Внимание!

NB! Мазкур Карорга 2024 йил 1 сентябрдан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 06.05.2024 й. 266-сон Карорига каранг.


Малое предприятие

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 й. 80-сон "Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.02.2022 й.

N 80



МАХСУС ЭЛЕКТРОН ТИЗИМ

ОРҚАЛИ АЙРИМ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

ЯГОНА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, лицензиялаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини қисқартириш ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда лицензиялаш тартиб-таомилларидан ўтишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низом 1-иловага мувофиқ;

Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорларни республика даражасида қабул қилувчи ваколатли органларнинг шикоятларни кўриб чиқиш бўйича апелляция кенгашининг (кейинги ўринларда - Апелляция кенгаши) намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда "Лицензия" ахборот тизими орқали тушадиган сўровлар бўйича давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ахборот тизимлари орқали тақдим этиладиган маълумотларнинг тўғрилигига тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.


3. Лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарорларни республика даражасида қабул қилувчи ваколатли органлар бир ой муддатда шикоятларни кўриб чиқиш бўйича Апелляция кенгаши таркибини тасдиқласин.


4. Лицензиялаш тартиб-таомилларини белгиловчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқлаштириш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш графиги 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, мазкур қарорнинг 3-иловасида келтирилган масъул вазирликлар ва идораларнинг раҳбарларига графикда белгиланган муддатларда тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилади.


5. Мазкур қарор 2022 йил 1 мартдан кучга киради.

Фаолиятнинг лицензияланадиган турини ёки унинг кичик турини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик ёки жисмоний шахслар (лицензиат) учун мазкур қарор билан белгиланган лицензия талаб ва шартлари 2022 йил 1 июндан кучга киради.

Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни амалга оширадиган ваколатли органлар уч ой муддатда амалдаги лицензиатларнинг фаолияти мазкур қарор билан белгиланган лицензия талаб ва шартларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

а) лицензиялаш тартиб-таомиллари "Лицензия" ахборот тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилишига ўтиши муносабати билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун манзилли ва предметли тарғибот тадбирларини амалга оширсин;

б) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

мазкур қарорга 3-иловада келтирилган лицензиялаш тартиб-таомилларини белгиловчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар белгиланган муддатларда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 21 февралдаги

80-сон қарорига

2-ИЛОВА



Лицензия бериш ёки лицензия

беришни рад этиш тўғрисидаги қарорларни

республика даражасида қабул қилувчи ваколатли

органларнинг шикоятларни кўриб чиқиш бўйича

Апелляция кенгашининг намунавий

ТАРКИБИ

     

1. Лицензияловчи органнинг раҳбари, Кенгаш раиси


2. Лицензияловчи орган раҳбари ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари


3. Лицензияловчи органнинг ижро назорати бўйича таркибий бўлинмаси раҳбари


4. Лицензияловчи органнинг таркибий бўлинмаси раҳбари


5. Лицензияловчи органнинг юридик хизмати раҳбари, Кенгаш котиби


Изоҳ. Зарур ҳолларда Кенгаш таркибига лицензияловчи органнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва бошқа вазирликлар ҳамда ташкилотларнинг раҳбар ва ходимлари жалб этилиши мумкин.

Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни

...
Время: 0.0409
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск