ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

Мудофаа вазирининг 10.02.2022 й. 67-сон "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.02.2022 й. 3226-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.02.2022 й.

N 3226-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРИНИНГ

10.02.2022 й.

N 67


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга

номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сонҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги, 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари, 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ҳамда 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2020 йил 11 февралдаги 130-сон буйруғи (рўйхат рақами 3226, 2020 йил 16 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2020 й., 10/20/3226/0313-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Мудофаа вазири                                                                     Б. Курбанов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга

номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Номзод Саралаш комиссияси котибига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);

ҳарбий гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);

туғилганлик ҳақида гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);

номзод томонидан қўлда ёки компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

анкета-маълумотнома.".


2. 52-банддан "(Саралаш комиссияси баённомасидан кўчирма, шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий гувоҳнома) нусхаси, наркологик, сил касалига қарши кураш, тери-таносил, психоневрологик диспансерлар ва ОИТСга қарши кураш марказидан олинган маълумотнома, сўнгги беш йил ичидаги амбулатор беморнинг тиббий картасидан кўчирма, мажбурий диагностика тадқиқотларининг натижалари билан бирга)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 3-илованинг 2-бандидаги "шахсини тасдиқловчи ҳужжатини" деган сўзлар "биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси ёхуд ҳарбий гувоҳномасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 5-илованинг 1-бандидаги "шахсини тасдиқловчи ҳужжатини" деган сўзлар "биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси ёхуд ҳарбий гувоҳномасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 февраль




































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск