ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Вазирликлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.03.2022 й. ПҚ-147-сон "Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.2022 й.

N ПҚ-147




МАҲАЛЛА ВА НУРОНИЙЛАРНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-81-сон Фармонига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

а) Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

б) Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони:

54 нафар штат бирлигидан иборат Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

13 нафар штат бирлигидан иборат Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

156 нафар штат бирлигидан иборат вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3а-иловага мувофиқ;

1 035 нафар штат бирлигидан иборат туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимларининг намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирига:

ўзининг ўринбосарлари ўртасида аниқ вазифалар ва функцияларни тақсимлаш;

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари тузилмаларига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, экспертларни маслаҳатчи сифатида жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.


3. Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Давлат бюджети маблағлари;

Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


5. Вазирлик икки ой муддатда:

марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмаларнинг барча ходимларини аттестациядан ўтказсин ҳамда аттестация натижаларига кўра уларни Вазирликка юкланган вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир бўлган, зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали кадрлар билан танлов асосида тўлдириш чораларини кўрсин;

таркибий ва бўйсунувидаги бўлинмалар тўғрисидаги низомлар, шунингдек, ходимларнинг лавозим йўриқномалари тасдиқланишини таъминласин.


6. Белгилансинки:

а) Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўзларига юклатилган функцияларга мувофиқ белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирликка тегишли вазифаларни амалга ошириш учун, зарур ҳолларда, давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб қилиш, ишчи гуруҳлар тузиш;

Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларидан статистик, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;

давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига маҳалла, нуроний ва кексалар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

маҳалла, нуроний ва кексалар ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини кўзлаб судларга ариза (шикоят) ва даъволарни киритиш;

маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда нуроний ва кексаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга доир ташаббуслар билан чиқиш ҳамда таклифлар киритиш;

б) Вазирлик фаолиятини мувофиқлаштириш бевосита Бош вазир котибияти томонидан амалга оширилади.


7. 2022 йил 1 майдан бошлаб маҳалла раисининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгилансин:

хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари миқдорида;

хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,5 баравари миқдорида;

хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида.

Белгилансинки, фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, маҳалла раисларини қўллаб-қувватлаш мақсадида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш жамғармаси шакллантирилади.


8. Вазирлик Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Истиқлол кўчаси, 51-уй манзили бўйича оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Вазирлик билан биргаликда 2022 йил 1 апрелга қадар Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларини зарур бино ва иншоотлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


9. Молия вазирлиги:

2022 йилда ушбу қарорни амалга ошириш доирасида Вазирликнинг харажатлари учун "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

"2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунга қадар Вазирлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар учун маблағ ажратиш чораларини кўрсин;

2023 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети параметрларида зарур маблағларни кўзда тутсин.


10. Вазирлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 1 мартдаги

ПҚ-147-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Маҳалла

ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

         





   

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни

қўллаб-қувватлаш вазирлиги

    































      

"Маҳалла" ва "Нуроний" газеталари, "Маҳалла кўзгуси" ва "Кексалик гашти" журналлари

   



     

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари

      

















































Маҳаллалар



     

Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари

     




       



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 1 мартдаги

ПҚ-147-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Маҳалла

ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

МАРКАЗИЙ АППАРАТИНИНГ ТУЗИЛМАСИ

       






Ҳайъат


Вазир



























































































     

Вазирнинг биринчи ўринбосари

   



Вазир ўринбосари



Вазир ўринбосари



Вазир маслаҳатчиси








































Нуроний ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш бошқармаси

4



Маҳалла институтини ривожлантириш, маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш бошқармаси

4



Маҳаллада жамоатчилик назоратини ташкил этиш бўлими

3



Вазир котибияти

2


































Ташкилий назорат ва таҳлил бошқармаси

5










"Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилини жорий этиш, маҳаллалар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўлими

3












Нуроний онахонлар билан ишлаш бўлими

3





Маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга кўмаклашиш бўлими

3
















Инсон ресурслари ва комплаенс назорат бўлими

3





































Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган шахсларга ёрдам кўрсатилишини мувофиқлаштириш бошқармаси

4











Юридик бўлим

2


Ёшлар таълим-тарбиясида кекса авлод вакилларининг иштирокини мустаҳкамлаш бўлими

3





Ҳуқуқий тарғибот ва экологик маданиятни шакллантириш бўлими

3



































Хизматлар кўрсатиш ва молиявий таъминот бўлими

3










Ахборот технологиялари ва рақамлаштириш бўлими

2



Халқаро алоқалар бўйича бош мутахассис

1









































Биринчи бўлим

1


























      

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 54 нафар штат бирлиги.

    

     



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 1 мартдаги

ПҚ-147-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла

ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг

ТУЗИЛМАСИ


Вазир















































      

Вазирнинг нуронийлар масалалари

бўйича ўринбосари

     



Вазир ўринбосари















































































Нуроний ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш бўйича бош мутахассис

1



Маҳалла институтини ривожлантириш, маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича бош мутахассис

1



Ташкилий назорат, таҳлил ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича

бош мутахассис

1



































Ёшлар таълим-тарбиясида кекса авлод вакилларининг иштирокини мустаҳкамлаш бўйича бош мутахассис

1



Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган шахсларга ёрдам кўрсатилишини мувофиқлаштириш

бўйича бош мутахассис

1



Бош юрисконсульт

1



































Маънавий-маърифий ишлар ва жамоатчилик назоратини ташкил этишга кўмаклашиш бўйича бош мутахассис

1



"Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилини жорий этиш, маҳаллалар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича бош мутахассис

1



Инсон ресурслари бўйича бош мутахассис

1























































Бош ҳисобчи

1


       

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 13 нафар штат бирлиги.

     

      




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 1 мартдаги

ПҚ-147-сон қарорига

3а-ИЛОВА



Вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни

қўллаб-қувватлаш бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

                 


        

Бошлиқ

    


















































































      

Бошлиқнинг нуронийлар масалалари

бўйича ўринбосари

        



















































































Нуроний ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш бўйича бош мутахассис

1



Маҳалла институтини ривожлантириш, маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш

бўйича бош мутахассис

1



Ташкилий назорат, таҳлил ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1
























Ёшлар таълим-тарбиясида кекса авлод вакилларининг иштирокини мустаҳкамлаш бўйича бош мутахассис

1













Бош юрисконсульт

1



Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам

таъминланган шахсларга ёрдам

кўрсатилишини мувофиқлаштириш

бўйича бош мутахассис

1






















Маънавий-маърифий ишлар ва жамоатчилик назоратини ташкил этишга кўмаклашиш бўйича бош мутахассис

1





Инсон ресурслари бўйича бош мутахассис

1























"Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилини жорий этиш, маҳаллалар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича бош мутахассис

1






















Бош ҳисобчи

1













        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 1 мартдаги

ПҚ-147-сон қарорига

4-ИЛОВА



Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни

қўллаб-қувватлаш бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

        










     

Бошлиқ

     































































Бошлиқнинг нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси*

1




















































































































































Маҳалла институтини ривожлантириш, "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилини жорий этиш, маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича етакчи мутахассис

1



Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган шахсларга ёрдам кўрсатилишини мувофиқлаштириш ва ташкилий назорат бўйича етакчи мутахассис

1



    

     

Бош ҳисобчи

       

1

































































































Маҳаллалар






















         

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 5 нафар штат бирлиги, жами - 1 035 нафар штат бирлиги.


*) Меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра бош мутахассис лавозимига тенглаштирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 март





















































Время: 0.1967
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск