ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.02.2022 й. 68-сон "Электр энергетика тармоғида ресурсларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.02.2022 й.

N 68




ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА ТАРМОҒИДА

РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ

АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон банки иштирокида "Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш" лойиҳасини амалга ошириш ҳамда республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 3 февралдаги ПҚ-113-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ресурсларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини (ERP) жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Жаҳон банкининг директорлар кенгаши томонидан 2021 йил 25 июнда қуйидаги компонентларлан иборат "Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш" лойиҳаси доирасида:

"Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш (2-фаза)";

"Янги 500 кВ кучланишли "Ҳалқа" нимстанцияси ва 220, 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш";

"Диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплексини (SCADА) жорий қилиш";

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ресурсларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини (ERP) жорий этиш" инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш келишилганлиги;

б) "Диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплексини (SCADА) жорий қилиш" ва "Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш (2-фаза)" инвестиция лойиҳаларининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон банки иштирокида "Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш" лойиҳасини амалга ошириш ҳамда республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 3 февралдаги ПҚ-113-сон қарор билан тасдиқланганлиги;

в) "Янги 500 кВ кучланишли "Ҳалқа" нимстанцияси ва 220, 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги 227-сон қарори билан тасдиқланганлиги;

г) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ресурсларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини (ERP) жорий этиш" инвестиция лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари ишлаб чиқилганлиги ҳамда ўрнатилган тартибда Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ижобий хулосалари тақдим этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ресурсларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини (ERP) жорий этиш" инвестиция лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий иссиқлик электр станциясидан 220 кВли "Бесопан" ўчириб-ёқиш пунктигача 177 км узунликдаги 220 кВли электр узатиш тармоғини 500 кВли габаритда қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 10 июндаги 372-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 февралдаги

68-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ресурсларини

бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини (ERP) жорий

этиш" инвестиция лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичнинг номланиши

Ўлчов

бирлиги


Жами*


шу жумладан


"Ўзбекистон

миллий электр

тармоқлари"

АЖнинг ўз

маблағлари


Жаҳон банки

кредита****


Ўзбекистон

Республикаси

ҳиссаси***


1

Лойиҳа умумий қиймати,

шу жумладан:*


минг АҚШ

доллари экв.


69 589,0

3 500,0

64 089,0

2 000,0

1.1

Ахборотни бошқариш тизимини жорий этиш


минг АҚШ

доллари экв.


38 784,0

-

38 784,0

-

1.2

Маълумотлар маркази ва заҳира маълумотлар маркази жорий этиш


минг АҚШ

доллари экв.


14 637,8

-

14 637,8

-

1.3

Маълумотлар маркази умумий муҳандислик инфратузилмасини жорий этиш


минг АҚШ

доллари экв.


2 135,7

-

2 135,7

-

1.4

Корпоратив тармоқни жорий этиш


минг АҚШ

доллари экв.


4 109,0

-

4 109,0

-

1.5

Бутун тизимли дастурий таъминот тизимини жорий этиш


минг АҚШ

доллари экв.


2 701,5

-

2 701,5

-

1.6

Асосий маълумотлар бошқарувини жорий этиш (Master Data Management)


минг АҚШ

доллари экв.


1 215,8

-

1 215,8

-

1.7

Дастурий таъминотни жорий этиш


минг АҚШ

доллари экв.


504,0

-

504,0

-

2

Бошқа харажатлар


минг АҚШ

доллари экв.


3 000,0

3 000,0

-

-

3.

Солиқ ва божхона имтиёзлари


минг АҚШ

доллари экв.


2 000,0

-

-

2 000,0

4.

Инвестиция давридаги молиявий харажатлар:**


минг АҚШ

доллари экв.


500,0

500,0

-

-

         

Изоҳ.

*) Инвестиция лойиҳасининг якуний қиймати лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдо натижалари асосида белгиланади;

**) Молиявий харажатлар кредитишг ҳақиқатда ишлатилиши қиймати ва санасидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин;

***) Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси сифатида ҳисобга олинадиган солиқ ва божхона имтиёзлари.

****) Жаҳон банки билан келишилган ҳолда бошқа компонентлардан иқтисод қилинадиган маблағларни йўналтириш орқали лойиҳа молиялаштирилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 февралдаги

68-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг ""Навоий иссиқлик электр

станциясидан 220 кВли "Бесопан" ўчириб-ёқиш пунктигача

177 км узунликдаги 220 кВли электр узатиш тармоғини 500 кВли

габаритда қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 10 июндаги 372-сон

қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банднинг "б" ва "в" кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"б) умумий қиймати 108,19 млн АҚШ доллари бўлган "Навоий иссиқлик электр станциясидан 220 кВли "Бесопан" ўчириб-ёқиш пунктигача 177 км узунликдаги 220 кВли электр узатиш тармоғини 500 кВли габаритда қуриш" ва умумий қиймати 17,5 млн АҚШ доллари бўлган "500/220 кВли "Мурунтов" подстанциясининг очиқ тақсимлаш қурилмасига улаш учун Навоий иссиқлик электр станциясидан чиқувчи 220 кВли электр узатиш тармоғи ва "Бесопан" ўчириб-ёқиш пункти қурилмаларини ҳамда электр узатиш тармоғини 500 кВга ўтказиш" инвестиция лойиҳаларининг (кейинги ўринларда - лойиҳа) асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан биргаликда техник-иқтисодий асослануви Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 июлдаги ПҚ-3857-сон қарорида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганлиги;

в) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг товарлар (хизматлар) айланмасида қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш ҳисобидан божхона ҳамда солиқ имтиёзлари кўринишида Ўзбекистон Республикасининг лойиҳадаги ҳиссаси (Транш-А) учун 26,99 млн АҚШ доллари ва (Транш-Б) 1,48 млн АҚШ долларини ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин".


2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Қуйидагилар:

2022 йилнинг декабрь ойида ишга тушириладиган "Навоий иссиқлик электр станциясидан 220 кВли "Бесопан" ўчириб-ёқиш пунктигача 177 км узунликдаги 220 кВли электр узатиш тармоғини 500 кВли габаритда қуриш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланувининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

"Навоий иссиқлик электр станциясидан 220 кВли "Бесопан" ўчириб-ёқиш пунктигача 177 км узунликдаги 220 кВли электр узатиш тармоғини 500 кВли габаритда қуриш" инвестиция лойиҳаси доирасида жалб этиладиган ЕТТБ кредити бўйича асосий қарзни сўндириш, фоиз ва йиғим тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;

2023 йил декабрь ойида ишга тушириладиган "500/220 кВли "Мурунтов" подстанциясининг очиқ тақсимлаш қурилмасига улаш учун Навоий иссиқлик электр станциясидан чиқувчи 220 кВли электр узатиш тармоғи ва "Бесопан" ўчириб-ёқиш пункти қурилмаларини ҳамда электр узатиш тармоғини 500 кВга ўтказиш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланувининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

"500/220 кВли "Мурунтов" подстанциясининг очиқ тақсимлаш қурилмасига улаш учун Навоий иссиқлик электр станциясидан чиқувчи 220 кВли электр узатиш тармоғи ва "Бесопан" ўчириб-ёқиш пункти қурилмалари ҳамда электр узатиш тармоғини 500 кВга ўтказиш" инвестиция лойиҳаси доирасида жалб этиладиган ЕТТБ кредити бўйича асосий қарзни сўндириш, фоиз ва йиғим тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин".


3. Қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июндаги

372-сон қарорига

3-ИЛОВА


"500/220 кВли "Мурунтов" подстанциясининг очиқ тақсимлаш

қурилмасига улаш учун Навоий иссиқлик электр станциясидан

чиқувчи 220 кВли электр узатиш тармоғи ва "Бесопан" ўчириб-ёқиш

пункти қурилмаларини ҳамда электр узатиш тармоғини 500 кВга

ўтказиш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий

асосланувининг асосий техник-иқтисодий

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичнинг

номланиши


Ўлчов

бирлиги


Жами*


шу жумладан


"Ўзбекистон

миллий электр

тармоқлари"

АЖнинг ўз

маблағлари


ЕТТБ

кредити


Ўзбекистон

Республикаси-

нинг ҳиссаси**


1.

Лойиҳа умумий қиймати


минг АҚШ

доллари экв.


17 569,5

275,4

15 814,1

1 480,0

2.

Жами капитал қўйилмалар суммаси, шу жумладан:


минг АҚШ

доллари экв.


16 089,5

275,4

15 814,1

0,0

2.1

қурилиш-монтаж ишлари:

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ

доллари экв.


8 223,4

8 223,4

-

-

-

-

8 223,4

8 223,4

-

-

-

-

2.2

бошқа харажатлар:

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ

доллари экв.


1 697,4

1 697,4

-

-

-

-

1 697,4

1 697,4

-

-

-

-

2.3

инвестиция давридаги молиявий харажатлар:

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ

доллари экв.


433,5

284,1

149,4

275,4

126,0

149,4


158,1

158,1

-

-

-

-

2.4

Кўзда тутилмаган харажатлар

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ

доллари экв.


5 735,2

5 735,2

-

-

-

-

5 735,2

5 735,2

-

-

-

-

2.5

Солиқ ва божхона имтиёзлари

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ

доллари экв.


1 480,0

1 480,0

-

-

-

-

-

-

-

1 480,0

1 480,0

-

3.

Лойиҳа қуввати:

йиллик узатиладиган электр энергияси


млн

кВт.соат


2 090,34


4.

Инвестиция даври


ой


13


         

Изоҳ.

*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилганидан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра белгиланади.

**) Қўшилган қиймат солиғи ва божхона имтиёзлари".


4. Қуйидаги мазмундаги 4-илова билан тўлдирилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июндаги

372-сон қарорига

4-ИЛОВА



"500/220 кВли "Мурунтов" подстанциясининг очиқ тақсимлаш

қурилмасига улаш учун Навоий иссиқлик электр станциясидан

чиқувчи 220 кВли электр узатиш тармоғи ва "Бесопан" ўчириб-ёқиш

пункти қурилмаларини ҳамда электр узатиш тармоғини 500 кВга

ўтказиш" инвестиция лойиҳаси доирасида жалб этиладиган

ЕТТБ кредити бўйича асосий қарзни сўндириш,

фоиз ва комиссия тўловларини тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Жами кредит миқдори

-

15 814,1 минг АҚШ доллари;

Кредитни қайтариш муддати

-

16 йил (имтиёзли давр - 2 йил);

Кредит бўйича фоиз ставкаси*

-

LIBOR + 1 фоиз;

Кредитни ташкил этиш йиғими (бир марталик тўлов)

-

1,0 фоиз;

Мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи

-

йиллик 0,5 фоиз;

Молия вазирлиги маржаси

-

0,1 фоиз

(минг АҚШ доллари)

Тўлов

муддатлари


Кредитни

олиш

миқдори


Қарз

қолдиғи


Тўлов миқдорлари


Йиғим тўловлари**


Ўзбекистон

Республикаси

маржаси


Жами

тўловлар

миқдори


асосий

қарзни

сўндириш


кредит

фоизи*


кредитни

ташкил

этиш

йиғими


мажбурият-

лар учун

восита-

чилик ҳақи


12.11.2021


4 072,1

4 072,1

-

-

158,1

-

-

158,1

12.05.2022


5 871,0

9 943,1

-

20,5

-

29,5

17,1

67,1

12.11.2022


5 871,0

15 814,1

-

61,0

-

15,0

50,8

126,8

12.05.2023


-

15 814,1

-

95,9

-

-

79,9

175,9

12.11.2023


-

15 268,8

545,3

95,9

-

-

79,9

721,2

12.05.2024


-

14 723,5

545,3

91,5

-

-

76,2

713,0

12.11.2024


-

14 178,2

545,3

88,2

-

-

73,5

706,9

12.05.2025


-

13 632,9

545,3

85,1

-

-

70,9

701,3

12.11.2025


-

13 087,6

545,3

81,8

-

-

68,2

695,3

12.05.2026


-

12 542,2

545,3

78,5

-

-

65,4

689,3

12.11.2026


-

11 996,9

545,3

75,3

-

-

62,7

683,3

12.05.2027


-

11 451,6

545,3

72,0

-

-

60,0

677,3

12.11.2027


-

10 906,3

545,3

68,7

-

-

57,3

671,3

12.05.2028


-

10 361,0

545,3

65,4

-

-

54,5

665,3

12.11.2028


-

9 815,7

545,3

62,2

-

-

51,8

659,3

12.05.2029


-

9 270,4

545,3

58,9

-

-

49,1

653,3

12.11.2029


-

8 725,0

545,3

55,6

-

-

46,4

647,3

12.05.2030


-

8 179,7

545,3

52,4

-

-

43,6

641,3

12.11.2030


-

7 634,4

545,3

49,1

-

-

40,9

635,3

12.05.2031


-

7 089,1

545,3

45,8

-

-

38,2

629,3

12.11.2031


-

6 543,8

545,3

42,5

-

-

35,4

623,3

12.05.2032


-

5 998,5

545,3

39,3

-

-

32,7

617,3

12.11.2032


-

5 453,2

545,3

36,0

-

-

30,0

611,3

12.05.2033


-

4 907,8

545,3

32,7

-

-

27,3

605,3

12.11.2033


-

4 362,5

545,3

29,4

-

-

24,5

599,3

12.05.2034


-

3 817,2

545,3

26,2

-

-

21,8

593,3

12.11.2034


-

3 271,9

545,3

22,9

-

-

19,1

587,3

12.05.2035


-

2 726,6

545,3

19,6

-

-

16,4

581,3

12.11.2035


-

2 181,3

545,3

16,4

-

-

13,6

575,3

12.05.2036


-

1 635,9

545,3

13,1

-

-

10,9

569,3

12.11.2036


-

1 090,6

545,3

9,8

-

-

8,2

563,3

12.05.2037


-

545,3

545,3

6,5

-

-

5,5

557,3

12.11.2037


-

-

545,3

3,3

-

-

2,7

551,3


-


-


-

-

-



Жами


15 814,1


15 814,1

1 601,4

158,1

44,5

1 334,5

18 952,7

         

Изоҳ.

*) Маълумотлар ЛИБОР ставкаси ўзгаришига ва амалдаги кредитни олиш миқдорига қараб ўзгариши мумкин;

**) Йиғим тўловлари кредитни амалда олиш санасига ва тўлов муддатларига боғлиқ равишдa ўзгариши мумкин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 февраль











































Время: 0.0087
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск