ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 15.02.2022 й. ЎРҚ-753-сон "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 21.12.2021 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 03.02.2022 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

15.02.2022 й.

N ЎРҚ-753



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 21 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2022 йил 3 февралда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 802, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, N 11, 1066-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 29-1-модданинг иккинчи қисмидаги "202-1, 224-1-моддаларида" деган сўзлар "202-1-моддаларида, 224-1-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 224-1-модда қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузганлик учун ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган жаримани тўламаган тақдирда, кейинчалик Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи бир йил муддатга чекланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилади.

Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузишни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этиб, ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган жаримани тўламаган тақдирда, кейинчалик Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи уч йил муддатга чекланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилади";


3) 245-модданинг биринчи қисмидаги "222, 224-1, 224-2-моддаларида" деган сўзлар "222-моддасида, 224-1-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 224-2-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) қуйидаги мазмундаги 248-2-модда билан тўлдирилсин:


"248-2-модда. Ўзбекистон Республикаси

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари


Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига ушбу Кодекснинг 224-моддасида ва 224-1-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тарзида маъмурий жазо чораси қўллашга ҳақли";


5) 287-модданинг 2-бандидаги "224, 224-1, 224-2-моддаларида" деган сўзлар "224-моддаларида, 224-1-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 224-2-моддасида, 227-21-моддаси биринчи қисмида, 227-23-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 291-модда биринчи қисмининг "е" бандидаги "224, 224-1, 224-2-моддаларида" деган сўзлар "224-моддаларида, 224-1-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 224-2-моддасида, 227-21-моддасининг биринчи қисмида, 227-23-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 305-модданинг учинчи қисмидаги "202-1, 224-1-моддаларида" деган сўзлар "202-1-моддаларида, 224-1-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 346-1-модданинг учинчи хатбошисидаги "224-1-моддасида" деган сўзлар "224-1-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 346-2-модданинг иккинчи қисмидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси" деган сўзлар "Чегара қўшинлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 16 февраль


"Халқ сўзи", 2022 йил 16 февраль








































Время: 0.2063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск