ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.02.2022 й. ПҚ-134-сон "2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.02.2022 й.

N ПҚ-134



2022 ЙИЛГИ НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ

БАЙРАМИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданияти ва эзгу қадриятларини ўзида яққол мужассам этган, она табиат ва одамлар руҳиятида юз берадиган яшариш, янгиланиш ва юксалишларни асрлар давомида тўла намоён қилиб келаётган Наврўзи олам энг ардоқли миллий байрамларимиздан бири ҳисобланади.

Ушбу қадимий байрамнинг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган борлиқни асраб-авайлаб, доимо у билан уйғун бўлиб яшаш, меҳр-оқибат, хайру саховат, бунёдкорлик, бағрикенглик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик сингари юксак ғоялар бугунги кунда янада теран мазмун ва аҳамият касб этиб бораётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Юртимизда эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш, инсон қадрини улуғлашдек буюк мақсадларни амалга оширишга қаратилган кенг кўламли демократик ислоҳотлар жараёнида барча миллий қадриятларимиз қатори Наврўз умумхалқ байрами ҳам ўзига хос маънавий таянч бўлиб хизмат қилмоқда.

Миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир ватандошимиз ўзининг ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини тобора чуқур англаб бораётган Янги Ўзбекистон шароитида Наврўз том маънода умумхалқ байрамига айланиб, эл-юртимиз томонидан катта шоду хуррамлик билан нишонланмоқда.

Халқимиз асрлар давомида эъзозлаб келаётган, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тарафидан халқаро байрам сифатида эътироф этилган Наврўзи оламнинг ана шундай беқиёс аҳамиятини ҳисобга олиб ҳамда ушбу айёмни мамлакатимизда олиб борилаётган улкан ўзгариш ва янгиланишлар жараёнига уйғун ва ҳамоҳанг тарзда, ҳар томонлама юксак савияда ўтказиш мақсадида:


1. 2022 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда "Ассалом, Наврўз - янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!" деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки руҳда ва юқори савияда нишонлансин.


2. Қуйидагилар:

2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркиби 1-иловага мувофиқ;

2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамини ўтказиш бўйича "Йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита (А.Н. Арипов) "Йўл харитаси"да назарда тутилган чора-тадбирларнинг самарали бажарилиши ҳамда Наврўз умумхалқ байрамининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда умумхалқ сайиллари шаклида кенг нишонланишини таъминласин.


3. Жойларда Наврўз умумхалқ байрамини юқори савияда ўтказиш мақсадида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:

Наврўз кунларида инсон ва табиат ўртасидаги уйғунлик, она заминга меҳр ва эътибор яққол ўз ифодасини топишини акс эттирадиган, атроф-муҳитни, унинг неъматларини асраб-авайлаш, бугунги тинч ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга, инсон қадрини улуғлашга даъват этадиган маънавий-маърифий тадбирларни уюштириш;

сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган тубдемократик ислоҳотлар, халқимизнинг ҳаёти, қалби ва онгида юз бераётган ижобий ўзгаришларни Наврўзнинг азалий қадрият ва анъаналарига ҳамоҳанг тарзда, таъсирчан усулларда ифода этиш;

Тошкент шаҳридаги "Янги Ўзбекистон" мажмуасида алоҳида дастурлар асосида халқ сайилларини ташкил этиш;

байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари, кекса авлод вакилларини ҳар томонлама эъзозлаш, Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари, Саховат уйларида яшаётганлар, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Меҳр дафтари"га киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирларини амалга ошириш;

мамлакатимизда бошланган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида белгиланган тадбирларни уюштириш, Наврўз умумхалқ байрами арафасида республикамизнинг барча ҳудудларида, ҳар бир кўча, маҳалла, туман ва шаҳарларда ободончилик ва кўкаламзорлаштиришга қаратилган умумхалқ ҳашарларини ўтказиш;

миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишларнинг амалий натижалари, юртимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакилларининг Наврўз умумхалқ байрамини нишонлашга оид урф-одатлари, анъана ва қадриятларини кенг намойиш этиш;

байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган жойларда ҳунармандчилик кўргазмалари, миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш, китоб расталари, кўчма савдо дўконларини ташкил қилиш, кўклам таомларини тайёрлаш ва уларнинг савдосини йўлга қўйиш;

барча шаҳар ва қишлоқларда ўтказиладиган байрам тадбирларида, оммавий ахборот воситаларида Наврўз байрамининг тарихи, ҳар бир ҳудуд аҳолиси ўртасида уни нишонлаш билан боғлиқ урф-одат ва анъаналарнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг ёритиш.


4. Маданият вазирлиги (О.А. Назарбеков):

Республика Маънавият ва маърифат маркази (М.М. Ходжиматов) ва Ёзувчилар уюшмаси (С.С. Саидов) билан биргаликда бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳрида Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб ўтказиладиган театрлаштирилган концерт томошасининг дастури ва сценарийсини ишлаб чиқсин;

концерт томошасини тажрибали сценарист ва режиссёрлар, бастакорлар, балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш ижрочилар, фольклор санъати вакиллари билан биргаликда юқори бадиий савияда тайёрлаш чораларини кўрсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

а) бир ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Наврўз умумхалқ сайилларини ўтказиш бўйича ҳудудий чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

Наврўз умумхалқ сайиллари ўтказиладиган асосий майдонлар, хиёбонлар ва кўчаларни белгилаш, уларни миллий услубда байрамона безатиш ҳамда саҳналарни ўрнатиш;

жойларда бўлиб ўтадиган умумхалқ сайилларига маҳаллий фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, цирк санъати усталари, оилавий ансамбллар, бахшилар, шоирлар, шунингдек, профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистларини белгиланган тартибда кенг жалб этиш;

байрам тадбирлари доирасида ҳар бир ҳудудга хос бўлган халқ ўйинлари, томошалар, кўргазмалар ўтказиш, баҳорий таомлар сотиладиган очиқ ошхоналарни жойлаштириш;

б) байрам дастурларини ва оммавий томошаларни тайёрлашда, кўчалар, хиёбонлар ва майдонларни безатишда малакали мутахассислардан иборат ижодий гуруҳларни кенг жалб этсин;

в) барча тадбирлар карантин қоидалари ва жамоат хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилишини таъминласин.


6. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:

Тошкент шаҳрида республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳисобидан қопланади.


7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Дунё" ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ишларини ва байрам тадбирларини атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 17 февралдаги

ПҚ-134-сон қарорига

1-ИЛОВА



2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик

кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

1. А.Н. Арипов

-

Бош вазир, Ташкилий қўмита раиси


2. А.А. Абдувахитов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


3. Х.М. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси


4. А.А. Жўрабоев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари


5. Ж.А. Артикходжаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


6. О.А. Назарбеков

-

маданият вазири


7. Т.А. Ишметов

-

молия вазири


8. А.Х. Комилов

-

ташқи ишлар вазири


9. Б.Н. Қурбонов

-

мудофаа вазири


10. П.Р. Бобожонов

-

ички ишлар вазири


11. Р.М. Жўраев

-

Миллий гвардия қўмондони


12. А.Х. Тошқулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


13. Б.О. Саидов

-

халқ таълими вазири


14. А.В. Шин

-

мактабгача таълим вазири


15. Б.А. Мусаев

-

соғлиқни сақлаш вазири


16. Ш.Х. Шерматов

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири


17. Н.Б. Сайфуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси маданият ва санъатни ривожлантириш шўъбаси мудири


18. Г.М. Маъруфова

-

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари


19. Б.С. Юлдашев

-

Фанлар академияси президенти


20. А.А. Ходжаев

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори


21. Р.Ж. Қурбонов

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси


22. А.З. Саъдуллаев

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори


23. Ф.Ф. Абдухолиқов

-

Кинематография агентлиги бош директори


24. А.Ж. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


25. А. Кўчимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


26. А.В. Нуридинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


27. М.М. Ходжиматов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


28. С.С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


29. Р.А. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси раиси


30. Ш.Т. Қудратхўжаев

-

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси


31. О.А. Ўсаров

-

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси


32. Ж.С. Эшонқулов

-

филология фанлари доктори, профессор, фольклоршунос


33. Ш.Г. Турдимов

-

филология фанлари доктори, фольклоршунос


34. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари


35. О.Н. Қудратов

-

Вазирлар Маҳкамасининг котибияти мудири, Ташкилий қўмита котиби


            

Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга тайинланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 17 февралдаги

ПҚ-134-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамини ўтказиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Ижро

муддати


Молиялаштириш

манбаси


Масъул ижрочилар


I. ТАШКИЛИЙ-АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

1.

Жойларда Наврўз умумхалқ байрамини мамлакатимизда инсон қадрини юксалтириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалдаги ифодаси сифатида юқори савияда ўтказиш.


1. Ҳудудий ташкилий қўмиталар таркибини шакллантириш.


2. Наврўз байрамини юқори савияда нишонлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.


3. Чора-тадбирларнинг ижросини таъминлаш.


2022 йил

февраль


2022 йил

март

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар


2.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Наврўз байрами арафасида барча шаҳар ва қишлоқларда, маҳаллаларда умумхалқ ҳашарлари, кенг қамровли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари, таълим муассасаларининг ўқувчи ва талабалари иштирокида "Маҳалламга ниҳол экаман!" акциясини ўтказиш.


1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Тадбирларни юқори савияда ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2022 йил

февраль-

апрель


Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, ташкилотларнинг ўз маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги


3.

Маҳаллалар, кўчалар, хиёбонлар ҳамда маданият ва истироҳат боғлари ҳудудини Наврўз байрами мазмун-моҳиятига мос равишда безатиш.


1. Маҳаллалар, кўчалар, хиёбонлар ва бошқа ижтимоий объектларни байрамга тайёрлаш, ҳудудларни байрамона безатиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

февраль


Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, ташкилотларнинг ўз маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси, тегишли вазирликлар ва идоралар


2. Режада белгиланган ишларни амалга ошириш.


Режа

асосида


4.

Наврўз байрами муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари, кекса авлод вакилларини ҳар томонлама эъзозлаш, Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари, Саховат уйларида яшаётганлар, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Меҳр дафтари"га киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш ҳамда таниқли санъаткорларнинг ушбу муассасаларга ташрифларини ташкил қилиш билан боғлиқ хайрия тадбирларини амалга ошириш.


1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Тадбирларни амалга ошириш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2022 йил

март


Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, ташкилотларнинг ўз маблағлари


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Миллий гвардия, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


5.

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари, кўчма савдо дўконларини ташкил қилиш, Наврўз таомларини тайёрлаш ҳамда уларнинг савдосини йўлга қўйиш.


1. Савдо ярмаркалари ташкил этиладиган бозорлар рўйхатини шакллантириш.


2. Фермер хўжаликлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни ярмаркаларга жалб этиш.


3. Наврўз таомларини тайёрлаш ва уларнинг савдосини ташкил қилиш.


2022 йил

март


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


II. ОММАВИЙ-МАДАНИЙ, МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ

ВА ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ТАДБИРЛАРИ

6.

Тошкент шаҳрида Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб ўтказиладиган асосий байрам тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш.


1. Таниқли сценарист ва ижодкорлар иштирокида асосий байрам тадбири сценарийси ва дастурини тайёрлаш.


2022 йил

февраль


Республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари


Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Молия вазирлиги


2. Таниқли режиссёр, балетмейстер, бастакор, рассом ва бошқа ижодкорлар иштирокида асосий байрам тадбирига тайёргарлик машғулотларини олиб бориш.


2022 йил

март


7.

Наврўз байрамига бағишланган тадбирларда мамлакатимиздаги миллий маданий марказлар қошидаги бадиий жамоаларнинг иштирокини таъминлаш.


Миллий маданий марказларнинг маданий дастурларини тайёрлаш ва байрам тадбирларида уларнинг иштирокини таъминлаш.


2022 йил

март


Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


8.

Тошкент шаҳридаги "Наврўз" боғида "Ўзбекистон - умумий уйимиз" шиори остида мамлакатимизда яшаётган миллат ва элатларнинг урф-одат ва қадриятларини тарғиб этишга қаратилган маданий тадбир ўтказиш.


1. Тадбир сценарийси ва дастурини ишлаб чиқиш.


2. Тадбирни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2022 йил

март


Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


9.

Ҳудудлардаги маданият ва истироҳат боғларида дорбозлар, полвонлар, цирк жамоалари, фольклор-этнографик ансамбллар, таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари ва бахшиларнинг чиқишларини ташкил этиш.


1. Маданий дастурлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Маданий дастурларни амалга ошириш.


2022 йил

март


Маҳаллий бюджет маблағлари, ташкилотчиларнинг ўз маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги


10.

Тошкент шаҳридаги "Янги Ўзбекистон" боғида Наврўз байрамига бағишланган халқ сайлини ўтказиш.


1. Халқ сайлини ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш.


2. Халқ сайлини юқори савияда ўтказиш.


2022 йил

март


Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги


11.

Республика миқёсида маданият ва санъатнинг мусиқа, театр, кино, тасвирий ва амалий санъат, цирк, халқ бадиий ижодиёти, миллий кийимлар намойиши йўналишлари бўйича "Ҳар кунинг бўлсин, Наврўз" шиори остида маданий тадбирлар ва кўргазмалар уюштириш.


1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2022 йил

февраль


Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Кинематография агентлиги, Бадиий академия, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар


2. Тадбирларни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2022 йил

март


12.

Наврўз сайиллари ўтказиладиган жойларда ҳунармандчилик асарлари кўргазмалари, китоб расталарини ташкил қилиш.


1. Наврўз сайиллари ўтказиладиган асосий майдонлар, хиёбонлар ва кўчаларни белгилаш ва уларни миллий услубда байрамона безатиш.


2. Тасдиқланган режа асосида тадбирларни ўтказиш.


2022 йил

март


Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


"Ҳунарманд" уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


13.

Наврўз байрами муносабати билан сумалак ва баҳорий ноз-неъматларни тарғиб этувчи "Баҳор неъматлари" кўргазмалари ҳамда "Энг яхши Наврўз таомлари" танловларини ўтказиш.


1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Тадбирларни ўтказиш ва танлов ғолибларини муносиб тақдирлаш.


2022 йил

март


Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар


14.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари, консулликларида Наврўз байрамига оид эзгу қадриятлар ва миллий маданиятимиз ютуқларини кенг тарғиб этишга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш.


Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2022 йил

март


Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари


Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги


15.

Кўчаларда жойлашган LED экранлар орқали миллий урф-одат ва қадриятларимизни кенг тарғиб қилишга қаратилган "Наврўзинг муборак, она диёрим!" мавзусидаги ижтимоий роликларни кенг намойиш қилиш.

1. Ижтимоий роликлар намойиш этиладиган LED экранлар рўйхатини шакллантириш, мавзуга оид ижтимоий роликлар тайёрлаш.


2022 йил

февраль


Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари


Республика Маънавият ва маърифат маркази, Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Ижтимоий роликларни кенг намойиш этиш.


2022 йил

март


16.

Маҳаллаларда ўзининг эзгу фазилатлари ҳамда эришаётган ютуқлари билан кўпчилик орасида катта ҳурмат қозонган инсонларнинг ҳаётий тажрибасини оммалаштиришга қаратилган учрашувлар ташкил этиш.


1. Учрашувлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Учрашувларни юқори савияда ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2022 йил март

Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


17.

"Маҳаллада дув-дув гап" лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳридаги барча маҳаллаларда таниқли санъаткорлар, ижодкорлар ҳамда маънавият тарғиботчилари иштирокида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш.


1. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

февраль


Маҳаллий бюджет маблағлари, ташкилотчиларнинг ўз маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси


2. Режа асосида тадбирларни ташкил қилиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2022 йил

март

ойидан

мунтазам


18.

Оммавий ахборот воситаларида таниқли фольклоршунос, тарихчи, санъатшунос олимлар ҳамда мутахассислар иштирокида Наврўз умумхалқ байрамининг тарихи, уни нишонлаш билан боғлиқ урф-одат, анъана ва қадриятларни кенг тарғиб этиш.


Мавзуга бағишланган кўрсатув, эшиттириш ва материалларни тайёрлаш ва кенг ёритиш.


2022 йил

февраль-

март


Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари


Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Фанлар академияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази


19.

Барча мобил алоқа абонентларига "Янгиланиш ва яшариш айёми - Наврўзи олам муборак!" мазмунидаги SMS-табриклар юборишни ташкил этиш.


Мобил алоқа операторлари томонидан SMS-табриклар юбориш.


2022 йил

21 март


Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


III. ЁШЛАР УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ТАДБИРЛАР

20.

Умумий ўрта таълим муассасалари, ижод мактаблари, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида Наврўз байрамининг тарихи, мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган иншолар танловларини ўтказиш.


1. Иншолар танловини ўтказиш режа-дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

февраль


Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари


Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси


2. Иншолар танловларини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш.


2022 йил

март


21.

Маҳаллаларда яшаётган ёшлар ўртасида улоқ-кўпкари, пойга, кураш, чиллак, арқон тортиш ва бошқа миллий спорт ўйинлари бўйича мусобақалар ва кўргазмали чиқишлар ташкил этиш.


1. Мусобақа ва кўргазмали чиқишлар ўтказиладиган жойларни аниқлаш.


2022 йил

февраль


Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар


2. Мусобақа ва кўргазмали чиқишларни юқори савияда ўтказиш.


2022 йил

март


22.

Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонида таниқли ижодкорлар, барча бўғиндаги таълим муассасаларининг ўқувчи ва талабалари иштирокида Наврўз байрами, эзгу қадриятларимиз ҳамда миллий адабиётимизга бағишланган адабий-маърифий тадбирлар ўтказиш.


1. Адабий-маърифий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Адабий-маърифий тадбирларни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2022 йил

март


Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази


          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 февраль


"Халқ сўзи", 2022 йил 18 февраль





















































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск