Кадровый Консультант
Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори /Кириш қисми
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги
("Ўзстандарт" агентлиги)
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлигининг
12.02.2021 й. 05-1288-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
O`z DSt 3513:2021
Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти
ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ АСОСИЙ
ЛАВОЗИМЛАРИ ВА ИШЧИЛАР КАСБЛАРИ
КЛАССИФИКАТОРИ (ХАЛИКК-2020)
КИРИШ ҚИСМИ
1. Ушбу давлат стандарти Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ишлаб чиқилди ва тасдиқлашга тақдим этилди.
2. Ушбу давлат стандарти Машғулотларнинг халқаро стандарт классификатори (МХСК-08) билан уйғунлаштирилган.
3. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ("Ўзстандарт" агентлиги)нинг 05-1288-сон қарори билан тасдиқланди.
1. Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификатори (кейинги ўринларда ХАЛИКК-2020 деб аталади) хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларини тизимлаштириш, ишчиларнинг малака разрядлари диапазонини ва хизматчиларнинг лавозимлари тоифаларини белгилаш, шунингдек таълимнинг малака даражасига қўйиладиган талабларни аниқлаш учун фойдаланилади.
2. Ушбу ХАЛИКК-2020дан:
турли ҳуқуқий шаклдаги ташкилотларнинг меҳнат шартномалари ва штат жадвалларини тузишда, ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни киритишда, меҳнат шартномалари бўйича буйруқларни расмийлаштиришда, лавозимлар ва касбларни ходимларнинг тегишли тоифаларига киритишда, пенсияга доир имтиёзлар ҳуқуқини аниқлашда хизматчиларнинг лавозимлари ва ишчиларнинг касблари номларини стандартлаштириш ва бирхиллаштириш;
ходимларнинг малака тоифасини ҳисобга олган ҳолда кадрларни самарали равишда жой-жойига қўйиш;
ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг ҳозирги даражасидан ва ривожланиши истиқболларидан келиб чиқиб, замонавий бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган, янгича фикрлайдиган кадрларни аниқ мақсадни кўзлаб тайёрлаш;
турли ташкилий-ҳуқуқий шакллардаги ташкилотларда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув
...