ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Инвестициялар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2022 й. 95-сон "Ҳузурида тармоқ илмий-техник кенгашлари фаолият кўрсатувчи инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар, ташкилотлар рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
07.03.2022 й.
N 95
ҲУЗУРИДА ТАРМОҚ ИЛМИЙ-ТЕХНИК
КЕНГАШЛАРИ ФАОЛИЯТ КЎРСАТУВЧИ ИНВЕСТИЦИЯ
ЛОЙИҲАЛАРИ ТАШАББУСКОРЛАРИ БЎЛГАН ДАВЛАТ
ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ, МАҲАЛЛИЙ
ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНЛАР, ТАШКИЛОТЛАР РЎЙХАТИГА
ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 майдаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Ҳузурида тармоқ илмий-техник кенгашлари фаолият кўрсатувчи инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар, ташкилотлар рўйхатининг рус тилидаги матни қуйидаги мазмундаги 25-2-банд билан тўлдирилсин:
"25-2. АО "Узсувтаъминот".
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 7 март