ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Контрактация. Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш. Харид нархлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.02.2022 й. ПФ-78-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.02.2022 й.

N ПФ-78



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6110-сон ҳамда 2021 йил 5 майдаги "Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида"ги ПФ-6221-сон фармонларига мувофиқ, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Тўйчиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 24 февралдаг

ПФ-78-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5590-сон Фармони 3-бандининг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги "Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида"ги ПФ-6221-сон Фармонига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


қтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини

қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига

жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

1. Б.А. Мусаев

-

соғлиқни сақлаш вазири, Ишчи гуруҳи раҳбари

2. А.Ш. Иноятов

-

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

3. Э.М. Мухитдинов

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

4. У.Ю. Сабиров

-

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

5. Ж.И. Абруев

-

молия вазири ўринбосари

6. А.Н. Каримов

-

адлия вазири ўринбосари

7. С.И. Исмаилов

-

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори

8. У.Т. Мухамедов

-

Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи

9. Б.Б. Азизов

-

Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори

10. А.Ш. Бекмуродов

-

"Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори

11. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари

12. М.М. Мўминов

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, Ишчи гуруҳи котиби

    

Изоҳ:

Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Мутахассислар ишга жойлаштириладиган тиббиёт ташкилотларининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари Ишчи гуруҳи таркибига жалб қилинади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июндаги "Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлиги учун раҳбарлар ва мутахассисларнинг касбий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3039-сон қарорида:


а) 1-иловада:


1 0-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Поликлиникага Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи билан келишилган ҳолда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бош шифокор раҳбарлик қилади";


12-банддаги "умумий амалиёт врачи" сўзлари "оилавий шифокор" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-илованинг 10 ва 18-бандларидаги "умумий амалиёт врачига" сўзлари "оилавий шифокорга" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3071-сон қарорида:


а) 3-илова қуйидаги мазмундаги 18-20-бандлар билан тўлдирилсин:

"18. Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази;

19. Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази;

20. Болалар миллий тиббиёт маркази";


б) 4-иловага изоҳнинг иккинчи хатбошисидаги "қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаларда ва қишлоқ врачлик пунктларида" сўзлари "оилавий поликлиникаларда ва оилавий шифокор пунктларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги "Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3894-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (кейинги ўринларда - Миллий палата) ташкил этилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

халқаро стандартлар асосида замонавий клиник қўлланмалар ва протоколлар, диагностика ва даволаш сифатига оид стандартларни ишлаб чиқиш;

тиббиёт статистикасини таҳлил қилиш, шунингдек, статистик кўрсаткичларни шакллантиришда халқаро стандартлар ва методикаларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

республика шифокорлари ва провизорларини рўйхатга олиш, шунингдек, умумий фойдаланиш учун очиқ бўлган ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;

тиббиёт ходимларининг обрўсини, ушбу касб нуфузи ва мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимига бўлган ишончни ошириш, тиббиёт ходимларига одоб-ахлоқ қоидаларини сингдириш, коррупция кўринишларига барҳам бериш ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, уларнинг касбий фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш чораларини кўриш;

тиббиёт ходимлари касбий малака даражаси, шунингдек, уларнинг кўникмалари замонавий талаблар ва жаҳоннинг энг яхши амалиётига мувофиқлиги устидан, шу жумладан, улар фаолиятини якка тартибда лицензиялашни жорий этиш орқали таъсирчан мониторинг тизимини йўлга қўйиш;

мамлакатимиз тиббиёт ташкилотларининг бу борадаги фаолиятини ва жаҳоннинг энг яхши амалиётини чуқур ўрганиш асосида шифокор (тиббий) хатолари, касалликларни нотўғри диагностика қилиш ва даволаш ҳолатларини камайтиришнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

мамлакат соғлиқни сақлашни бошқариш тизимига, шу жумладан, тиббиёт ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш масалаларида хорижнинг энг яхши амалиётини мослаштирилган тарзда жорий этиш;

тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш;

тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ўз малакаси ва касбий даражасини мунтазам равишда ошириб боришини таъминлаш;

аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали унинг шаффофлигини таъминлаш";


б) 3-бандда:

бешинчи хатбошидан "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, давлат бошқаруви органлари," сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишинча олтинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"республикада касбий фаолиятни амалга ошираётган шифокорлар ва провизорларни рўйхатга олиш, шунингдек, улар тўғрисида умумий фойдаланиш учун очиқ бўлган ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва юритишни таъминлайди.";

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Миллий палатанинг тузилмаси ва низоми Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.";

саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбошидаги "2021" рақами "2024" рақами билан алмаштирилсин;


в) 7-банднинг учинчи хатбошисидан ", шу жумладан, "GMC Service International Ltd" (Буюк Британия) ташкилоти" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 8-бандда:

иккинчи хатбоши "Вазирлар Маҳкамаси" сўзларидан кейин "билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири" сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошидаги "вазирнинг биринчи" сўзлари "вазир" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Миллий палата раиси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга эга";

бешинчи - еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


д) 9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


е) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Миллий палата раисига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида зарур ҳолларда, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан давлат органлари, илмий-таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан, хорижий ташкилотлар мутахассисларини, шунингдек, бошқа экспертларни маслаҳатчи сифатида шартнома асосида жалб этиш ҳуқуқи берилсин";


ж) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги "Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4007-сон қарори 6-банди "а" кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги "санаторий-курорт ва тиббий хизмат кўрсатилишига" сўзлари "санаторий-курорт, тиббий хизмат кўрсатилиши ва даволаниш харажатларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4055-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) ва унинг ҳудудий органларининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

аҳолига, шу жумладан, давлат томонидан кафолатланган ҳажмларда тўлиқ ва ўз вақтида тиббий хизматлар кўрсатишни таъминлашда Вазирликнинг органлари ва ташкилотлари роли ва масъулиятини оширишга йўналтирилган фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторнинг ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш;

демографик ўзгаришлар ва соғлиқни сақлашни ривожлантириш истиқболларини прогнозлаш, аҳолининг саломатлиги ва касалланиши ҳолатини комплекс таҳлил қилиш;

жамоат соғлиғини сақлаш устуворлигини таъминлаш, аҳолини соғлом турмуш тарзини юритишга ундаш, энг аввало, ўз соғлиғи ва атрофидагиларнинг соғлиғи учун масъулият туйғусини тарбиялашда аҳолининг тиббий маданияти ва саводхонлигини ошириш;

миллатнинг генофондини яхшилаш мақсадида соғлом авлод туғилиши ва тарбияланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, оилада тиббий маданиятни, умрнинг сифати ва узоқ давом этишини ошириш, аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш ва санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш;

бевосита бирламчи тиббий-санитария ёрдами ташкилотларида қишлоқ аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳажмларини, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўламини кенгайтириш, жумладан аҳоли ўртасида энг кўп тарқалган касалликларни эрта аниқлайдиган, уларнинг асоратлари олдини оладиган тизимга тўлиқ ўтиш, шунингдек, асосий, тез-тез учрайдиган касалликлар турлари бўйича туман бўғини даражасида ихтисослаштирилган хизматлар тизимини барпо этишда амалий ёрдам беришни ташкил этиш;

тиббий ёрдамни хизмат кўрсатилаётган аҳолига яқинлаштириш, ахборот технологияларини, телетиббиётни, даволашнинг клиник протоколларини кенг жорий этиш ҳамда етакчи хорижий ва маҳаллий мутахассисларнинг тажрибасини ҳудудий тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт ходимларига бериш ҳисобига аҳолига кўрсатилаётган бирламчи, тез, кечиктириб бўлмайдиган ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг қулайлиги ва тезкорлиги даражасини ошириш, шунингдек, ихтисослашган тиббиёт марказлари томонидан ҳудудларда кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини яхшилаш;

дори воситалари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирларини амалга ошириш, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашга рухсат берилган асбоб-ускуналарни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш;

тиббий таълим муассасалари, олий ўқув юртидан кейинги таълим ва соғлиқни сақлаш мутахассисларининг малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш устидан услубий раҳбарликни таъминлаш орқали тиббий кадрлар тайёрлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

маҳаллий тажрибани ва энг яхши жаҳон ютуқларини уйғунлаштириш асосида тиббиёт фанини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва прогнозлаштириш, илмий тиббий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, фан, техника ютуқларини ва илғор тажрибани соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этиш, тиббий таълим ва кадрлар малакасини ошириш тизимини ривожлантириш;

соғлиқни сақлаш тизимида ягона ташкилий-методик раҳбарлик қилишни ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати назорат қилинишини таъминлайдиган замонавий, хорижий амалиётда синаб кўрилган соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш усулларини жорий этиш, шунингдек, тиббиётни рақамлаштириш орқали соҳадаги ортиқча қоғозбозликни кескин камайтириш ва коррупцияга оид ҳолатларнинг олдини олиш;

бюджет маблағларини ноқонуний сарфлаш ва талон-тарож қилиш ҳолатларининг олдини олиш, огоҳлантириш ва аниқлаш";


б) 2-банднинг "б" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "тиббий ва тиббий-ижтимоий ташкилотларнинг" сўзлари "тиббиёт ташкилотларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-банднинг "а" кичик бандидаги "Марказ" сўзи ""IT-Med" масъулияти чекланган жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги "Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4310-сон қарорида:


а) муқаддиманинг иккинчи хатбошисидаги "умумий амалиёт врачлари" сўзлари "оилавий шифокорлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "умумий амалиёт врачлари" сўзлари "оилавий шифокорлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-банднинг учинчи хатбошисидаги "умумий амалиёт шифокорлари" сўзлари "оилавий шифокорлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-илованинг 1 ва 2-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

""

1.

Даволаш иши

6 йил

Оилавий шифокор



2.

Касбий таълим (даволаш иши)

6 йил

Оилавий шифокор-педагог

".

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 октябрдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4847-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни

сақлаш вазирлиги тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
















Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги





























































































































Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги



















Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати





































































































































"IT Med" МЧЖ


"O`ztibloyiha" МЧЖ


Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази



"O`zmedimpeks" ДУК


"Тиббиёт курилиш инжиниринг" ДУК



Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси





































































































































































Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига қарашли республика ташкилотлари



Илмий-тадқиқот ва тиббий таълим муассасалари, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари



Республика тиббий ва ёрдамчи ташкилотлари




Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига қарашли республика ташкилотлари





























































































Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари






Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси





















































































































































































Фармацевтика тармоғи ташкилотлари



Илмий-тадқиқот муассасалари, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасаларининг ҳудудий бўлинмалари ва бўлимлари (филиаллари)



Ҳудудий тиббиёт ва ёрдамчи ташкилотлар




Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига қарашли ҳудудий ташкилотлар



































































































Хусусий ва идоравий тиббиёт ташкилотлари




Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари




Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига қарашли туман (шаҳар) ташкилотлари









































































Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, туғруқ мажмуалари, ихтисослаштирилган шифохона ва диспансерлар




















































































































".

  

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги "Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4887-сон қарорида:


а) 10-банднинг "а" кичик бандида:

иккинчи хатбошидаги "қишлоқ врачлик пунктларида" сўзлари "оилавий шифокор пунктларида" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "умумий амалиёт шифокорлари" сўзлари "оилавий шифокорлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 32-позицияси "Тадбирлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

32.

Тиббиёт таълими тизимида аёл ва болаларнинг овқатланиши бўйича ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш.

Оилавий шифокор, педиатр, болалар тор мутахассислари, акушер-гинеколог, диетолог ва нутрициологлар тайёрлаш дастурларига репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар, болалар ва ўсмирларнинг тўғри овқатланиши мавзусини киритиш.

".

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги ПҚ-4899-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтининг фаолиятини такомиллаштириш дастури 12-позицияси "Тадбир номи" устунидаги "иммунология ва аллергология, эпидемиология" сўзлари "дорилар технологияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


1 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 майдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5124-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "165" рақами "40" рақами билан алмаштирилсин;


б) 3-илованинг 12-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

12.

Германиянинг "KFW" банкининг 45 миллион евро миқдоридаги имтиёзли кредитларини жалб этиш чораларини кўриш.

Германиянинг "KFW" банкининг 45 миллион евро миқдоридаги имтиёзли кредитларини жалб этиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда киритиш.

2022 йил

1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

".


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 октябрдаги "Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5254-сон қарорига 2-иловада:

7.1-позициядаги "Чуст" сўзи "Тўрақўрғон" сўзи билан алмаштирилсин;

8.2-позициядаги "Нарпай" сўзи "Оқдарё" сўзи билан алмаштирилсин;

9.1-позициядаги "Денов" сўзи "Ангор" сўзи билан алмаштирилсин;

10.1-позициядаги "Сайхунобод" сўзи "Боёвут" сўзи билан алмаштирилсин;

12.2-позициядаги "Фурқат" сўзи "Олтиариқ" сўзи билан алмаштирилсин.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 24 февралдаги

ПФ-78-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-6146-сон Фармонига илованинг 66-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6218-сон Фармонига 2-илованинг 96-банди ҳамда 3-илованинг 16-позицияси ўн саккизинчи хатбошиси.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги "Соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотларига илғор хорижий тажрибани жорий этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4159-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 24 февраль






























Время: 0.1988
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск