ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2022 й. 99-сон "Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.03.2022 й.

N 99



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИНГ ДАВЛАТ

МОНИТОРИНГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 737-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н.Н. Обломурадов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 мартдаги

99-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг

давлат мониторинги тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 19-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Ифлосланиш манбалари мониторинги олиб бориладиган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларининг маълумотлари асосида Давлат экология қўмитаси томонидан шакллантирилади (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этиш тартибида маълумот учун тақдим этилади) ва тасдиқланади".


2. 21-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шунингдек, унинг кўрсатмаларини бажармаслик Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197-6-моддасида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади".


3. 23-банднинг иккинчи хатбошисидаги "унумдорликни пасайтиришга" сўзлари "ишлаб чиқариш қувватини камайтиришга" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 26-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "ҳамжамият" сўзи "мажмуи" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидан "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. 27-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги, 30-банднинг иккинчи ва еттинчи хатбошиларидаги, 37-банднинг олтинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "ҳамжамият" сўзи тегишли келишикдаги "мажмуи" сўзи билан алмаштирилсин.


6. 32-бандда:

иккинчи хатбошиси "ҳамда" сўзидан кейин "қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳудудларда," сўзлари билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбошисидан "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. 34-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларидан "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


8. 45-банднинг биринчи хатбошисидаги "Қишлоқ" сўзи "Сув" сўзи билан алмаштирилсин.


9. 49-банддаги "шўрланганлиги, ўт босганлиги, ерларнинг пестицидлар" сўзлари "шўрланганлиги, ерларнинг пестицидлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. 69-банднинг биринчи хатбошиси "аккредитация қилинган" сўзларидан кейин "ёки техник жиҳатдан малакалилиги маъқулланган" сўзлари билан тўлдирилсин.


11. 72-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"72. Атроф табиий муҳит мониторинги маълумотлари асосида:

Давлат экология қўмитаси ҳар уч йилда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисидаги миллий маърузанинг;

Марказ ҳар йили 15 майгача атроф табиий муҳит ҳолати тўғрисида бюллетеннинг тайёрланишини ва нашр этилишини таъминлайди".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 март


































Время: 0.2283
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск