ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.2022 й. 65-сон "Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги болалар оромгоҳи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.02.2022 й.

N 65




ПРЕЗИДЕНТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

АГЕНТЛИГИ ТИЗИМИДАГИ БОЛАЛАР

ОРОМГОҲИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5188-сон "Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда иқтидорли ёшларнинг санъат, спорт, илм-фан ва инновация соҳасидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, уларни бир ғоя атрофида бирлаштириш, болаларнинг мазмунли дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5188-сон "Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори 13-бандига мувофиқ:

"Ўзметкомбинат" АЖнинг Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган мазкур жамиятга қарашли "Ёшлик" болалар соғломлаштириш оромгоҳи Президент таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) тасарруфига беғараз ўтказилганлиги;

келгуси 10 йил давомида ушбу оромгоҳнинг фаолиятини юритиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатларни "Ўзметкомбинат" АЖ томонидан ажратиладиган ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қоплаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзметкомбинат" АЖнинг "Ёшлик" болалар соғломлаштириш оромгоҳи мол-мулки негизида Агентлик муассислигидаги "Ренессанс" соғломлаштириш оромгоҳи (кейинги ўринларда - Оромгоҳ) ташкил этилсин.


3. Қуйидагилар Оромгоҳ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

болаларни соғломлаштириш, уларнинг ёш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда соғлом турмуш тарзига ўргатиш, жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш;

ёшларнинг IT, STEAM (илм-фан, технология, муҳандислик, санъат, математика), бизнес бошқаруви, ижод соҳаларидаги иқтидорини ривожлантириш;

ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорликка ўргатиш, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий қобилиятларини ривожлантиришда устоз-шогирд анъаналаридан кенг фойдаланиш;

ёшларни, шу жумладан имконияти чекланган ёшларни қўллаб-қувватлаш, стартап лойиҳалари ва ўз устида ишлашларига муносиб шарт-шароит яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш;

иқтидорли ёшлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва улар билан тизимли ишлаш механизмларини жорий этиш;

ўқувчиларни халқаро фан олимпиадалари ва танловларга самарали ҳамда интенсив тарзда тайёрлаш;

Оромгоҳ базасида Агентлик тизимидаги раҳбар ва педагог кадрларнинг қисқа муддатли малака ошириш курслари, методологик амалиёти, халқаро экспертлар иштирокида маҳорат дарсларини, маҳаллий ва халқаро фестиваллар, анжуманлар, семинар, конференция, форумлар ва бошқа тадбирлар ўтказишни ташкил этиш;

Агентлик томонидан белгиланган ўқув дастурлари асосида дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар, индивидуал ишлаш дастурларини шакллантириш ҳамда такомиллаштириш;

инновация ва илмий тадқиқотлар олиб бориш, илм-фан ютуқларини тижоратлаштириш ҳамда олий таълим ва касбга йўналтириш бўйича етакчи мутахассисларни жалб этган ҳолда маҳорат дарсларини ташкил этиш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

а) Оромгоҳ давлат муассасаси ҳисобланади, ўз уставига, мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварағига, номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штамп ва бланкаларга эга бўлади;

б) Оромгоҳ йил давомида фаолият юритади. Бунда:

ёшларнинг иқтидоридан келиб чиқиб, таълим сифатини ошириш ва индивидуал ёндашувни жорий этиш мақсадида ҳар бир гуруҳда ёшлар сони 20 нафаргача шакллантирилади;

ёшларнинг алоҳида қобилиятларини ривожлантириш мақсадида етакчи мутахассислар иштирокида индивидуал машғулотлар олиб борилади;

ёшлар учун умумтаълим дастурларини қамраб олган машғулотлар Оромгоҳнинг ўзида ташкил этилади;

в) Оромгоҳга Агентлик тизимидаги маҳаллий ва хорижий мутахассислар жалб этилади;

г) Оромгоҳга Агентлик томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;

д) Оромгоҳнинг йиллик даромадлар ва харажатлар сметаси Агентлик билан келишилган ҳолда Оромгоҳ томонидан тасдиқланади. Оромгоҳ маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назорат Агентлик томонидан амалга оширилади;

е) ёшларнинг стартап ва инновацион лойиҳаларини такомиллаштириш ва амалиётга татбиқ этиш белгиланган тартибда Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда маҳаллий ва хорижий инвесторлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


5. Агентлик уч ой муддатда:

Давлат активларини бошқариш агентлиги, "Ўзметкомбинат" АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани Юсуфхона қишлоғида жойлашган "Ёшлик" болалар соғломлаштириш оромгоҳини баланс қийматида беғараз қабул қилсин;

Оромгоҳ уставини тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Оромгоҳни чуқур билим, юқори касб маҳоратига эга, тажрибали раҳбар, маҳаллий ва хорижий педагог кадрлар ҳамда малакали мутахассислар билан тўлдирсин;

Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда Оромгоҳда ўқитиладиган умумтаълим фанларининг ўқув режасини тасдиқласин;

Оромгоҳга иқтидорли ёшларни жалб қилиш тартибини тасдиқласин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги Агентликнинг талабномасига асосан иқтидорли ёшларни илмий тадқиқотчиларга бириктириш, уларнинг тадқиқот лабораторияларидан фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратсин.


6. Тошкент вилояти ҳокимлиги Агентлик, "Ўзметкомбинат" АЖ, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Оромгоҳ учун замонавий ўқув кампуси, ўқув лабораториялари, ўқув ресурс маркази, ўқув биноси, медиамарказ, спорт комплекси, конгресс-холл, кинотеатр, ётоқхона, жалб этиладиган ходимлар учун меҳмонхона, Агентлик ходимлари ҳамда педагог ходимлари учун дам олиш маскани лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва халқаро стандартлар асосида реконструкция қилиниши ва қўшимча қурилиши бўйича лойиҳа (лойиҳаолди) ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига қўшиш учун асосланган таклифларни берсин.

Бунда, замонавий мебель ва жиҳозлар, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер, мультимедиа ҳамда видео-кузатув воситалари, шунингдек, имконияти чекланган ёшлар учун зарур жиҳозлар билан таъминлаш - "Ўзметкомбинат" АЖ маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


7. Қуйидагилар Оромгоҳ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

"Ўзметкомбинат" АЖ томонидан ажратиладиган ҳомийлик хайриялари;

Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари;

стартап лойиҳаларни амалга оширишдан олинадиган даромадлар;

Оромгоҳнинг хизмат кўрсатишдан олинадиган даромадлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг грантлари, техник кўмаклашиш маблағлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.


8. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси 2022 йил 1 июнга қадар Оромгоҳга олиб борувчи 12 км узунликдаги ички хўжалик йўлини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирлаш чораларини кўрсин.


9. Агентлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Президент таълим муассасалари агентлиги директори Х.Ў. Умарова зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 10 февраль









































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск