Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббий экспертизалар (ТМЭК, ТХК ва бошқалар) /

Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.02.2022 й. 62-сон қарорига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 февралдаги

62-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий

хизматларни ривожлантириш агентлигининг Республика

тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг (кейинги ўринларда - Инспекция) мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Инспекция республикада тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати кўрсатиш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширувчи Агентликнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


3. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Агентлик директорининг буйруқларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


4. Инспекция юридик шахс ҳисобланади ва мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга, бошқа муҳрлар ва штампларга эга.


5. Инспекция тузилмасига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош, туманлараро, туман (шаҳар), ихтисослаштирилган ва педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда - ТИЭК) киради.



2-БОБ. ИНСПЕКЦИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда ногиронликни белгилаш соҳасини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

фуқароларнинг тиббий-ижтимоий экспертизасини ташкил қилишда идоралараро, хусусан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликни таъминлаш;

ногиронлик ҳолати, динамикаси ва сабаби бўйича тизимли таҳлил қилиш, ногиронликка олиб келувчи омилларни ўрганиш ҳамда ногиронликнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш;

фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда ногиронликни белгилаш соҳасида давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

ногиронликни белгилаш соҳасини жаҳон стандартлари асосида такомиллаштириш ва ривожлантириш;

ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, ногиронлиги бўлган болаларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

ногиронлиги бўлган шахсларга оид электрон маълумотларни ўзида жамлайдиган ТИЭК дастурий комлекси юритиб борилишини такомиллаштириш ва ривожлантириш;

соҳанинг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрларни ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор усулларини тизимли асосда жорий этиш.


7. Инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ тиббий-ижтимоий экспертиза тизими соҳасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда ногиронликни белгилаш соҳасини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:

ТИЭК фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;

18 ёшдан катта фуқароларнинг ҳаёт фаолияти чекланганлигини экспертиза қилиш, ногиронликни белгилаш, ногиронлик гуруҳларини, сабабларини, бошланган вақтини ва муддатларини, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган ёки соғлиғи бошқача тарзда шикастланган ходимларнинг касби бўйича меҳнатга лаёқатини йўқотганлик даражасини аниқлаш фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;

18 ёшгача бўлган болаларнинг ҳаёт фаолияти чекланганлигини экспертиза қилиш, ногиронликни белгилаш, ногиронлик сабабларини, бошланган вақтини ва муддатларини аниқлаш фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;

тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш натижасига кўра шахс учун соғлиғининг ҳолатига кўра мумкин бўлган меҳнат фаолияти турлари ва меҳнат шароитлари, ўзгаларнинг парваришига, қўшимча ёрдам турларига муҳтожлиги, санаторий-курортда даволанишнинг тегишли турларига ҳамда ижтимоий ҳимояга бўлган эҳтиёжи тўғрисида тавсиялар бериш, шунингдек, махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга имконияти борлигини аниқлаш фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;

фуқароларнинг ТИЭК ва мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоятларини кўриб чиқади, унда кўрсатилган масалаларни ҳал қилиш бўйича чоралар кўради.

ТИЭК фаолиятида мунтазам равишда текширувлар ўтказиб, ўтказилган кўрикларнинг тўғрилиги ва асослилигини, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасалари мутахассисларини жалб қилган ҳолда тиббиёт муассасаларидан тақдим этилган бирламчи ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва асослилигини ўрганиш йўли билан мунтазам назорат қилади;

ТИЭК дастурий комлексининг юритилишини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;

ахборот тизимини манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан интеграция қилишни ташкил этади;

ТИЭКга юклатилган функцияларни самарали ташкил этиш ва амалга оширишда амалий-методик ёрдам кўрсатади.


б) фуқароларнинг тиббий-ижтимоий экспертизасини ташкил қилишда идоралараро, хусусан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликни таъминлаш соҳасида;

идоралараро, хусусан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари томонидан юборилган таклифларни кўриб чиқади;

маҳаллий меҳнат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, касаба уюшмалари, суғурта ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари вакиллари билан ҳамкорлик қилади. Уларнинг вакилларини ТИЭК мажлисларида иштирок этиши учун ТИЭКнинг тасдиқланган иш жадвалини маълум қилиш йўли билан хабардор қилади;


в) ногиронлик ҳолати, динамикаси ва сабаби бўйича тизимли таҳлил қилиш, ногиронликка олиб келувчи омилларни ўрганиш ҳамда ногиронликнинг олдини олишда иштирок этиш соҳасида:

республика ҳудудида мунтазам равишда ногиронлик ҳолати, динамикаси ва сабабини тизимли равишда ўрганади ва таҳлил қилади;

мунтазам равишда ногиронликка олиб келувчи омилларни тизимли равишда ўрганади ва таҳлил қилади;

ногиронликнинг олдини олиш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда Агентликка киритади;

ногиронликнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;

тиббиёт муассасалари билан биргаликда ногиронликнинг олдини олиш ва ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш масалалари бўйича семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни ташкил этади, ўтказади ва уларда иштирок этади.


г) фуқарони тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда ногиронликни белгилаш соҳасида давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш соҳасида;

фуқарони тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш соҳасида давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда ва уни амалга оширишда иштирок этади;

фуқарони тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш соҳасида янги мезон ва усулларни ишлаб чиқади ва киритади;

ногиронлиги бўлган шахс деб топиш жараёнидаги тартиб-таомиллардан ўтишнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, ногиронликни белгилаш тартибини соддалаштириш ва муддатларини қисқартириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва киритади.


д) ногиронликни белгилаш соҳасини жаҳон стандартлари асосида такомиллаштириш ва ривожлантириш соҳасида:

ногиронликни белгилаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиб, ногиронликни белгилашни жаҳон стандартлари асосида такомиллаштиради;

соғлиғи ва ҳаёт фаолиятининг (функцияларининг) чекланиши халқаро Классификацияси асосида фуқароларга ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига ўтиш бўйича ишларни олиб боради;

тиббий-ижтимоий экспертиза самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил қилади ва мониторинг олиб боради;

ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, касбий ва ижтимоий реабилитация қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотларни олиб боришда манфаатдор вазирликлар ва идоралар, илмий, илмий-амалий марказлар билан ҳамкорлик қилади.


е) ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, ногиронлиги бўлган болаларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:

ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, ногиронлиги бўлган болалар организмининг, шунингдек, меҳнат фаолиятининг муайян турларини бажариш қобилиятининг бузилган, мавжуд бўлмаган ёки йўқолган функцияларини тиклашга, компенсация қилишга йўналтирилган тиббий, касбий, ижтимоий, жисмоний реабилитация ва абилитация қилиш чора-тадбирларини амалга оширишнинг турлари, шакллари, ҳажмлари, муддатлари ва тартибини ўз ичига олган реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури ишлаб чиқилиши фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;

реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида белгиланган тадбирларни тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширишда изчиллик ва узлуксизликни, ўтказилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини доимий кузатиб боради ва назорат қилади;

реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида белгиланган тадбирлар амалга оширилишининг мониторингини олиб боради ва уни бажариш натижаларини баҳолайди.

Ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, ногиронлиги бўлган болаларни тиббий, касбий, ижтимоий, жисмоний реабилитация ва абилитация қилиш чора-тадбирларини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади ва амалга оширишда иштирок этади.


ё) соҳанинг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрларни ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор усулларини тизимли асосда жорий этиш соҳасида:

ТИЭКнинг фаолиятини, шу жумладан методик ёрдамни ташкил этиш, мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, Инспекция ва ТИЭК врачларига малака тоифаларини беришни (уларни тасдиқлаш) ташкил этади ҳамда ТИЭКнинг врач-экспертларини эгаллаб турган лавозимга лойиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказишни ташкил этади;

тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни режалаштириш ва амалга оширишни назорат қилади;

тегишли ихтисосликдаги илмий-тадқиқот ва таълим ташкилотлари билан бирга тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати мутахассисларини тайёрлаш учун дарсликлар, монографиялар ва қўлланмаларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати таркибий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари лавозимларини тўлдириш учун кадрлар захирасини шакллантиради ва тайёрлайди;

Инспекция фуқарони тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш соҳасида қонун ҳужжатларига мувофиқ равишда бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. ИНСПЕКЦИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ногиронлиги бўлган шахсларнинг тиббий-ижтимоий экспертизаси, тиббий, ижтимоий, касбий ва жисмоний реабилитацияси, абилитацияси соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Агентликка киритиш;

ўз ваколатлари доирасида тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати таркибий бўлинмаларига ногиронликнинг олдини олиш ҳамда реабилитология ва эрготерапия бўйича тавсияномалар бериш, уларни амалга ошириш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш;

тегишли вазирликлар ва идоралардан Инспекция фаолиятига алоқадор бўлган маълумотларни сўраш ва олиш;

тиббий-ижтимоий экспертиза соҳасида ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг тиббий, ижтимоий, касбий ва жисмоний реабилитацияси, абилитацияси соҳасидаги муаммоларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш;

фуқароларнинг ногиронлиги бўлган шахсларнинг тиббий-ижтимоий экспертиза қилиш ва реабилитация чораларини ўтказиш масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш;

Бош ТИЭКнинг амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда чиқарган буйруқларини бекор қилиш;

ТИЭКга бино ажратиш ва жойлаштиришга кўмаклашиш, уларни асбоб-ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлаш чорасини кўриш, шунингдек, қатъий ҳисобда турадиган махсус белгили бланкалар билан таъминлаш.


9. ТИЭКнинг хулосаларидан врач-экспертлар, шунингдек, кўрикдан ўтган фуқароларда норозилик бўлган ҳолатларда фуқарони қайта кўрикдан ўтказиш учун комиссиялар ташкил этилади.

Комиссия таркибига фуқарога қўйилган ташхисга қараб ногиронлик белгиланган ёки белгиланмаган касаллиги бўйича бир хил мутахассисликдаги 2 ёки ундан ортиқ холис врач-эксперт киритилади ва ушбу комиссиянинг хулосаси якуний хисобланади.


10. Инспекция қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


11. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши юзасидан жавоб беради.



4-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Инспекцияни Агентлик директорининг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган олий тиббий маълумотга эга бўлган, шунингдек, тиббий-ижтимоий экспертиза бўйича юқори малака тажрибасига эга бўлган бошлиқ бошқаради.


13. Инспекция бошлиғининг бир нафар ўринбосари бўлади. Бошлиқ ўринбосари Агентлик директори билан келишган ҳолда Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


14. Инспекция ўз фаолиятида Агентликка бўйсунади ва ҳисобот беради.


15. Юкланган вазифаларга мувофиқ Инспекция раҳбарлари қуйидаги функционал мажбуриятларни бажаради:

а) Инспекция бошлиғи:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этади;

Тиббий-ижтимоий экспертиза хизматига умумий раҳбарлик қилади ва Тиббий-ижтимоий экспертиза хизматига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Бош ТИЭК раисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш бўйича Агентликка тақдимнома киритади.

Тегишли Бош ТИЭК раисининг тақдимномасига асосан Бош ТИЭК раиси ўринбосарларини Агентлик директори билан келишган ҳолда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.

Тегишли Бош ТИЭК раиси тақдимномасига асосан Бош ТИЭК врач-экспертларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.

Тегишли Бош ТИЭК раисининг тақдимномасига асосан туманлараро, туман (шаҳар), ихтисослаштирилган ва педиатрия ТИЭК раисларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

Инспекция бошлиғи ўринбосарининг ва Инспекция бошқа мансабдор шахсларининг фаолиятининг йўналишлари ва участкаларига раҳбарлик қилиш бўйича ваколатларини ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;

Агентликка киритилган Тиббий-ижтимоий экспертиза хизматининг иш юритиш соҳасига дахлдор таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида соҳага оид давлат сиёсатига қатъий риоя этилишини таъминлайди, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилинганидан кейин уларнинг амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатилишини таъминлайди;

ўз ваколатлари доирасида Инспекция ходимлари, Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, кўрсатмалар беради;

белгиланган тартибда ишга қабул қилиш ва Инспекция ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш ишларини амалга оширади, шунингдек, уларнинг самарали меҳнат қилишлари учун шарт-шароитларни яратади ва Инспекция тизими бўйича кадрлар захирасини шакллантиради;

Бош ТИЭК раисларини республика худудида хизмат сафарига юборади, меҳнат таътили беради ва моддий рағбатлантиради, шунингдек, улар иш жойида бўлмаганда (меҳнат таътили, хизмат сафари, касаллик варақасида бўлган давр) уларнинг вазифаларини вақтинча бажаришни бошқа ходимга юклатиш тўғрисида буйруқ чиқаради;

Инспекция таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомларни ва унинг ходимлари лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ижро этиш муддатларига риоя этилишини таъминлайди;

Инспекция фаолиятини ташкил этади, Инспекция ва Бош ТИЭКнинг йиллик иш режаларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;

Агентликка ТИЭКни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида таклифлар киритади;

Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати тизими ходимлари манфаатларини ҳимоя қилади ва моддий рағбатлантиради;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширади;

б) Инспекция бошлиғининг ўринбосари:

Инспекцияга юкланган вазифаларни бажаришда Инспекциянинг тегишли таркибий бўлинмалари билан ўзаро муносабатларни амалга оширади;

раҳбариятнинг топшириғига биноан соҳада устувор вазифаларнинг ва дастурларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради;

ўзига топширилган ва мутасаддилик қилинадиган бўлинмалар устидан бевосита раҳбарликни амалга оширади;

ўзи мутасаддилик қилаётган таркибий бўлинмалар бошлиқлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни киритади;

Инспекция бошлиғи иш жойида бўлмаганда (меҳнат таътили, хизмат сафари, касаллик варақасида бўлган давр) бошлиқ вазифаларини вақтинча бажаради.


16. Инспекция бошлиғи:

ушбу Низом ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан ўзига юкланган вазифалар сифатли ва ўз вақтида бажарилиши, шунингдек, Инспекция ишидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилиши;

амалга оширилаётган дастурлар, стратегиялар ва концепциялар бўйича кутилган натижаларга эришилиши;

Инспекция ижро интизомига риоя этилиши учун жавоб беради.


17. Инспекция бошлиғининг ўринбосари:

тегишли йўналишлар бўйича топшириқлар ўз вақтида ва самарали бажарилиши;

бириктирилган йўналишлар бўйича вазифалар ва дастурларни таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги учун жавоб беради.



5-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


18. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланиб борилади.


19. Инспекция фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Агентлик томонидан тасдиқланадиган фаолият самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.


20. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Инспекция раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;

Инспекция фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.

Инспекция фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби Агентлик томонидан белгиланади.



6-БОБ. ИНСПЕКЦИЯНИНГ ҲИСОБДОРЛИГИ


21. Инспекция бошлиғи тизимли равишда Инспекция фаолияти бўйича Агентликка ҳисобот беради.


22. Инспекция бошлиғи Инспекциянинг таркибий тузилмасидаги барча раҳбарларга юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича улар фаолияти юзасидан мунтазам мониторинг олиб боради, Инспекция фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.


23. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Инспекциянинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жавобгарликка тортилади.



7-БОБ. ИНСПЕКЦИЯНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА

МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ

ВА МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


24. Инспекция фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, норезидентларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.


25. Инспекция ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.


26. Инспекция тизими ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти марказий аппарат ва ТИЭК ходимларига - 1,2 баравар оширилган миқдорда қўлланилади.


27. Инспекция ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари жорий этилади ва Агентлик марказий аппарати ходимлари учун амалдаги тартибларда белгиланган меъёр ва ҳажмларда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади.


8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 февраль










































Время: 0.2067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск