ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Кимё ва нефть-кимё саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.03.2022 й. 91-сон "Минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.2022 й.

N 91




МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР ХАВФСИЗЛИГИ

ТЎҒРИСИДАГИ ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, минерал ўғитлар хавфсизлиги бўйича ягона талабларни белгилаш ҳамда халқаро андозаларга уйғунлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисидаги теxник регламент ва уни жорий этиш схемаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин:

минерал ўғитлар хавфсизлиги талаблари, шунингдек, уларни сақлаш, ташиш ва тамғалаш жараёнларига қўйиладиган талаблар;

минерал ўғитларни идентификациялаш, уларнинг мувофиқлигини баҳолаш, уларни миллий мувофиқлик белгиси билан тамғалаш ва бозорда муомалага чиқариш қоидалари.


2. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги кимёлаштириш ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгилансин.


3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, "Ўзкимёсаноат" АЖ, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда Минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисидаги теxник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг кенг хабардор қилинишини таъминласин.

4. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисидаги теxник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгандан кейин амалга киритилсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари С.У. Умурзаков, Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров ва "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 1 мартдаги

91-сон қарорига

2-ИЛОВА



Минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисидаги

техник регламентни жорий этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар


I босқич


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


Техник регламентни минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчиларга, синов лабораториялари ва ваколатли органга етказиш.


уч кун муддатда

II босқич


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

"Ўзкимёсаноат" АЖ


1. Минерал ўғитларга таалуқли техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатини шакллантириш ва хатловдан ўтказиш.


2. Минерал ўғитларнинг Техник регламентга мувофиқлиги унинг талабларини бевосита бажариш орқали ёки ихтиёрий равишда қўллаш натижасида Техник регламент талабларига риоя қилишни таъминлайдиган стандартлар рўйхатини тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилиш.


3. Минерал ўғитларни синаш ва ўлчаш усуллари Техник регламентнинг талабларини қўллаш ва бажариш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш объектларининг мувофиқлигини баҳолаш учун зарур синаш ва ўлчаш қоидалари ва усуллари, жумладан, намуналарни олиш қоидаларини ўз ичига олган стандартлар рўйхатини тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилиш.


бир ой муддатда




ўн кун муддатда







ўн кун муддатда


III босқич


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


Минерал ўғитларнинг Техник регламент талабларига мувофиқлиги бўйича синовлардан ўтказиш учун синов лабораторияларининг аккредитация соҳасини кенгайтириш бўйича чоралар кўриш.


уч ой муддатда

IV босқич


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, "Ўзкимёсаноат" АЖ


Техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг кенг хабардор қилинишини таъминлаш.


жадвалга мувофиқ

V босқич


Давлат назорати органлари


Техник регламент талабларига риоя этилиши бўйича давлат назоратини таъминлаш.


доимий

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 март





































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск