Умная подшивка
2022 й. / СБХ, 6 /Божхона
ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР
2021 йилда Божхона брокерлари уюшмаси томонидан ўтказилган семинар ҳақидаги материалларни беришда давом этамиз. Анъанага кўра ушбу семинар янги йилда кутилаётган қонунчиликдаги ва амалиётдаги ўзгаришларга бағишланган. Эслатиб ўтамиз, унда 55 киши офлайн тарзда иштирок этган. Улар орасида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш агентлиги, божхона брокерлари, Божхона институти вакиллари ҳам бор эди.
"СБХ"нинг ўтган сонида ББУ раиси ўринбосари Энвер Халиловнинг тақдимоти ҳақида ёзган эдик. Бугун унинг маърузасида ёритилган ТИФ юритишдаги бошқа долзарб янгиликлар ҳақида сўз юритамиз.
Маъмурий тартиб-таомиллар ва
санкциялардаги янгиликлар
Энвер Халилов 4.10.2021 йилдаги ЎРҚ-720-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга доир айрим жиҳатларни мисолларда тушунтириб берди. У божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар мазкур ўзгартиришларни алоҳида эътибор билан ўрганиб чиқишлари лозимлигини таъкидлади.
Қонун билан 17-2-"Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги" моддаси киритилган, ушбу модда 2022 йил 6 январдан кучга кирди. Унга мувофиқ:
q МЖТКнинг 227-10-"Товарлар ва транспорт воситаларини декларациялаш тартибини бузиш" моддаси 2-қисмида ва 227-13-"Товарларни сақлаш учун қўйиш, уларни сақлаш ва улар билан операциялар
...