ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.2022 й. 64-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 9 ноябрдаги 699-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.02.2022 й.

N 64




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЛОЙИҲА-ҚИДИРУВ ВА ҚУРИЛИШ-ПУДРАТ

ТАШКИЛОТЛАРИ РЕЙТИНГИНИ ҲИСОБЛАШ

ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2020

ЙИЛ 9 НОЯБРДАГИ 699-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА



Қурилиш-пудрат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ҳамда натижадорлигини ошириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, қурилиш-монтаж ишлари сифатини яхшилашга қаратилган рейтинг кўрсаткичлари шаклланишида фойдаланиладиган маълумотлар ҳаққонийлигини ҳамда тизимни янада шаффофлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 9 ноябрдаги 699-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


2. Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 февралдаги

64-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасинииг "Лойиҳа-қидирув

ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини

ҳисоблаш ва юритиш тартибини жорий этиш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 9 ноябрдаги

699-сон қарорига киритилаётгаи ўзгартириш


Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 699-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини аниқлаш

МЕЗОНЛАРИ*

Т/р

Гуруҳ мезони


Мезонлар


Кўрсаткичлар


1.

Кадрлар сиёсати

Салоҳият

Ташкилот раҳбарининг мутахассислик бўйича олий маълумотга эгалиги


2.

Муҳандис-техник ходимлар сони (мутахассисликлар коди бўйича)


3

Сифат назорати ходимлари сони (мутахассисликлар коди бўйича)


4.

Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари сони (мутахассисликлар коди бўйича)


5.

Бахтсиз ҳодисалар


6.

Малака

Ишчиларнинг бевосита соҳа бўйича 5 йил иш стажига эга бўлганлари сони


7.

Молиявий кўрсаткичлар

Самарадорлик

Реализация қилишдан тушган соф тушум (ҚҚС билан)


8

Жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тўлаган ходимлар сони (сўров юборилгандан кейин охирги 12 ой учун)


9.

Тўлов лаёқати

Ходимларнинг ўртача иш ҳақи (сўров юборилгандан кейин охирги 12 ой учун)


10.


Фойда солиғи тўлангунга қадар фойда (йиллик)


11.

Активлар ўсиш ҳолати


12.

Давлат рўйхатидан ўтган санаси (ҳар бир йили учун 1 балл 10 йил 10 балл)


13.

Солиқ қарзи (сўровнома юборилган санадаги баҳолаш санасига, қарзи минус 5 жарима балл)


14.

Солиқ хавфи даражаси (сўровнома юборилган санадаги баҳолаш санасига)


15.

Рентабеллик

Охирги 3 йилда рентабеллик даражаси (сўров юборилгандан кейин охирги 3 йиллик)


16.

Рақобатбар-

дошлиги

Мустақил назорат

Халқаро ISO 9001 сертификатига эгалиги (certificate_ISO_9001)


17.

Халқаро ISO 45001 сертификатига эгалиги (certificate_ISO_45001)


18.

Халқаро ISO 14001 сертификатига эгалиги (certificate_ISO_14001)


19.

Миллий ISO 9001 ISO 45001 ISO 14001 сертификатига эгалиги


20.

Иш тажрибаси

Қурилиш соҳасидаги тажрибаси

Пудрат шартномасига мувофиқ ўз вақтида топширилган объектлар сони (ўз вақтида топширилмаган ҳар бир объект учун минус 1 жарима балл)


21.

Қонунийлик

Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан берилган ва бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар ижросини таъминламаслик ҳолатлари (ҳар бир ҳолат учун минус 1 жарима балл)


22.

Маъмурий жавобгарлик кодексининг 99-моддаси бўйича жаримага тортилганлик ҳолати (ҳар бир ҳолат учун минус 1 жарима балл)


23.

Мувофиқлик сертификатига эга бўлган металл прокати харид қилганлиги(ҳар бир объект учун)


24.

Қурилиш-монтаж ишлари юзасидан жиноий жавобгарликка тортилганлик ҳолати (ҳар бир ҳолат учун минус 5 жарима балл)


25.

Моддий-техник база

Ўзига тегишли машина ва механизмлар

Юк автомашинаси


26.

Автокран (балонда юрадиган)


27.

Автокран (темир занжирда юрадиган)


28.

Минорали кран


29.

Юк кўтарадиган машина


30.

Бир ковушли экскаватор


31.

Гусеницали кран, экскаватор-кран


32.

Трактордаги бульдозер


33.

Оғир юк ташийдиган прицеп (трейлер)


34.

Автомобилда юрадиган кран


35.

Юк ва юкпассажирли кўтаргич


36.

Автогидрокўтаргич


37.

Инвентарь ва кўчма бетон қоришмасини аралаштирадиган қурилма


38.

Бир ковушли юк ортгич


39.

Кичик қурилиш механизмлари (перфоратор, дрель, электр болға, торкрет пушка, циркуляр арра, трамбовка ва шу каби бошқа қурилиш-сайқаллаш машиналари), асбоб-қуролларни тақсимлаш кўчма пункти, гидротўқмоқ


            

*) Истиқболда қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини аниқлаш мезонларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарори билан тасдиқланган Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби билан келишган ҳолда киритилиши белгилаб қўйилсин.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 февраль
























































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск