ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / ОИТС, жинсий ва юқумли касалликларни даволаш ва олдини олиш /

Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари Концепцияси (ЎзР ВМ 21.02.2022 й. 84-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 21 февралдаги

84-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет

танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши

кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган

тизимли тарғибот тадбирлари

КОНЦЕПЦИЯСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси (кейинги ўринларда - ОИВ) инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида", "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида", "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида", "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида, Ҳукумат қарорларида, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифалар асосида ишлаб чиқилган.


2. ОИВ оқибатида келиб чиққан касаллик бугунги кунда барча мамлакатлар учун жиддий муаммога айланди. Унинг таъсири нафақат соғлиқни сақлаш тизимига, фуқароларнинг саломатлигига, балки мамлакатнинг иқтисодий ва миллий хафвсизлигига жиддий хавф туғдирмоқда. У аҳолининг меҳнатга қобилиятли қисмига зарар етказиши, ОИВ касаллигига чалинганларни ижтимоий ҳимоя қилиш мажбурияти юзага келиши ва унга кетадиган сарф-харажатларнинг катталиги, шунингдек, мамлакатнинг демографик ҳолатига таъсир қилиши билан иқтисодий тараққиётга хавф туғдириб, ушбу касалликка чалинганларнинг камситишларга учраши мумкинлиги туфайли ва аҳолининг соғлом, бехавотир турмуш кечиришига хавф туғдириши орқали миллий тараққиёт ва барқарорликка ҳам салбий таъсир кўрсатади.


3. Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясига Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва мажбуриятлари асос қилиб олинади, унда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ва маданиятига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида яшовчи халқларнинг тарихий анъаналарига таянилади ҳамда ОИВ/ОИТСга қарши курашишда ижобий халқаро тажрибадан фойдаланилади.


4. Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари ОИВ/ОИТСга қарши курашда давлат идоралари, таълим муассасалари, илмий ташкилотлар, жамоат ташкилотлари ва сиёсий уюшмалар, нодавлат, нотижорат, хайрия ва диний ташкилотларнинг самарали ҳамкорлигини назарда тутган ҳолда уларнинг иштирокини таъминлайди.


5. Ушбу концепция ОИВ инфекцияси Ўзбекистон аҳолиси, жумладан, ёшлар ҳамда миллат келажагига ва уларнинг хавфсизлигига таҳдид солишининг олдини олишга, касалликнинг тарқалишига қарши курашда давлат, унинг ташкилотлари билан бирга барча фуқароларнинг жавобгар эканлигини белгилайди.



2-БОБ. ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ ТАРҚАЛИШИГА ҚАРШИ

КУРАШ БЎЙИЧА ЁШЛАР ФАОЛЛИГИДА ОЛИБ

БОРИЛАДИГАН ТИЗИМЛИ ТАРҒИБОТ

ТАДБИРЛАРИНИНГ МАҚСАДИ ВА

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


6. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирларининг мақсади ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва салбий оқибатларининг олдини олиш Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари ва Ўзбекистон ҳудудидаги барча шахсларнинг ҳуқуқи ва бурчи эканлигини сингдиришдан иборат.


7. Қуйидагилар ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

аҳоли ўртасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишини камайтириш;

ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олишда аҳолининг хабардорлигини ошириш;

ОИВ инфекциясининг аҳоли, айниқса ёшлар орасида тарқалишининг олдини олиш масаласида аниқ мақсадга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш;

ОИВ/ОИТС эпидемиясига қарши курашиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш, аҳолининг, жумладан, ёшларнинг хабардорлигини ошириш бўйича тадбирларни Ўзбекистоннинг стратегик ривожланиш режаларига киритиш;

аҳолининг турли қатламлари, жумладан, ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори гуруҳлар, ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларнинг яқинлари орасида тушунтириш ишлари қамровини янада ошириш;

маълумот олиш имкониятлари чекланган аҳоли гуруҳлари ва шахслар (тил тўсиғи, ҳудуднинг узоқлиги, жисмоний имкониятлари чекланган ва бошқалар) маълумотлар олишини таъминлаш учун ахборот тарқатишнинг махсус усулларидан фойдаланишни таъминлаш;

ёшлар, айниқса ўсмирлар орасида ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича ўтказиладиган турли тарғибот-ташвиқот тадбирларида ОИВ билан касалланган фуқароларга нисбатан бағрикенглик, инсонийлик муҳитини шакллантириш;

маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда профилактик тадбирларга ОИВ инфекцияси билан касалланган шахсларни жалб этиш, инсон соғлиғи учун хавфсиз бўлган усуллар бўйича иш олиб бориш;

ижтимоий тармоқларда ОИВ инфекцияси хавфини мунтазам ёритиб борувчи лоҳида блоглар/сайтлар фаолиятини йўлга қўйиш;

ҳамкор ташкилотлар билан аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида оилага содиқлик, тасодифий жинсий муносабатларнинг салбий оқибатлари, жинсий фаолиятни оила қургандан кейин бошлаш тўғрисида ташвиқот-тарғибот ишларини ёритишда оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланиш;

ОИВ инфекцияси профилактикасига бағишланган ижтимоий видеороликларни телевидение орқали эфирга мунтазам узатиб бориш, аэропорт ва темир йўл кутиш заллари, метро бекатларида намойиш этиш;

хавфсиз хулқ-атворни тарғиб қилувчи профилактика дастурларида аҳолининг ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори гуруҳлари қамровини ошириш;

тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва амалга оширишга кўмаклашиш учун таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва хорижда яшовчи ватандош ёшлар иштирокидаги "саломатлик валантёрлари" ҳаракатини ташкил этиш;

ОИВ инфекцияси профилактикаси ва уни диагностика қилиш, даволаш бўйича келгусида аҳолига кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада такомиллаштириш ва кенгайтириш учун тиббиёт ходимларининг касбий билим даражаларини ошириш ҳамда аҳолининг ОИВ инфекцияси текширувлари қамровини ошириш;

ОИВ инфекцияси эпидемиясини ҳаракатлантирувчи кучларни мунтазам равишда ўрганиб, натижасига мувофиқ профилактик тадбирларни белгилаб бориш, ОИТСга қарши кураш хизматида фаолият кўрсатаётган мутахассисларнинг узоқ хориж ва ҳамдўстлик мамлакатлари ижобий тажрибаларини ўрганиб, улар билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб боришини йўлга қўйиш.

ёшларда ён-атрофимиз ва жаҳонда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий жараёнларга миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ёндашиш кўникмаларини, турли ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш;

барча тадбирлар, жумладан, ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва унинг салбий оқибатларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга асосланганлигини инобатга олиб уларни давлат идоралари, халқаро ташкилотлар, жамоат ташкилотлари, нодавлат нотижорат, хусусий ташкилотлар ва фуқаролар, шу жумладан, ОИВ/ОИТС билан касалланган фуқаролар ҳамкорлигида амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари учун ОИВ инфекцияси билан боғлиқ маълумот олиш, ҳар томонлама профилактика, даволаш, парвариш қилиш ва қўллаб-қувватлашда тенгликни таъминлаш;

республикамиз фуқароларини ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш йўллари тўғрисида маълумот бериш ва тарқатишнинг барча мавжуд воситалари ва усулларидан фойдаланган ҳолда мунтазам равишда хабардор қилиб бориш;

аҳолининг, жумладан, ёшларнинг ижтимоий онгига ахборот воситасида руҳий таъсир кўрсатишга, уни чалғитишга йўл қўймаслик ҳамда миллий ўзликни англашни издан чиқаришга, жамиятни тарихий ва миллий анъаналар ҳамда урф-одатлардан узоқлаштиришга, ижтимоий-сиёсий вазиятни нобарқарорлаштиришга, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни бузишга қаратилган маълумотларни тарқатишга қарши ҳаракат қилиш тизимини барпо этиш;

ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан тиббий кўрикдан ўтмасдан шаръий никоҳ қуриш ҳолатларининг олдини олиш тадбирларини маҳалла фаоллари ва диний уламолар иштирокида амалга ошириш;

турли соҳа ва касбларда фаолият кўрсатувчи фуқаролар, айниқса ёшларнинг ОИВ инфекцияси масалаларида билими ва хабардорлигини ошириш учун тадбирларга мутахассисларни жалб этиш.


8. ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олиш тўғрисида аҳолини хабардор қилиш ва ўқитиш давлат идоралари, хусусий муассасалар ва ташкилотларнинг вазифаси ҳисобланади.



3-БОБ. ОИВ КАСАЛЛИГИНИНГ ЖОРИЙ

ҲОЛАТИ ВА МАВЖУД МУАММОЛЛАРИ


9. ОИВ - одам организмида иммунитет танқислигини келтириб чиқарувчи вирус. ОИВ одамга жинсий йўл - ОИВ юққан шахс билан ҳимояланмаган жинсий мулоқот қилиш орқали, парентерал юқиш йўли - тери ва шиллиқ қаватлар бутунлиги бузилиши билан боғлиқ амалиёт орқали, вертикал йўл - ОИВ инфекцияли онадан ҳомилага ҳомиладорлик даврида (пренатал), туғиш пайтида (интранатал) ва эмизишда (постнатал) юқиши мумкин.

ОИВ одамдан одамга бошқа йўллар орқали юқмаса ҳам вирус туфайли юзага келган касалликнинг бир қатор хусусиятлари унинг аҳоли орасида кенг тарқалишини таъминлайди. ОИВ тарқалишини назорат қилиш жуда қийин. Чунки инфекция юққандан кейин касаллик узоқ йиллар давомида белгисиз кечиши мумкин. Одамнинг танасида ОИВнинг мавжудлиги фақат қон ёки бошқа биологик моддаларни махсус диагностик лаборатория текширувлари ўтказиш йўли билан аниқланади. Бироқ ОИВ юққандан сўнг инсон организмининг касалликларга қарши ҳимоя механизмлари аста-секинлик билан издан чиқади, ўртача 8-10 йил ўтгач ОИВни юқтирган одам организмининг ҳимоя тизими заифлашади ва орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) келиб чиқади. ОИТС бу ОИВ инфекциясининг охирги (терминал) босқичи ҳисобланиб, соғлом организмда инфекция чақирмайдиган микроорганизмларни ҳам касалликлар чақирувчи микроорганизмларга айлантиради ва оппортунистик (ҳамроҳ касалликлар) инфекциялар ва бошқа ўсма касалликлар пайдо бўлишига олиб келади. Махсус АРВ терапия ўтказилмаса, беморлар ҳаёти ўлим билан якун топади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг берган маълумотларига кўра дунё бўйича айни кунда ОИВ билан яшаётганлар сони 38,0 миллион нафарни ташкил этади (2019 йил). 2019 йилда дунё бўйича ОИВ билан янги касалланганлар 1,7 миллион нафарни ташкил этди. 32,7 миллион нафар инсон эса эпидемия бошлангандан буён ушбу касалликдан вафот этган.

ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахсларнинг 40 фоизини ёшлар ташкил этади.


10. Ўзбекистонда ОИВ эпидемияси концентрланган босқичда, лекин Марказий, Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун хос равишда тарқалиш тезлиги ортиб бормоқда. Ҳар йили республикамизда 3,5 - 4,0 минг нафар бемор аниқланиб, диспансер назоратига олинмоқда. Республикада гиёҳвандлик моддаларини инъекция орқали қабул қилувчилар ОИВ эпидемиясининг асосий ҳаракатлантирувчи омили ҳисоблансада, охирги йилларда дунёнинг қатор давлатлари каби республикамизда ҳам ОИВнинг жинсий алоқа йўли орқали юқиш салмоғи ортиб бораётганлиги касаллик аҳолининг бошқа қатламларига тарқалиши хавфини оширмоқда.


11. 2020 йилда республикамизда рўйхатга олинган 2817 нафар ОИВ инфекцияли шахсдан 2110 (74,9%) нафарига касаллик жинсий алоқа йўли орқали юққанлиги аҳоли, айниқса ёшлар орасида жинсий йўл орқали юқувчи инфекциялар тўғрисидаги тарғибот-ташвиқот ишларини янада кўчайтиришни тақозо этади.


12. Аҳолининг ОИВ инфекциясидан хабардорлиги ва касалликнинг олдини олиш бўйича кўникмаларининг етарли даражада эмаслиги оқибатида аҳоли орасида ОИВ инфекцияси янги қайд этилган ҳолатларнинг 25 фоизи 18-30 ёшлиларга тўғри келмоқда.



4-БОБ. ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ ТАРҚАЛИШИГА ҚАРШИ

КУРАШИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ


13. Республикада ОИВ/ОИТСга қарши курашишнинг устувор йўналишлари:

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигини жадаллаштириш;

ОИВ инфекциясининг профилактикаси бўйича миллий режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

республикада ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳолати мониторингини юритиш ва доимий равишда ҳар томонлама баҳолаш, мақсадли ва манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

ОИВ/ОИТСнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг инсон саломатлиги учун хавфсиз усулларини ўрганиш ва жорий этишни таъминлаш;

ОИТСга қарши курашда халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш.



5-БОБ. КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР


14. Сўнгги йилларда ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятнинг барқарорлашуви ва ОИВ инфекцияли шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдамнинг яхшиланиши, ОИВ инфекцияси эпидемиясига чек қўйишга эришиш учун 2016 йилда БМТ Бош Ассамблеясида БМТга аъзо давлатлар (шу жумладан, Ўзбекистон) иштирокида имзоланган "ОИВ/ОИТС бўйича Сиёсий декларацияда ОИВ инфекциясига қарши курашни жадаллаштириш ва 2030 йилга бориб ОИТС эпидемиясига барҳам бериш" учун "90-90-90" стратегияси олға сурилган. Кейинчалик БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури (UNAIDS) ташаббусига кўра ушбу стратегия 2025 йилгача "95-95-95" сифатида татбиқ этилиши белгиланган.

Республикамизда 2025 йилга бориб ОИВ инфекцияси эпидемиясига барҳам беришга эришиш учун "95-95-95" стратегиясига мувофиқ тадбирларни амалга ошириш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда, хусусан:

биринчидан, 95 фоиз ОИВ инфекцияли шахслар ўз мақомини билишлари керак (махсус электрон дастурлар асосида ўтказилган ҳисоб-китобларга кўра республикамизда рўйхатга олинган ОИВ-инфекцияли шахслардан ташқари 14 фоиз инсонлар ўзларининг ОИВ мақомини билмаган ҳолда атрофдагилар учун касаллик тарқатувчи манба бўлиб қолмоқда);

иккинчидан, 95 фоиз ОИВ инфекцияли шахслар махсус даволаш курслари билан қамраб олиниши керак (махсус даволаш курслари билан қамраб олинган беморлардан бошқаларга касалликнинг юқиш хавфи кескин камаяди);

учинчидан, махсус (ретровирусга қарши) даволанаётган беморларнинг 95 фоизи қонида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражага тушиши керак (бу бемордан бошқаларга касаллик юқиш омилини камайтиради, беморнинг саломатлиги тикланишига олиб келади).

Аҳоли орасида касаллик юқишининг олдини олиш, уларнинг ҳушёрлигини ошириш, ОИВ инфекцияси текширувлари қамровини ошириш мақсадида тегишли ташкилотлар ва идораларнинг мазкур муаммога эътиборини қаратиб, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларидан самарали фойдаланган ҳолда ОИВ инфекцияси хавфи тўғрисида тизимли маълумотларни бериб бориш лозим.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясида назарда тутилган мақсад ва вазифаларга эришишнинг молиявий харажатлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланишидаги ўзгаришлардан келиб чиқиб Концепциянинг айрим қоидалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқлаштирилиши ҳамда тўлдирилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 февраль








































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск