ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2022 й. 93-сон "Ўрмон фонди ерларида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш билан боғлиқ қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.2022 й.

N 93




ЎРМОН ФОНДИ ЕРЛАРИДА МУҲОФАЗА

ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тоғ ва тоғолди ҳудудларда ноёб ҳамда йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси турларини, ўрмон ресурсларини муҳофаза қилиш, такрор кўпайтириш, қайта тиклаш ҳамда ўрмон фонди ерларида экотуризмни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликларининг ўрмон фонди ерларида давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида тегишлича "Оролқум", "Поп", "Омонқўтон", "Юқори Тўпаланг" ва "Боботоғ" миллий табиат боғларини (кейинги ўринларда - миллий табиат боғлари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

"Оролқум", "Поп", "Омонқўтон", "Юқори Тўпаланг" ва "Боботоғ" миллий табиат боғларининг ер майдонлари 1-иловага мувофиқ;

"Оролқум", "Поп", "Омонқўтон", "Юқори Тўпаланг" ва "Боботоғ" миллий табиат боғларининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиладиган зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси миллий табиат боғларининг муассиси ҳисобланади;

миллий табиат боғларининг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 24-бандига мувофиқ молиялаштирилади;

миллий табиат боғларининг жорий харажатларини молиялаштириш ҳамда бюджетдан молиялаштириладиган штат бирликларини сақлаш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ер майдонлари қисқартирилаётган давлат ўрмон хўжаликларининг тегишли маблағларини ҳамда штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан ҳамда белгиланган меъёрларга асосан амалга оширилади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари:

бир ой муддатда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда миллий табиат боғларининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида ҳамда бошқа тарзда фойдаланиш зоналари чегаралари белгиланишини;

икки ой муддатда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда миллий табиат боғлари учун ер майдонларини ажратишга доир ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштириш ҳамда кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш чоралари кўрилишини;

уч ой муддатда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда миллий табиат боғларининг ижро этувчи аппаратларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштириш учун тегишли бинолар ажратилишини таъминласин.


5. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси икки ой муддатда:

миллий табиат боғлари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

миллий табиат боғларини малакали мутахассислар билан тўлдирсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                      А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 4 мартдаги

93-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Оролқум", "Поп", "Омонқўтон", "Юқори Тўпаланг"

ва "Боботоғ" миллий табиат боғларининг

ЕР МАЙДОНЛАРИ

Т/р

Миллий табиат

боғи номи

Умумий ер майдони, гектар

Жойлашган ҳудуди

Олдинги ердан фойдаланувчилар

Берилаётган ерларнинг тоифаси

1.

"Оролқум" миллий табиат боғи

1 000 000

Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ тумани

Мўйноқ давлат ўрмон хўжалиги

Ўрмон фонди ерлари

2.

"Поп" миллий табиат боғи

10 000

Наманган вилояти, Поп тумани

Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

3.

"Омонқўтон" миллий табиат боғи

1 500

Самарқанд вилояти, Ургут тумани

Ургут ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

4.

қори Тўпаланг" миллий табиат боғи

27 851

Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани

Узун давлат ўрмон хўжалиги

5.

"Боботоғ" миллий табиат боғи

12 064

Сурхондарё вилояти, Узун тумани

Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 4 мартдаги

93-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Оролқум", "Поп", "Омонқўтон", "Юқори Тўпаланг"

ва "Боботоғ" миллий табиат боғларининг қўриқхона,

рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш

зоналари учун ажратиладиган

ЕР МАЙДОНЛАРИ


(гектар)

Т/р

Миллий табиат

боғи номи

Умумий ер майдони

Шундан:

қўриқхона зонаси

рекреация зонаси

хўжалик мақсадида фойдаланиш зонаси

1.

"Оролқум" миллий табиат боғи

1 000 000

700 000

200 000

100 000

2.

"Поп" миллий табиат боғи

10 000

6 000

3 000

1 000

3.

"Омонқўтон" миллий табиат боғи

1 500

1 000

400

100

4.

қори Тўпаланг" миллий табиат боғи

27 851

18 000

6 851

3 000

5.

"Боботоғ" миллий табиат боғи

12 064

8 000

3 000

1 064

Жами:

1 051 415

733 000

213 251

105 164

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 март








































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск