ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Электр энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.02.2022 й. ПҚ-113-сон "Жаҳон банки иштирокида "Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш" лойиҳасини амалга ошириш ҳамда республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.02.2022 й.

N ПҚ-113



ЖАҲОН БАНКИ ИШТИРОКИДА "ЭЛЕКТР

ЭНЕРГЕТИКА СЕКТОРИНИ ТРАНСФОРМАЦИЯ

ҚИЛИШ ВА БАРҚАРОР ЭЛЕКТР УЗАТИШ" ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ҲАМДА РЕСПУБЛИКА МАГИСТРАЛ

ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА УНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш, унинг ишончлилиги ва хавфсизлигини ошириш, тизимли аварияларнинг олдини олиш, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

a) Жаҳон банкининг директорлар кенгаши томонидан 2021 йил 25 июнда "Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш" лойиҳасининг қуйидаги компонентлари (кейинги ўринларда - Жаҳон банки лойиҳалари):

"Диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплексини (SCADA) жорий қилиш";

"Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш (11-фаза)";

"Янги 500 кВ кучланишли "Ҳалқа" нимстанцияси ва 220, 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш";

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ресурсларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини (ERP) жорий этиш" инвестиция лойиҳаларини Халқаро тараққиёт уюшмасининг 330 млн АҚШ долларига тенг имтиёзли ва 50 млн АҚШ долларига тенг имтиёзсиз кредитлари, Яшил иқлим жамғармасининг 43 млн АҚШ долларига тенг имтиёзли кредити ва 4 млн АҚШ долларига тенг грант маблағлари ҳисобига молиялаштиришга келишилганлиги;

б) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (кейинги ўринларда - ЎМЭТ) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида 2021 йил 6 октябрда "130 км узунликдаги 500 кВли Саримой (Хоразм вилояти) - Жонкелди (Бухоро вилояти) юқори кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш" инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун давлат кафолатисиз корпоратив кредит ажратилиши бўйича мандат хати имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ягона энергетика тизимининг мустаҳкам ва барқарор ишлашини таъминлаш, оператив-диспетчерлик бошқаруви жараёнларида инсон омили билан боғлиқ хавф-хатарларни қисқартириш ва тизимли аварияларнинг олдини олиш ҳамда электр энергиясининг технологик сарфини камайтириш орқали уни транспортировка қилиш сарф-харажатларини қисқартириш мақсадида амалга оширилаётган:

"Диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплексини (SCADA) жорий қилиш" инвестиция лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

"Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш (II фаза)" инвестиция лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда қуйидагилар:

ягона электр энергетикаси тизимини, шу жумладан электр тармоқлари бўйича электр энергияси оқимини тезкор бошқаришнинг замонавий, автоматлаштирилган тизими жорий этилиши ҳисобига энергетика тизими узлуксиз ва барқарор ишлаши таъминланиши;

22 та подстанцияда жисмонан ва маънан эскирган электр ускуналар ва жиҳозларни янгисига алмаштириш, шу жумладан 10 та подстанцияда 20 та жамланма янги куч трансформаторлари ва автотрансформаторларни ўрнатиш орқали подстанциялар қувватининг 912,7 МВАга оширилиши;

ускуналарни мукаммал таъмирлаш харажатларини ва трансформаторлар ўз эҳтиёжи учун сарфланадиган электр энергияси ҳажмини ўртача йиллик 14,2 млн АҚШ долларига тенг миқдорда камайтиришга эришилиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Молия вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва ЎМЭТ билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар "Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш" лойиҳасини молиялаштириш бўйича Жаҳон банки билан қарз битими имзоланишини таъминласин.


4. Молия вазирига халқаро молия институтларининг кредитларидан фойдаланиш ва ўз вақтида қайтариш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва ЎМЭТ ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларни Ўзбекистон Республикаси номидан белгиланган тартибда имзолаш ваколати берилсин.


5. Халқаро молия институтларининг 3-иловада келтирилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида жалб қилинган кредитлари бўйича иқтисод қилинадиган маблағларни, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва кредиторлар билан келишилган ҳолда, ЎМЭТнинг бошқа инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун йўналтиришга рухсат берилсин.


6. Энергетика вазирлиги бир ҳафта муддатда ЎМЭТ томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси лойиҳа ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминласин.


8. Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг 4-иловада кўрсатилган "Иссиқлик электр станциялари" АЖ таркибидаги корхоналар ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ тасарруфида бўлган 110-500 кВ кучланишли тақсимловчи қурилмаларни ЎМЭТ тасарруфига баланс (қолдиқ) қиймати бўйича штат бирликлари билан бирга ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Бунда, мазкур бандга мувофиқ хўжалик жамиятларининг бир ташкилотдан бошқа бир ташкилотга ўтказилаётган мулки ва мулкий ҳуқуқлари солиққа тортишнинг барча турлари бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Вазирлар Мақкамаси ўн кун муддатда ушбу таклифларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқласин.


9. Қуйидагиларга:

энергетика вазири А.С. Султановга - лойиҳа бўйича қурилиш-пудрат ишлари тизимли назорат қилинишини таъминлаш, шунингдек, лойиҳа доирасида бажарилган ишларни доимий таҳлил қилиш ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш;

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ раиси Д.А. Исакуловга - лойиҳа ҳужжатлари пухта ишлаб чиқилиши, қурилиш ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


10. Мазкур қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чорак якунида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 3 февралдаги

ПҚ-113-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш

дастурий-аппарат комплексини (SCADA) жорий қилиш"

инвестиция лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичнинг номланиши


Ўлчов

бирлиги


Жами*


шу жумладан


"Ўзбекистон

миллий электр

тармоқлари"

АЖнинг ўз

маблағлари


Жаҳон

банки

кредити


Ўзбекистон

Республикаси

ҳиссаси***


1

Лойиҳа умумий қиймати,

шу жумладан:*


минг АҚШ

долл. экв.


125 000

6 000

115 000

4 000

1.1

Монтаж ишлари: SCADA/EMS


минг АҚШ

долл. экв.


12 745

-

12 745

-

1.2

Телекоммуникация тармоғи


минг АҚШ

долл. экв.


86 631

-

86 631

-

1.3

RTU ва мослаштириш ишлари


минг АҚШ

долл. экв.


14 844

-

14 844

-

1.4

Тренинг ва ўқитиш


минг АҚШ

долл. экв.


780

-

780

-

1.4

Солиқ ва божхона имтиёзлари


минг АҚШ

долл. экв.


4 000

-

-

4 000

1.5

Инвестиция давридаги молиявий харажатлар:**


минг АҚШ

долл. экв.


б 000

6 000

-

-

         

Изоҳ.


*) Инвестиция лойиҳасининг якуний қиймати лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдо натижалари асосида белгиланади;


**) Молиявий харажатлар кредитнинг ҳақиқатда ишлатилиши қиймати ва санасидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин;


***) Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси сифатида ҳисобга олинадиган солиқ ва божхона имтиёзлари.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 3 февралдаги

ПҚ-113-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Жаҳон банки иштирокида магистрал электр

тармоқлари подстанцияларини модернизация

ва реконструкция қилиш (II фаза)" инвестиция

лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичнинг номланиши


Ўлчов

бирлиги


Жами*


шу жумладан


"Ўзбекистон

миллий электр

тармоқлари"

АЖнинг ўз

маблағлари


Жаҳон

банки

кредити


Ўзбекистон

Республикаси

ҳиссаси***


1

Лойиҳа умумий қиймати,

шу жумладан:*


минг АҚШ

долл. экв.


174 839,3

10 032,6

150 160,0

14 646,7

1.1

қурилиш-монтаж ишлари:

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ долл. экв.

27 850,2

27 850,2

-

-

-

-

27 850,2

27 850,2

-

-

-

-

1,2

машина ва ускуналар:

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ долл. экв.

122 309,8

122 309,8

-

-

-

-

122 309,8

122 309,8

-

-

-

-

1.2.1

шу жумладан: инновациои технологиялзрни ривожлантириш учун


минг АҚШ долл.экв

4 365,7

-

4 365,7

-

1.3

бошқа харажатлар:

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ долл. экв.

1 965,4

1 965,4

-

1 965,4

1 965,4

-

-

-

-

-

-

-


1.4

солиқ ва божхона имтиёзлари

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ долл. экв.

14 646,7

14 646,7

-

-

-

-

-

-

-


14 646,7

14 646,7

-

1,5

инвестиция давридаги молиявий харажатлар:**

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ долл. экв.

8 067,2

8 067,2

-

8 067,2

8 067,2

-

-

-

-

-

-

-

2.

Лойиҳа қуввати


22 та магистрал тармоқ подстанцияларини модернизация қилиш,

қувватларини 912,7 МВАга ошириш


       

Изоҳ.


*) Инвестиция лойиҳасининг якуний қиймати лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдо натижалари асосида белгиланади;


**) Молиявий харажатлар кредитнинг ҳақиқатда ишлатилиши қиймати ва санасидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин;


***) Солиқ ва божхона имтиёзлари.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 3 февралдаги

ПҚ-113-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг

инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун жалб

қилинган ва маблағлар иқтисод қилиниши кутилаётган

халқаро молия институтларининг кредитлари

РЎЙХАТИ


млн АҚШ доллари

Т/р

Лойиҳа номи

Лойиҳа қуввати


ХМИ номи


Кредит шартномаси / қарз битими


санаси

ва рақами


умумий

қиймати

шундан,

иқтисод

қилиниши

кутилаётган

маблағлар


1.

Навоий ИЭСдан 220 кВли "Бесопан" ўчириб-ёқиш пунктигача 177 км узунликдаги 220 кВ бўлган электр узатиш тармоғини 500 кВ габаритда қуриш


ҲЛ-220 кВ

177 км


Европа тикланиш ва тараққиёт банки


20.11.2019 й.

50691-сон

80,285

25,4*

2.

3x167 МВт бўлган иккита автотрансформаторни ўрнатиш орқали 500/220 кВ бўлган "Мурунтов" нимстанциясини қуриш


500/220 к В

3x167 MBA


Европа тикланиш ва тараққиёт банки


08.10.2018 й.

50117-сон


82,5

29,3*

3.

"Республикаси ҳудудида 500 кВли Ғузор- Perap (Л-507) электр узатиш тармоғини тиклаш" ва "Сирдарё ИЭС"да 220 кВли ҳаво тармоғини ва 220 кВли "Зафаробод" нимстанциясини қуриш"


ҲЛ-500 кВ

64 км,

ҲЛ-220 кВ

2x140 км


Осиё тараққиёт банки


12.11.2015 й.

3285-UZB-coн


150


31,8


4.

Магистрал электр тармоқ подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш (1 фаза)


22 та

подстанциядаги

220 ва 500 кВли

ускуналарни

янгилаш


Жаҳон банки


20.09.2017 й.

MAP 5917-UZ-coн,

MAP 5916-UZ-coн,

МБРР 8664-UZ-сон


150

25

          

*) Изоҳ. Ушбу суммалар маркетинг таҳлиллар натижасида олинган бўлиб, тендер савдолари якунига кўра аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 3 февралдаги

ПҚ-113-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Иссиқлик электр станциялари" АЖ таркибидаги

корхоналар ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ тасарруфида

бўлган, баланс (қолдиқ) қиймати бўйича "Ўзбекистон

миллий электр тармоқлари" АЖга ўтказиладиган 110-500

кВ кучланишли очиқ тақсимловчи қурилмалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Электр станцияси номи


Очиқ тақсимлаш қурилмасининг

кучланиши (кВ)


Иссиқлик электр станциялари

1.

Сирдарё ИЭС


500/220

2.

Янги-Ангрен ИЭС


500/220

3.

Тошкент ИЭС


500/220/110

4.

Навоий ИЭС


220/110

5.

Толимаржон ИЭС


500/220

6.

Тўрақўрғон ИЭС


220

7.

Тахиатош ИЭС


220/110

8.

Ангрен ИЭС


220/110/35

9.

Муборак ИЭМ


220

Гидроэлектр станциялар

10.

Чорвоқ ГЭС


220

11.

Тўпаланг, Зарчоб-1,2 ГЭСлари


220/110

12.

Хожикент ГЭС


110

                


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 4 февраль








































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск