Внимание!

NB! Мазкур Карорга 2024 йил 1 сентябрдан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 06.05.2024 й. 266-сон Карорига каранг.


Малое предприятие

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 25.02.2022 й. 88-сон "Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.02.2022 й.

N 88



ФАОЛИЯТНИ БОШЛАШ ЁКИ ТУГАТИШ

УЧУН ВАКОЛАТЛИ ОРГАННИ ХАБАРДОР ҚИЛИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЯГОНА НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турларини бошлаш ва тугатишнинг унификациялашган тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низом 1-иловага мувофиқ;

Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш билан боғлиқ маъмурий шикоятларни республика даражасида кўриб чиқиш бўйича апелляция кенгашларининг (кейинги ўринларда - Апелляция кенгаши) намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб кўйилсинки, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда "Лицензия" ахборот тизими орқали келиб тушадиган сўровлар бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари томонидан тақдим этиладиган маълумотларнинг тўғрилиги учун тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.


3. Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун хабарномаларни республика даражасида қабул қилувчи ваколатли органлар бир ой муддатда шикоятларни кўриб чиқиш бўйича Апелляция кенгаши таркибини тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 апрелга қадар Қурилиш-монтаж ишларини бошлаганлик тўғрисидаги хабарноманинг паспортини тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


5. Мазкур қарор 2022 йил 1 мартдан кучга киради.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

а) хабардор қилиш тартиб-таомиллари "Лицензия" ахборот тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилиши бўйича аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун манзилли ва предметли тарғибот тадбирларини амалга оширсин;

б) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 25 февралдаги

88-сон қарорига

2-ИЛОВА



Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш

билан боғлиқ маъмурий шикоятларни республика

даражасида кўриб чиқиш бўйича Апелляция

кенгашларининг намунавий

ТАРКИБИ

     

1. Ваколатли органнинг раҳбари, Кенгаш раиси


2. Ваколатли орган раҳбарининг ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари


3. Ваколатли органнинг ижро назорати бўйича таркибий бўлинма раҳбари, Кенгаш аъзоси


4. Ваколатли органнинг таркибий бўлинма раҳбари, Кенгаш аъзоси


5. Ваколатли органнинг юридик хизмат раҳбари, Кенгаш котиби


Изоҳ. Зарур ҳолларда, Кенгаш таркибига ваколатли органнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва бошқа вазирликлар ҳамда ташкилотларнинг раҳбар ва ходимлари жалб этилиши мумкин.

Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 25 февралдаги

88-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандидаги "ўн" сўзи "уч" сўзи билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида" 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарорида:


а) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 1-иловада:


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш) ва сақлаш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сотиш (бериш), тақсимлаш ва сақлаш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ишлаб чиқиш ва сақлаш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва сақлаш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиёт ва ветеринарияда фойдаланиш ва сақлаш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида фойдаланиш ва сақлаш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш ва сақлаш;

таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни етиштириш ва сақлаш.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ички ишлар, Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органларининг экспертиза ва тезкор-қидирув фаолиятида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари фаолиятида фойдаланиш лицензиясиз амалга оширилади";


11-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


18-банддаги "ўттиз" сўзи "йигирма" сўзи билан алмаштирилсин;


19-банднинг иккинчи хатбошисидаги "йигирма етти" сўзлари "ўн етти" сўзлари билан алмаштирилсин;


27-бандда:

биринчи хатбошисидаги "ўн" сўзи "етти" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "етти" сўзи "уч" сўзи билан алмаштирилсин;


35-бандда:

иккинчи -

...
Время: 0.0256
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск