Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.03.2022 й. ПҚ-145-сон "Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда сув истеъмолчилари орасидаги муносабатларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.2022 й.

N ПҚ-145



ҚУЙИ БЎҒИНДА СУВ РЕСУРСЛАРИНИ

БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ҲАМДА СУВ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ОРАСИДАГИ

МУНОСАБАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда иқлимнинг глобал ўзгариши натижасида кузатилаётган сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида сув ресурсларини бошқариш, уларнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ҳамда сув муносабатларини янада такомиллаштириш, шунингдек, сувдан тежамли ва самарали фойдаланиш юзасидан мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шунга қарамасдан, қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш, сув танқислиги шароитида истеъмолчилар ўртасида сув тақсимлаш, сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ҳамда сувдан фойдаланиш самараси пастлигича қолмоқда.

Сув ресурсларини самарали бошқариш, уларнинг ҳисоби ва ҳисоботини тўлақонли юритиш, сув истеъмолчилари орасидаги муносабатларни такомиллаштириш ҳамда ушбу жараёнларга хусусий секторни кенг жалб қилиш мақсадида:


1. Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли томорқаларини сув ресурслари билан ишончли таъминлаш;

ирригация тизимлари ва суғориш тармоқларининг ҳамда улардаги гидротехника иншоотларини доимий техник соз ҳолатда ушлаб туриш;

йирик қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни ўз ҳудудида сувни бошқариш ва тақсимлаш ишларига жалб қилиш;

иқтисодиёт тармоқларини сув билан таъминлашга оид давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича давлат-хусусий шериклик тамойилларини кенг жорий этиш;

сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини инсон омилига минимал равишда боғлиқ бўлган автоматлаштирилган тизимлар орқали юритиш.


2. Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликларининг:

қишлоқ хўжалиги ерлари ўз ҳисобида мавжуд бўлган кластерларга ўзларига тегишли майдонлардаги барча сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида бошқарувга бериш;

мева-сабзавотчилик ҳамда шоличиликка ихтисослашган туманлар сув хўжалиги объектлари бошқарувига давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида хусусий секторни жалб қилиш;

мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошисида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги суғориладиган ерларида фаолият кўрсатаётган сув истеъмолчилари ва туман ирригация бўлимлари ўртасида сув етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Мазкур қарорнинг 2-банди иккинчи ва учинчи хатбошисида назарда тутилган сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида бошқарувга беришда кластерлар ўз ҳисобига олган ер майдонларида, сув хўжалиги объектларини бошқарувга олган хусусий корхоналар эса хизмат кўрсатиш ҳудудида:

мавжуд бўлган барча сув хўжалиги объектларини мустақил бошқаради;

деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларини белгиланган тартибда сув олиш лимити доирасида сув билан таъминлайди;

сув ҳисоби ва ҳисоботининг тўлиқ юритилишини таъминлайди ҳамда бу жараёнга автоматлаштирилган тизимларни жорий қилади;

хизмат кўрсатиш ҳудудидаги барча сув хўжалиги объектларининг босқичма-босқич модернизациясини таъминлайди.

Бунда, бириктирилган ҳудуддаги сув хўжалиги объектларининг эксплуатация харажатлари учун Давлат бюджетида назарда тутиладиган маблағларнинг бир қисми хусусий шерикка тўлаб берилади.


4. Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев мазкур қарорнинг 2-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган қишлоқ хўжалиги суғориладиган ерларида фаолият кўрсатаётган сув истеъмолчилари ва туман ирригация бўлимлари ўртасида сув етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома асосидаги тизимнинг ишга туширилишига шахсан жавобгар этиб белгилансин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари Сув хўжалиги вазирлиги (А.А. Мирзаев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (М.И. Рўзметов) ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (А.В. Аллаберганов) билан биргаликда 2026 йил якунига қадар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ҳудудидаги сув хўжалиги объектларини тўлиқ хатловдан ўтказсин ҳамда уларнинг балансига берилишини, шунингдек, белгиланган тартибда кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилишини таъминласин.

Бунда:

битта сув истеъмолчига хизмат кўрсатувчи ички суғориш ва коллектор-дренаж тармоғи, улардаги бош ва ички сув олиш ҳамда бошқа иншоотларни улардан доимий ва мақсадли фойдаланиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш учун тегишли сув истеъмолчиси балансига;

икки ва ундан ортиқ сув истеъмолчисига хизмат кўрсатувчи фермерлараро ички суғориш ва коллектор-дренаж тармоғи, улардаги бош ва ички сув олиш ҳамда бошқа иншоотларни улардан доимий ва мақсадли фойдаланиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш учун тегишли хизмат кўрсатувчи ташкилот балансига тўловларсиз берилади.


6. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (А.Д. Вахабов) сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларига амал қилиниши, сув хўжалиги объектларини ўз балансига олган субъектлар томонидан сув олиш лимити асосида сув етказиб берилиши ҳамда сув истеъмолчилари томонидан сувдан оқилона фойдаланилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.


7. Бош прокуратура (Ш.Ж. Рахимов) сув хўжалиги объектларини бошқарувга олган субъектларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувлар юзасидан тизимли назорат ўрнатсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутадиган Ҳукумат қарорини қабул қилсин:

туман ирригация бўлимларининг сув истеъмолчиларига тўғридан-тўғри шартнома асосида хизмат кўрсатиши;

сув хўжалиги ташкилотлари томонидан сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартиби;

сув хўжалиги объектларини бошқаришга давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида хусусий секторни жалб қилиш шартлари.


9. Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                 Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 март

































Время: 0.2021
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск