ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик /

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 24.02.2022 й. 2-сон "Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларини ҳисобга олиш ва ҳисобот балансларини тузиш бўйича йўриқноманинг 16-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 04.03.2022 й. 2699-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.03.2022 й.

N 2699-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ

РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ

24.02.2022 й.

N 2


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари

захираларини ҳисобга олиш ва ҳисобот балансларини

тузиш бўйича йўриқноманинг 16-бандига ўзгартириш

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2015 йил 3 июлдаги 1-сон қарори (рўйхат рақами 2699, 2015 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 29-сон, 388-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларини ҳисобга олиш ва ҳисобот балансларини тузиш бўйича йўриқноманинг 16-банди биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қаттиқ (металл ва нометалл) фойдали қазилмалар ҳамда кўмир ва ёнувчи сланецлар захиралари ҳисобот баланслари геодезия ва картография фаолиятини бошлаганлик ҳақидаги хабарномаси қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчиларнинг геология-маркшейдерлик хизматлари томонидан тасдиқланиши ҳамда Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси билан келишилиши керак.

Ер қаъридан фойдаланувчиларда геодезия ва картография фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома мавжуд бўлмаганда, ҳисобот баланслари шундай тасдиқномага эга бўлган жалб этилган бошқа корхоналар томонидан тасдиқланишига рухсат берилади.".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                           Б.Ф. Исломов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 4 март




























Время: 0.2112
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск