ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Давлатлараро ҳамкорлик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2022 й. 90-сон "ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.02.2022 й.

N 90




ЮНЕСКО ИШЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ КОМИССИЯСИ

КОТИБИЯТИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


ЮНЕСКО билан ҳамкорликни янада такомиллаштириш ва уни самарали амалга ошириш, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектларни муҳофаза қилишни кучайтириш ҳамда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш шарт-шароитларини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг (кейинги ўринларда - Миллий комиссия) ишчи органи - ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти (кейинги ўринларда - Котибият):

маданий ва табиий меросни тегишли соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда ЮНЕСКО рўйхатларига киритиш бўйича ягона мувофиқлаштирувчи ҳисобланади;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ЮНЕСКОнинг грантлари ва техник кўмаклари ҳамда таълим, фан ва маданият соҳаларига оид лойиҳаларни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ЮНЕСКО йўналиши бўйича халқаро ташаббусларини илгари суриш доирасида вазирликлар ва идоралар бажариши мажбурий бўлган топшириқлар ишлаб чиқилишини ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

таълим, илм-фан, маданият, оммавий ахборот воситалари ҳамда коммуникациялар соҳасидаги ЮНЕСКО фаолиятига оид барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва тадбирлар лойиҳалари;

ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ва киритилиши таклиф қилинган, шу жумладан уларнинг буфер зоналарида жойлашган ҳудудлар ва объектларга тегишли асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг манзилли рўйхатлари ва рақамлаштирилган паспортнинг таркиби;

ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ва киритилиши таклиф қилинган объектлар ва ҳудудларнинг қўриқланадиган теграларида археологик тадқиқотлар ўтказиш, реставрация ва консервация ишларини амалга ошириш Котибият билан мажбурий тартибда келишилиши лозим.


3. Котибиятга қуйидаги қўшимча функциялар юклансин:

ЮНЕСКО конвенциялари талаблари амалга оширилиши ва Миллий комиссия қарорлари ижросининг таъминланиши юзасидан назорат олиб бориш ҳамда ушбу мақсадлар учун эксперт кенгашлари ва ишчи гуруҳларини тузиш;

Миллий комиссия қарорларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминламаган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ таъсир чораларини қўллаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ҳамда уларнинг буфер зоналарида жойлашган объектлар бўйича электрон маълумотлар базаси яратилиши ҳамда унинг юритилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;

ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган объектлар ва ҳудудларда, шу жумладан уларнинг буфер зоналарида олиб бориладиган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар давомида ўтказиладиган давлат назоратида иштирок этиш ҳамда тегишли соҳа мутахассисларини жалб қилиш.


4. Котибиятга унга юкланган қўшимча функцияларни самарали амалга ошириш учун Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча 5 нафар штат бирлиги ажратилсин.


5. Котибиятга тадбирларни юқори савияда ўтказиш, зарур ускуналарни харид қилиш ва тегишли соҳада кўрсатилаётган хизматлар учун мутахассисларга гонорарлар тўлаш учун Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида мақсадли беғараз халқаро маблағлари учун миллий ва чет эл валютасидаги ҳисобварақларини очишга истисно тариқасида рухсат берилсин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

а) идоравий мансублигидан қатъи назар барча органлар ЮНЕСКО штаб-квартирасига маданий ва табиий мерос, таълим, фан ва коммуникациялар тўғрисидаги ҳисоботларни ҳамда халқаро ёрдам ва грантларни олиш учун лойиҳаларни ЮНЕСКО томонидан белгиланган муддатлардан икки ой аввал, ЮНЕСКОнинг шафелигини олиш учун мурожаатларни уч ой аввал, ЮНЕСКО мурожаатларига жавоб хатлари ва уларга доир маълумотларни Котибият билан келишилган ҳолда фақатгина Ташқи ишлар вазирлигининг расмий каналлари орқали юборади;

б) ЮНЕСКО рўйхатларига киритиш учун маданий ва табиий меросга оид ҳужжатларни хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқиш ва тақдим этиш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий бюджетлар, ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалари ҳисобидан қопланади;

в) Миллий комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


7. Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Котибият манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 26 февралдаги

90-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 26 ноябрдаги 957-сон қарори билан тасдиқланган ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси тўғрисида низомда:


а) 3-банддаги "ҳисоб рақамларига" сўзлари "ҳисобварақларига" сўзи билан алмаштирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд қўшилсин:

"3-1. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;".


в) 3-бобнинг номидаги "ваколатлари" сўзи "ҳуқуқлари" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 22-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи - ўн саккизинчи хатбошилар қўшилсин:

"ЮНЕСКО конвенциялари талаблари амалга оширилиши ва Миллий комиссия қарорлари ижросининг таъминланиши юзасидан назорат олиб бориш ҳамда ушбу мақсадлар учун эксперт кенгашлари ва ишчи гуруҳларини тузиш;

Миллий комиссия қарорларини сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминламаган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ таъсир чораларини қўллаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ҳамда уларнинг буфер зоналарида жойлашган объектлар бўйича электрон маълумотлар базасини яратилиши ҳамда унинг юритилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;

ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган объект ва ҳудудларда, шу жумладан уларнинг буфер зоналарида олиб бориладиган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар давомида ўтказиладиган давлат назоратида иштирок этиш ҳамда тегишли соҳа мутахассисларини жалб қилиш";

ўн бешинчи хатбоши ўн тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


д) 24-1-бандда:

қуйидаги мазмунда иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Комиссия котибияти ходимларининг ҳар ойлик лавозим маошларига 40% миқдорида устама ҳақ (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) тўланади";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


e) 26-банддаги "Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти" сўзлари "Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти" сўзи билан алмаштирилсин;


ё) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон

Республикаси миллий комиссиясининг

ТУЗИЛМАСИ











Комиссия,

Раис


Комиссия аъзолари - 15 нафар, жамоатчилик асосида




























































Котибият,

Бош котиб

1











































































































Бош котиб ўринбосари

1











































































































Таълим ва илм-фан масалалари бўлими

3



Коммуникация ва ахборот масалалари бўлими

2


Юрисконсульт, кадрлар бўйича мутахассиси

1





































Маданият масалалари бўлими

3



Халқаро маслаҳат қўмитаси координатори

1


Бош бухгалтер

1










        

Изоҳ. Комиссия раисига, заруратга кўра, Комиссия котибияти тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

Бошқарув ходимларининг чекланган сони 13 штат бирлигидан иборат. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормаларга мувофиқ белгиланади.".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 366-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасига бириктирилган контингентга кафолатланган тиббий ва санаторий-соғломлаштириш ёрдами кўрсатиш тартиби ва ҳажми тўғрисидаги низомга иловада:


a) 1-бўлимга қуйидаги мазмундаги 16-позиция қўшилсин:

"

16.

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти


бош котиб, бош котиб ўринбосари


";

б) 3-бўлимнинг 7-позицияси қуйидаги таҳҳрирда баён қилинсин:

"

7.

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти


бўлим мудири, бош бухгалтер


";

в) 4-бўлимнинг 16-1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

16-1.

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти


юрисконсульт, бош эксперт ва бош мутахассис


".

3. Вазирлар Маҳкамасининг "ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти фаолиятини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 февралдаги 92-сон қарорининг 1-банди еттинчи хатбошисидаги "котибиятда" сўзи "давлат муассасаларида" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 26 февраль





















































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск