ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Молия сектори /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.2022 й. 63-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Молия бозорини ривожлантириш дастури" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.02.2022 й.

N 63




ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА "МОЛИЯ

БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш, шунингдек, мамлакатимизда молия бозори инфратузилмасини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2021 йил 7 октябрда Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ОТБ) Директорлари кенгаши томонидан "Молия бозорини ривожлантириш дастури" лойиҳаси (кейинги ўринларда - лойиҳа) доирасида Ўзбекистон Республикасига 25 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли давр билан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиши маъқулланганлиги;

2021 йил 9 декабрда Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси номидан ОТБ билан қарз битими имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

лойиҳа доирасида ОТБ маблағлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш, шунингдек, ОТБ маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг валюта хатарларини қисман хеджирлаш мақсадида халқаро молиявий контрагентлар билан ҳамкорликда ОТБ маблағларининг 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қисми бўйича 3 йил муддатга илк синов своп операциясини амалга ошириш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига илк синов своп операциясини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси номидан халқаро молиявий контрагентлар билан Халқаро своп ва деривативлар ассоциациясининг бош келишувини имзолашга ваколат берилсин.


5. ОТБ маблағларини қайтариш ва фоиз бўйича тўловлар ҳамда илк синов своп операцияси доирасида амалга ошириладиган фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.

Бунда, хеджирлаш амалиёти давомида халқаро молиявий контрагентлар билан тузиладиган Халқаро своп ва деривативлар ассоциациясининг бош келишувига асосан тушадиган даромадлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг даромадлари сифатида акс эттирилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига лойиҳани ҳамда Халқаро своп ва деривативлар ассоциацияси билан транзакцияларни амалга оширишда молиявий агент функциясини бажариш тавсия этилсин.


7. Осиё тараққиёт банки томонидан "Молия бозорини ривожлантириш дастури" лойиҳаси доирасида ажратиладиган қарзни қайтариш ва фоиз бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасида имзоланган қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тегишли молиявий хатарларни хеджирлаш мақсадида ҳосилавий молия воситалари (деривативлар) билан операцияларни амалга ошириш бўйича тартибни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 февралдаги

63-сон қарорига

1-ИЛОВА



Осиё тараққиёт банки томонидан "Молия бозорини

ривожлантириш дастури" лойиҳаси доирасида

ажратиладиган қарзни қайтариш ва фоиз

бўйича тўловларни амалга оширишнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз суммаси


100 млн АҚШ доллари

Қарз муддати


25 йил

Имтиёзли давр


5 йил

Фоиз ставкаси


2 % йиллик

млн АҚШ доллари

Тўлов даври


Қарз суммаси


Тўлов суммаси


Тўланиши лозим

бўлган умумий сумма


асосий қарз


фоизлар


20.10.2021


100,00



0,00

15.02.2022


100,00


0,64

0,64

15.08.2022


100,00


1,00

1,00

15.02.2023


100,00


1,00

1,00

15.08.2023


100,00


1,00

1,00

15.02.2024


100,00


1,00

1,00

15.08.2024


100,00


1,00

1,00

15.02.2025


100,00


1,00

1,00

15.08.2025


100,00


1,00

1,00

15.02.2026


100,00


1,00

1,00

15.08.2026


100,00


1,00

1,00

15.02.2027


97,50

2,50

1,00

3,50

15.08.2027


95,00

2,50

0,98

3,48

15.02.2028


92,50

2,50

0,95

3,45

15.08.2028


90,00

2,50

0,93

3,43

15.02.2029


87,50

2,50

0,90

3,40

15.08.2029


85,00

2,50

0,88

3,38

15.02.2030


82,50

2,50

0,85

3,35

15.08.2030


80,00

2,50

0,83

3,33

15.02.2031


77,50

2,50

0,80

3,30

15.08.2031


75,00

2,50

0,78

3,28

15.02.2032


72,50

2,50

0,75

3,25

15.08.2032


70,00

2,50

0,73

3,23

15.02.2033


67,50

2,50

0,70

3,20

15.08.2033


65,00

2,50

0,68

3,18

15.02.2034


62,50

2,50

0,65

3,15

15.08.2034


60,00

2,50

0,63

3,13

15.02.2035


57,50

2,50

0,60

3,10

15.08.2035


55,00

2,50

0,58

3,08

15.02.2036


52,50

2,50

0,55

3,05

15.08.2036


50,00

2,50

0,53

3,03

15.02.2037


47,50

2,50

0,50

3,00

15.08.2037


45,00

2,50

0,48

2,98

15.02.2038


42,50

2,50

0,45

2,95

15.08.2038


40,00

2,50

0,43

2,93

15.02.2039


37,50

2,50

0,40

2,90

15.08.2039


35,00

2,50

0,38

2,88

15.02.2040


32,50

2,50

0,35

2,85

15.08.2040


30,00

2,50

0,33

2,83

15.02.2041


27,50

2,50

0,30

2,80

15.08.2041


25,00

2,50

0,28

2,78

15.02.2042


22,50

2,50

0,25

2,75

15.08.2042


20,00

2,50

0,23

2,73

15.02.2043


17,50

2,50

0,20

2,70

15.08.2043


15,00

2,50

0,18

2,68

15.02.2044


12,50

2,50

0,15

2,65

15.08.2044


10,00

2,50

0,13

2,63

15.02.2045


7,50

2,50

0,10

2,60

15.08.2045


5,00

2,50

0,08

2,58

15.02.2046


2,50

2,50

0,05

2,55

15.08.2046


0,00

2,50

0,03

2,53

Жами



100,00

30,24

130,24

     





Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 февралдаги

63-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги 573-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузуридаги Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати учун тўловлар (кейинги ўринларда - тақдирлаш пули) кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ фоиз ҳисоблаш даври мобайнида кредит бўйича қарздорликнинг кунлик қолдиғидан камида йиллик 0,5 % миқдорида ҳисобланиб, йиғиб борилади ҳамда фоизлар ва асосий қарз тўланадиган тегишли саналарда (тўлов кунидан олдин амалга оширилган тўловлар ҳам) "Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси" АЖ савдо сессияларида белгиланган жорий курс бўйича тенг миқдорда сўмда тўланади.

Тўлаш манбаи Давлат бюджети маблағлари бўлган кредитлар бўйича тақдирлаш пули ундирилмайди.

Тақдирлаш пулини тўлаш уч банк иш кунидан ортиқ муддат мобайнида кечиктирилган тақдирда, қарз олувчилар томонидан муддати ўтказиб юборилган суммага қўшимча равишда ҳар бир кечиктирилган кун учун муддати ўтказиб юборилган қарз суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўланади, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси кафолат учун ҳисобланган тўлов миқдорининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.";


б) 10-банд қуйидаги мазмундаги "д" ва "е" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"д) Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағларни депозитга жойлаштириш, кредит линияси очиш ва бюджет ссудасини ажратишдан фоиз тарзида олинадиган даромадлар ва облигациянинг ташқи купон фоиз тўлови ўртасида юзага келадиган салбий фарқни қоплаш;

e) қарздор ташкилотлар томонидан қайта кредитлаш шартномаларига мувофиқ мажбуриятлар тўлиқ амалга оширилгандан сўнг давлат қарзи тўловларининг етишмаган қисмини тўлаш. Шунингдек, давлат қарзи билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган бошқа турли тўловлар ҳам жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Европа инвестиция банки иштирокида "Ўзбекистонда глобал коронавирус пандемияси даврида зарар кўрган тадбиркорлик субъектларини фавқулодда қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 31 августдаги 554-сон қарорида:


а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан Ўзбекистон Республикаси, иштирок этувчи тижорат банклари ва Агентлик ўртасидаги ЕИБнинг кредитини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 февраль
















































Время: 0.0166
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск