Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Расчеты с персоналом

Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 25.02.2022 й. 89-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 25 февралдаги

89-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит

давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошларига ёки қонуний вакилига, улар бўлмаганда эса дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсга (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) ўлим ҳақида тиббий маълумотнома бериш, ўлимни қайд қилиш, вафот этган шахсни дафн қилиш учун қабристонга маълумотнома бериш ва дафн этиш учун нафақа бериш бўйича композит давлат хизматлари (кейинги ўринларда - давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизматини кўрсатишда қуйидагилар иштирок этади:

а) тиббиёт муассасалари, маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар ва тиббий-ижтимоий муассасалар (кейинги ўринларда - тиббиёт муассасалари) вафот этган шахс ҳақидаги маълумотларни ўлим ҳақидаги электрон тиббий маълумотномани шакллантириш учун махсус электрон бланкага киритади ва автоматик равишда ўлим ҳақида далолатнома ёзувини қайд қилиш учун тиббиёт муассасаси жойлашган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига (кейинги ўринларда - ФҲДЁ бўлими) "Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - автоматлаштирилган ахборот тизими) орқали юборади.

Бунда, электрон тизим орқали шакллантирилган ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома ариза берувчиларнинг талабига асосан уларга қоғоз шаклида берилиши ва улар тўғридан-тўғри ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиши ҳам мумкин;

б) ФҲДЁ бўлими:

тиббиёт муассасасидан ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома келиб тушиши билан "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали ўлим ҳақида далолатнома ёзувини автоматик равишда қайд этади ва ўлим ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда - Пенсия жамғармаси)нинг ахборот тизимига электрон шаклда юборади;

вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрларининг исталган вақтдаги талабига асосан уларга ўлим ҳақидаги маълумотномани гербли гувоҳномада экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб беради ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади;

в) тиббиёт муассасаси "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали автоматик равишда олинган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ўлим ҳақидаги маълумотномани ариза берувчиларга икки нусхада чоп этиб беради;

г) Пенсия жамғармаси ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган дафн этиш учун нафақаларнинг умумий миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни тендер асосида танланган тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот (кейинги ўринларда - тижорат

...
Время: 0.0397
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск