язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Банклараро кредит бюроси ва тижорат банклари ўртасида ахборот айирбошланиши ҳамда кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 01.07.2004 й. 1380-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 21.05.2004 й. 12/2-сонли қарори билан тасдиқланган (N 576))

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 1 июлда 1380-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2004 йил 21 майдаги 12/2-сонли

қарори билан тасдиқланган

(N 576)



Банклараро кредит бюроси ва тижорат банклари

ўртасида ахборот айирбошланиши ҳамда

кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни

тақдим этиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги, "Банк сири тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасииинг "Қарз олувчиларнинг кредит тарихлари ҳақидаги ахборотларни ҳисобга олиш тизимини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 23 апрелдаги 197-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Банклараро кредит бюроси (кейинги матнда БКБ) ва тижорат банклари ўртасида ахборот айирбошлаш, шунингдек потенциал карз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги ахборотларни тижорат банклари, бошқа кредит ташкилотлари ва қарздорларнинг ўзларига тақдим этиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мақсадида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


кредит тарихи - тижорат банклари билан олдин тузилган кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажарилишини тавсифловчи қарздор тўғрисидаги, шунингдек, тижорат банкларидан олинган кредитларнинг сони, суммаси ва ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган ахборот;


кредит ҳисоботи - тижорат банклари, бошқа кредит ташкилотлари ёки қарздорнинг сўрови бўйича БКБ томонидан тақдим этиладиган қарз олувчининг кредит тарихи тўғрисидаги ахборотлар.



II. БКБ ВА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ЎРТАСИДА

АХБОРОТ АЙИРБОШЛАШ ТАРТИБИ


2. Тижорат банклари томонидан қарздор тўғрисидаги маълумотлар БКБга фақат қарздорнинг у тўғрисидаги маълумотларни БКБга тақдим этиш бўйича ёзма розилиги мавжуд бўлган тақдирдагина тақдим этилади. Қарздорнинг у тўғрисидаги маълумотларни БКБга тақдим этиш бўйича ёзма розилиги ихтиёрий кўринишда олиниши ёки кредит шартномасида қайд этилиши мумкин.


3. БКБ ва тижорат банклари ўртасида маълумот айирбошлаш тегишли шартномалар асосида амалга оширилади.

БКБ ва тижорат банклари ўртасида маълумот айирбошлаш тўғрисидаги шартномада айирбошланадиган ахборотлар ҳажми, ахборотларни ва кредит

хисоботини тақдим этиш муддати тўғрисидаги мажбурий шартлар, шунингдек, олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлам; ва фош зтмаслик бўйича томонларнинг мажбуриятлари қайд этилиши лозим.


4. БКБ ва тижорач "банклари ўртасидаги ўзаро ахборот айирбошлаш ва кредит ҳисоботини тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бош Ахборотлаштириш Марказининг ёки Минтақавий ахборотлаштириш марказларининг (кейинги матнда БАМ) электрон почта тизими орқали амалга оширилади.


5. БКБ ва БАМ ўртасида тузилган тегишли шартномалар асосида БАМ БКБнинг электрон почта манзилини очади ва унга электрон почтадан фойдаланиш учун пароль ва идентификаторни тақдим этади.

БКБнинг электрон почта қутисидан фойдаланиш учун пароль ва идентификаторнинг бошқа шахсларга тақдим этилишига йўл қўйилмайди.


6. Тижорат банки ўз қарздорлари - юридик ва жисмоний шахслар крсдит тарихини шакллантириш учун зарур бўлган маълумотларни ахборот айирбошлаш тўғрисидаги шартномада келишилган шаклда ва муддатда БКБга тақдим этадилар.


7. Қарздорлар тўғрисидаги маълумотлар Марказий банк талаблари билан белгиланган форматда шифрланган файл кўринишида БКБнинг почта қутисига узатилади.

Қарздор тўғрисидаги маълумотлар қайд этилган файлда жўнатувчи-банкни бирдан аниқлаш имконини берувчи банк масъул ходимининг электрон рақамли имзоси ҳамда электрон ҳужжатнинг қонунчиликда ўрнатилган бошқа мажбурий реквизитлари акс эттирилиши лозим.


8. Олинаётган ахборотнинг сирлигини ва махфийлигини таъминлаш мақсадида БКБ ушбу ахборот билан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасини аниқлайди. Тижорат банкларининг қарздорлари тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар БКБ директорининг тегишли буйруғи билан тасдиқланади.


9. БКБ олинган ахборотлар асосида банкнинг ҳар бир қарздори бўйича унинг охирги 5 йил мобайнидаги статистик, таҳлилий, молиявий-иқтисодий, рейтинг, ижобий ва салбий характердаги ахборотларни ўз ичига олувчи, потенциал қарз олувчиларнинг кредит тарихлари бўйича маълумотлар базасини ишлаб чиқади ва яратади.


10. Марказий банкнинг талабларига мувофиқ, БКБ кредит тарихлари бўйича маълумотлар базасини бошқаришга мўлжалланган махсус дастурий таъминот ёрдамида тижорат банкларининг қарздорлари тўғрисидаги ахборотларни ҳисобга олиш, таҳлил қилиш, сақлаш ва ҳимоя килишни таъминлайди.


11. Қарздор кредитор олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида ва ўрнатилган тартибда бажарганлиги бўйича кредит шартномаси тўғрисидаги ахборотлар кредит шартномаси муддати тугаганидан 5 йил муддат ўтгандан сўнг унинг кредит тарихидан чиқарилади.


12. Қарздорнинг кредит тарихи қарздор ўз хўжалик фаолиятини якунлаганидан 5 йил муддат ўтгандан кейин БКБ маълумотлар базасидан чиқарилиши мумкин.



III. КРЕДИТ ХИСОБОТЛАРИНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


13. Кредит хисоботи тижорат банкларига, бошқа кредит ташкилотларига ахборотлар айирбошлаш тўғрисидаги шартномалар  асосида, шунингдек қарздорларнинг ўзига улариинг сўровномалари асосида тақдим этилиши мумкин.


14. Крсдит ҳисоботи тижорат банкларига ва бошқа кредит ташкилотларига тузилган шартномага мувофиқ шаклда Марказий банк томонидан белгиланган тартибда БАМнинг алоқа каналлари орқали юборилган шифрланган электрон сўровномалар асосида тақдим этилади.

Электрон ҳужжат кўринишида шакллантирилган кредит ҳисоботи БКБ директорининг электрон рақамли имзоси ва қонунчиликка мувофиқ бошқа реквизитлар билан таъминланиши шарт.


15. Тижорат банки потентиал қарз олувчининг ёки ўз мижозининг крсдит ҳисоботини келиб тушган ва ўрнатилган тартибда рўйҳатга олинган кредит буюртмаси ёки банк мижозининг тегишли аризаси мавжуд бўлгандагина олишга ҳақлидир.

Банк сўровномасида буюртмачи тўғрисидаги, шу жумладан унинг СТИР ва кредит буюртмасини ёки тегишли аризани рўйҳатга олиш тўғрисидаги маълумотлар қайд этилиши лозим.

Тижорат банки томонидан бошқа шахсларнинг кредит ҳисоботлари ва бошқача тартибда олинишига йўл кўйилмайди.


16. Нобанк кредит ташкилотлари потенциал қарз олувчиларнинг кредит ҳисоботини фақат кредит буюртмаси келиб тушган ва ўрнатилган тартибда рўйҳатга олинган, унда қарздорнинг БКБдан у тўғрисида маълумотларни олиш бўйича розилиги кўрсатилган тақдирдагика олишга ҳақлидир.

Сўровномада буюртмачи тўғрисидаги ва кредит буюртмасини рўйҳатга олиш тўғрисидаги маълумотлар қайд этилиши лозим.

Нобанк кредит ташкилотлари томонидан бошқа шахсларнинг кредит ҳисоботлари ва бошқача тартибда олинишига йўл қўйилмайди.


17. Қарздор йилда бир марта бепул ва исталган марта тўлов асосида сабабларини кўрсатмаган ҳолда кредит ҳисоботини олиш ҳуқуқига эга. Тижорат банкларнинг қарздорларига уларнинг кредит тарихи тўғрисидаги кредит ҳисоботлари тақдим этиш уларнинг ёзма шаклдаги сўровномалари асосида амалга оширилади.

Қарздорга тақдим этилаётган кредит ҳисоботи БКБ директорининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Қарздор томонидан учинчи шахсларнинг ҳисоботларини олишга йўл қўйилмайди.



IV. ЖАВОБГАРЛИК


18. БКБ, тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотлари қонунчиликда ва мазкур Низомда ўрнатилган тартибда банк сирини ташкил қилувчи маълумотларнинг бутлиги (сақланиши) ва махфийлиги учун жавобгардирлар.


19. ВКБ, тижорат банклари ва бошка кредит ташкилотлари кредит ахборотларини хавфсиз узатиш ва тегишли тартибда сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган барча ташкилий ва техник чоралар кўришлари лозим.


20. Тижорат банклари БКБга тақдим этиладиган маълумотлариинг ҳаққонийлиги учун конунчиликда ўрнатилган тартибда жавобгардирлар.


21. Қарздор БКБга тегишли ариза тақдим этган ҳолда ўзининг кредит тарихидаги ахборотлар бўйича тўла ёки қисман баҳслашишга ҳақлидир.

БКБ ариза олинган кундан бошлаб 30 календар куни мобайнида тижорат банкларига ёки Кредит ахбороти миллий институтига қўшимча сўровномалар юбориш йўли билан ариза берувчининг кредит ахборотларини ўз ичига олган ахборотларга қўшимча аниқликлар киритиши шарт. Аниқлик киритиш вақтида кредит тарихига тегишли белги қилинади.


22. Қарздор ўзининг кредит тарихидаги ахборотлар бўйича тўла ёки қисман баҳслашишга, ёхуд БКБнинг, тижорат банкларининг ва бошқа кредит ташкилотларининг ноқонуний ҳаракати ёки қарори устидан суд орқали даъво қилишга хақлидир.


23. Тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотлари БКБдан кредит ҳисоботларини олиш бўйича сўровномаларнинг тўлалиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгардирлар.


24. Банк сири тўғрисидаги қонунчилик ва мазкур Низом талабларини бузган айбдор шахслар қонунчиликда ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


25. Мазкур Низом Ўзбекистон Банклар Ассоциацияси билан келишилган.