Юрист Предприятия

Корхона юристи / Амалий тавсиялар / Талабнома-даъво иши /

Даъво аризаси суддан кўриб чиқилмай қайтиб келмаслиги учун қандай тайёрланади

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ДАЪВО АРИЗАСИ СУДДАН КЎРИБ ЧИҚИЛМАЙ ҚАЙТИБ КЕЛМАСЛИГИ УЧУН ҚАНДАЙ ТАЙЁРЛАНАДИ


1. Даъво аризасини тайёрлаш

2. Ишларнинг судга тааллуқлилиги

3. Даъво аризаси судга қандай юборилади


Даъво аризасини тайёрлаш


Судга даъво аризасини тайёрлашдан аввал судда ким иштирок этишига аниқлик киритинг. Йирик ташкилотларда  юридик бўлимлар мавжуд ёки уларга шартнома асосида ҳуқуқшунослар хизмат кўрсатади. Ўрта ва кичик ташкилотлар раҳбарияти одатда ҳуқуқшунослар хизматидан фойдаланмайди, шунинг учун даъволар бухгалтерлар томонидан тайёрланади. Даъво аризасини бошлашдан олдин:


q иш қанчалик мураккаблиги ва судда ҳуқуқшунос-адвокат ёрдамисиз масалани ҳал қила оласизми, аниқлаштириб олинг. Агар ҳал қилинадиган масала низосиз бўлса,  мутахассис ёрдамидан фойдаланмасангиз ҳам бўлади;


Мисол

Етказиб берувчи ташкилот муайян турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун хом ашё етказиб бериш бўйича шартнома тузди. Шартномада кўрсатилган муддатларда хом ашё тўлиқ ҳажмда харидорга етказиб берилди. Барча бошланғич ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилган, хом ашёни харидорга етказиб берилган машиналар қайд этилган. Шартнома тарафлари ўртасида етказиб берувчининг шартнома шартларини тўлиқ бажарганлигини тасдиқлайдиган хат мавжуд. Аммо харидор номаълум сабабларга кўра олинган хом ашё учун тўлов қилмаган.


Ушбу ҳолатда адвокат ёрдамидан фойдаланишга ҳожат йўқ. Бундай суд жараёни ташкилот раҳбари ёки бош бухгалтер томонидан ташқаридан ёрдамсиз ўтказилиши мумкин.


Агар низо мураккаб бўлса, яъни бир нечта аралаш даъво талабларидан иборат ва у бўйича натижа ноаниқ бўлса, муайян тоифадаги ишларга ихтисослашган адвокатга мурожаат қилинг. Низоли ишни яхши билишингизга қарамай, сизнинг процессуал ҳуқуқ бўйича билимларингиз етарли эмас ва суд жараёнида содир этилган суд бузилишларини кузата олмайсиз. Баъзида бундай бузилишлар сизни қаноатлантирмайдиган ҳал қилувчи қарорни бекор қилишга асос ҳисобланади. Агар иш қиймати катта бўлса, ўз кучингизга ишониб таваккал қилишнинг ҳожати йўқ;


q давлат божини тўлаш учун ташкилот ҳисоб-китоб рақамида етарли сумма мавжудми. Агар сиз давлат улушига (50 фоиздан орти

...
Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск