ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Алоҳида тоифадаги фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш /

Прокуратура органлари, адлия органлари (муассасалари), давлат божхона хизмати органлари, Миллий гвардия органлари, давлат фельдъегерлик хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига, шунингдек, прокуратура органларининг пенсионерлари ҳамда давлат божхона хизмати органларининг пенсионерлари, Миллий гвардия органларининг собиқ ходимлардан бўлган пенсионерлари ва давлат фельдъегерлик хизмати пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига Ички ишлар вазирлигининг даволаш-профилактика муассасаларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда санаторий-курорт таъминоти ҳақидаги Низом (АВ томонидан 09.02.2022 й. 3349-сон билан рўйхатга олинган АВ 08.02.2022 й. 2-сон, Бош прокуратуранинг 30.01.2022 й. 3-ҚҚ-сон, АТКРВ 31.01.2022 й. 31/1-сон, ИИВ 08.02.2022 й. 5ҚҚ180222-сон, Миллий гвардиянинг 03.02.2022 й. 5-сон, ДБҚ 02.02.2022 й. 3/02-22-00036-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 февралда 3349-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигининг

2022 йил 8 февралдаги 2-сон,

Бош прокуратурасининг

2022 йил 30 январдаги 3-ҚҚ-сон,

Ахборот технологиялари ва

коммунникацияларини

ривожлантириш вазирлигининг

2022 йил 31 январдаги 31/1-сон,

Ички ишлар вазирлигининг

2022 йил 8 февралдаги 5ҚҚ180222-сон,

Миллий гвардиясининг

2022 йил 3 февралдаги 5-сон ва

Давлат божхона қўмитасининг

2022 йил 2 февралдаги

3/02-22-00036-сон қарорига

ИЛОВА



Прокуратура органлари, адлия органлари

(муассасалари), давлат божхона хизмати органлари,

Миллий гвардия органлари, давлат фельдъегерлик хизмати

ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига, шунингдек, прокуратура

органларининг пенсионерлари ҳамда давлат божхона хизмати

органларининг пенсионерлари, Миллий гвардия органларининг

собиқ ходимлардан бўлган пенсионерлари ва давлат фельдъегерлик

хизмати пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига Ички

ишлар вазирлигининг даволаш-профилактика муассасаларида

тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш

ҳамда санаторий-курорт таъминоти ҳақидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 522-сон "Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ прокуратура органлари, адлия органлари (муассасалари), давлат божхона хизмати органлари, Миллий гвардия органлари, давлат фельдъегерлик хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига, шунингдек, прокуратура органларининг пенсионерлари ҳамда давлат божхона хизмати органларининг пенсионерлари, Миллий гвардия органларининг собиқ ходимлардан бўлган пенсионерлари ва давлат фельдъегерлик хизмати пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига Ички ишлар вазирлигининг даволаш-профилактика муассасаларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда санаторий-курорт таъминотини кўрсатишни ташкил этиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Прокуратура органлари, адлия органлари (муассасалари), давлат божхона хизмати органлари, Миллий гвардия органлари, давлат фельдъегерлик хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек прокуратура органларининг пенсионерлари ҳамда давлат божхона хизмати органларининг пенсионерлари, Миллий гвардия органларининг собиқ ходимлардан бўлган пенсионерлари ва давлат фельдъегерлик хизмати пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига ҳамда Иқтисодиёт вамолия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институти курсантларига (бундан буён матнда бириктирилган таркиб деб юритилади) ички ишлар органларининг тиббиёт муассасалари, шунингдек фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширувчи бошқа даволаш-профилактика муассасалари томонидан бепул тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий таъминот берилади ҳамда тиббий-санитария ёрдами кўрсатилади.

2. Прокуратура органлари, адлия органлари (муассасалари), давлат божхона хизмати органлари, давлат фельдъегерлик хизмати тасарруфидаги бино ва иншоотларда санитария назоратини амалга ошириш ҳамда ходимлар орасида юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши хавфи бўлган тақдирда тегишли санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши курашиш тадбирларни ўтказиш ички ишлар органлари тизимидаги санитария-эпидемиология назорат марказлари томонидан амалга оширилади.



2-БОБ. ТИББИЙ-САНИТАРИЯ, ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ

ЁРДАМ ВА САНАТОРИЙ-КУРОРТ ТАЪМИНОТИ

КЎРСАТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


3. Бириктирилган таркибга тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тиббиёт бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг тиббиёт бўлимлари томонидан амалга оширилади.


4. Бириктирилган таркибга ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида амбулатория ва стационар шароитларда тиббий текширувлардан ўтказиш, даволаш, соғломлаштириш, шунингдек ушбу муассасалар томонидан уларга тиббий кўрсатмалар бўйича яшаш жойларига бориб амбулатор тиббий ёрдам кўрсатиш бепул амалга оширилади.


5. Бириктирилган таркибга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам ташкил этиш мақсадида гинекологик, эндокрин, тери, сил, онкология касалликлари ва 18 ёшга тўлмаган болаларнинг патологияси бўйича тегишли ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан бериладиган йўлланма асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларига юборилади.


6. Прокуратура органлари, адлия органлари (муассасалари), давлат божхона хизмати органлари, Миллий гвардия органлари ва давлат фельдъегерлик хизмати ходимларини (бундан буён матнда ходим деб юритилади) тиббий кўрсатмалар бўйича тиббий ёрдам олиши учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига юбориш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус комиссияси хулосаси асосида амалга оширилади.

Бунда, ходимнинг тиббий ёрдам олиши учун сарфланадиган харажатларни қоплаш, ходим меҳнат фаолиятини (хизмат) олиб бораётган органнинг ўз маблағлари ёки бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, мазкур органнинг биринчи раҳбари рухсати билан амалга оширилади.


7. Прокуратура органлари ҳамда адлия органлари (муассасалари) ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига, прокуратура органларининг пенсионерларига, давлат божхона хизмати органлари, Миллий гвардия органлари ва давлат фельдъегерлик хизмати пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига, шунингдек давлат божхона хизмати органлари, Миллий гвардия органлари ва давлат фельдъегерлик хизмати ходимларининг оила аъзоларига меҳнатга вақтинча яроқсизлиги ҳолатларида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва маълумотномалари Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2667, 2015 йил 17 апрель) талаблари асосида ички ишлар органларининг даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилади.


8. Давлат божхона хизмати органлари, Миллий гвардия органлари ва давлат фельдъегерлик хизмати ходимларига хизматга вақтинча яроқсизлиги ҳолатларида вақтинчалик хизматдан озод қилиш варақаси ёки маълумотномаси ички ишлар органларининг даволаш-профилактика муассасалари томонидан ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган тартибда берилади.


9. Ходим Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт муассасаларида даволанган ҳолларда унга мазкур муассасалар томонидан берилган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки маълумотномаси, вақтинчалик хизматдан озод қилиш варақаси ёки маълумотномаси тегишли ички ишлар органининг даволаш-профилактика муассасаларида рўйхатга олинган ва тасдиқлангандан сўнг тан олинади.



3-БОБ. ТИББИЙ-САНИТАРИЯ, ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ

ЁРДАМ ВА САНАТОРИЙ-КУРОРТ ТАЪМИНОТИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ


10. Ходимлар ҳар йили бир маротаба ўзлари бириктирилган даволаш-профилактика муассасаси томонидан тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.

Давлат божхона хизмати органлари, Миллий гвардия органлари ва давлат фельдъегерлик хизматининг чуқурлаштирилган профилактик тиббий кўрикдан ўтказиладиган ходимлари ҳақидаги маълумотлар тегишли ҳудуддаги Давлат божхона хизмати органи, Миллий гвардия органи ва давлат фельдъегерлик хизмати томонидан ушбу ҳудуддаги ички ишлар органига тақдим қилинади.

Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш режаси тегишли органнинг масъул ходимлари томонидан бириктирилган даволаш-профилактика муассасаси раҳбарияти билан келишилган ҳолда тузилади.


11. Ходимни тиббий кўрикдан ўтказиш натижаси бўйича ходимда меҳнат фаолиятини (хизматни) давом эттиришга тўсқинлик қилувчи касалликлар аниқланган ҳолларда ушбу ходимлар ҳақидаги маълумотлар тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тиббиёт бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан меҳнат фаолиятини (хизмат) олиб бораётган органга юборилади.


12. Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижасида ходим ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар билан касалланганлиги аниқланганда, ушбу ходим бириктирилган даволаш-профилактика муассасаси мутахассислари томонидан назоратга олиниб, уни даволаш ва соғломлаштириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тегишли тиббиёт муассасаларида амалга оширилади.


13. Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек ходимнинг мурожаати асосида ўтказилган тиббий кўрик натижасида аниқланган бир ёки бир нечта касаллик (касалликлар) билан диспансер назорат гуруҳида рўйхатга олинган ходимларнинг соғлиғи ҳолатини кузатиб бориш, уларда тегишли тиббий текширув ва кўриклар ҳамда даволаш ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш ички ишлар органларининг тегишли даволаш-профилактика муассасаси томонидан амалга оширилади.


14. Ходимларга Ички ишлар вазирлиги тизимидаги санаторий-курорт муассасаларида санаторий-курорт шароитида даволаниш учун йўлланмалар ходим меҳнат фаолиятини олиб бораётган (хизмат ўтаётган) тегишли орган томонидан берилади.


15. Прокуратура органлари, адлия органлари (муассасалари), давлат божхона хизмати органлари, Миллий гвардия органлари ҳамда давлат фельдъегерлик хизмати ўзларининг ходимлари учун Ички ишлар вазирлиги тизимидаги санаторий-курорт муассасаларида санаторий-курорт шароитида даволанишни ташкил қилиши тегишли ҳудуддаги ички ишлар органи билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Бунда тегишли орган ўзи жойлашган ҳудуддаги ички ишлар органига ёзма равишда мурожаат қилиши лозим.


16. Санаторий-курорт муассасаларида даволанишга муҳтож шахслар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари мутахассис шифокорларининг ташхиси асосида аниқланади.


17. Қуйидаги шахслар бириктириш рўйхатлари асосида ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига тиббий хизмат олиш учун бириктирилади ва уларнинг алоҳида ҳисоби юритилади:

а) прокуратура органларининг даражали унвонга эга бўлган ходимлари, иш ўрганувчилари,

шунингдек прокуратура органларининг амалдаги кадрлар заҳирасига киритилган ходимлар;

б) адлия органларининг (муассасаларининг) мартаба даражасига эга бўлган ходимлари;

в) давлат божхона хизмати органларининг ва Миллий гвардия органларининг ҳамда давлат фельдъегерлик хизматининг махсус унвонга эга ходимлари, шунингдек амалдаги кадрлар захирасига киритилиб, бошқа ташкилотларга юборилган ходимлар;

г) прокуратура органлари, давлат божхона хизмати органлари, Миллий гвардия органлари ҳамда давлат фельдъегерлик хизматида 20 йил ва ундан ортиқ хизмат қилган ёки 25 йил меҳнат стажига эга бўлиб, шундан камида 12,5 йил прокуратура органлари, давлат божхона хизмати органлари, Миллий гвардия органлари ҳамда давлат фельдъегерлик хизмати тизимида хизмат қилган пенсионерлар;

д) хизмат муддатидан қатъи назар, хизмат вазифасини бажаришда жароҳат олиш, контузия, ярадор бўлиш, касалланиш оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

е) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобиль АЭС фалокати оқибатларини тугатиш бўйича зарарланган зонада хизмат вазифасини ўтаган шахслар ва ядро полигонларида ҳамда бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.


18. Мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган шахсларнинг оила аъзолари ички ишлар органларининг тегишли даволаш-профилактика муассасалари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилади ва уларнинг алоҳида ҳисоби юритилади.


19. Ходим тегишли органда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёки хизматда бўлган даврда қонуний никоҳда бўлган хотини (эри) (никоҳ бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно), 18 ёшгача бўлган болалари (фарзандликка олинганлар), ёшидан қатъий назар болаликдан ногиронлиги бўлган болалари ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзолари ҳисобланади.

Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида стационар тиббий ёрдам 18 ёшдан бошлаб кўрсатилади.


20. Меҳнат фаолияти ёки хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки вафот этган ходимларнинг оила аъзолари ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар, шунингдек уларнинг пенсия ёшидаги ёки ногиронлиги бўлган ота-онаси тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилади.


21. Мазкур Низом 17-бандида назарда тутилган шахсларнинг боқувчисини йўқотганлик пенсиясини расмийлаштирган оила аъзолари ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.


22. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолган шахсларнинг яшаш жойи ўзгарганда, улар шу ҳудуддаги тегишли ички ишлар органига мурожаат қилади ва ушбу ички ишлар органи тиббиёт бошқармаси ёки бўлимларидаги махсус тиббий комиссия қарори асосида мазкур даволаш-профилактика муассасаларига тиббий хизматга бириктирилади.


23. Бириктириш рўйхатлари ҳамда пенсионерлик гувоҳномалари асосида тегишли ички ишлар органининг тиббиёт бошқармаси ёки бўлимлари томонидан тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилган таркибга ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан тиббий хизматдан фойдаланиш учун рухсатномалар берилади.


24. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси таълим муассасалари курсант ва тингловчиларига тиббий ёрдам кўрсатиш мазкур таълим муассасаларининг тиббий хизматида амалга оширилади. Таълим муассасаларининг тиббий хизматида тегишли мутахассислар ва тиббий текширувлар ўтказиш учун тегишли тиббий асбоб-ускуналар бўлмаган ҳолларда ички ишлар органларининг даволаш-профилактика муассасалари томонидан тиббий ёрдам кўрсатилади.

25. Ички ишлар органлари даволаш-профилактика муассасаларида зарур тиббий хизмат турлари мавжуд бўлмаган ҳолларда даволаш-профилактика муассасаларининг пулли хизматидан фойдаланганлик харажатлари ходим меҳнат фаолиятини (хизмат) олиб бораётган органнинг ўз маблағлари ёки бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан мазкур органнинг биринчи раҳбарининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.



4-БОБ. БИРИКТИРИЛГАН ТАРКИБНИ

ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИДА

ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА ТИББИЙ БУЮМЛАР

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ


26. Бириктирилган таркиб амбулатор ёки стационар шароитда даволанишда дори воситалари ва тиббий буюмлар билан ўзлари даволанаётган ички ишлар органларининг даволаш-профилактика муассасалари орқали ёки рецепт асосида дорихоналар орқали таъминланади.


27. Бириктирилган таркиб юқумли касалликларга қарши режали ва эпидемиологик кўрсатмалар бўйича ички ишлар органлари даволаш-профилактика муассасалари томонидан бепул эмланади.


28. Ички ишлар органлари даволаш-профилактика муассасаларини дори воситалари, вакциналар, тиббий буюмлар ва ускуналар билан тўлақонли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг сўровига асосан Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Миллий гвардияси ҳамда Давлат фельдегерлик хизмати ўз имкониятидан келиб чиқиб, бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармасига молиявий маблағлар ажратиши мумкин.


5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


29. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


30. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 февраль


















































Время: 0.0082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск