ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Кон-металлургия тармоғи олий ўқув юртлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.03.2022 й. ПҚ-154-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги Геология фанлари университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.2022 й.

N ПҚ-154



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИ

ТИЗИМИДАГИ ГЕОЛОГИЯ ФАНЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Геология соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этиш, ўқитишнинг замонавий услубларидан кенг фойдаланиш, геология соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, шунингдек, геология соҳасида таълим, илм-фан ва амалиёт ўртасида узвий боғлиқликни етарли даражада таъминлаш, ер ҳақидаги фанлар, шу жумладан уларнинг фундаментал йўналишлари ҳамда амалиёт ўртасида реал интеграциялашув жараёни учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат геология қўмитаси) тизимидаги Геология фанлари университети (кейинги ўринларда - Университет) геология соҳасида таълим, илм-фан ва амалиёт интеграциясини таъминловчи илмий кластер ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш бўйича республиканинг таянч олий таълим муассасаси этиб белгилансин.


2. Қуйидагилар:

2022-2024 йилларда Геология фанлари университетини ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ;

Геология фанлари университети ихтисослашган кафедралари талабаларини амалиёт ўташ объектларига бириктириш жадвали 2-иловага мувофиқ;

Геология фанлари университети учун харид қилинадиган замонавий лаборатория ва технологик ускуналар рўйхати 3-иловага мувофиқ;

Нефть ва газ геологияси йўналишида амалга ошириладиган мақсадли илмий лойиҳалар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Университетдаги ўқув жараёнининг 70 фоизи илмий-амалий машғулотларга ажратилади;

Университетнинг ихтисослашган кафедралари талабаларининг амалиёт ўташ жараёни зарур шарт-шароитлар яратилган ҳолда мазкур қарорнинг 2-иловасида назарда тутилган ташкилотлар билан биргаликда олиб борилади;

йирик геология-қидирув экспедициялари ва саноат ташкилотларига амалиёт ўташ учун юборилган талабаларнинг яшаш харажатлари (овқатланиш, ётоқхона) ушбу ташкилотлар ҳисобидан қопланади, бундан Тошкент шаҳрида ва талаба доимий яшайдиган туман (шаҳар)да жойлашган ташкилотлар мустасно.


4. Давлат геология қўмитаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

2022 йил 1 июлга қадар Университетнинг Кузатув кенгаши қарори билан саноатда аҳамияти юқори бўлган ноёб ва рангли металларга бой бўлган истиқболли майдонларни аниқлаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб тасдиқлашни таъминласин;

2022-2024 йилларда Геология фанлари университетини ривожлантириш дастурида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини қатъий назоратга олсин ҳамда самарали мониторингини йўлга қўйсин;

2022 йилдан бошлаб Университет профессор-ўқитувчиларининг тизимли равишда нуфузли хорижий олий таълим ва илмий ташкилотларда замонавий таълим усуллари асосида малакасини ошириш чораларини кўрсин;

2022 йил 1 сентябрга қадар Университет фаолиятига оид илмий-техник журнал чоп этилишини йўлга қўйсин;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Университет фаолиятида "Рақамли Университет" тизимини босқичма-босқич жорий этсин;

2023 йилдан бошлаб эҳтиёж юқори бўлган мутахассисликлар бўйича Университет тадқиқотчилари ва илмий ходимларини хорижий етакчи университет ва илмий ташкилотларга илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш учун юборишни йўлга қўйсин;

2023 йил 1 январдан бошлаб Университетда геология соҳаси ва кончилик саноати муаммоларини илмий асосда таҳлил қилиш, таҳлил натижаларини халқаро даражада амалга оширилаётган илмий изланишлар билан интеграция қилиш ва SсiVal платформасини кенг жорий этиш асосида илмий ва инновацион фаолиятни йўлга қўйсин;

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Россия Федерацияси ва бошқа хорижий давлатларнинг илмий ташкилотлари ва етакчи геология-қидирув компанияларида Университет талабаларининг ишлаб чиқариш амалиёти ўташини йўлга қўйсин.


5. Қуйидагилар:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Термиз давлат университетининг Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган 10,3 гектар ер майдонидан иборат Дарбанд дала-ўқув полигонини ҳудуднинг геологик тузилиши, тоғ жинсларининг литологик ва тузилмавий шарт-шароитларидан мақсадли фойдаланиш учун Университетга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида;

Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Оқсоқ-ота дала-ўқув полигонининг ғарбий қисмидан 2,7 гектар ер майдонини Университетга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратсин.


6. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Университет ахборот-ресурс марказининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси электрон ахборот-кутубхона ресурсига барча хизмат турларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида уланишини таъминласин.


7. Давлат геология қўмитаси:

Сурхондарё вилоятидаги Дарбанд ва Тошкент вилоятидаги Оқсоқ-ота дала-ўқув полигонларида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Университет талабаларининг ўқув амалиётини ташкил этиш учун зарур шароитлар яратиш ва тегишли ҳудудларни ободонлаштириш чораларини кўрсин;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2022 йил якунига қадар Университет ҳузурида академик лицей ташкил этиш юзасидан асослантирилган таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чорак якунида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 2 мартдаги

ПҚ-154-сон қарорига

1-ИЛОВА



2022-2024 йилларда Геология фанлари

университетини ривожлантириш

ДАСТУРИ

      

    

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаш-тириш манбалари


Масъул ижрочилар

      

I. ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

     

1.

Иқтисодиёт тармоқлари ва меҳнат бозори талабларига мувофиқ ҳолда ўқув юкламалари ҳажмини оптималлаштириш, компетенциявий ёндашув таъминланганини назарда тутувчи янги ўқув режаси ва фан дастурларини яратиш.

1. Университет таълим йўналишлари бўйича ўқув режаси ва фан дастурларини ишлаб чиқиш юзасидан ишчи гуруҳлар тузиш.


2022 йил

март


-

Геология фанлари университети (Б.Исламов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов)

2. Ишлаб чиқилган ўқув режаси ва фан дастурларида ўқув дастурлари ҳажмининг 70 фоизини амалиётга асосланган тартибда тасдиқлаш.


2022 йил

апрель


3. Ўқув жараёнига геология тармоғи илмий-тадқиқот марказларининг етук мутахассисларини жалб этиш, уларнинг педагогик маҳоратини ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиш.


2022/2023

ўқув йилидан


4. Тасдиқланган ўқув режаси ва фан дастурларини ўқув жараёнига жорий этиш.


2022/2023

ўқув йилидан


5. Янги ўқув режаси жорий қилинган академик гуруҳларда, кафедралар йиғилишлари, факультет ва Университет кенгашларида буюртмачи ташкилотлар, талабалар амалиёт ўташини таъминлаган ташкилотлар иштирокида битирувчилар эришган касб малакаларидан келиб чиқиб танқидий таҳлил ўтказиш, ўқув режаси ва фан дастурларини замон талаблари асосида такомиллаштириш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш.


2023/2024

ўқув йили якунига кўра

2.

М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети билан халқаро ҳамкорлик доирасида бакалаврлар тайёрлаш.


1. М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети билан ҳамкорлик доирасида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб фаолият кўрсатиши белгиланган 2+2 икки дипломли қўшма таълим дастури учун зарур ўқув-услубий ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш.


2022 йил

март


Тўлов-контракт асосида

Геология фанлари университети (Б.Исламов)

2. Икки дипломли 2+2 қўшма таълим дастури, қабул квоталари, қабул қоидалари, қабул муддатлари ва бошқа зарур маълумотлар билан республика умумтаълим муассасалари битирувчи ўқувчиларини батафсил таништириш.


2022 йил

март


3. Белгиланган тартибда иқтидорли ёшларни танлаш ва талабаликка қабул қилиш.


2022 йил

май-июнь


4. Талабаларни Россия Федерациясининг геология ташкилотларида амалиёт ўташини ташкиллаштириш.


2023

йилдан бошлаб


5. Ўқув, илмий, тарбия жараёнини мунтазам мониторинг қилиш, Университет илмий кенгашида таҳлил қилиш, такомиллаштириш юзасидан аниқ самарали чоралар белгилаш ва амалга ошириш.


Мунтазам равишда (ҳар ўқув йилида икки марта)


3.

Университетда кафедралар тизимини такомиллаштириш.

1. Тармоқ соҳасидаги мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ ташкил қилиш.


2022 йил

март


-

Геология фанлари университети (О.Қодиров), Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов)

2. Ишчи гуруҳ томонидан университетда, иқтисодиёт тармоқларида ва ҳудудларда янгидан фаолият кўрсатиши зарур бўлган кафедралар ва уларнинг филиаллари рўйхатини шакллантириш ҳамда асослаш.


2022 йил

март


3. Кафедралар фаолият кўрсатишини бошлаш муддатларини белгилаш.


2022/2023

ўқув йили


4. Кафедраларни белгиланган муддатларда ўқув-услубий ва бошқа ҳужжатлар билан таъминлаш.


2022 йил

июнь


5. Кафедраларда профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш ҳамда кафедралар фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш.


2023 йил

август

    

II. ТАШКИЛОТЛАР БАЗАСИДА

АМАЛИЁТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

     

4.

Талабаларда амалий ва ишлаб чиқариш кўникмаларини шакллантиришда иш берувчи ташкилотларнинг иштирокини ошириш ва масъулиятини белгилаш.


1. Университет талабаларининг амалиётини ташкил этиш бўйича амалиёт ўташ объектлари - иш берувчи ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш.


2022 йил

март


-

Геология фанлари университети (Б.Исламов), "Навоий КМК" АЖ (Қ.Санақулов), "Олмалиқ КМК" АЖ (А.Хурсанов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (М.Абдуллаев), Давлат геология қўмитаси тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари


2. Замонавий техника ва технологияларни жорий этган етакчи ташкилотлар билан талабаларнинг амалиёт ўташи бўйича ўзаро ҳамкорлик шартномаларини тузишда, иш берувчи ташкилотларнинг талабаларда амалий ва ишлаб чиқариш кўникмаларини шакллантириш бўйича мажбуриятларини эътиборга олиш.


2022 йил

март-апрель


3. Буюртмачи ташкилотлар томонидан мунтазам "Бўш иш ўринлари" ярмаркаларини ўтказиш.


Йилига

2 марта

5.

Талабалар амалиёти бириктирилган ташкилотлар базасида самарали ташкил этилишини таъминлаш.


Талабалар амалиётини ташкилотлар базасида ўтказиш, амалиётни зарур жиҳоз ва техникалар, транспорт воситалари, талабалар яшаш шароитлари билан таъминлаш.


2022/2023

ўқув йилидан бошлаб


Амалиётга бириктирилган ташкилотлар маблағлари доирасида


Амалиётга бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари


6.

Иқтисодиёт тармоқлари ва республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари ҳамда талабларига мувофиқ талабаларнинг соҳага интилиш ва қизиқишларини ривожлантириш.


1. Амалиёт ўташ дастурини танқидий таҳлил қилиш, такомиллаштириш ва ўқув жараёнига жорий этиш.


2022 йил

март


Амалиётга бириктирилган ташкилотлар маблағлари доирасида

Геология фанлари университети (Б.Исламов), Амалиётга бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари

2. Талабалар амалиёти учун масъул ташкилотлар томонидан иқтидорли талабаларга истиқболда ўз иш ўринларини топишда кўмаклашиш мақсадида амалиёт даврида уларни мавсумий ишларга жалб қилган ҳолда кейинчалик ишга қабул қилиш имкониятини кўриб чиқиш ва йўлга қўйиш.


2022/2023

ўқув йилидан бошлаб, мунтазам равишда


     

III. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ВА ИННОВАЦИЯНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

    

7.

Халқаро (шу жумладан, ҳамкорликдаги) илмий-тадқиқот грант лойиҳаларини амалга ошириш.


1. Хорижий давлатлар олий таълим ва илмий муассасалари билан алоқалар ўрнатиш, қўшма конференциялар, симпозиумлар, семинарлар ташкил этиш бўйича келишувларга эришиш.


Ҳар йили

20 сентябрга

қадар


Инновацион ривожланиш вазирлиги, халқаро грантлар ва хорижий ҳамкорларнинг маблағлари

Давлат геология қўмитаси (А.Қодирхўжаев), Геология фанлари университети (М.Исоқов)

2. Халқаро алоқаларни йўлга қўйиш ва илмий ишларни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва дастурини тасдиқлаш ҳамда ўз фаолияти йўналишидаги ишларни ташкил этиш.


Ҳар йили

30 сентябрга

қадар


3. Соҳага илғор илмий-тадқиқот ишланмаларини жорий этиш мақсадида Геология фанлари университети ва Жанубий Кореянинг тажрибага эга ихтисослашган компаниялари билан ҳамкорликни амалга ошириш ҳамда ушбу ишларга Тошкент шаҳридаги Италиянинг Пиза университети филиалини жалб қилиш.


2022 йил

март


4. Барча илмий-тадқиқот ишлари, лойиҳалар ва грантларнинг бажарилишини тизимли мониторинг қилиш.


Ҳар чоракда

8.

Республика минерал хомашё базасини кенгайтиришга қаратилган давлат илмий дастурлари доирасидаги илмий лойиҳаларни амалга ошириш.


1. Геология фанларига оид муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган илмий лойиҳалар танловини эълон қилиш учун таклифларни (мавзу лойиҳасини) шакллантириш.


Ҳар йили

октябрь ойида


Давлат илмий дастурига ажратилган маблағлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги (А.Абдурахмонов), Давлат геология қўмитаси (А.Қодирхўжаев), Геология фанлари университети (М.Исоқов)

2. Илмий лойиҳалар танловини эълон қилиш.


Ҳар йили

ноябрь ойида


3. Танлов натижаларига кўра лойиҳаларни молиялаштириш.


Ҳар йили

февраль ойидан бошлаб


9.

Республика ва халқаро илмий-амалий конференцияларда профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларнинг иштирокини таъминлаш.


1. Геология фанлари университети негизида геология, минералогия, тоғ жинсларини қазиб олиш ва улардан фойдали элементларни ажратиб олиш инновацион технологиялари йўналишида илмий конференцияларни ташкил этиш. Бунда:

ташкилий қўмиталарни фаолиятини йўлга қўйиш;

илмий конференцияни ўтказиш борасида барча ташкилий-амалий чораларни кўриш;

хорижий ва маҳаллий соҳага оид олий таълим ва илмий муассасалар, нуфузли ишлаб чиқарувчи ва сервис корхоналарга таклифномалар юбориш.


Ҳар йили

июнь ойида


Геология фанлари университети маблағлари

Давлат геология қўмитаси (А.Қодирхўжаев), Геология фанлари университети (О.Қодиров)

2. Илмий конференцияларни ўтказиш, юқори даражадаги ташкилотлар учун зарур бўлган барча ҳисоботларни шакллантириш ва тақдим этиш.


Ҳар йили

август ойида

10.

Илмий-тадқиқот институтларида илмий мактабларни шакллантиришга кўмаклашиш, ҳар қандай самарали илмий фаолиятни рағбатлантириш ишларини олиб бориш.


1. Магистратура, стажёр-тадқиқотчилик ва катта илмий ходим-изланувчилар институтини ривожлантириш орқали юқори малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни таъминлаш.


Ҳар йили

сентябрь


Геология фанлари университети маблағлари

Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов), Геология фанлари университети (М.Исоқов)

2. Илмий ишлар билан таъминловчи деканатлар ва кафедралар фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш.


Ҳар йили

июнь


3. Илмий фаолиятни ривожлантириш учун моддий-техник базани яратиш, тегишли илмий ускуналар билан таъминлаш, уларни тақсимлаш ишларини бошқариш ва мувофиқлаштириш.


Режа жадвалга асосан


4. Илмий-тадқиқот институтлари фаолиятига йилига камида 30 нафар иқтидорли магистрантларни жалб қилиш.


2022 йил сентябрдан бошлаб (2021/2022 ўқув йили якуни натижалари асосида)


11.

Иқтидорли ёшлар селекция-сини таъминлаш ва улар билан ишлаш, талабалар, стажёрлар ва тадқиқотчилар билан тизимли ишлашни йўлга қўйиш.


1. Иқтидорли талабаларни танлаб олиш ва уларга раҳбарлик қилиш бўйича ишларни йўлга қўйиш.


2022 йил

сентябрдан бошлаб (2021/2022 ўқув йили якуни натижалари асосида)


Геология фанлари университети маблағлари

Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов), Геология фанлари университети (М.Исоқов)

2. Иқтидорли талабалар учун ўқув режасидан ташқари қўшимча илмий-амалий машғулотлар режасини ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

ноябрь ойида


3. Қўшимча илмий-амалий машғулотлар режаси асосида иқтидорли талабаларни ўқитиш ва уларнинг амалий кўникмаларини ошириш жараёнини йўлга қўйиш.


Ҳар йили

январь ойида

12.

Университетда геология соҳасидаги йирик ишлаб чиқариш ташкилотларининг долзарб илмий муаммолари ечимига йўналтирилган тадқиқотларни амалга ошириш учун докторантларни мақсадли тайёрлашни йўлга қўйиш.


1. Долзарб илмий муаммолардан келиб чиқиб, илмий тадқиқот институтлари ва ихтисослашган кафедраларнинг илмий йўналишларини таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2022 йил

март


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Геология фанлари университети (Б.Исламов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов)

2. Докторантура илмий йўналишларининг 70 фоизгача бўлган қисмини тоғ-кон, геология соҳаларидаги ташкилотларнинг мурожаатлари асосида ҳамда улар билан яқин ҳамкорликни ва илмий-техник кенгашларида қатнашишни йўлга қўйиш орқали ишлаб чиқариш муаммоларига йўналтириш.


Ҳар йили

март ойида


3. Докторантура тадқиқотчиларига илмий раҳбар сифатида салоҳиятли маҳаллий ва хорижий илмий кадрларни жалб этиш.


2022 йил

сентябрь


4. Докторантурада ўқиш учун ҳар йили камида 10 нафар иқтидорли ёшларни излаб топиш ва қабул қилиш.


2022 йил

октябрь

       

IV. ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАР

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

       

13.

Университетда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжаллан-ган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси кенг жорий этиш.


1. Университет талабаларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони доирасида долзарб мавзуларда тадбирлар ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

сентябрь


Геология фанлари университети маблағлари

Геология фанлари университети (М.Ҳайдаров)

2. Тизимли равишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони доирасида долзарб мавзуларда тадбирлар ўтказиш.


Режа-жадвалга асосан

14.

Университет талабалари орасида ижтимоий ва маънавий соғлом муҳитни ривожлантириш мақсадида ташаббускорлик гуруҳларини (ҳаракатини) ташкил этиш.


1. Талабалар ўртасида Талабалар кенгаши ва Ёш олимлар кенгаши каби ташаббускорлик гуруҳларини тузиш ва улар фаолияти учун тегишли шароитлар яратиш.


2022 йил

март


Геология фанлари университети маблағлари

Геология фанлари университети (М.Хайдаров)

2. Ёшлар ташаббускорлик гуруҳларининг манзилли чора-тадбирлар дастурини шакллантириш, ҳар бир талаба билан ишлаш механизмини ишлаб чиқиш.


2022 йил март


3. ташаббускорлик гуруҳлари тадбирларини тизимли равишда амалга ошириш, фаол талабаларни моддий рағбатлантириб бориш.


Режа-

жадвалга

асосан


15.

Талабалар турар жойларида муносиб шарт-шароитларни яратиш.


1. Талабалар турар жойларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

март


-

Геология фанлари университети (М.Хайдаров)

2. Талабалар турар жойи маъмурияти, тарбиячилар, тьюторлар (ёрдамчи педагог ходимлар) талабалар ташаббускорлик гуруҳлари билан ҳамкорликда талабаларнинг ўзини ўзи бошқариш тизимини такомиллаштириш.


Доимий

16.

Университет профессор-ўқитувчилари, институтлар илмий ходимлари ва талабалари ўртасида якдиллик муҳитини яратиш мақсадида "Team building" тадбирларини ташкил этиш.


1. Университет профессор-ўқитувчилари, институтлар илмий ходимлари ва талабаларини бир-бирига ғоявий ва маънавий жиҳатдан яқинлаштириш мақсадида "Team building" тадбирлари режа-жадвалини ишлаб чиқиш.


2. "Team building" тадбирларида иштирок этувчи лидерлар таркибини аниқлаш ва тадбирни ўтказиш жойларини белгилаш.


Ҳар йили

август ойида


Геология фанлари университети маблағлари

Геология фанлари университети (М.Исоқов)

3. Тизимли равишда "Team building" тадбирларини ўтказиб бориш ва уларда талабалар ташаббускорлик гуруҳларининг иштирокини таъминлаш.


Режа-

жадвалга

асосан


      

V. УНИВЕРСИТЕТНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК

БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

       

17.

Тошкент вилоятидаги Оқсоқ-ота дала-ўқув полигонида талабаларнинг амалиёт ўташлари учун етарли шароитлар яратиш.


1. Полигон ҳудудини талабаларнинг 2022/2023 ўқув йили ўқув амалиётини ўташ учун тайёрлаш ишлари режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

март


Геология фанлари университети маблағлари


Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов), Геология фанлари университети (А.Мирабдуллаев)


2. Тасдиқланган режаларга мувофиқ талабаларнинг яшаш ва амалиёт ўташлари учун етарли шароитларни яратиш, инфратузилма объектларини тайёрлаш.


2022 йил

май

18.

Сурхондарё вилоятидаги Дарбанд дала-ўқув полигонида талабаларнинг амалиёт ўташлари учун етарли шароитлар яратиш.


1. Полигон ҳудудини ўрганиб чиқиш ва талабаларнинг дала-ўқув амалиётини ўташи учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида бажариладиган ишлар режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

март


Геология фанлари университети маблағлари

Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов), Геология фанлари университети (А.Мирабдуллаев)

2. Тасдиқланган режаларга мувофиқ талабаларнинг яшаш ва амалиёт ўташлари учун етарли шароитларни яратиш, инфратузилма объектларини тайёрлаш.


2022 йил

май

19.

Университет таркибидаги Геоинновацион технологиялар марказини нефть ва газ йўналишида тадқиқотларни амалга ошириш учун қўшимча жиҳозлаш.


1. Университет таркибидаги Геоинновацион технологиялар марказини нефть ва газ йўналишида тадқиқотларни амалга ошириш учун қўшимча жиҳозланадиган замонавий ускуналарни рўйхат асосида харид қилиш ва ўрнатиш.


2022-2023

йиллар


"Ўзбекнефтгаз" АЖ маблағлари


"Ўзбекнефтгаз" АЖ (М.Абдуллаев), Геология фанлари университети (М.Исоқов)

2. Нефть ва газ йўналишида тадқиқотларни амалга ошириш учун олиб келинган замонавий ускуналардан самарали фойдаланиш ҳамда уларда талабаларнинг ўқитилишини таъминлаш.


Доимий

Геология фанлари университети маблағлари

        

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 2 мартдаги

ПҚ-154-сон қарорига

2-ИЛОВА



Геология фанлари университети

ихтисослашган кафедралари талабаларини

амалиёт ўташ объектларига бириктириш

ЖАДВАЛИ

       

Т/р

Кафедралар

Амалиёт ўтказиладиган ташкилотлар*

(талабалар сони)


Амалиёт ўтказиладиган ҳудудлар

ва тоғ-кончилик минтақаларининг хусусиятлари


Ижро муддати

Масъуллар

1.

Умумий геология

Геология музейи (1-2 курс бакалавриат, 433 талаба, йил давомида)


Турли геологик жараёнлар билан боғлиқ тоғ жинсларининг минералогик ва петрографик намуналари ўзига хослигини ўрганиш.


2022/2023

ўқув йилидан бошлаб

Геология музейи (А.Аҳмедшаев)

Китоб миллий геология боғи (3-4 курс бакалавриат, 1-курс магистратура, 50 талаба)


Қашқадарё вилоятидаги Китоб миллий геология боғида турли геологик жараёнларда тоғ жинсларининг ер юзасидаги очилиб қолган стратиграфик кесимларини ўрганиш.


Китоб геология миллий табиат боғи (Т.Тўраев)

2.

Фойдали қазилма конлари геологияси

"Олмалиқ КМК" АЖ (Қалмоқир кон бошқармаси, Хондиза кон бошқармаси, 3-4 курс бакалавриат, 1-курс магистратура, 50 талаба)


Тошкент вилоятининг Чотқол-Қурама ва Сурхондарё вилоятининг Ҳисор тоғ-кончилик минтақаларидаги рангли ва полиметалл конларнинг геологик тузилишини ўрганиш.


2022/2023

ўқув йилидан бошлаб

"Олмалиқ КМК" АЖ (А.Хурсанов)

"Навоий КМК" АЖ (Марказий кон бошқармаси, Жанубий кон бошқармаси, 3-4 курс бакалавриат, 1-курс магистратура, 70 талаба)


Навоий вилоятининг Марказий Қизилқум ва Самарқанд вилоятининг Нурота тоғ-кончилик минтақаларидаги қимматбаҳо ва йўлдош металлар конларининг геологик тузилишини ўрганиш.


"Навоий КМК" АЖ (Қ.Санақулов)

"Навоийуран" ДК базалари (Шимолий кон бошқармаси, 5-кон бошқармаси, 3-4 курс бакалавриат, 1-курс магистратура, 30 талаба)


Навоий вилоятининг Марказий Қизилқум ҳудудида жойлашган уран ва йўлдош камёб ер металлари конларининг геологик тузилишини ўрганиш.


"Навоийуран" ДК (Ж.Ҳасанов)

"Геология-маркшейдерлик хизмати" ДК (Тошкент ва Фарғона топо-маркшейдерлик отрядлари, 3-4 курс бакалавриат, 1-курс магистратура, 50 талаба), "Регионалгеология" ДК (Шарқий Ўзбекистон дала геология тасвирлаш экспедицияси, Наманган партияси, 3-4 курс бакалавриат, 1-курс магистратура, 50 талаба) ва "Ўзбек геология қидирув" АЖ (Шарқий Қурама ва Ҳисор дала геология-қидирув экспедициялари, 3-4 курс бакалавриат 1-курс, магистратура, 50 талаба)


Тошкент, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида жойлашган турли хилдаги норуда фойдали қазилма конларининг геологик тузилишини ўрганиш.


"Геология-маркшейдерлик хизмати" ДК (Ф.Шарипов), "Регионалгеология" ДК (А.Варисов), "Ўзбек геология қидирув" АЖ (Ҳ.Исмаилов)


3.

Нефть-газ геологияси

"Ўзбекнефтгаз" АЖ (Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, 3-4 курс бакалавриат, 1-курс магистратура, 70 талаба)


Қашқадарё вилоятининг Бухоро-Хива нефть-газ минтақасидаги нефть ва газ конларининг геологик тузилишини ўрганиш.


2022/2023

ўқув йилидан бошлаб

"Ўзбекнефтгаз" АЖ (М.Абдуллаев)

4.

Гидрогеология ва муҳандислик геологияси

"Ўзбекгидрогеология" ДК (Тошкентолди дала гидрогеология экспедицияси, 3-4 курс бакалавриат, 1-курс магистратура, 50 талаба), Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати (Бўстонлиқ кузатув станцияси, 3-4 курс бакалавриат, 1-курс магистратура, 30 талаба)


Тошкент вилоятининг Тошкент яқинидаги артезиан бассейни ва Чирчиқ ер ости чучук сувлари конининг гидрогеологик тузилишини ўрганиш, Бўстонлиқ туманида кўчкиларни кузатиш усулларини ўрганиш, тоғ жинсларининг физик-механик хоссаларини замонавий асбоб-ускуналарда аниқлаш кўникмаларини шакллантириш.


2023/2024

ўқув йилидан бошлаб

"Ўзбекгидрогеология" ДК (Б.Қодиров), Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати (М.Тошпўлатов), ГИДРОИНГЕО институти (Қ.Мингбоев)


"ЎзГАШКЛИТИ" АЖ ўқув маркази (3-4 курс бакалавриат, 1-курс магистратура, 50 талаба)


Тошкент шаҳридаги "ЎзГАШКЛИТИ" АЖ томонидан лойиҳалаштирилаётган ва қурилаётган иншоотларда муҳандислик-геологик тадқиқотлар ўтказиш усуллари, тоғ жинсларининг (грунтларнинг) физик-механик хоссаларини замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида аниқлаш кўникмаларини шакллантириш.


"ЎзГАШКЛИТИ" АЖ (Ю.Магрупов)

5.

Геология-қидирув ишлари техникаси ва технологияси

"Ўзбек геология қидирув" АЖ базалари (Олмалиқ, Шарқий Қурама, Шимолий Нурота, Зармитан ва Зарафшон дала геология-қидирув экспедициялари, 3-4 курс бакалавриат, 1-курс магистратура, 70 талаба)


Тошкент вилоятининг Чотқол-Қурама ва Самарқанд вилоятининг Нурота тоғ-кончилик минтақаларида олиб борилаётган геология-қидирув ишларида қўлланилаётган техникалар ва технологиялар билан танишиш, улардан фойдаланиш талабларини ўрганиш.


2023/2024

ўқув йилидан бошлаб

"Ўзбек геология қидирув" АЖ (Ҳ.Исмаилов)

"Ўзбекгидрогеология" ДК базалари (Тошкент яқинидаги, Мирзачўл, Ғарбий Ўзбекистон дала гидрогеология экспедициялари, 3-4 курс бакалавриат, 1-курс магистратура, 70 талаба)


Сирдарё вилояти ҳудудидаги Тошкент яқинидаги артезиан бассейни ва Бухоро вилояти ҳудудини қамраб олувчи Ғарбий Ўзбекистон минтақаларида олиб борилаётган гидрогеологик тадқиқотларда қўлланилаётган техникалар ва технологиялар билан танишиш, улардан фойдаланиш талабларини ўрганиш.


"Ўзбекгидрогеология" ДК (Б.Қодиров)

"Уранкамёбметгеология" АЖ базалари (Нурота ва Букантау геология-қидирув экспедициялари, 3-4 курс бакалавриат, 1-курс магистратура, 50 талаба)


Навоий вилоятининг Марказий Қизилқум минтақасида уран бўйича олиб борилаётган геология-қидирув ишларида қўлланилаётган техникалар ва технологиялар билан танишиш, улардан фойдаланиш талабларини ўрганиш.


"Уранкамёбметгеология" АЖ (Ш.Йўлдошев)

6.

Минералогия, петрография ва геокимё

"Минерал ресурслар институти" ДМ (3-4 курс бакалавриат, 1-курс магистратура, 40 талаба)


Тошкент шаҳридаги Минерал ресурслар институти базасида республикамизнинг барча ҳудудларида жойлашган фойдали қазилма конларидан олинган намуналарнинг минералогик, петрографик ва геокимёвий хусусиятларини тадқиқ қилиш усулларини ўрганиш ва замонавий аналитик ускуналар билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш.


2023/2024

ўқув йилидан бошлаб

Минерал ресурслар институти (М.Исоқов)

7.

Фойдали қазилма конларини излашнинг геофизик усуллари

"Регионалгеология" ДК базалари (Марказий геология-геофизика экспедицияси, 3-4 курс бакалавриат, 1-курс магистратура, 40 талаба)


Республиканинг тоғ-кончилик минтақаларида маъданли фойдали қазилма конларини излашнинг геофизик усуллари ва ускуналари билан танишиш, замонавий дастурларда дала материалларини интерпретация қилишни ўрганиш.


2023/2024

ўқув йилидан бошлаб

"Регионалгеология" ДК (А.Варисов)

"Ўзбекгеофизика" АЖ базалари (Фарғона, Яккабоғ, Бухоро ва Устюрт геофизика экспедициялари, 3-4 курс бакалавриат, 1-курс магистратура, 40 талаба)


Республика ҳудудидаги нефть-газга истиқболли тузилмаларни аниқлаш бўйича дала-геофизика ишлари (2Д ва 3Д), нефть ва газ конларидаги қудуқларда бажариладиган кон-геофизика ишлари, кернларнинг петрофизик хусусиятларини аниқлаш усуллари, фойдаланиладиган замонавий геофизик ускуналарни ишлатиш кўникмаларини шакллантириш.


"Ўзбекгеофизика" АЖ (Р.Юсупжонов)

8.

Геологик тасвирлаш ва геоахборот технологиялари

"Регионалгеология" ДК базалари (Шарқий Ўзбекистон дала геология тасвирлаш экспедицияси, 3-4 курс бакалавриат, 1-курс магистратура, 50 талаба)


Республика ҳудудидаги тоғ-кончилик минтақалари бўйича тизимли геологик тасвирлаш ишлари натижасида турли миқёсдаги геологик хариталарни тузиш.


2024/2025

ўқув йилидан бошлаб

"Регионалгеология" ДК (А.Варисов)

"Минерал ресурслар институти" ДМ (3-4 курс бакалавриат, 1-курс магистратура, 50 талаба)


Республика ҳудудидаги тоғ-кончилик минтақалари бўйича юқори аниқликдаги рақамли геологик хариталарни яратиш.


Минерал ресурслар институти (М.Исоқов)


9.

Иқтисодий геология

"Давлат геология ахборот маркази" ДК (3-4 курс бакалавриат, 1-курс магистратура, 50 талаба)


Тошкент шаҳрида геология-қидирув ишларидаги меъёрлаш, лойиҳа ва смета ҳужжатларининг тайёрланиш жараёнини ўрганиш.


2022/2023

ўқув йилидан бошлаб


"Давлат геология ахборот маркази" ДК (О.Зарипов)

"Ўзгеорангметлити" МЧЖ (3-4 курс бакалавриат, 1-курс магистратура, 30 талаба)


Тошкент шаҳрида жойлашган "Ўзгеорангметлити" МЧЖ базасида республика ҳудудларида аниқланган фойдали қазилмалар конлари захираларини ҳисоблаш, уларнинг геологик моделларини яратиш, захира ҳисоблаш кондицияларини ишлаб чиқиш, конларни саноатда ўзлаштиришнинг рационал усулларини танлаш ва иқтисодий баҳолаш усуллари ва замонавий технологияларини ўрганиш.


2022/2023

ўқув йилидан бошлаб

"ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" МЧЖ (Ж.Исмаилов)

10.

Геоэкология

"Уранкамёбметгеология" АЖ (Нурота ва Букантау геология-қидирув экспедициялари, 3-4 курс бакалавриат, 1-курс магистратура, 30 талаба), "ГИДРОИНГЕО институти" ДМ (3-4 курс бакалавриат, 1-курс магистратура, 30 талаба)


Республиканинг барча ҳудудларидаги геологик муҳитга ер қаъридан фойдаланиш ишларининг таъсирини, уларнинг оқибатларини бартараф этиш усуллари ва технологияларини ўрганиш.


2024/2025

ўқув йилидан бошлаб

"Уранкамёбметгеология" АЖ (Ш.Йўлдошев), ГИДРОИНГЕО институти (Қ.Мингбоев)

       

Изоҳ. Кафедралар кўламини кенгайишига кўра амалиёт ўтказиладиган ташкилотлар, ҳудудлар ва тоғ-кончилик минтақалари ўзгариши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 2 мартдаги

ПҚ-154-сон қарорига

3-ИЛОВА



Геология фанлари университети учун

харид қилинадиган замонавий лаборатория

ва технологик ускуналар

РЎЙХАТИ

   

Т/р


Лаборатория ва технологик ускуналар номи


Сони

Қўлланилиши

      

I. АНАЛИТИК УСКУНАЛАР

    

1.

Тоғ жинсларининг атмосфера шароитида электр қаршилигини аниқлаш ускунаси.


1

Қатлам суви билан тўйинган тоғ жинсларининг атмосфера шароитида электр қаршилигини аниқлаш учун ишлатилади.


2.

Кернларнинг битумларга тўйинганлигини аниқлаш ускунаси.


1

Тоғ жинсларининг битумларга тўйинганлигини аниқлаш учун ишлатилади. Органик моддаларни тезкор усулда аниқлаш имконини беради.


3.

Тоғ жинсларини қиздириш йўли билан улардаги нефть ва газ мавжудлигини аниқлаш ускунаси.


1

Тоғ жинсларини қиздириш йўли билан улардаги нефть ва газ мавжудлиги салоҳиятини баҳолаш имконини беради. Нефть ҳосил бўлиши мумкин бўлган қатламни аниқлашга ёрдам беради.


4.

Керн томографияси ускунаси.


1

Керннинг ички тузилишини, ҳажмий ғоваклигини, дарзликларни юқори аниқликда ўрганиш учун ишлатилади.


5.

Керн намунасини таҳлил қилиш учун ультрацентрифуга.


1

Суюқликни сув билан тўйинган керн намуналаридан сиқиб чиқариш жараёнида ортиб бораётган марказдан қочирма кучни аниқлаш учун мўлжалланган.


6.

Флуоресцент микроскоп.


1

Миграция жараёнларини ўрганиш учун тоғ жинсларида углеводород мавжудлигини, сингенетик ва эпигенетик битумни сифатли баҳолайди ва учувчан, енгил, оғир органик модда турларини аниқлайди.


7.

Кернни қатлам шароитида таҳлил қилиш ускунаси.


1

Кернда қатлам шароитида бўйлама ва кўндаланг акустик тўлқинларнинг тарқалиш тезлигини, электр қаршилигини ўлчайди.


8.

Керннинг қатлам шароитида сувланган-лигини таҳлил қилиш ускунаси.


1

"Суюқлик-суюқлик" ва "суюқлик-газ" тизимларида суюқлик ўтказувчанлигини, нисбий ўтказувчанлигини аниқлайди.


9.

Кимёвий парчаланиш учун лаборатория ўлчов идишлари тўплами (А тоифали).


1 комплект

Тўплам лабораторияларда турли хил таҳлилий ишлар учун мўлжалланган.


      

II. АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ УСКУНАЛАРИ

    

10.

3D геологик моделлаштириш маркази учун:



Нефть ва газ йўналишидаги турли илмий изланишларда ҳамда талабалар учун геомоделлаштириш бўйича амалий машғулотлар ўтказишда қўлланилади.

- Petrel, Petromod, Techlog дастурий таъминотларига мўлжалланган махсус компьютерлар;


10


- монитор 100 дюйм;


1

- сервер.


1

11.

Ўқув жараёни учун конларни рақамли геологик моделлаштириш бўйича дастурий таъминотлар.


1

Нефть ва газ йўналишидаги талабалар учун геомоделлаштириш бўйича амалий машғулотлар ўтказишда қўлланилади.


      

III. ДАЛА ЖИҲОЗЛАРИ

   

12.

Чуқурлик термо-монометри.


1

Қатламдаги босим ва ҳароратни бир вақтнинг ўзида ўлчаш ва назорат қилиш учун мўлжалланган.


13.

Қудуқ усти термоманометри.


2

Қудуқ оғзидан туриб, қудуқдаги босим ва ҳароратни бир вақтнинг ўзида ўлчаш ва назорат қилиш учун мўлжалланган.


     

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 2 мартдаги

ПҚ-154-сон қарорига

4-ИЛОВА



Нефть ва газ геологияси

йўналишида амалга ошириладиган

мақсадли илмий лойиҳалар

РЎЙХАТИ

         

Т/р


Илмий лойиҳа мавзуси

Бажариш муддатлари


Молиялаштириш

ҳажмлари


Кутилаётган асосий натижалар


1.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан излаш-қидирув ишлари олиб борилаётган конларнинг углеводород захираларини оператив ҳисоблаш ва қайта ҳисоблаш, қудуқлар кон-геофизик маълумотларини "INGEF-W" ва "Techlog" дастурларида комплекс таҳлил қилиш.


2023 йил

октябрь

1 500 млн сўм.

Ўтказилган тадқиқот ишлари натижасида конларнинг геологик-геофизик моделлари қурилади, маҳсулдор қатламларнинг захиралари ҳисобланади ва Давлат геология қўмитаси ҳузурида доимий фаолият юритувчи комиссиядан тасдиқдан ўтказилади.


2.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан бурғиланадиган параметрик, излаш ва қидирув қудуқларини бурғилаш учун геологик ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2023 йил

апрель

1 000 млн сўм.

Параметрик, излаш ва қидирув қудуқларининг конструкциялари, бажариладиган тадқиқотлар турлари ва ҳажмлари аниқланади, илмий асосланади ҳамда шу асосда қудуқларни бурғилаш бўйича геологик лойиҳалар ишлаб чиқилади. Қудуқларни бурғилаш ишларининг ҳозирги ҳолати ва мавжуд янги технологияларни ҳисобга олган ҳолда қудуқларни қуриш лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади.


3.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ майдонлари бўйича нефть ва газ қидириш бурғилаш ишларининг натижалари асосида геологик илмий ҳисоботларни тузиш.


2023 йил

декабрь

600 млн сўм.

Бурғилаш ишларининг натижалари асосида майдонларнинг нефть ва газга истиқболлари баҳоланади ва уларда келгусида амалга оширилиши мумкин бўлган геология-қидирув ишлари бўйича хулосалар берилади.


4.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ объектларида бурғиланаётган қудуқлардан олинган керн, шлам, нефть, конденсат, газ ва қатлам сувлари намуналарини комплекс таҳлил қилиш.


2023 йил

ноябрь

1 500 млн сўм.

Тоғ жинсларининг стратиграфияси, литологик таркиби, коллекторлик хусусиятлари ҳамда углеводород захираларини ҳисоблаш учун барча зарур параметрларни аниқлаб, қатламларни маҳсулдорликка синаш бўйича тавсиялар берилади.

Қудуқлардан олинган нефть ва конденсатнинг кимёвий таркиби, товар хусусиятлари аниқланади. Олинган газларнинг кимёвий таркиби аниқланиб, уюмларнинг фазавий таркиби прогноз қилинади. Қатлам сувларининг гидрокимёвий ва гидродинамик хусусиятлари ҳамда углеводород захираларини ҳисоблаш кўрсаткичлари аниқланади.


5.

Нефть ва газга истиқболли майдонларда геология-қидирув ишларини бажариш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича техник-иқтисодий асосларни (УТЭР) ишлаб чиқиш.


2023 йил

май

600 млн сўм.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ углеводород хомашё ресурс базасини ривожлантириш ва кўпайтириш бўйича конлар ва майдонларда геология-қидирув ишларини бажариш мақсадида ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун лицензия олиш талаби бўйича техник-иқтисодий асослар (УТЭР) ишлаб чиқилади.


6.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан амалга оширилаётган нефть ва газ геология-қидирув ишларининг натижаларини тезкор комплекс илмий таҳлил қилиш ҳамда уларнинг келгуси истиқболли йўналишларини аниқлаш ва асослаш.


2023 йил

июнь

2 000 млн сўм.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан Ўзбекистон Республикасининг нефть ва газли ҳудудларида бажарилган геология-қидирув ишлари тезкор ва комплекс илмий таҳлил қилинади, кейинги истиқболли йўналишлар аниқланади ва илмий асосланади. Конлар ва майдонларда келгуси излаш ва қидирув қудуқларини жойлаштириш бўйича тавсиялар берилади.


7.

Устюрт, Ҳисор олди ва Сурхондарё нефть ва газли ҳудудлари конларининг нефть ва конденсат таркиби ва хоссалари альбомини яратиш.


2022 йил

декабрь

700 млн сўм.

Устюрт, Ҳисор олди ва Сурхондарё нефть ва газли ҳудудларидаги конлардан олинган нефть ва конденсат намуналарининг физик-кимёвий параметрлари тадқиқотлар натижалари билан умумлаштирилади. Нефть ва конденсат-ларнинг физик-кимёвий параметрлари ўзгаришининг геокимёвий хариталари тақдим этилади.


8.

Бердақ-Шимолий Бердақ ва Шарқий Бердақ конлари бўйича 2Д ва 3Д сейсмик-қидирув ишлари маълумот-ларини барча қудуқларнинг бурғилаш ва синаш натижалари асосида комплекс таҳлил қилиш.


2023 йил

июнь

900 млн сўм.

Бердақ-Шимолий Бердақ ва Шарқий Бердақ конлари бўйича мавжуд барча геологик-геофизик ҳамда қудуқларни бурғилаш ва синаш маълумотларини комплекс таҳлил қилиш асосида ушбу ҳудудда мавжуд бўлган истиқболли қатламлар аниқланади ва қуйи қатламларда нефть ва газга истиқболли майдонлар харитаси тузилиб, излаш қудуқларини жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.


9.

Ўзбекистон Республикасининг нефть ва газга истиқболли ҳудудлари бўйича мавжуд геологик, геофизик, сейсмик ва бурғилаш маълумотларини комплекс таҳлил қилиш асосида излаш қудуқларини бурғилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.


2023 йил

сентябрь

1 200 млн сўм.

Ўзбекистон Республикасининг нефть ва газга истиқболли ҳудудлари, майдонлари ва янги ўрганилаётган участкалари бўйича барча мавжуд геологик, геофизик, сейсмик, қудуқларни бурғилаш ва синаш ишларининг маълумотлари комплекс таҳлил қилинади ва шу асосда янги чуқур излов қудуқларини бурғилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.


10.

Бухоро-Хива ҳудудидаги Гадин грабени ва унга ёндош ҳудудларнинг геологик тузилишини ва уларнинг нефть ва газга истиқболларини баҳолаш.


2023 йил

октябрь

1 100 млн сўм.

Бухоро-Хива ҳудудидаги Гадин грабени ва унга ёндош ҳудудларнинг қуйи қатламларида нефть ва газга истиқболли майдонлар хариталанади, геологик моделлар ишлаб чиқилади ва асосланади. Сейсмик ва қудуқ маълумотларининг таҳлили асосида маҳсулдор қатламларнинг чуқур ер ости геологик тузилиши аниқлаштирилади. Қуйи қатламларда янги тузилмаларни тайёрлаш ҳамда излаш-қидирув ва ишлатиш қудуқларини бурғилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.


11.

Судочье ботиқлиги ва Бердах валининг ўрта ва қуйи юра ётқизиқлари бўйича истиқболларни баҳолаш ҳамда геология-қидирув ишларининг келгуси-даги истиқболли йўналишларини асослаш.


2023 йил

октябрь

1 000 млн сўм.

Судочье ботиқлиги ва Бердах валларининг юра, қуйи юра ва палеозой ётқизиқлари бўйича комплекс хариталар тузилади, нефть ва газга истиқболли янги майдонлар аниқланиб, геология-қидирув ишларининг келгуси истиқболли йўналишлари аниқлаб берилади. Ҳар бир майдонда кейинги излов ишлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.


12.

Ўзбекистон Республикасининг нефть ва газга истиқболли ҳудудларида илгари геология-қидирув ишлари амалга оширилган майдонлар ва тузилмалар бўйича барча геологик-геофизик маълумотларни қайта таҳлил қилиш ва янги излаш қудуқларини бурғилаш бўйича тавсиялар тайёрлаш.


2023 йил

ноябрь

800 млн сўм.

Ўзбекистон Республикасининг нефть ва газли ҳудудларидаги майдонларда илгари геология-қидирув ишлари амалга оширилган, аммо етарли даражада истиқболлари ўрганилмаган майдонлар ва тузилмаларнинг мавжуд барча геологик-геофизик ва сейсмик маълумотлари қайта таҳлил қилинади ҳамда янги излаш қудуқларини бурғилаш бўйича тавсиялар тайёрланади.


13.

Нефть ва газга истиқболли конлар ва майдонлар бўйича геологик ва геофизик маълумотларни рақамлаштириш.


2023 йил

октябрь

700 млн сўм.

Нефть ва газли ҳудудларда тўпланган геологик ва геофизик ҳамда қудуқлар маълумотлари рақамлаштирилади ва маълумотлар базасига киритилади.


14.

Нефть ва газга истиқболли конлар ва майдонлар бўйича мавжуд сейсмик ва кон-геофизик маълумотларни замонавий дастурий комплекслар ёрдамида қайта ишлаш ва таҳлил қилиш.


2023 йил

декабрь

1 200 млн сўм.

Республика бўйича нефть ва газга истиқболли конлар ва майдонларнинг мавжуд сейсмик ва кон-геофизик маълумотлари замонавий дастурий комплекслар ва компьютерлар ёрдамида қайта ишланади ва умумлаштирилган ҳолда таҳлил қилинади. Олинган натижалар асосида янги излаш объектлари ва майдонларни белгилаб берилади.


15.

Ўзбекистоннинг нефть ва газга истиқболли ҳудудлари бўйича керн намуналарининг кўргазма коллекция-сини ҳамда талабалар учун ўқув қўлланма нусхаларини яратиш.


2022 йил

ноябрь

1 000 млн сўм.

Ўзбекистоннинг нефть ва газли ҳудудлари бўйича углеводород хом-ашёсига истиқболли ётқизиқларининг керн намуналари ва уларнинг барча хусусиятлари стенд-кўргазма кўринишида, тавсиф ва таҳлиллари билан биргаликда ишлаб чиқилади ва тайёрланади.

Бундан ташқари, керн намуналарининг талабалар учун ўқув қўлланма кўринишидаги нусхалари мажмуаси яратилади.


16.

Денгизкўл кўтарилмаси ва унга ёндош ҳудудларнинг геологик тузилишини ва уларнинг нефть ва газга истиқболларини баҳолаш.


2023 йил

декабрь

1 100 млн сўм.

Денгизкўл кўтарилмаси ва унга ёндош ҳудудларнинг қуйи қатламларида нефть ва газга истиқболли майдонлар хариталанади, геологик моделлари ишлаб чиқилади ва асосланади ҳамда маҳсулдор қатламларнинг чуқур ер ости геологик тузилиши аниқлаштирилади. Қуйи қатламлар бўйича янги тузилмаларни тайёрлаш борасида тавсиялар ҳамда излаш-қидирув ва ишлатиш қудуқларини бурғилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.


17.

"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг нефть ва газли объектларида газ конденсати тадқиқотларини ўтказиш ва олинган материалларни таҳлил қилиш асосида тавсиялар ишлаб чиқиш.


2023 йил

ноябрь

7 000 млн сўм.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан бурғиланган қудуқларда газ конденсати тадқиқотлари ўтказилади, намуналар олиниб, лаборатория таҳлиллари амалга оширилади ва тавсиялар ишлаб чиқилади.


18.

Устюрт ҳудудидаги нефть ва газга истиқболли бўлиши мумкин бўлган ҳудудлар бўйича космос, сейсмик ва бурғилаш ишлари маълумотларини комплекс таҳлил қилиш ҳамда янги излаш қудуқларини бурғилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.


2023 йил

ноябрь

1 000 млн сўм.

Устюрт ҳудуди бўйича мавжуд мультиспектрал космик маълумотларни дешифровка қилиш ва уларни геологик, геофизик, сейсмик ҳамда бурғилаш ва синаш ишлари маълумотлари билан комплекс таҳлил қилиш асосида "Ўзбекнефтгаз" АЖ геология-қидирув ишлари доирасида янги излаш қудуқларини жойлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.


19.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ фаолият олиб бораётган конларнинг чуқур ер ости геологик тузилишини аниқлаштириш ҳамда углеводород хомашёси захираларини ҳисоблаш ва қайта ҳисоблаш.


2023 йил

ноябрь

3 600 млн сўм.

Конларнинг геологик-геофизик моделлари тузилади, кон-геологик параметрлари аниқланади ҳамда улардаги углеводород ва йўлдош компонентлар захиралари ҳисобланади ва белгиланган тартибда тасдиқланади.



19 та шартнома бўйича жами:



28 500 млн сўм.


        

Изоҳ. Илмий лойиҳаларнинг молиялаштириш ҳажмларига шартномалар доирасида бажариладиган ишларнинг аниқ ҳажмлари асосида аниқлик киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 март


















































Время: 0.0109
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск