ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Чорвачилик. Қоракўлчилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.02.2022 й. ПҚ-121-сон "Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.02.2022 й.

N ПҚ-121



ЧОРВАЧИЛИКНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЧОРВА

ОЗУҚА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Чорвачилик тармоқларини янада ривожлантириш, чорвачилик хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, чорва озуқа базасини янада кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг йирик чорвачилик хўжаликлари ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишловчилар билан ҳамкорликдаги фаолияти асосида (кейинги ўринларда - кооперация усулида) ўз хонадонларида чорва молларини боқишини ташкил этиш ва чорва озуқа базасига бўлган талабини қондириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

пахта ва ғалла етиштирувчи субъектлар томонидан 2 миллион гектар суғориладиган ер майдонининг 10 фоизига алмашлаб экиш таъминланадиган ер майдонлари ҳажми 1-иловага мувофиқ;

2022-2024 йилларда пахта-тўқимачилик, ғаллачилик ва шоличилик кластерлари томонидан ташкил этиладиган чорвачилик комплексларида чорва бош сонини кўпайтириш ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Бош вазир ўринбосари Ш. Ғаниев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов):

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ ҳажмдаги ер майдонларида беда ва чорва озуқа экинлари экилишини;

"Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси ҳамда пахта-тўқимачилик, ғаллачилик ва шоличилик кластерлари билан биргаликда мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ кластерлар томонидан 500 - 1 000 бошга мўлжалланган чорвачилик комплекслари ташкил этилишини таъминласин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда 2022-2023 йилларда ҳар бир туманда камида 1 тадан гўшт ва сут маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналар томонидан аҳоли хонадонларига кооперация усулида чорва моллари етказиб беришни ва етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш ва сотишни ташкил этсин;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ўзлаштириладиган ва бўш турган ер майдонлари ҳисобидан аҳоли хонадонларига кооперация усулида чорва моллари етказиб беришни ва етиштирилган чорва маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этган гўшт ва сут маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналарга, аҳолига чорва озуқасини етказиб бериш шарти билан, чорва бош сонига мутаносиб равишда озуқа ерларининг очиқ электрон танлов асосида ижарага берилишини таъминласин;

озуқа базасини етиштириш учун суғориладиган ер майдонлари етишмовчилиги мавжуд бўлган туманларда гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган истеъмол талабини тўлиқ қондириш мақсадида кооперация усулида гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни йўлга қўйган хўжалик юритувчи субъектларга Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар чегаралари доирасида бир туманда кооперация усулида гўшт ва сут маҳсулотларини етиштиришни ташкил этиш ҳамда бошқа туманда озуқа экинларини етиштириш учун очиқ электрон танлов асосида суғориладиган ерлар ажратишни таъминласин. Бунда, кооперация усулида фаолият олиб борувчи субъектларга мазкур қарорда белгиланган барча имтиёзлар қўлланилади.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра кооперация усулида гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни йўлга қўйган хўжалик юритувчи субъектларга:

чорвачилик йўналишида жалб қилинадиган халқаро молия институтларининг кредит маблағлари 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан ажратилади.

Тижорат банкларига чорвачилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш, шу жумладан айланма маблағларни тўлдириш ва модернизация қилиш учун мазкур қарор қабул қилингунга қадар ажратилган кредитларнинг қайтариш муддатини ўн йилгача тадбиркорларнинг аризаларига кўра узайтириш тавсия этилсин.


5. Белгилансинки, 2022 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 31 декабрга қадар:

қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган чорвачилик хўжаликларига - ўз хўжаликларида ва аҳоли хонадонлари билан биргаликда кооперация усулида етиштирилиб, гўшт учун реализация қилинган йирик ва майда шохли қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун субсидиянинг миқдори 2 000 сўмдан 4 000 сўмга ҳамда сутнинг ҳар бир литри учун 200 сўмдан 400 сўмга оширилади. Бунда, субсидия қўшилган қиймат солиғидан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади;

чорвачилик хўжаликлари томонидан кредит ва лизинг шартлари асосида харид қилинган қишлоқ хўжалиги техникалари кредит вализинг фоизи харажатларининг 10 фоиз пунктидан ортиқ қисми Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;

озуқа экин ер майдонларида ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологияларини жорий этган чорвачилик хўжаликларига унинг ҳар бир гектари учун 8 миллион сўм миқдорида республика бюджети ҳисобидан белгиланган тартибда субсидия ажратилади;

гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. Бунда, мазкур ускуна қийматининг 100 миллион сўмдан ошмаган қисми қопланади.


6. Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган озуқа экинларини экиш, йиғиш ва озуқа тайёрлаш қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари, истисно тариқасида, 2025 йил 1 мартга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ва утилизация йиғимидан озод қилинсин ҳамда тадбиркорлик субъектларига "эркин муомалага чиқариш" божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини 180 кунгача бўлган муддатга кечиктириб тўлашга рухсат берилсин.


7. Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ҳар бир туманнинг контурлари кесимида вегетация даврида ажратиладиган сув лимитлари ҳамда озуқабоп экин турларининг сувга бўлган талабидан келиб чиққан ҳолда, кундалик равишда янгилаб бориладиган суғориш графиклари ҳақидаги ахборотни ўз ичига олувчи электрон онлайн платформани ташкил этсин.


8. Қуйидагиларга:

а) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш. Ғаниев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига:

пахта ва ғалла етиштирувчи субъектлар томонидан мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ ҳажмдаги ер майдонларида беда ва чорва озуқа экинларини экиш;

пахта-тўқимачилик, ғаллачилик ва шоличилик кластерлари томонидан мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ чорвачилик комплексларини ташкил этиш;

ҳар бир туманда камида 1 тадан гўшт ва 1 тадан сут йўналишида гўшт ва сут маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналар томонидан аҳоли хонадонларига кооперация усулида чорва моллари етказиб беришни ва етиштирилган чорва маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этиш;

б) Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. Кудбиев зиммасига:

йирик ва майда шохли қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун ҳамда сутнинг ҳар бир литри учун субсидия олган хўжалик субъектлари қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида солиқ органларида рўйхатдан ўтганлигини назорат қилиб бориш;

мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ ҳажмдаги ер майдонларида беда ва чорва озуқа экинлари экилганлигини назорат қилиб бориш ҳамда ҳар чоракда Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгашига ахборот киритиб бориш;

в) сув хўжалиги вазири Ш. Хамраев зиммасига электрон онлайн платформанинг белгиланган муддатда ишга туширилишини ва унинг доимий равишда янгилаб борилишини таъминлаш;

г) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б. Норқобилов ва "Ўзбекчорванасл" агентлиги директори Б. Атамуродов зиммасига қарорнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишини таъминлаш ҳамда юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш юзасидан Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгашига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш бўйича жавобгарлик юклансин.


9. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 8 февралдаги

ПҚ-121-сон қарорига

1-ИЛОВА



Пахта ва ғалла етиштирувчи субъектлар

томонидан 2 миллион гектар суғориладиган

ер майдонининг 10 фоизига алмашлаб экиш

таъминланадиган ер майдонлари

ҲАЖМИ

гектар

Т/р

Ҳудудлар номи


Пахта майдони


Бошоқли дон

майдони


10 фоиз

(алмашлаб экиш)


1

Қорақалпоғистон Республикаси


8 629

5 300

13 929

2

Андижон вилояти


7 899

7 600

15 499

3

Бухоро вилояти


9 790

6 060

15 850

4

Жиззах вилояти


8 020

9 350

17 370

5

Қашқадарё вилояти


13 590

14 000

27 590

6

Навоий вилояти


3 259

3 804

7 063

7

Наманган вилояти


6 341

6 775

13 116

8

Самарқанд вилояти


7 536

9 423

16 959

9

Сурхондарё вилояти


7 237

9 080

16 317

10

Сирдарё вилояти


7 256

8 000

15 256

11

Тошкент вилояти


7 216

10 385

17 601

12

Фарғона вилояти


8 208

9 950

18 158

13

Хоразм вилояти


8 276

3 320

11 596

Жами


103 256

103 047

206 303

          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 8 февралдаги

ПҚ-121-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022-2024 йилларда пахта-тўқимачилик, ғаллачилик

ва шоличилик кластерлари томонидан ташкил этиладиган

чорвачилик комплексларида чорва бош сонини кўпайтириш

ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами

кластер-

лар сони


Шундан


2022-2024

йилларда

етиштири-

ладиган жами

қорамоллар

бош сони


Шундан


Талаб

этиладиган

маблағ

(млн сўм)


Етиштири-

ладиган сут

(тонна)


Етиштири-

ладиган

гўшт

(тонна)


Пахта-

тўқима-

чилик

кластер-

лари


Ғалла-

чилик

кластер-

лари


Шоли-

чилик

кластер-

лари


сут

йўнали-

шида


гўшт

йўнали-

шида


1

Қорақалпоғистон Республикаси


34

9

17

8

60 915

20 561

40 355

1 096 478

181 859

32 284

2

Андижон вилояти


41

13

18

10

66 333

22 255

44 079

1 193 995

196 841

35 263

3

Бухоро вилояти


20

10

10


57 231

18 629

38 602

1 030 155

164 775

30 881

4

Жиззах вилояти


13

6

7


44 516

15 359

29 156

801 287

135 854

23 325

5

Қашқадарё вилояти


37

17

20


76 729

26 067

50 662

1 381 120

230 563

40 529

6

Навоий вилояти


11

2

9


28 095

7 550

20 545

505 704

66 776

16 436

7

Наманган вилояти


14

7

6

1

55 055

16 516

38 540

990 991

146 080

30 832

8

Самарқанд вилояти


14

10

4


54 855

17 855

37 000

987 399

157 928

29 600

9

Сурхондарё вилояти


19

10

8

1

59 894

20 468

39 426

1 078 092

181 036

31 541

10

Сирдарё вилояти


27

9

16

2

54 463

19 008

35 455

980 340

168 127

28 364

11

Тошкент вилояти


17

6

10

1

57 306

20 111

37 195

1 031 515

177 885

29 756

12

Фарғона вилояти


39

12

27


82 902

28 409

54 493

1 492 241

251 276

43 595

13

Хоразм вилояти


24

11

8

5

53 620

17 328

36 292

965 168

153 268

29 034

Жами


310


122


160


28


751 916


250 115


501 801


13 534 484


2 212 270


401 440


               


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 февраль














































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск