Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш. Сувдан фойдаланиш лимитлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.03.2022 й. ПҚ-144-сон "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.2022 й.

N ПҚ-144



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА СУВНИ

ТЕЖАЙДИГАН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ

ЭТИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ерларининг самарадорлигини, жумладан сувни тежайдиган технологияларни қўллаган ҳолда, оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари замон талабларига мослаб борилаётганлиги сабабли сувни тежайдиган технологиялар 2021 йилнинг ўзида 433 минг гектар майдонда жорий этилди ва уларнинг умумий кўрсаткичи суғориладиган майдонларнинг 17 фоизини ташкил қилди.

Бироқ, сувни тежайдиган суғориш тизимларини ишлаб чиқариш, етказиб бериш, харид қилиш, жойларда лойиҳалаштириш ва ўрнатишдаги камчиликлар ҳамда айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг бу борадаги кўникмалари етарли эмаслиги мазкур технологияларнинг ўз вақтидан кечикиб жорий қилинишига сабаб бўлмоқда.

Сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишдаги мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, минтақада кузатилаётган сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув ресурcларидан янада самарали фойдаланиш мақсадида:


1. Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 2022 йилда 478 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш орқали сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. 2022 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича прогноз кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда мазкур қарорга 1-илова билан тасдиқланган прогноз кўрсаткичларга мувофиқ 2022 йил якунига қадар республика бўйича камида:

230 минг гектар, шу жумладан 160 минг гектар пахта хомашёси етиштириладиган майдонларда томчилатиб суғориш;

28 минг гектар, шу жумладан 25 минг гектар бошоқли дон етиштириладиган майдонларда ёмғирлатиб суғориш;

2 минг гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларида дискретли суғориш тизимлари жорий қилинишини;

218 минг гектар экин майдонларининг лазерли ускуна ёрдамида текисланишини ташкил этсин;

б) Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев), Бош прокуратура (Ш.Ж. Рахимов), Ички ишлар вазирлиги (С.А. Нишанбаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда тасдиқланган прогноз кўрсаткичлар ижроси юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин ҳамда натижаларини танқидий муҳокама қилиб борсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев), "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (У.М. Мустафоев), Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси (Б.Ф. Исламов) билан биргаликда бир ҳафта муддатда 2022 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқласин, бунда:

сувни тежайдиган тизимлар, биринчи навбатда, йирик сув узатиш ва сув чиқариш тармоқларининг бош қисмида жорий этилиши лозимлигини инобатга олган ҳолда "бир канал - бир тизим" тамойили асосида жойлаштирилишига;

экин майдонларининг мавжуд инфратузилмасидан келиб чиққан ҳолда доимий равишда узлуксиз электр энергияси ва сув билан таъминлаш имкони мавжудлигига эътибор қаратилсин.


4. 2022 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ ҳисоб-китоб қилингандан сўнг ажратилади.

5. Белгилансинки:

2023 йил 1 апрелдан бошлаб мазкур қарорнинг 4-бандида назарда тутилган субсидия маблағлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига алоҳида махсус ҳисобрақамлар (23210) очиш орқали биринчи навбатда ажратилган кредитларни сўндиришга йўналтирилади;

сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган ер майдонлари камида 5 йил мобайнида мақбуллаштирилмайди ва ер участкаси ёки унинг бир қисми фақат қонунда белгиланган тартибдагина жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига рухсат этилади;

2021 йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилганлиги учун Давлат бюджетидан субсидия маблағларини олган, бироқ жорий этилган сувни тежайдиган суғориш тизимларини суғориш мавсумида ишлатишга улгурмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мазкур тизимни 2022 йил суғориш мавсумига қадар ишга туширмаган тақдирда олинган субсидия маблағларини белгиланган тартибда Давлат бюджетига қайтаради.


6. Бош прокуратура (Ш.Ж. Рахимов), Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (А.Д. Вахабов) ва Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев ва Р.Ж. Қаршиев) мазкур бандда белгиланган талабларнинг ижросини қатъий назоратга олсин.


7. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) 2022 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш учун республика бюджетидан 1 182,4 млрд сўм маблағларнинг ўз вақтида ажратилишини таъминласин.

Сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинган экин майдонлари узлуксиз:

сув билан таъминланишига - сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев;

электр энергияси билан таъминланишига - "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси У.М. Мустафоев шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.


8. Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларда мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига:

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари таркибида 1 штат бирлигидан иборат ички аудит гуруҳи бош инспектори лавозими (кейинги ўринларда - ички аудит гуруҳи бош инспектори) жорий этилсин;

Сув хўжалиги вазирлигининг ички аудит хизматига қўшимча 1 та штат бирлиги ажратилсин.

Белгилансинки:

а) ички аудит гуруҳи бош инспектори бевосита Сув хўжалиги вазирлигининг ички аудит хизматига бўйсунади;

б) ички аудит гуруҳи бош инспекторининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ ажратиладиган субсидияларнинг тўғри ҳисобланганлигини ҳамда белгиланган тартибда расмийлаштирилганлигини ўрганиш;

жорий қилинган сувни тежайдиган тизимларнинг ҳаққонийлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиш;

Сув хўжалиги вазирлигига сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш ёки ажратмаслик юзасидан хулоса киритиш;

сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга сарфланган харажатлар бўйича ҳужжатларни ҳамда бу борада амалга оширилган бухгалтерия операцияларини доимий мониторинг қилиб бориш;

сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишда вужудга келиши мумкин бўлган қонун бузилиши ҳолатларининг барвақт олдини олишга қаратилган чоралар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг сувни тежайдиган ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўлими томонидан юритиладиган сувни тежайдиган тизимларнинг жорий қилинган майдонлари бўйича ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини назорат қилиш.


9. Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ш.Ш. Шарахметов) билан биргаликда бир ой муддатда ўтган йилларда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш ишларини сифатли амалга оширган ҳамда бозор иқтисодиётида эркин рақобат талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган "Tomchi-reestr" пудрат корхоналарининг ягона электрон реестрини (кейинги ўринларда - "Tomchi-reestr" ЯЭР) ишлаб чиқсин.

"Tomchi-reestr" ЯЭРни ишлаб чиқишда, жумладан қуйидагиларга эътибор қаратилсин:

корхонанинг ишлаб чиқариш базасига эга бўлишига;

корхона томонидан маҳаллий шароитда ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилганлиги ёки хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлик мақомига эга бўлишига;

амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан солиқ хавфи даражасига;

лойиҳани амалга ошириш учун зарур техника, малакали мутахассис, жумладан лойиҳачи, инженер ва агрономлар билан таъминланганлик даражасига;

амалга оширилган лойиҳалар доирасида фермер хўжаликларига сервис хизмати кўрсатилиши йўлга қўйилганлигига.

10. "Tomchi-reestr" ЯЭРга киритиладиган субъектларни аниқлаш учун Сув хўжалиги вазирлигига:

Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ходимлар сони, асосий воситалар ҳажми, олинган даромадлар, тўланган солиқлар ва иш ҳақи фонди тўғрисидаги маълумотлар;

бошқа мутасадди вазирликлар ва идоралар томонидан зарур идоравий маълумотлар ўрнатилган тартибда тақдим этилиши белгилаб қўйилсин.


11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (К.А. Юлдашев) Сув хўжалиги вазирлиги (Р.Ж. Қаршиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.А. Пекось) ҳамда Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров) билан биргаликда 2022 йил 10 мартга қадар сувни тежайдиган технологияларни жорий қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар бериш юзасидан тегишли материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли орган ва ташкилотлар билан келишишнинг "Agro-subsidiya" ягона ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Agro-subsidiya" ЯАТ) жорий қилинишини таъминласин.


12. "Agro-subsidiya" ЯАТ ҳамда "Tomchi-reestr" ЯЭРдан фойдаланиш харажатлари Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилиши белгилансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги "Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4499-сон қарорига мувофиқ 2022 йил 1 январдан:

пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштириш учун насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қийматини Давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қоплаш тартиби фақат сувни тежайдиган технологияларни жорий этган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига татбиқ этилиши;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан сув хўжалиги ташкилотларининг суғориш қудуқлари ва вертикал дренаж қудуқларидан қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун фойдаланишга сувни тежайдиган технологияларни қўллаш шарти билан рухсат этилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Бош прокуратура (Ш.Ж. Рахимов), Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров) Ички ишлар вазирлиги (С.А. Нишанбаев) ва Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев ва Р.Ж. Қаршиев) мазкур бандда белгиланган талабларнинг ижросини қатъий назоратга олсин.


14. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.И. Норқулов) Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров) ва Сув хўжалиги вазирлиги (Р.Ж. Қаршиев) билан биргаликда икки ой муддатда 10 гектардан кам бўлмаган пахта ва бошоқли дон майдонлари учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда қоплаш тартибини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


15. Сув хўжалиги вазирлиги (Р.Ж. Қаршиев) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А.М. Тўраев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Ш.У. Турдиқулова) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р.Р. Хакимов) билан биргаликда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган ғўза майдонларида суғориш меъёрлари, ғўзанинг ривожини таъминлашга қаратилган инновацион агротехнологияни ишлаб чиқиш бўйича илмий лойиҳа тайёрласин ва экспертиза натижаларига мувофиқ илмий фаолиятга оид Давлат дастурлари доирасида амалга ошириш чораларини кўрсин.


16. Қуйидагиларга:

Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига - холислик ва шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини таъминлаш;

сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига - ҳудудларнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда томчилатиб суғориш тизимини қуриш бўйича намунавий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, томчилатиб суғориш тизимини монтаж қилиш ва сервис хизмати кўрсатиш гуруҳлари ташкил этилишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига - ҳудудларнинг тупроққлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, сувни тежайдиган технологиялар орқали пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштириш бўйича агротехнологик хариталарни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори Р.Р. Бобоев зиммасига - барча янги ташкил этилаётган саноатбоп узум плантацияларига томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатилишини таъминлаш юзасидан жавобгарлик юклансин.


17. Сув хўжалиги вазирлиги (А.А. Мирзаев) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ш.Ш. Мирзаев) ва Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров) билан биргаликда икки ҳафта муддатда мазкур қарорга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутадиган Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


19. Мазкур қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                 Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 1 мартдаги

ПҚ-144-сон қарорига

1-ИЛОВА



2022 йилда сувни тежайдиган

технологияларни жорий қилиш бўйича

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАР

Ҳудудлар

номи

Жами режа бў

йича,

га

Шу жумладан:

ерларни лазерли текис

лаш,

га

томчи

латиб

суғо

риш,

га

шундан

ёмғир

латиб

суғо

риш,

га

шундан

диск

ретли суғо

риш,

га

пахта,

га

боғ,

га

ток,

га

бош

қа

лар,

га

ғал

ла,

га

сабзавот-

полиз,

га

озуқа

боп

экин

лар,

га

Қорақал

поғистон Республикаси

17 422

15 418

12 200

1 500

1 300

418

1 904

1 904



100

29 500

Андижон вилояти

19 010

16 824

13 000

2 000

1 300

524

1 986

1 986



200

11 000

Бухоро вилояти

21 839

19 227

13 250

3 100

2 400

477

2 612

2 612




14 900

Жиззах вилояти

21 447

18 981

13 850

3 400

1 500

231

2 266

1 706

260

300

200

10 000

Қашқадарё вилояти

23 681

20 958

12 800

4 100

3 500

558

2 723

2 400

60

263


12 400

Навоий вилояти

16 403

14 517

10 700

2 000

1 200

617

1 886

1 730

30

126


11 800

Наманган вилояти

20 544

18 181

11 500

3 700

2 500

481

2 000

2 000



363

10 600

Самарқанд вилояти

21 328

18 875

11 800

3 900

2 900

275

2 453

2 453




15 200

Сурхондарё вилояти

19 187

16 980

12 300

2 500

1 800

380

2 207

2 207




15 800

Сирдарё вилояти

17 736

15 696

12 100

1 900

1 400

296

1 360

1 360



680

19 500

Тошкент вилояти

20 788

18 397

12 200

3 800

2 200

197

2 191

1 200

680

311

200

19 000

Фарғона вилояти

21 377

18 919

11 100

4 100

3 500

219

2 280

1 442

838


178

17 800

Хоразм вилояти

19 238

17 026

13 200

2 000

1 500

326

2 132

2 000

132


80

30 500

ЖАМИ

260 000

230 000

160 000

38 000

27 000

5 000

28 000

25 000

2 000

1 000

2 000

218 000

Изоҳ: мазкур прогноз кўрсаткичларга кўзда тутилган маблағлар доирасида қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 1 мартдаги

ПҚ-144-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш

бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун

СУБСИДИЯЛАР

I. Жорий этилганда сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиладиган сувни тежайдиган суғориш технологиялари:

а) томчилатиб суғориш - қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда ўсимликнинг илдизи ёнидаги зонага унинг эҳтиёжига мос миқдордаги сувни етказиб берадиган суғориш усули;

б) ёмғирлатиб суғориш - қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришнинг тупроқ ва ўсимликлар сатҳи устига имкон борича табиий ёмғирлатишни имитация қилувчи сепиш тарзида сув етказиб берадиган усули, хусусан:

кенг қамровли ёмғирлатиб суғориш тизими (кейинги ўринларда - кенг қамровли суғориш тизими) - айланма ёки фронтал ҳаракатланувчи агрегатлар ёрдамида сув етказиб берадиган ёмғирлатиб суғориш тизими;

"спринклер" тизими - стационар калта пурковчи ускуналар ёрдамида сув етказиб берадиган ёмғирлатиб суғориш тизими;

мобиль ёмғирлатиб суғориш тизими (кейинги ўринларда - мобиль суғориш тизими) - кўчма тиркама ва барабан типидаги агрегат ёрдамида экинларни ёмғирлатиб суғориш тизими;

в) ерни лазерли ускуна билан жиҳозланган текислагичлар ёрдамида текислаган тарзда дискрет суғориш усули (кейинги ўринларда - дискретли суғориш) - лазерли ускуна билан жиҳозланган текислагичлар ёрдамида текисланган майдонларда экинларни эгилувчан қувурлар ёрдамида сувни танаффуслар билан берган ҳолда суғориш усули.


II. Сувни тежайдиган суғориш тизимлари таркибий қисмларининг таърифлари:

Ҳовуз-тиндиргич - оқар сув таркибидаги лойқа-оқизиқларни ушлаб қолиш (сувни тиндириш) ҳамда суғориш учун зарур бўладиган сув захирасини сақлаш учун мўлжалланган иншоот.

Насос станцияси - сувни манбадан экинларни суғориш учун зарур миқдор ва керакли босимда етказиб беришга мўлжалланган, электр энергияси, суюқ ёнилғи ёки бошқа муқобил энергия ёрдамида ишлайдиган қурилма.

Фильтрлаш станцияси - суғоришда фойдаланиладиган сувнинг таркибидаги йирик ва майда зарраларни сувни тежайдиган суғориш технологияси талаби даражасида тозалашга мўлжалланган қурилма.

Бош (магистрал) қувур - керакли миқдордаги сувни тизим насос қурилмасидан олиб тарқатувчи қувурларга етказиб бериш учун мўлжалланган ер ости ёки устида ётқизиладиган қувурлар.

Тарқатувчи қувур - сувни бош қувурдан олиб томизғичли суғориш шлангларига етказиб ва тақсимлаб бериш учун ёки қатор орасига сувни тарқатишга хизмат қилувчи ер ости ёки устида ётқизиладиган қувурлар.

Томизғичли суғориш шланглари - экинлар қаторлари ораларига ётқизиладиган ва белгиланган меъёрдаги сувни ўсимлик илдиз тизимига етказиб бериш учун мўлжалланган томизгичли шланглар.

Тизимнинг автоматлаштирилган бошқаруви - сувни тежайдиган суғориш тизимларини ишлатишда инсон омилини камайтириш орқали ўсимликларга сув ва минерал ўғитни энг самарали миқдорларда автоматлаштирилган усулда етказишга мўлжалланган ускуна ва дастурий таъминот мажмуаси.

Томизғичли шланг тарқатувчи ва йиғиштирувчи ускуна - бир мавсумли экин қаторлари ораларига ётқизиладиган томчилатиб суғориш тизими шланг (лента)ларини тарқатишда ва мавсум охирида йиғиштириб олишда фойдаланиладиган қурилма мажмуаси.

Сув ҳисоблагич - суғоришда фойдаланиладиган сувнинг автоматик тарзда ҳисобини юритувчи қурилма.


III. Субсидиялар миқдорлари:


1. Сувни тежайдиган суғориш технологияларни жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган субсидиянинг миқдори унинг базавий ҳисоблаш миқдорини сифатлилик даражаси асосида белгиланадиган коэффициентга кўпайтириш орқали аниқланади.


2. Субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдорлари тизим жорий этилган экин майдонининг ҳар бир гектари учун қуйидагича белгиланади:


минг сўм

Сувни тежайдиган

суғориш тизими тури

     

Пахта

      

Дон экинлари

       

Сабзавот

экинлари ва

картошка

     

Полиз экинлари

    

Озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар

       

Мевали экинлар

     

Узум

  

Томчилатиб суғориш


8 000*

х

8 000

1 300

2 500***

6 000

8 000

Кенг қамровли ва мобиль суғориш тизими


х

8 000**

8 000

х

2 500***

х

х

"Спринклер" тизими


х

8 000**

8 000

х

2 000***

х

х

Дискретли суғориш


4 000

х

х

х

х

х

х

      

*) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги пахта майдонларида жорий этилган томчилатиб суғориш тизимлари учун 12 000 минг сўм этиб белгиланади.


**) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги донли экинлар етиштириш майдонларида жорий этилган кенг қамровли ҳамда "спринклер" тизимлари учун 9 000 минг сўм этиб белгиланади.


***) Озуқа экин ер майдонларида томчилатиб суғориш, кенг қамровли ва мобиль суғориш ҳамда "спринклер" тизимларини жорий этган чорвачилик хўжаликларига 8 000 минг сўм этиб белгиланади.

3. Сувни тежайдиган суғориш тизимларининг сифатлилик даражасини белгиловчи коэффициент 3.1-3.3 жадвалларнинг "ЖАМИ" сатридаги кўрсаткич асосида белгиланади:



3.1-жадвал. Томчилатиб суғориш тизимларининг сифатлилик

даражасини белгиловчи коэффициентни ҳисоблаш

Т/р

Тизимнинг таркибий қисмлари ва сифат кўрсаткичлари


Кўрсаткич


1.

Ҳовуз-тиндиргич


*

1.1.

бетон ёки темир-бетон қопламали


0,15

1.2.

геомембрана қопламали (қалинлиги > 1 мм)


0,1

1.3.

бир мавсумли плёнка билан қопланган


0,05

1.4.

тупроқ ўзанли (қопламасиз)


0,02

2.

Насос станцияси


0,15

3.

Фильтрлаш қурилмаси


*

3.1.

гидроциклонли, тозаланиши автоматлаштирилган қумли, дискли ёки сеткали фильтр ва ўғит бериш мосламаси


0,35

3.2.

дискли ёки сеткали, тозаланиши автоматлаштирилган қумли фильтр ва ўғит бериш мосламаси


0,25

3.3.

гидроциклонли, дискли ёки сеткали фильтр ва ўғит бериш мосламаси


0,15

4.

Бош (магистрал) қувурлар


*

4.1.

қалин деворли (қалинлиги >5,3 мм ёки босимга чидамлилиги >6,0 атмосфера)


0,3

4.2.

ўртача қалин деворли (қалинлиги 3,4-5,2 мм ёки босимга чидамлилиги 4,0-5,9 атмосфера)


0,25

4.3.

юпқа деворли (қалинлиги 2,7-3,3 мм гача ёки босимга чидамлилиги 2,5-3,9 атмосфера)


0,2

5.

Тарқатувчи қувурлар (мевали экинлар ва узумдан ташқари)


*

5.1.

қалин деворли (қалинлиги >2,7 мм ёки босимга чидамлилиги >2,4 атмосфера)


0,3

5.2.

ўртача қалин деворли (қалинлиги 1,4-2,6 мм ёки босимга чидамлилиги 1,9-2,4 атмосфера)


0,25

5.3.

юпқа деворли (қалинлиги 0,75-1,3 мм ёки босимга чидамлилиги 1,2-1,8 атмосфера)


0,2

6.

Тарқатувчи қувурлар (мевали экинлар ва узум учун)


*

6.1.

қалин деворли (қалинлиги > 3,1 мм)


0,25

6.2.

ўртача қалин деворли (қалинлиги 2,8-3,1 мм)


0,2

6.3.

юпқа деворли (қалинлиги 0,75-2,7 мм)


0,15

7.

Томизғичли суғориш шланглари (мевали экинлар ва узумдан ташқари)


*

7.1.

қалин деворли (қалинлиги > 0,3 мм)


0,4

7.2.

ўртача қалин деворли (қалинлиги 0,15-0,29 мм)


0,35

7.3.

юпқа деворли (қалинлиги < 0,14 мм)


0,3

7.4.

тупроқости суғоришга мўлжалланган шланглар


0,5

8.

Томизгичли суғориш шланглари (мевали экинлар ва узум учун)


*

8.1.

қалин деворли (қалинлиги >0,7 мм)


0,4

8.2.

ўрта деворли (қалинлиги 0,3-0,7 мм)


0,35

8.3.

юпқа деворли (қалинлиги <0,3 мм)


0,3

9.

Тизимнинг автоматлаштирилган бошқаруви


0,15

10.

Томизғичли шланг тарқатувчи ва йиғиштирувчи ускуна


0,05

11.

Сув ҳисоблагич


0,1

ЖАМИ


**

  

*) мазкур қисмдаги кўрсаткичларнинг биттаси танланади;


**) мевали экинлар ва узумдан ташқари экин турлари учун: 1, 2, 3, 4, 5, 7, 9, 10, 11 сатрлардаги кўрсаткичлар қўшиб акс эттирилади;

мевали экинлар ва узум учун: 1, 2, 3, 4, 6, 8, 9, 11 сатрлардаги кўрсаткичлар қўшилиб акс эттирилади.



3.2-жадвал. Ёмғирлатиб суғориш тизимларининг сифатлилик

даражасини белгиловчи коэффициентни ҳисоблаш

Т/р

Тизимнинг таркибий қисмлари ва сифат кўрсаткичлари


Кўрсаткич


1.

Ҳовуз-тиндиргич


*

1.1.

бетон ёки темир-бетон қопламали


0,15

1.2.

геомембрана қопламали (қалинлиги > 1 мм)


0,1

1.3.

бир мавсумли плёнка билан қопланган


0,05

1.4.

тупроқ ўзанли


0,02

2.

Насос станцияси


0,15

3.

Фильтрлаш қурилмаси


*

3.1.

гидроциклонли, тозаланиши автоматлаштирилган қумли, дискли ёки сеткали фильтр ва ўғит бериш мосламаси


0,35

3.2.

дискли ёки сеткали, тозаланиши автоматлаштирилган қумли фильтр ва ўғит бериш мосламаси


0,25

3.3.

гидроциклонли, дискли ёки сеткали фильтр ва ўғит бериш мосламаси


0,15

4.

Сув тарқатувчи тизимлар


*

4.1.

кенг қамровли суғориш тизими


0,8

4.2.

"спринклер" тизими


0,8

4.3.

мобиль суғориш тизими


0,7

5.

Тизимнинг автоматлаштирилган бошқаруви


0,15

6.

Сув ҳисоблагич


0,1

ЖАМИ


**

*) мазкур қисмдаги кўрсаткичларнинг биттаси танланади;


**) 1, 2, 3, 4, 5, 6 сатрлардаги кўрсаткичлар қўшиб акс эттирилади.



3.3-жадвал. Дискретли суғориш тизимларининг сифатлилик

даражасини белгиловчи коэффициентни ҳисоблаш

Т/р

Тизимнинг таркибий қисмлари ва сифат кўрсаткичлари


Кўрсаткич


1.

Насос станцияси


0,2

2.

Бош (магистрал) қувурлар


*

2.1.

қалин деворли (> 2 мм) бир қаватли


0,35

2.2.

қалин деворли (> 2 мм) икки қаватли


0,5

2.3.

ўртача қалин деворли (1-2 мм) бир қаватли


0,3

2.4.

ўртача қалин деворли (1-2 мм) икки қаватли


0,45

2.5.

юпқа деворли (< 1 мм) бир қаватли


0,25

2.6.

юпқа деворли (< 1 мм) икки қаватли


0,4

3.

Тарқатувчи қувурлар


*

3.1.

қалин деворли (> 0,3 мм)


0,5

3.2.

юпқа деворли (<0,3 мм)


0,45

4.

Тизимнинг автоматлаштирилган бошқаруви


0,15

5.

Сув ҳисоблагич


0,1

ЖАМИ


**

                 

*) мазкур қисмдаги кўрсаткичларнинг биттаси танланади;


**) 1, 2, 3, 4, 5 сатрлардаги кўрсаткичлар қўшиб акс эттирилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 1 мартдаги

ПҚ-144-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4919-сон қарорига 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-5005-сон қарорининг 6-бандидаги "2021" рақами "2022" рақами билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5055-сон қарорида:


а) 2-иловада:

"Ички аудит хизмати 2" блокидаги "2" рақами "3" рақами билан алмаштирилсин;

изоҳдаги "82" рақами "83" рақами билан алмаштирилсин;


б) 3-иловада:

"Қурилиш ва таъмирлаш ишларини ташкил қилиш бўлими 2" блокидан кейин "Ички аудит гуруҳи 1" блоки билан тўлдирилсин;

изоҳдаги "21" рақами "22" рақами билан алмаштирилсин;


в) 4-иловада:

"Қурилиш ва таъмирлаш ишларини ташкил қилиш бўлими 2" блокидан кейин "Ички аудит гуруҳи 1" блоки билан тўлдирилсин;

изоҳдаги "219", "19" ва "16" рақамлари тегишинча "231", "20" ва "17" рақамлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 март


"Халқ сўзи", 2022 йил 2 март







































Время: 0.0160
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск