ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикасининг 02.03.2022 й. ЎРҚ-756-сон "Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 16.11.2021 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 03.02.2022 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

02.03.2022 й.

N ЎРҚ-756



"ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҚОНУНИ ҚАБУЛ

ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР ВА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 16 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2022 йил 3 февралда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги 913-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2007 йил, N 4, 163-модда, N 9, 420-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2013 йил, N 12, 350-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 8, 383-модда, N 9, 510-модда, N 12, 772-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 11, 792-модда, N 12, 891-модда; 2020 йил, N 9, 537-модда; 2021 йил, N 1, 3, 7, 13-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) 16-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг айрим жойида жорий этилган фавқулодда ҳолат амал қилишининг бутун даври мобайнида ушбу жойда жойлашган халқ депутатлари Кенгашларига сайлов ўтказилмайди";


2) қуйидаги мазмундаги 25-4-модда билан тўлдирилсин:


"25-4-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари фаолиятини чеклаш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолатни жорий этиш тўғрисидаги фармонида фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш назарда тутилиши мумкин".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги 915-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-350-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 96-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда, N 10, 674-модда, N 12, 781-модда; 2019 йил, N 9, 588, 591-моддалар; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги мазмундаги 10-1-модда билан тўлдирилсин:


"10-1-модда. Фуқаролар йиғини фаолиятини чеклаш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолатни жорий этиш тўғрисидаги фармонида фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш даврида фуқаролар йиғинининг ваколатларини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш назарда тутилиши мумкин".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги 69-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 5, 133-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 384, 385-моддалар; 2018 йил, N 12, 781-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 2, 47-модда, N 3, 166-модда, N 12, 886-модда; 2020 йил, N 1, 2-модда, N 11, 652-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 42-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"42-модда. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан

ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш


Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилади. Бунда тадбиркорлик субъектларига нисбатан қуйидаги ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд тартибида қўлланилади:

фаолиятни тугатиш;

атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш;

фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно;

банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

ҳуқуқбузарлик предметларини давлат даромадига ўтказиш;

тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун берилган лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно.

Фавқулодда ҳолат шароитида тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш "Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрда қабул қилинган "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида"ги ЎРҚ-499-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 10, 675-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги мазмундаги 10-1-модда билан тўлдирилсин:


"10-1-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)

сайлови ўтказилишини чеклаш


Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида жорий этилган фавқулодда ҳолат амал қилишининг бутун муддати давомида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилмайди".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июнда қабул қилинган ЎРҚ-544-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 6, 327-модда; 2021 йил, N 2, 139-модда, 4-сонга илова, N 6, 518-модда) қуйидаги мазмундаги 8-1-модда билан тўлдирилсин:


"8-1-модда. Сайлов ўтказилишини чеклаш


Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида жорий этилган фавқулодда ҳолат амал қилишининг бутун муддати давомида сайловлар ўтказилмайди".


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 апрелда қабул қилинган "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги ЎРҚ-682-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 4, 288-модда) 45-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар буйруқлари ва қарорларининг, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг амал қилишини ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонига зид бўлган тақдирда, фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддатида тўхтатиб туришга ҳақли".


7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 март


"Халқ сўзи", 2022 йил 3 март













































Время: 0.0337
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск