Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқаролик / Паспорт ва виза тизими /

Фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 05.01.2022 й. 5-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 5 январдаги

5-сон қарорига

ИЛОВА



Фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини

олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали

орқали ариза юбориш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Маъмурий регламент фуқароларга (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Ички ишлар вазирлиги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ёки давлат хизматлари марказларига (кейинги ўринларда - ваколатли орган) ариза юбориш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Маъмурий регламент фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун электрон мурожаат қилиш бўйича аризаларни автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш, кўриб чиқиш жараёнида тизим иштирокчиларининг муайян вазифаларини белгилайди, хусусан:

автоматлаштирилган тизимга киритилган маълумотларга ишлов бериш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда мурожаатнинг ҳолатини мониторинг қилиш;

автоматлаштирилган тизим доирасида жалб этилган вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ўртасида ўзаро маълумот алмашиш;

жисмоний шахсларнинг электрон талабномаларини идентификация қилиш;

тегишли статистик маълумотларни шакллантириш ва мониторинг қилиш.


3. Фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориши мазкур Маъмурий регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


4. Ариза берувчи фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш масаласи юзасидан ўз хоҳишига кўра ваколатли органга ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда электрон тарзда мурожаат қилади.


5. Ариза берувчи ЯИДХП орқали фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича мурожаат этганда, ушбу Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади.

16 ёшга тўлмаган фуқаронинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича мурожаат унинг ота-онаси ёки васий (ҳомий) томонидан амалга оширилади ва ушбу Маъмурий регламентга 3-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандининг иккинчи-тўртинчи, еттинчи-ўнинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади.


6. Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ахборот тизимлари ёрдамида автоматик равишда текширилади.


7. Автоматлаштирилган тизим орқали сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилиги тасдиқлангач, ариза берувчи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ЯИДХП орқали тўловлар электрон тарзда амалга оширилади.


8. Давлат хизмати учун тўловлар ариза берувчи томонидан уч кун муддатда амалга оширилиши мумкин.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўловлар амалга оширилганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.


9. Тўлов муваффақиятли ўтгандан сўнг, фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича шакллантирилган сўровнома, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш автоматлаштирилган ахборот тизимига келиб тушади.


10. Сўровномада хатолик аниқланганида, ваколатли орган томонидан бир иш куни ичида мурожаат этувчига сўровномадаги хатоликларни бартараф этиш учун беш иш куни муддат берилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади (электрон почта орқали ёки SMS-хабарнома, бунда SMS-хабарнома учун тўлов сўровномада кўрсатилган телефон рақамининг ҳисобидан ечилади).

Белгиланган муддат ичида сўровномадаги хатоликлар бартараф этилмаган тақдирда сўровнома автоматик равишда рад этилади.


11. Фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспорти олиш юзасидан текширув натижалари ҳақида ҳамда тайёр бўлган хорижга чиқиш биометрик паспортини олиб кетиши мумкинлиги ҳақида ариза берувчига бир иш кунида хабар юборилади (электрон почта орқали ёки SMS-хабарнома юборилади).


12. Тўловлар белгиланган муддатда амалга оширилмаган тақдирда (тўлов тўлиқ амалга оширилмаган тақдирда қисман тўланган тўлов суммаси ариза берувчига қайтарилмайди) сўровнома автоматик равишда рад этилади.


13. ЯИДХП орқали хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш масаласи юзасидан шакллантирилган электрон сўровномага тегишли хабарномани олганидан сўнг, фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи картаси ёхуд туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома билан ваколатли органга мурожаат этади.


14. Ариза берувчига фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспорти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-банди талабларига мувофиқ тақдим этилади.


15. Давлат хизмати кўрсатилгани учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

Ундирилган давлат божлари қуйидаги тартибда тақсимланади:

11,75 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

60 фоизи - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.

Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, ундириладиган тўлов давлат божининг 90 фоизи миқдорида тўланади.


16. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, амалга оширилган тўлов суммаси ариза берувчига қайтарилмайди.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Ўзбекистон Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратва мониторинг қилиб боради.

18. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


19. Мазкур Маъмурий регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини

олиш учун электрон мурожаат қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Ариза берувчи


1. Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун электрон мурожаат қилиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.


2. Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун электрон сўровномани тўлдириш ва юбориш.


Мурожаат қилинган вақтда



(дарҳол)









2-босқич

Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда - Ваколатли орган)


1. Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш.


2. Сўровномада хато маълумотлар кўрсатилганда ва тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаганда, уларни тўғрилаш учун сўровномани қайтариш ҳамда хато маълумотлар тўғриланмаган тақдирда сўровномани рад этиш.


Автоматик равишда

(дарҳол)



Хато маълумотни тўғрилаш учун 5 иш куни









3-босқич

Ариза берувчи


Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган миқдордагитўловларни электрон тарзда амалга ошириш.


3 иш куни муддатда









4-босқич

Ваколатли орган


Ариза берувчига аризаси қабул қилинганлиги ва фотосуратга тушиш ва қўл бармоқ электрон изларини олиш учун келиши керак бўлган кун ҳақида хабарнома бериш.


1 иш кунида







5-босқич

Ариза берувчи


Хабарномага асосан хорижга чиқиш биометрик паспорти учун фотосуратга тушиш ва қўл бармоқ электрон излари олиниш учун белгиланган кунда ваколатли органга шахсан келиш ҳамда фотосуратга тушиш ва қўл бармоқ электрон изларини топшириш.


Хабарнома олганидан сўнг









6-босқич

Ваколатли орган


Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш.

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-банди талабларига мувофиқ.


10 иш куни давомида



       





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Фуқаронинг хорижга чиқиш биометрик

паспортини олиш бўйича

СЎРОВНОМА


Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

I. Жисмоний шахс тўғрисида маълумот

1. ЖШШИР



2. ФИО



3. Олдин мавжуд бўлган барча фамилия, исми, отасининг исми:



4. Туғилган жойи ва санаси



5. Миллати



6. Ҳарбий хизматга мажбурияти



7. Иш (ўқиш, хизмат) даврида давлат сирига тааллуқли маълумотлар билан танишиш учун расман рухсатнома расмийлаштирилганлиги



II. Аризачи томонидан тақдим этиладиган фуқаролик паспорти

ёки унга тенглаштириладиган ҳужжат ҳақида маълумот

8. Серияси ва рақами



9. Ким томонидан берилган



10. Қачон берилган



11. Телефон рақами



12. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)



13. Меҳнат фаолияти ҳақида сўнгги 5 йилдаги маълумот (таълим муассасаларидаги ўқиш ва ҳарбий хизмат ҳам киради):

Йили ва ойи


Лавозим, давлат органи ёки

бошқа ташкилотнинг номи


Иш жойи жойлашган манзил


Кириш


Кетиш










14. Турмуш ўртоғи тўғрисида маълумот (мавжуд бўлса).

Фамилияси, исми,

отасининг исми


Туғилган санаси

ва жойи


Иш жойи, лавозими


Истиқомат мамлакати

ва яшаш манзили



        





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



16 ёшга тўлмаган фуқаронинг хорижга чиқиш

биометрик паспортини олиш бўйича

СЎРОВНОМА


Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

I. Жисмоний шахс тўғрисида маълумот

1. ЖШШИР (мавжуд бўлса)



2. ФИО



3. Олдин мавжуд бўлган барча фамилия, исми, отасининг исми



4. Туғилган жойи ва санаси



5. Миллати



II. Аризачи томонидан тақдим этиладига фуқаролик паспорти

ёки унга тенглаштириладиган ҳужжат ҳақида маълумот

6. Серияси ва рақами



7. Ким томонидан берилган:



8. Қачон берилган



9. Телефон рақами



10. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)



11. Ҳамроҳлик қилувчи шахс тўғрисида маълумот:

Фамилияси


Исми


Отасининг исми


Туғилган санаси








12. Ота-онаси тўғрисида маълумот:

Фамилияси


Исми


Отасининг исми


Туғилган санаси


Фуқаролиги











Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 6 январь


























































Время: 0.0244
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск