ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.02.2022 й. ПҚ-131-сон "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.02.2022 й.

N ПҚ-131



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ТИЗИМИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН

ТАБИИЙ ҲУДУДЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда табиий ҳудудларни сақлаб қолиш ва уларни қайта тиклаш, экологик муҳитни яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2018-2021 йиллар давомида Угом-Чотқол давлат биосфера резервати, Хоразм ва "Жанубий Устюрт" миллий табиат боғлари ҳамда "Судочье-Акпетки" давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилиб, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг мамлакат ҳудудидаги улуши қарийб икки бараварга ортди.

Республикада "Қизил китоб"га киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ноёб ҳамда йўқолиб бораётган турларини қамраб олган; ўзига хос, қимматли табиий объектлар ва мажмуалар мавжуд бўлиб, уларни сақлаб қолиш ва қайта тиклаш муҳим аҳамият касб этади.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш, экологик қимматга эга бўлган табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ноёб ва йўқолиб бораётган турларини сақлаб қолиш ҳамда уларни қайта тиклаш мақсадида:


1. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат экология қўмитаси), Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда Навоий вилояти ҳокимлигининг:

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш учун Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига доимий эгалик ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Учқудуқ туманидаги 694 205,5 гектар ҳамда Томди туманидаги 40 000 гектар ер майдонларини захирага қайтариш;

давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида Учқудуқ туманида умумий майдони 1 200 000 гектар бўлган "Марказий Қизилқум" миллий табиат боғини ва Томди туманида умумий майдони 40 000 гектар бўлган "Оқтоғ-Томди" давлат қўриқхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

"Марказий Қизилқум" миллий табиат боғи учун ажратиладиган умумий майдони 1-иловага мувофиқ;

"Марказий Қизилқум" миллий табиат боғининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари 2-иловага мувофиқ;

қтоғ-Томди" давлат қўриқхонасининг қўриқхона ҳудуди учун ажратиладиган ер майдонлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

"Марказий Қизилқум" миллий табиат боғининг хўжалик мақсадида фойдаланиш зонасидаги ерлар ушбу ҳудудларда жойлашган ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади;

"Марказий Қизилқум" миллий табиат боғи ва қтоғ-Томди" давлат қўриқхонасининг муассиси Давлат экология қўмитаси ҳисобланади.


4. Қуйидагилар "Марказий Қизилқум" миллий табиат боғи ва қтоғ-Томди" давлат қўриқхонаси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

2022 йилда - Давлат экология қўмитасининг Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

2023 йилдан бошлаб - Навоий вилояти маҳаллий бюджети маблағлари, Давлат экология қўмитасининг Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон Фармони билан тасдиқланган 2021-2025 йилларга мўлжалланган қоракўлчиликни ривожлантиришнинг мақсадли параметрларига ушбу қарордан келиб чиқиб тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


6. Навоий вилояти ҳокимлиги:

а) икки ой муддатда:

ушбу қарорнинг 1-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ ер майдонларининг белгиланган тартибда захирага қайтариб олинишини, шунингдек, ушбу ер майдонларининг тегишлилиги бўйича "Марказий Қизилқум" миллий табиат боғи ва қтоғ-Томди" давлат қўриқхонасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилишини;

Давлат экология қўмитаси, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ билан биргаликда "Марказий Қизилқум" миллий табиат боғининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари, шунингдек, қтоғ-Томди" давлат қўриқхонасининг қўриқхона ҳудуди аниқ чегаралари белгиланишини;

Кадастр агентлиги билан биргаликда белгиланган тартибда "Марказий Қизилқум" миллий табиат боғи ва қтоғ-Томди" давлат қўриқхонаси учун ажратилган ер майдонларининг ҳужжатлари расмийлаштирилишини;

б) уч ой муддатда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда "Марказий Қизилқум" миллий табиат боғи ва қтоғ-Томди" давлат қўриқхонаси ижро этувчи аппаратларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштириш учун Учқудуқ ва Томди туманларидан тегишли бинолар ажратилишини таъминласин.


7. Давлат экология қўмитаси икки ой муддатда:

"Марказий Қизилқум" миллий табиат боғи ва қтоғ-Томди" давлат қўриқхонасининг ижро этувчи тузилмаларини тасдиқлаб, улар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

"Марказий Қизилқум" миллий табиат боғи ва қтоғ-Томди" давлат қўриқхонасини малакали мутахассислар билан тўлдирсин;

қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Давлат экология қўмитаси раиси Н.Н. Обломурадов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

Амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида 2022 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 16 февралдаги

ПҚ-131-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Марказий Қизилқум" миллий табиат боғи учун

ажратиладиган ерларнинг умумий майдони

Ҳудуд номи

Ердан фойдаланувчилар


Ер майдони

(га)


Ер тоифалари


Учқудуқ тумани

"Марказий Қизилқум" миллий табиат боғига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиладиган ер майдони


694 205,5*


Яйлов ерлари


Учқудуқ давлат ўрмон хўжалиги


285 294,5

Ўрмон фонди ерлари


Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси


220 500


Яйлов ерлари


Жами:


1 200 000


         

*) Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш учун захирага қайтарилиб, "Марказий Қизилқум" миллий табиат боғига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 16 февралдаги

ПҚ-131-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Марказий Қизилқум" миллий табиат боғининг қўриқхона,

рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари

учун ажратиладиган ер майдонлари

Зоналар номи

Ер майдони

(га)


Ер тоифалари


Қўриқхона зонаси


674 205,5


Яйлов ерлари


Рекреация зонаси


20 000


Яйлов ерлари


Хўжалик мақсадида фойдаланиш зонаси


505 794,5


Ўрмон фонди ва яйлов ерлари


Жами:


1 200 000






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 16 февралдаги

ПҚ-131-сон қарорига

3-ИЛОВА



қтоғ-Томди" давлат қўриқхонасининг қўриқхона

ҳудуди учун ажратиладиган ер майдонлари

Ҳудуд номи

Объект номи

Амалда ердан

фойдаланувчи


Ер майдони

(га)


Ер тоифаси


Томди тумани


қтоғ-Томди" давлат қўриқхонаси*


Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси


40 000

Яйлов ерлари

            

*) Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш учун захирага қайтарилиб, "Оқтоғ-Томди" давлат қўриқхонасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 16 февраль














































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск