ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қуролли кучлар, бошқа қўшинлар /Мудофаа вазирлигининг 10.02.2022 й. 3-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 08.02.2022 й. 2-2022-Қ/Қ-сон, Молия вазирлигининг 08.02.2022 й. 2-сон "Ҳарбийхизматчилар орасидан пенсионерларни олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 28.02.2022 й. 2901-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.02.2022 й.
N 2901-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ 10.02.2022 й. N 3 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 08.02.2022 й. N 2-2022-Қ/Қ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 08.02.2022 й. N 2 |
ҚАРОРИ
Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни
олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари
ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш
тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандига
ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2017 йил 23 июндаги 19, 17-Қ/Қ, 90-сон қарори (рўйхат рақами 2901, 2017 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 743-модда) билан тасдиқланган Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"7. Олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига танловда иштирок этиш хоҳишини билдирган пенсионерлар таълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим:
ариза;
пенсия гувоҳномаси нусхаси;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги ҳарбий хизматчининг гувоҳномаси;
белгиланган шаклда тўлдирилган сўровнома;
таржимаи ҳол;
тегишли илмий даражаси ҳақидаги дипломнинг нусхаси (мавжуд бўлса);
тегишли илмий унвони ҳақидаги аттестатнинг нусхаси (мавжуд бўлса);
илмий ишлар рўйхати (мавжуд бўлса);
илмий ишлар ҳамда ихтироларга тегишли ҳужжатлар ва бошқа муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (мавжуд бўлса).".
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мудофаа вазири
|
Б. Курбанов |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
|
Н. Хусанов |
Молия вазири |
Т. Ишметов |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 28 февраль