчи паспорти ёки спорт унвонлари ва тоифаларига эга шахслар) учун спорт синовлари талаблари тегишли спорт федерация (ассоциация)лари билан биргаликда алоҳида ишлаб чиқилади ва келишилган ҳолда Туризм ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Бунда, спорт синовлари ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ташкилотларнинг ҳар бири бўйича алоҳида тартибда, спорт турлари бўйича федерация (ассоциация)ларнинг мутахассислари бириктирилган ҳолда, белгиланган муддатларда ўтказилади ҳамда натижалари қайд этилиб, рағбатлантириш ишлари амалга оширилади.


21. Давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган, охирги беш йилда спорт тоифалари ва унвонларига, спорт усталигига номзод ва спорт устаси бўлган шахсларнинг махсус спорт синовлари натижалари мазкур Низомнинг 20-бандида назарда тутилган шахсларнинг махсус спорт синовлари натижалари билан биргаликда умумлаштирилади.


22. Спорт синовларида иштирок этувчилар рўйхати шакллантирилаётганда қатнашиш истагини билдирган шахслар ихтиёрий равишда туман (шаҳар) ҳокимликларида тузилган ишчи гуруҳга ариза (ёзма ёки электрон тарзда) билан мурожаат қилади (аризада ихтиёрий ёки махсус талабларни бажариши аниқ кўрсатилади) ва соғлиғи юзасидан тегишли маълумотномани (имконияти чекланган шахслар учун мажбурий) тақдим қилади.


23. Жисмоний имкониятлари чекланган шахслар учун мазкур спорт синовларининг турлари ва мезонлари (ихтиёрий ҳамда махсус талабларини бажариш) асосида, ота-оналар, васийлар иштирокида ихтиёрий равишда ҳамда шифокор тавсиялари ва қатъий назорати остида ўтказилади.


24. Махсус талабларни бажариш истагини билдирган иштирокчилардан спорт синовларини қабул қилиш натижалари баённома билан расмийлаштирилади. Мазкур жараёнлар туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан тўлиқ видеотасвирга олинади, видеотасвирга олинмаган ҳолатлар инобатга олинмайди.

Ҳар бир туман миқёсида 11 та ёш тоифасига (эркаклар ва аёллар алоҳида) кўра, энг юқори натижа қайд этган (1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган) шахслар (эркаклар ва аёллар алоҳида) ғолиб ва совриндор деб топилади.


25. Қуйидаги ҳолатларда спорт синовларини топширишга йўл қўйилмайди:

соғлиғи ҳолатига кўра рўйхатда турувчи шахслар;

ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлганлар.


26. Қуйидаги ҳолатларда спорт синовларида қўлга киритилган натижалар бекор қилинади:

жисмоний ва юридик шахсларнинг ишончли (асосли) мурожаатлари;

иштирокчиларнинг натижалари қайд этилган баённомалар ва видеотасвирларни кўриб чиқиш асосида;

допингга қарши қоидаларнинг бузилиши, тақиқланган моддалардан фойдаланиш аниқланганда.

Допингга қарши қоидаларнинг бузилиши, тақиқланган моддалардан фойдаланиш ҳолатлари ҳудудий ишчи гуруҳларининг талабномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги томонидан берилган хулосаларга асосланади.


27. Спорт синовларини ўтказиш билан боғлиқ шикоятларни кўриб чиқиш учун Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда ҳудудий ишчи гуруҳлари қарори асосида малакали мутахассислардан (тренерлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳаси вакиллари ҳамда жамоатчилик вакилларидан) иборат беш кишидан кам бўлмаган тоқ сонли таркибда аппеляция комиссияси тузилади.


28. Спорт синовлари натижаларидан норози бўлган шахслар синов натижалари эълон қилинган кундан кейин бир иш куни ичида аппеляция комиссиясига ёзма ариза билан мурожаат қилиши ҳамда уни кўриб чиқишда иштирок этиши лозим.

Мурожаат давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши, мурожаат этувчининг электрон почта манзили, алоқа телефони кўрсатилиши мумкин.


29. Апелляция комиссияси ариза қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида аризани ва спорт синовлари натижларини кўриб чиқиб, ҳудудий ишчи гуруҳга ёзма хулоса топширади. Бунда, масала мурожаат этувчи иштирокида кўриб чиқилиши шарт.


30. Ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан кўриб чиқиш натижаларига кўра қарор қабул қилинади, бу ҳақда мурожаат қилувчига дарҳол ёзма ёки электрон шаклда хабар қилинади. Мурожаатга жавобни ҳудудий ишчи гуруҳи раҳбари, у бўлмаган тақдирда эса ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари ва Апелляция комиссияси раиси имзолайди.



5-БОБ. ҒОЛИБ ВА СОВРИНДОРЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ


31. Cпорт синовларининг махсус талабларини бажарган ғолиб ва совриндорлар барча 11 та ёш тоифанинг ҳар бир ёш тоифасида (эркаклар ва аёллар алоҳида) фақат бир марта I, II ва III даражали "Жисмоний тайёргарлик даражаси" кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Бунда, бир ёш тоифасида (эркаклар ва аёллар) махсус талабларни такроран бажарган иштирокчиларга кўкрак нишонлари (гувоҳномаси) берилмайди, уларнинг қайд этган натижалари бўйича Республика комиссиясининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг буйруғига мувофиқ бир ёш тоифасида қўлга киритилган кўкрак нишони гувоҳномасига эгаллаган ўрни қайд этилади ҳамда фахрий ёрлиқлар, шунингдек, қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилади.

Cпорт синовларининг ихтиёрий талабларини бажарган ғолиб ва совриндорларга кўкрак нишонлари берилмайди, улар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилади.


32. Спорт синовлари ўтказиб бўлинганидан кейин махсус талабларни бажарган иштирокчилар натижалари бўйича бир ой муддат ичида ғолиб ва совриндорлар Республика комиссиясининг I, II ва III даражали "Жисмоний тайёргарлик даражаси" кўкрак нишонлари билан тақдирлаш ҳамда мос ўрнига ва даражасига қараб тегишли спорт тоифалари ва унвонлари берилиши тўғрисидаги қарори қабул қилинади.

Махсус талабларни бажарган ғолиб ва совриндорларни фахрий ёрлиқлар, шунингдек, қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантириш туман (шаҳар) ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан тантанали равишда ташкил этилади.

Спорт синовларининг ихтиёрий талабларини бажарган иштирокчиларнинг якуний натижаларига кўра ғолиб ва совриндорларни мусобақалар тугаши билан фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари билан рағбатлантириш ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан тантанали равишда ташкил этилади.


33. Ёш кўрсаткичларидан келиб чиқиб, спорт синовларининг махсус талабларини муваффақиятли бажарган шахслар бир йил мобайнида қуйидаги имтиёзлар ва рағбатлантиришлардан фойдаланади:

ғолиб ва совриндорлар (1, 2 ва 3-ўрин) сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат тўловининг 50 фоизини чегирма билан тўлайди ва муддатли ҳарбий хизматга биринчилар қаторида устунлик билан юборилади;

ғолиблар (1-ўрин) "Темурбеклар мактаби"га тест синовларисиз танловдан ташқари ўқишга қабул қилинади;

ғолиб ва совриндорлар (1, 2 ва 3-ўрин) давлат туман (шаҳар) кўп тармоқли тиббиёт муассасасида бир марталик бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади;

ғолибларга (1-ўрин) умумий фойдаланишдаги давлат йўловчи ташиш шаҳар транспортида бепул ҳамда ҳудудлараро ҳаракатланишда 50 фоиз чегирмали тўлов билан имтиёзли юриш имкониятини тақдим этади (бундан такси, шу жумладан йўналишли такси мустасно);

ғолиб ва совриндорларнинг (1, 2 ва 3-ўрин) фарзандлари ўзлари яшаётган жойдаги умумтаълим мактаби, мактабгача таълим ташкилотлари, шунингдек, ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига навбатсиз жойлаштирилади;

ғолиб ва совриндорларга (1, 2 ва 3-ўрин) иш жойи ҳисобидан дам олиш масканлари ва санаторийларга бепул йўлланмалар тақдим этилади;

ғолиб ва совриндорларга (1, 2 ва 3-ўрин) республика миқёсида ишга ёки ўқишга қабул қилинишида жисмоний тайёргарлик талаб этиладиган имтиҳон (олий таълим муассасалари спорт йўналишларидан ташқари), синов, амалий машғулотларда устунлик (имтиҳонда максимал балл ёки амалий машғулотлардан озод қилиниши) берилади.


34. Спорт синовларининг махсус талабларини топшириш жараёнида рекордлар аниқланади ҳамда мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали эълон қилиниб борилади.


35. Спорт синовларини ташкил этишда фаоллик кўрсатган спорт ва бошқа соҳа вакиллари, худудий ишчи гуруҳ раҳбар ва аъзолари, тренер ва жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, шунингдек, спорт синовларининг махсус талабларини 4 та ёш тоифасидаги гуруҳ бўйича топшириб, I, II ва III даражали кўкрак нишонларидан бирини қўлга киритган шахслар "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишонига, 6 та (ва ундан кўп) ёш тоифасидаги гуруҳ бўйича топшириб I, II ва III даражали кўкрак нишонларидан бирини қўлга киритган шахслар "Соғлом авлод учун", "Саломатлик", "Соғлом турмуш" орден ва медаллари ҳамда бошқа давлат мукофотларига Туризм ва спорт вазирлиги, шунингдек, манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тавсия этиладилар.


36. Спорт синовларининг махсус талабларини бажарган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам I, II ва III даражали кўкрак нишонлари билан белгиланган тартибда тақдирланиши мумкин.



6-БОБ. СПОРТ СИНОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ

ВА ТАШКИЛ ЭТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ

САРФ-ХАРАЖАТЛАР


37. Спорт синовларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар - Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан амалга оширилади.


38. Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ҳар йили I, II ва III даражали "Жисмоний тайёргарлик даражаси" кўкрак нишонларини тайёрлаш ва тарқатиш, ғолиб ва совриндорларга бериладиган эсдалик совғаларини харид қилиш, Ўзбекистонда "Жисмоний тайёргарлик даражаси" спорт синовларининг рекордлари номли таҳлилий махсус китобини чоп этиш билан боғлиқ харажатлар - Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасида назарда тутилган маблағлар доирасида қопланади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


39. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини

баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Иштирокчилар

ёш тоифалари


Чора-тадбирлар


Амалга

ошириш

муддати


Масъуллар

I. Иштирокчиларни танлаб олиш

1-босқич

7 ёш ва ундан катта ёшлилар


Иштирокчилар рўйхатини маҳаллалар кесимида шакллантириш



Январь ойи


Туман (шаҳар) профилактика инспекторлари, тренерлар ва жисмоний тарбия ўқитувчилари












2-босқич

7 ёш ва ундан катта ёшлилар


Тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда иштирокчи аризасини тўлдириш


Февраль ойи


Оилавий поликлиника шифокорлари, туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари












II. Спорт синовларини ўтказиш









3-босқич

1-йўналиш (7 ёшдан 17 ёшгача)


Жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовларини (ихтиёрий ва махсус талаблар бўйича) ўтказиш


Март-апрель ойлари


Бириктирилган тренерлар,



жисмоний тарбия ўқитувчилари,



туман (шаҳар) ишчи гуруҳи вакиллари,



ҳудудий ишчи гуруҳи вакиллари









2-йўналиш (18 ёшдан 29 ёшгача)



Апрель-май ойлари










3-йўналиш (30 ёшдан 49 ёшгача)



Август-сентябрь ойлари










4-йўналиш (50 ёш ва ундан катта ёшдагилар)



Октябрь-ноябрь ойлари










5-йўналиш (вазирлик ва идоралар)*



Ноябрь ойи













III. Ғолиб ва совриндорларни рағбатлантириш









4-босқич

1-йўналиш (7 ёшдан 17 ёшгача)


Жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовларининг махсус талабларини бажарган иштирокчиларни рағбатлантириш


(Ихтиёрий талаблар)**


Май ойи


Ҳудудий ишчи гуруҳи вакиллари,



туман (шаҳар) ишчи гуруҳи вакиллари



Ҳудудий ишчи гуруҳи вакиллари,



туман (шаҳар) ишчи гуруҳи вакиллари









2-йўналиш (18 ёшдан 29 ёшгача)



Июнь ойи





3-йўналиш (30 ёшдан 49 ёшгача)



Октябрь ойи













4-йўналиш (50 ёш ва ундан катта ёшдагилар)



Ноябрь ойи










5-йўналиш (вазирлик ва идоралар)*




Декабрь ойининг 1-ҳафтаси














IV. Спорт синовлари якунларини таҳлил қилиш ва якуний ҳисоботларни тайёрлаш









5-босқич

Туман (шаҳар), ҳудудий ишчи гуруҳлари


Йил якунлари ҳисоботини таҳлил қилиш ва Республика комиссиясига тақдим этиш


Декабрь ойининг 2-ўн кунлиги


Туман (шаҳар), ҳудудий ишчи гуруҳлари раҳбарлари












6-босқич

Республика комиссияси


Йил якунлари ҳисоботини таҳлил қилиш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш


Декабрь ойининг 3-ўн кунлиги


Республика комиссияси, давлат органлари ва ташкилотлари




           

*) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги тизимидаги барча ташкилотларнинг раҳбар ва ходимлари, инструкторлари, тренерлари, курсантлари, ўқувчилари, спортчилар (спортчи паспорти ёки спорт унвонлари ва тоифаларига эга шахслар), шунингдек, Туризм ва спорт вазирлиги тизимидаги барча спорт таълим муассасаларининг тренерлари, спортчи ўқувчилари, шунингдек спортчилар (спортчи паспорти ёки спорт унвонлари ва тоифаларига эга шахслар);

**) ихтиёрий талабларни бажарган иштирокчиларни рағбатлантириш спорт синовлари тугаши билан 3 кун муддат ичида ўтказилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 январь












































Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск