ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.02.2022 й. 81-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 21 февралдаги

81-сон қарорига

ИЛОВА



Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари,

қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан

кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик

субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек,

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва

қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг

бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом 2022-2025 йилларда томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


манзилли рўйхат - омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилган ёки харид қилишни режалаштирган, кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектлари рўйхати;

омборхоналарни жиҳозлаш - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган ёпиқ турдаги бинолар ҳамда совиткичли омборхоналарда маҳсулотларни сақлаш учун қулайликлар яратиш қурилмалари, шунингдек, совитиш учун ишлатиладиган жиҳозлар, омборхона деворлари учун ишлатиладиган панеллар, кичик ҳажмли кўчма музлаткичлар ва бошқалар;

субсидия - омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тадбиркорлик субъектларига (томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилар билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектлари (жисмоний шахслар) давлат томонидан бериладиган пул маблағи;

талабгорлар - томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган ҳолда омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олиш бўйича мурожаат қилган тадбиркорлик субъектлари (жисмоний шахслар);

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлашга мўлжалланган асбоб-ускуналар, технологиялар (линиялар).

3. Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда - Жамғарма) 2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига 4 та йўналиш бўйича, жумладан, омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия берилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби Жамғармада очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

Бунда молия йили якуни бўйича Жамғарманинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган маблағлар келгуси молия йили учун субсидия беришда сарфланади.


4. Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


2-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ШАРТЛАРИ


5. Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олиш учун тадбиркорлик субъектлари:

юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномага, жисмоний шахслар шахсини тасдиқловчи паспортга эга бўлган;

томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган;

фаолиятини самарали амалга ошириш учун зарур бўлган эгалик ёки бошқа мулкий ҳуқуқ, шунингдек, ижара ҳуқуқи асосида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган ишлаб чиқариш бино ва иншоотларига ҳамда зарур техник-технологик воситаларга эга бўлиши (кичик ҳажмли кўчма музлаткичлардан ташқари);

омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари талабгор томонидан манзилли рўйхатга киритиш учун ариза берилган санадан кўпи билан бир йил олдин харид қилинган ёки харид қилишни режалаштирган;

омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарининг хариди бўйича тузилган шартномалар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК томонидан экспертизадан ўтказилган бўлиши лозим.



3-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРНИНГ МАНЗИЛЛИ

РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


6. Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилар билан кооперация асосида иш ташкил этган ҳолда омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмига субсидия олиш бўйича талабгорларнинг аризаларига асосан манзилли рўйхат ҳар йили 1 февраль ҳолатига бир марта шакллантирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг таклифларига кўра Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган ҳолда манзилли рўйхатга бир ойда бир марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган талабгорларга омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳининг намунавий таркиби ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тузилади.

8. Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олишни хоҳловчи талабгорлар манзилли рўйхатга кириш учун ариза билан ҳар йили 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Агросубсидия" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Агросубсидия" АТ) орқали туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига мурожаат қилади. Талабгорлар аризани ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ тўлдирган ҳолда электрон шаклда юборади.

9. Талабгорлар аризага кооперация асосида иш ташкил этганлигини тасдиқловчи туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва туман ҳокими ёрдамчисининг тавсияномасини илова қилади.


10. Талабгорларнинг тизимга келиб тушган аризасига ўзига хос рақам (идентификация рақами) бириктирилади.


11. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан талабгорнинг аризаси рад этилганда, талабгор ҳужжатлар бўйича камчиликларни бартараф этган ҳолда ҳар йили 1 февралга қадар қайта тақдим этиши мумкин.

12. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши туман молия бўлими билан бирга беш иш кунида талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва илова қилинган ҳужжатларни ўрганади.

13. Ўрганиш натижаларига кўра талабгорларнинг манзилли рўйхати шакллантирилади ва манзилли рўйхат тумандаги тегишли ҳоким ёрдамчиси, туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи томонидан имзоланиб, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раиси томонидан тасдиқланади.

14. Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олиш бўйича талабгорларнинг манзилли рўйхатини сифатли шакллантириш, тақдим этилган маълумотларнинг аниқлилиги юзасидан жавобгарлик туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раиси, туман иқтисодиёт ва молия бўлимининг бошлиғи ҳамда тумандаги тегишли ҳокими ёрдамчисига юкланади.

15. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тасдиқланган манзилли рўйхатни ҳар йили 15 февралга қадар республика ишчи гуруҳига тақдим қилади.

16. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши талабгорларга омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олиш бўйича талабгорларнинг манзилли рўйхатига киритилганлиги тўғрисида ҳар йили 20 февралга қадар санани кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.

17. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан талабгорларнинг аризасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, талабгорларга аризаси рад этилганлиги ҳақида уч иш кунида ёзма ёки электрон шаклда хабарнома юборилади. Бунда аризани рад этишнинг асосланган сабаблари кўрсатилиши шарт.


18. Талабгорлар туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг манзилли рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


19. Республика ишчи гуруҳи ҳудудлар ва туманлар кесимида омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олишни хоҳловчи талабгорларнинг манзилли рўйхатини беш иш кунида таҳлил қилган ҳолда умумлаштиради ва тасдиқлайди ҳамда ҳар йили 20 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ва Жамғармага тақдим этади.


4-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРНИНГ СУБСИДИЯ АЖРАТИШ

БЎЙИЧА АРИЗА БИЛАН МУРОЖААТ ҚИЛИШ

ВА АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


20. Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олиш бўйича талабгорларнинг манзилли рўйхатига киритилган талабгорлар субсидия олиш бўйича аризани ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда тўлдирган ҳолда, ЯИДХП ёки "Агросубсидия" АТ орқали туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига электрон шаклда юборади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тузилган олди-сотди шартномаси ва тўлов топшириқномаси) нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК хулосаси.

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан талабгорлардан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


21. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши туман молия бўлими билан бирга талабгорлардан субсидия ажратиш ҳақидаги ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиниб, уларнинг ўрнатилганлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади.

Ўрганиш натижалари бўйича ижобий хулоса қилинган тақдирда, ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклдаги хулоса икки нусхада расмийлаштирилади. Хулосанинг биринчи нусхаси туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида 5 йилгача сақланади ва иккинчи нусхаси субсидия олувчи талабгорларга берилади.


22. Талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 20 - 21-бандларида назарда тутилган талабларга жавоб бермаган тақдирда, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.


23. Талабгорлар туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


24. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар ва маълумотларни хулосалар расмийлаштирилгандан кейин уч иш кунида Республика ишчи гуруҳига тақдим этиб боради.


25. Республика ишчи гуруҳи туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалари ва маълумотларини беш иш кунида ўрганиб чиқади ва таҳлил қилади.

26. Республика ишчи гуруҳи ўрганиш натижаларига кўра, талабгорларга субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда ёки талабгорларга субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштиради.



5-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


27. Республика ишчи гуруҳи ҳудуд ва туман кесимида талабгорларга омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларни ҳамда умумлаштирилган маълумотларни хулосалар расмийлаштирилгандан кейин уч иш кунида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва Жамғармага тақдим этади.


28. Жамғарма ва талабгорлар ўртасида тузиладиган шартнома қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда (ЯИДХП ёки "Агросубсидия" АТ орқали) тузилади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.

29. Жамғармага ажратилган маблағлар ҳисобидан субсидия ажратиш бўйича шартнома тузилгандан кейин уч иш кунида талабгорларнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварақларига бюджет ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган "UzASBO" дастурий мажмуи орқали ўтказиб берилади.



6-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИЛИШИНИ ҲАМДА

ЖАМҒАРМА ВА ТАЛАБГОРЛАР ЎРТАСИДА ТУЗИЛГАН

ШАРТНОМА ШАРТЛАРИ БАЖАРИЛИШИНИ

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


30. Талабгорларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига субсидия ўз вақтида ва тўлиқ ўтказиб берилиши мониторинги Жамғарма томонидан "UzASBO" дастурий мажмуи билан маълумот алмашиш орқали амалга оширилади.


31. Жамғарма ва талабгорлар ўртасида тузилган шартнома шартларининг бажарилиши ҳамда омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналаридан самарали ва мақсадли фойдаланиш туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва туман молия бўлими ҳамда тегишли туман ҳокими ёрдамчиси томонидан назорат қилинади.

32. Агар талабгорлар томонидан шартнома шартларининг бажарилмаслик ҳамда омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналаридан самарали ва мақсадли фойдаланилмаслик ҳолатлари аниқланса, бу ҳақда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва туман молия бўлими тегишли далолатномани расмийлаштиради. Ушбу далолатнома Жамғарма ва талабгорлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш учун асос бўлади.


33. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тузилган далолатномага мувофиқ талабгорларга олинган субсидияни масъул идора учун очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағини кўрсатган ҳолда қайтариш тўғрисидаги огоҳлантириш хатини юборади.


34. Талабгорлар огоҳлантириш хатини олган кундан бошлаб бир ой муддатда субсидияни ихтиёрий равишда қайтармаса ёки қайтаришни рад этса, субсидияни мажбурий ундириш масаласи суд тартибида ҳал қилинади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


35. Субсидия беришда юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.

Бунда тарафлар ўртасида келишмовчиликлар музокаралар ўтказиш орқали ҳал этилмаган тақдирда, низолар суд тартибида ҳал қилинади.


35-1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳамда уларни реализация қилиш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "ижобий";

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "салбий" деб баҳоланади.

36. Томорқа хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш учун тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.

37. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ

хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация

асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига

омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини

харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

      

Босқичлар

    


     

Ижрочилар

     


     

Амалга ошириш механизми

    


    

Муддати

     








1-босқич


Талабгорлар


     

1. Талабгорлар ЯИДХП ёки "Агросубсидия" АТ орқали электрон шаклда ариза тақдим этади.


2. Тақдим этилган аризага кооперация асосида иш ташкил этилганлигини тасдиқловчи туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва туман ҳокими ёрдамчисининг тавсияномасини илова қилади.

     


Ҳар йили

1 апрелга қадар











2-босқич


Туман фермер, деҳқон

хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгаши


    

1. Туман молия бўлими билан бирга талабгорларнинг манзилли рўйхатини шакллантиради, таҳлил қилади ва умумлаштиради.


2. Талабгорларнинг манзилли рўйхати туман молия бўлими бошлиғи томонидан имзоланиб, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси томонидан тасдиқланади ҳамда республика ишчи гуруҳига тақдим қилинади.

      


Ҳар йили

15 апрелга қадар








3-босқич


    

Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳи


1. Ҳудудлар ва туманлар кесимидаги манзилли рўйхатни таҳлил қилади, умумлаштиради ва тасдиқлайди.


2. Тасдиқланган манзилли рўйхатни Молия вазирлигига ва Жамғармага тақдим этади.


Ҳар йили

20 апрелга қадар











4-босқич


Талабгорлар


      

Манзилли рўйхатга киритилган талабгорлар субсидия олиш бўйича аризани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ЯИДХП ёки "Агросубсидия" АТ орқали электрон шаклда юборади.

   


Субсидия объекти харид қилингандан сўнг








5-босқич


Туман фермер, деҳқон

хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгаши


      

1. Туман молия бўлими билан бирга талабгорларнинг субсидия объектини жойига чиқиб ўрганади, 2 нусхада хулосани расмийлаштиради. Хулосанинг бир нусхасини 5 йилгача сақлайди.


2. Талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар ва маълумотларни республика ишчи гуруҳига тақдим этиб боради.



   

Ариза келиб тушган кундан бошлаб

5 иш кунида

   

3 иш кунида








6-босқич


    

Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳи


     

1. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаси ва маълумотларини ўрганиб чиқади ва таҳлил қилади. Заруратга кўра талабгорларнинг таклифларини жойига чиққан ҳолда ўрганади.


2. Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиради ҳамда умумлаштирилган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва Жамғармага тақдим этади.


     

Хулоса ва маълумотлар келиб тушган кундан бошлаб 5 иш кунида

    

3 иш кунида








7-босқич


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғарма


    

1. Талабгорлар билан шартнома тузади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.


      

2. Тузилган шартномага асосан субсидияни талабгорларнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварақларига "UzASBO" ДМ орқали ўтказиб беради.


    

Хулоса келиб тушган кундан бошлаб

3 иш кунида

    

Шартнома имзоланган кундан бошлаб

3 иш кунида





     

        




Низомга

2-ИЛОВА



Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ

хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация

асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига

омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш

ускуналарини харид қилишга сарфланган

харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун

субсидия ажратишга кўмаклашувчи

республика ишчи гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1.

Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари


2.

Келишув асосида

-

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги вакили


3.

Келишув асосида

-

Молия вазирлиги вакили


4.

Келишув асосида

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили


5.

Келишув асосида

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили


6.

Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ижро этувчи директори ўринбосари, ишчи гуруҳ котиби

       

      




Низомга

3-ИЛОВА



Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш

ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига

субсидия олиш учун манзилли рўйхатга киритиш

тўғрисида туман фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгашига

АРИЗА

   

1. Талабгорнинг номи:


      

2. _________ вилояти, ________ туманида омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш режалаштирилаётган сана: ____________, харид қилинадиган объект тури ____________________, суммаси _______________________________________________________________________________________________

      

3. Фаолият тури:


     

4. Жорий қилиниши режалаштирилаётган технология тури


     

5. Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи:


     

6. Электр, газ, сув линияси билан таъминланганлиги


     

7. Ер участкасининг майдони, га


     

8. Технология жорий қилиниши режалаштирилаётган сана


     

       


АРИЗА БЕРУВЧИ


Ф.И.О.


         

йил, кун, ой

    

      




Низомга

4-ИЛОВА



Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш

ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига

субсидия ажратиш тўғрисида туман фермер, деҳқон

хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига

АРИЗА

        

1.


вилояти,


туманида томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этиб фаолият

кўрсатаётган тадбиркорлик субъекти


        

2. Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид

     

қилинган сана:

,

харид қилинган объект тури

,

    

суммаси


      

3. Фаолият тури ва иш бошлаган сана:


     

4. Жорий қилинган технология тури:


     

5. Гувоҳнома рақами

,

СТИР рақами:


      

6. Шартнома рақами ва суммаси


      

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ-54-сон қарори асосида белгиланадиган субсидия ажратилишини сўрайман.

    

8. Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи

,

      


махсус ҳисобварағи.

     

9. Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналаридан камида 5 (беш) йил муддатда мақсадли ва самарали фойдаланишга кафолат бераман.




АРИЗА БЕРУВЧИ


Ф.И.О.


         

йил, кун, ой

    

      




Низомга

5-ИЛОВА



Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек,

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш,

саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш

харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш

тўғрисида туман фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгашининг

ХУЛОСАСИ

        

      

_____________ вилояти, ___________ туманида томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган ҳолда фаолият кўрсатаётган ___________________________________________ тадбиркорлик субъектининг омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисидаги 20__ йил "____" ___________даги ______-сон мурожаати туман молия бўлими билан бирга ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:

1. Тадбиркорлик субъектининг номи:


     

2. Фаолият тури:


    

3. Субсидия объекти:


    

4. Технология тури, ишга туширилган даври, ўрнатилган майдон (сотих), суммаси: ______ сотих, ________________________________ сўм.

      

5. Субсидия миқдори (30%, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда):


млн сўм.

       

6. Жиҳоз ёки технологиянинг ишлаб чиқарилган даври, харид санаси:


     

7. Тадбиркорлик субъектининг СТИРи


     

8. Тижорат банки номи:


     

ХУЛОСА:

    


(тадбиркорлик субъектининг номи)

      

ўрнатилган жиҳозлар ёки харид қилинган технологиядан камида беш йил фойдаланиш шарти билан Жамғармадан ______________ млн сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

   

        


Туман молия бўлими бошлиғи




Ф.И.О.





(имзо)




       

       


Туман фермер, деҳқон

хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгаши раиси



Ф.И.О.


      

         




Низомга

6-ИЛОВА



Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек,

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш,

саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш

харажатларининг бир қисмига субсидия ажратишни

рад этиш тўғрисида туман фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгашининг

ХУЛОСАСИ

        

      

_____________ вилояти, ___________ туманида томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган ҳолда фаолият кўрсатаётган ___________________________________________ тадбиркорлик субъектининг омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисидаги 20__ йил "____" ________________даги ______-сон мурожаати туман молия бўлими билан бирга ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:

1. Тадбиркорлик субъектининг номи:


     

2. Фаолият тури:


    

3. Субсидия объекти:


    

4. Технология тури, ишга туширилган даври, ўрнатилган майдон (сотих), суммаси: ______ сотих, ________________________________ сўм.

      

5. Субсидия миқдори (30%, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда):


млн сўм.

       

6. Жиҳоз ёки технологиянинг ишлаб чиқарилган даври, харид санаси:


     

7. Тадбиркорлик субъектининг СТИРи


     

8. Тижорат банки номи:


     

ХУЛОСА:

    


(тадбиркорлик субъектининг номи)

      

ўрнатилган жиҳозлар ёки харид қилинган технологиядан камида беш йил фойдаланиш шарти билан Жамғармадан __________ млн сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилди.

      

      


Туман молия бўлими бошлиғи




Ф.И.О.





(имзо)




       

       


Туман фермер, деҳқон

хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгаши раиси



Ф.И.О.


      

         




Низомга

7-ИЛОВА



Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек,

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш,

саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш

харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш

тўғрисида республика ишчи гуруҳининг

ХУЛОСАСИ

        

      

_____________ вилояти, ___________ туманида томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган ҳолда фаолият кўрсатаётган ___________________________________________ тадбиркорлик субъектининг омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисидаги 20__ йил "____" ________________даги ______-сон аризаси республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:

1. Тадбиркорлик субъектининг номи:


     

2. Фаолият тури:


    

3. Субсидия объекти:


    

4. Технология тури, ишга туширилган даври, ўрнатилган майдон (сотих), суммаси: ______ сотих, ________________________________ сўм.

      

5. Субсидия миқдори (30%, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда):


млн сўм.

       

6. Жиҳоз ёки технологиянинг ишлаб чиқарилган даври, харид санаси:


     

7. Тадбиркорлик субъектининг СТИРи


     

8. Тижорат банки номи:


     

ХУЛОСА:

       


нинг

20


йил

"


"


даги


-сон аризаси

(тадбиркорлик субъекти номи)












     

билан тақдим этилган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "____________________________________" 20__ йил "____" __________ даги _____ -сон қарорида белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди.

       

Ўрганиш натижасига кўра республика ишчи гуруҳи томонидан


га


(тадбиркорлик субъекти номи)


       


  млн сўм миқдорида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

      

       

Республика ишчи гуруҳи:

         

1.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари


2.

Келишув асосида

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги вакили


3.

Келишув асосида

Молия вазирлиги вакили


4.

Келишув асосида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили


5.

Келишув асосида

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили


6.

Лавозими бўйича

Жамғарма ижро этувчи директори ўринбосари

      

       


Республика ишчи гуруҳи

раҳбари



Ф.И.О.


      

         




Низомга

8-ИЛОВА



Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек,

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш,

саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш

харажатларининг бир қисмига субсидия ажратишни

рад этиш тўғрисида республика ишчи гуруҳининг

ХУЛОСАСИ

        

      

_____________ вилояти, ___________ туманида томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган ҳолда фаолият кўрсатаётган ___________________________________________ тадбиркорлик субъектининг омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисидаги 20__ йил "____" ________________даги ______-сон аризаси республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:

1. Тадбиркорлик субъектининг номи:


     

2. Фаолият тури:


    

3. Субсидия объекти:


    

4. Технология тури, ишга туширилган даври, ўрнатилган майдон (сотих), суммаси: ______ сотих, ________________________________ сўм.

      

5. Субсидия миқдори (30%, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда):


млн сўм.

       

6. Жиҳоз ёки технологиянинг ишлаб чиқарилган даври, харид санаси:


     

7. Тадбиркорлик субъектининг СТИРи


     

8. Тижорат банки номи:


     

ХУЛОСА:

       


нинг

20


йил

"


"


даги


-сон аризаси

(тадбиркорлик субъекти номи)












     

билан тақдим этилган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "____________________________________" 20__ йил "____" __________ даги _____ -сон қарорида белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди.

       

Ўрганиш натижасига кўра республика ишчи гуруҳи томонидан


га


(тадбиркорлик субъекти номи)


       


  млн сўм миқдорида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилди.

      

       

Республика ишчи гуруҳи:

       

Т/р


Республика ишчи гуруҳи аъзолари

Рад этиш сабаблари

1.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари



2.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги вакили



3.

Молия вазирлиги вакили



4.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили



5.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили



6.

Жамғарма ижро этувчи директори ўринбосари



      

     


Республика ишчи гуруҳи

раҳбари



Ф.И.О.


      

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 февраль


























































Время: 0.1930
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск