ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Уй-жой коммунал хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.03.2022 й. ПҚ-159-сон "Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги "Сув таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш ҳамда институционал салоҳиятни ошириш" дастури доирасида "Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ичимлик сув ҳамда оқова сув тизимларини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.03.2022 й.

N ПҚ-159



ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ

ИШТИРОКИДАГИ "СУВ ТАЪМИНОТИ

ВА ОҚОВА СУВ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ҲАМДА ИНСТИТУЦИОНАЛ САЛОҲИЯТНИ ОШИРИШ"

ДАСТУРИ ДОИРАСИДА "САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА ИЧИМЛИК СУВ ҲАМДА

ОҚОВА СУВ ТИЗИМЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ичимлик сув ва оқова сув чиқариш хизмати билан таъминланганлик даражасини ошириш ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Швейцария Конфедерациясининг иқтисодий ишлар бўйича давлат котибияти билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тараққиёт уюшмаси (кейинги ўринларда - Уюшма) ўртасида "Сув таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш ҳамда институционал салоҳиятни ошириш" дастурини (кейинги ўринларда - Дастур) амалга ошириш мақсадида 2021 йилнинг 17 май куни жами 239,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги, шу жумладан 49,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли, 190,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзсиз молиялаштириш битими ҳамда Швейцария Конфедерациясининг иқтисодий ишлар бўйича давлат котибияти (кейинги ўринларда - SECO) томонидан 7,8 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратиш тўғрисидаги битим имзоланганлиги;

Дастур доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида ичимлик сув ва оқова сув тизимларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиши, шу билан бирга соҳада ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, энергия самарадорлигини ошириш кўзда тутилганлиги;

Дастурга киритилган "Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ичимлик сув ҳамда оқова сув тизимларини реконструкция қилиш" лойиҳасининг (кейинги ўринларда - Лойиҳа) техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилиб, ваколатли давлат органларининг ижобий экспертиза хулосалари олинганлиги;

Лойиҳанинг умумий қиймати 79,3 миллион АҚШ долларини, Лойиҳани амалга оширишда Уюшма кредити - 66,0 миллион АҚШ долларини, Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси - имтиёзли даврда молиявий харажатларни ҳамда қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш тарзида 13,3 миллион АҚШ долларини ташкил этиши;

Лойиҳани амалга ошириш учун Уюшма томонидан жами 66,0 миллион АҚШ доллари, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 30 йил мобайнида қайтариш шарти билан 10,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли ҳамда 10 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 30 йил мобайнида қайтариш шарти билан 56,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзсиз кредит берилиши маъқулланганлиги;

Лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (2022-2026 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Сув таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш ҳамда институционал салоҳиятни ошириш" дастури доирасида амалга ошириладиган компонентлар ҳамда молиялаштириш тақсимоти 1-иловага мувофиқ;

"Сув таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш ҳамда институционал салоҳиятни ошириш" дастури доирасида 1, 2 ва 4-компонентлар бўйича Халқаро тараққиёт уюшмасининг имтиёзли кредитларини қайтариш ва унинг фоизларини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;

"Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ичимлик сув ҳамда оқова сув тизимларини реконструкция қилиш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 3-иловага мувофиқ;

"Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ичимлик сув ҳамда оқова сув тизимларини реконструкция қилиш" лойиҳаси бўйича Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитини қайтариш ва унинг фоизларини тўлашнинг прогноз жадвали 4 ва 5-иловаларга мувофиқ;

"Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ичимлик сув ҳамда оқова сув тизимларини реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси кредит маблағларига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогнози 6-иловага мувофиқ;

"Самарқанд сув таъминоти" МЧЖни молиявий соғломлаштириш бўйича "Йўл харитаси" 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматовга, зарур ҳолларда, Лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий параметрларига Уюшма билан келишган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

а) "Ўзсувтаъминот" АЖ Лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун зарур ташкилий-техник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилишини, Уюшманинг қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлашга масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

б) Дастурни амалга оширишда инвестиция киритиш даврида Уюшма кредити бўйича фоизларни тўлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

в) Самарқанд вилояти ҳокимлиги "Ўзсувтаъминот" АЖ билан биргаликда Лойиҳанинг сифатли амалга оширилиши, белгиланган кўрсаткичларга эришилиши ва Уюшма қарзларининг қайтарилиши учун жавобгар ҳисобланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига асосан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божидан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, Лойиҳани амалга ошириш доирасида:

ҳосил бўладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан тўланади ёки қонунчиликда белгиланган тартибда республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

олиб кириладиган товарларни божхона божидан озод қилиш ва қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳамда молиявий харажатларни республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишдаги улуши деб ҳисобланади.


5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига:

Ўзбекистон Республикаси, Уюшма ва SECO ўртасида имзоланган молиялаштириш ҳамда грант битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

Дастур доирасидаги қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларни имзолаш, шунингдек, зарур ҳолларда, ушбу битимларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.


6. Адлия вазирлиги Дастур доирасидаги молиялаштириш, грант, қайта кредитлаш ҳамда Лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимлар, шунингдек, зарур ҳолларда, ушбу битимларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


7. "Ўзсувтаъминот" АЖга Жаҳон банкининг лойиҳаларни бошқариш гуруҳини ташкил этган ҳолда Дастурни мувофиқлаштириш ва бошқариш функциялари юклансин.


8. Самарқанд вилояти ҳокимлиги "Ўзсувтаъминот" АЖ билан биргаликда 2022 йил 1 майга қадар:

аҳоли ва ташкилотларнинг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари бўйича муддати ўтган қарздорликларини хатловдан ўтказсин ҳамда уларни бартараф этиш режа-графигини ишлаб чиқиб, тасдиқласин;

ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўрсин.


9. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурларида ҳар бир йил учун асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда, мазкур қарорга 1-иловада келтирилган Дастур доирасида ажратиладиган маблағларни инобатга олсин.


10. Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби (Э.Т. Юлдашев) Лойиҳа доирасидаги маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.


11. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Э. Бурханов) Лойиҳа доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.


12. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмуни ва аҳамиятини аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказиш, уларга ичимлик сув ва оқова сув тизими билан таъминланадиган ҳудудлар тўғрисида маълумот бериб бориш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш чорасини кўрсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 10 мартдаги

ПҚ-159-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Сув таъминоти ва оқова сув тизимини

ривожлантириш ҳамда институционал салоҳиятни

ошириш" дастури доирасида амалга ошириладиган

компонентлар ҳамда молиялаштириш

ТАҚСИМОТИ

     

млн АҚШ доллари

Компонентлар номи


Молиялаштириш

суммаси


Молиялаштириш манбаи


Уюшма


SECO


Жами


шундан


имтиёзли


имтиёзсиз


1-компонент. Соҳага доир сиёсат, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва институтлар


7,8

6,0

6,0


1,8

1а-кичик компонент. Соҳада ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш


4,8

3,0

3,0


1,8

1б-кичик компонент. Лойиҳаларни бошқариш ва истиқболдаги лойиҳаларни тайёрлаш


3,0

3,0

3,0


-

2-компонент. Энергия самарадорлигини ошириш мақсадида молиялаштириш жамғармасини ташкил этиш


13,0

10,0

10,0


3,0

2а-кичик компонент. Молиялаштириш жамғармаси

10,0

10,0

10,0


-

2б-кичик компонент. Энергия самарадорлигини ошириш масалалари бўйича техник кўмак


3,0

-



3,0

3-компонент. Ҳудудий инфратузилмага инвестициялар


220,0

220,0

30,0

190,0

-

3а-кичик компонент. "Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ичимлик сув ҳамда оқова сув тизимларини реконструкция қилиш" лойиҳаси


66,0

66,0

10,0

56,0

-

3б-кичик компонент. "Нукус, Тахиатош шаҳарлари ва Хўжайли тумани марказларида оқова сув тизимини реконструкция қилиш" лойиҳаси


78,0

78,0

10,0

68,0

-

3в-кичик компонент. "Сирдарё вилоятининг Сирдарё, Гулистон ва Сайхунобод туманлари ва Янгиер шаҳрида ичимлик сув таъминотини ҳамда 5 та туман марказларида оқова сув таъминотини яхшилаш" лойиҳаси


76,0

76,0

10,0

66,0

-

4-компонент. Иштирокчи сув таъминоти ва оқова сув хизмати корхоналарининг салоҳиятини ошириш


6,0

3,0

3,0


3,0

Жами


246,8

239,0

49,0

190,0

7,8

          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 10 мартдаги

ПҚ-159-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Сув таъминоти ва оқова сув тизимини

ривожлантириш ҳамда институционал салоҳиятни

ошириш" дастури доирасида 1, 2 ва 4-компонентлар

бўйича Халқаро тараққиёт уюшмасининг

имтиёзли кредитларини қайтариш

ва унинг фоизларини тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

       

Қарз миқдори


19,0 млн АҚШ доллари

Қарз муддати


30 йил

Имтиёзли давр


5 йил

Хизмат кўрсатиш учун воситачилик ҳақи*


0,75 + тузатишлар фоизи

Фоиз ставкаси**


1,25 + тузатишлар фоизи

Захирага олиш учун воситачилик ҳақи

0,5% умумий қарз миқдоридан

      

минг АҚШ доллари

Тўлов даври


Тўланадиган фоизлар


Захирага олиш учун

воситачилик ҳақи


Хизмат кўрсатиш учун

воситачилик ҳақи


Асосий қарзни

қайтариш суммаси


Жами қайтариладиган

маблағ


15.06.2022


11,46

140,01

11,1


162,59

15.12.2022


15,53

42,41

15,1


73,00

15.06.2023


23,26

39,22

22,6


85,04

15.12.2023


33,93

35,44

32,9


102,28

15.06.2024


44,48

31,44

43,1


119,05

15.12.2024


55,02

27,45

53,4


135,82

15.06.2025


65,21

23,33

63,2

313,5

465,27

15.12.2025


76,11

19,46

73,8

313,5

482,87

15.06.2026


84,09

16,18

81,5

313,5

495,31

15.12.2026


102,87


99,8

313,5

516,12

15.06.2027


120,52


116,9

313,5

550,89

15.12.2027


119,08


115,5

313,5

548,05

15.06.2028


116,97


113,4

313,5

543,90

15.12.2028


114,87


111,4

313,5

539,76

15.06.2029


112,15


108,8

313,5

534,40

15.12.2029


110,66


107,3

313,5

531,47

15.06.2030


105,87


102,7

313,5

522,03

15.12.2030


104,35


101,2

313,5

519,04

15.06.2031


101,69


98,6

313,5

513,80

15.12.2031


100,14


97,1

313,5

510,75

15.06.2032


98,04


95,1

313,5

506,61

15.12.2032


95,94


93,0

313,5

502,47

15.06.2033


93,32


90,5

313,5

497,31

15.12.2033


91,73


89,0

313,5

494,18

15.06.2034


89,14


86,4

313,5

489,07

15.12.2034


87,52


84,9

313,5

485,89

15.06.2035


84,95


82,4

313,5

480,83

15.12.2035


83,31


80,8

313,5

477,60

15.06.2036


81,21


78,8

313,5

473,46

15.12.2036


79,11


76,7

313,5

469,32

15.06.2037


76,58


74,3

313,5

464,34

15.12.2037


74,90


72,6

313,5

461,03

15.06.2038


72,40


70,2

313,5

456,11

15.12.2038


70,69


68,6

313,5

452,74

15.06.2039


68,21


66,2

313,5

447,86

15.12.2039


66,49


64,5

313,5

444,46

15.06.2040


64,38


62,4

313,5

440,31

15.12.2040


62,28


60,4

313,5

436,17

15.06.2041


59,85


58,0

313,5

431,38

15.12.2041


58,07


56,3

313,5

427,88

15.06.2042


55,66


54,0

313,5

423,14

15.12.2042


53,86


52,2

313,5

419,59

15.06.2043


51,48


49,9

313,5

414,90

15.12.2043


49,66


48,2

313,5

411,31

15.06.2044


47,55


46,1

313,5

407,16

15.12.2044


45,45


44,1

313,5

403,02

15.06.2045


43,11


41,8

646,0

730,91

15.12.2045


39,01


37,8

646,0

722,84

15.06.2046


34,49


33,4

646,0

713,93

15.12.2046


30,34


29,4

646,0

705,76

15.06.2047


25,87


25,1

646,0

696,95

15.12.2047


21,67


21,0

646,0

688,69

15.06.2048


17,34


16,8

646,0

680,15

15.12.2048


13,00


12,6

646,0

671,61

15.06.2049


8,62


8,4

646,0

662,98

15.12.2049


4,33


4,2

646,0

654,53

Жами:


3 717,82

374,94

3 605,17

19 000,00

26 697,93

      

*) Воситачилик ҳақи учун тузатишлар ставкаси 2021 йил 1 октябрь ҳолатига 0,53 фоизни ташкил этади.


**) Фоиз ставкасининг тузатишлар ставкаси 2021 йил 1 октябрь ҳолатига 0,07 фоизни ташкил этади.

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 10 мартдаги

ПҚ-159-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида

ичимлик сув ҳамда оқова сув тизимларини

реконструкция қилиш" лойиҳасининг

АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ

ПАРАМЕТРЛАРИ

          

минг АҚШ доллари

Т/р

Харажатлар

категориясининг номи

Ўлчов бирлиги


Жами*


Молиялаштириш манбаи, шу жумладан:


Халқаро тараққиёт уюшмасининг қарз маблағлари


Халқаро тараққиёт уюшмасининг имтиёзли қарз маблағлари


Ўзбекистон Республикаси улуши


1.

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ доллари эквивалентида


79 309,80

56 000,00

10 000,00

13 309,80

2.

Капитал қўйилмалар қиймати, жами


минг АҚШ доллари эквивалентида


68 246,08

56 000,00

10 000,00

2 246,08


шу жумладан:







2.1.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари


минг АҚШ доллари эквивалентида


36 890,00

36 890,00



2.2.

Машина ва ускуналар


минг АҚШ доллари эквивалентида


24 110,00

14 110,00

10 000,00


2.3.

Бошқа харажатлар


минг АҚШ доллари эквивалентида


4 000,00

4 000,00



2.4.

Молиявий харажатлар


минг АҚШ доллари эквивалентида


2 386,08

140,00


2 246,08

2.5.

Тақсимланмаган харажатлар


минг АҚШ доллари эквивалентида


860,00

860,00



3.

Қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш


минг АҚШ доллари эквивалентида


11 063,72



11 063,72

       

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 10 мартдаги

ПҚ-159-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида

ичимлик сув ҳамда оқова сув тизимларини

реконструкция қилиш" лойиҳаси бўйича Халқаро

тараққиёт уюшмаси кредитини қайтариш

ва унинг фоизларини тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

      

Қарз миқдори


56,0 млн АҚШ доллари

Қарз муддати


30 йил

Имтиёзли давр


10 йил

Фоиз ставкаси*


Асосий ставка + ўзгарувчан спред ставкаси

Захирага олиш учун воситачилик ҳақи


ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан 0,25 фоиз


Бир марталик воситачилик ҳақи

умумий қарз миқдоридан 0,25 фоиз

       

минг АҚШ доллари

Тўлов даври


Тўланадиган

фоизлар**


Захирага олиш учун

воситачилик ҳақи


Асосий қарзни қайтариш

бўйича тўлов суммаси


Жами қайтариладиган

сумма


15.06.2022



70,78


70,78

15.12.2022


4,74

70,32


75,06

15.06.2023


9,42

69,09


78,51

15.12.2023


92,09

54,72


146,81

15.06.2024


174,70

39,97


214,67

15.12.2024


268,99

23,13


292,12

15.06.2025


361,29

6,26


367,55

15.12.2025


380,90

3,15


384,05

15.06.2026


396,36



396,36

15.12.2026


398,53



398,53

15.06.2027


396,36



396,36

15.12.2027


398,53



398,53

15.06.2028


398,53



398,53

15.12.2028


398,53



398,53

15.06.2029


396,36



396,36

15.12.2029


398,53



398,53

15.06.2030


396,36


1 400,0

1 796,36

15.12.2030


388,57


1 400,0

1 788,57

15.06.2031


376,54


1 400,0

1 776,54

15.12.2031


368,64


1 400,0

1 768,64

15.06.2032


358,68


1 400,0

1 758,68

15.12.2032


348,72


1 400,0

1 748,72

15.06.2033


336,90


1 400,0

1 736,90

15.12.2033


328,79


1 400,0

1 728,79

15.06.2034


317,08


1 400,0

1 717,08

15.12.2034


308,86


1 400,0

1 708,86

15.06.2035


297,27


1 400,0

1 697,27

15.12.2035


288,94


1 400,0

1 688,94

15.06.2036


278,97


1 400,0

1 678,97

15.12.2036


269,01


1 400,0

1 669,01

15.06.2037


257,63


1 400,0

1 657,63

15.12.2037


249,08


1 400,0

1 649,08

15.06.2038


237,81


1 400,0

1 637,81

15.12.2038


229,16


1 400,0

1 629,16

15.06.2039


218,00


1 400,0

1 618,00

15.12.2039


209,23


1 400,0

1 609,23

15.06.2040


199,27


1 400,0

1 599,27

15.12.2040


189,30


1 400,0

1 589,30

15.06.2041


178,36


1 400,0

1 578,36

15.12.2041


169,38


1 400,0

1 569,38

15.06.2042


158,54


1 400,0

1 558,54

15.12.2042


149,45


1 400,0

1 549,45

15.06.2043


138,72


1 400,0

1 538,72

15.12.2043


129,52


1 400,0

1 529,52

15.06.2044


119,56


1 400,0

1 519,56

15.12.2044


109,60


1 400,0

1 509,60

15.06.2045


99,09


1 400,0

1 499,09

15.12.2045


89,67


1 400,0

1 489,67

15.06.2046


79,27


1 400,0

1 479,27

15.12.2046


69,74


1 400,0

1 469,74

15.06.2047


59,45


1 400,0

1 459,45

15.12.2047


49,82


1 400,0

1 449,82

15.06.2048


39,85


1 400,0

1 439,85

15.12.2048


29,89


1 400,0

1 429,89

15.06.2049


19,82


1 400,0

1 419,82

15.12.2049


9,96


1 400,0

1 409,96

Жами:


12 626,36

337,42

56 000,00

68 963,78

      

*) Ўзгарувчан спред ставкаси 2021 йил 1 октябрь ҳолатига 1,00 фоизни ташкил этади.


**) Асосий ставка ва ўзгарувчан спред ставкаси 2021 йил 1 октябрь ҳолатига 1,4 фоизни ташкил этади.

     

     




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 10 мартдаги

ПҚ-159-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида

ичимлик сув ҳамда оқова сув тизимларини

реконструкция қилиш" лойиҳаси бўйича Халқаро

тараққиёт уюшмаси кредитини қайтариш

ва унинг фоизларини тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

        

Қарз миқдори


10,0 млн АҚШ доллари

Қарз муддати


30 йил

Имтиёзли давр


5 йил

Хизмат кўрсатиш учун воситачилик ҳақи*


0,75 + тузатишлар фоизи

Фоиз ставкаси**


1,25 + тузатишлар фоизи

Захирага олиш учун воситачилик ҳақи

0,50 фоиз

       

минг АҚШ доллари

Тўлов даври


Тўланадиган

фоизлар


Хизмат кўрсатиш

учун воситачилик

ҳақи


Захирага олиш учун

воситачилик ҳақи


Асосий қарзни

қайтариш


Жами

қайтариладиган

маблағ


15.06.2022




25,28


25,28

15.12.2022


1,68

1,63

24,78


28,09

15.06.2023


3,34

3,24

24,01


30,59

15.12.2023


24,16

23,42

16,27


63,85

15.06.2024


44,96

43,59

8,39


96,94

15.12.2024


54,69

53,03

4,70


112,42

15.06.2025


64,06

62,12

1,01

165,0

292,19

15.12.2025


67,10

65,07


165,0

297,17

15.06.2026


65,63

63,64


165,0

294,27

15.12.2026


64,89

62,92


165,0

292,81

15.06.2027


63,43

61,51


165,0

289,94

15.12.2027


62,67

60,77


165,0

288,44

15.06.2028


61,56

59,70


165,0

286,26

15.12.2028


60,46

58,63


165,0

284,09

15.06.2029


59,03

57,24


165,0

281,27

15.12.2029


58,24

56,48


165,0

279,72

15.06.2030


55,72

54,03


165,0

274,75

15.12.2030


54,92

53,26


165,0

273,18

15.06.2031


53,52

51,90


165,0

270,42

15.12.2031


52,71

51,11


165,0

268,82

15.06.2032


51,60

50,04


165,0

266,64

15.12.2032


50,49

48,96


165,0

264,45

15.06.2033


49,12

47,63


165,0

261,75

15.12.2033


48,28

46,82


165,0

260,10

15.06.2034


46,91

45,49


165,0

257,40

15.12.2034


46,06

44,67


165,0

255,73

15.06.2035


44,71

43,36


165,0

253,07

15.12.2035


43,85

42,52


165,0

251,37

15.06.2036


42,74

41,45


165,0

249,19

15.12.2036


41,64

40,37


165,0

247,01

15.06.2037


40,31

39,09


165,0

244,40

15.12.2037


39,42

38,23


165,0

242,65

15.06.2038


38,10

36,95


165,0

240,05

15.12.2038


37,21

36,08


165,0

238,29

15.06.2039


35,90

34,81


165,0

235,71

15.12.2039


34,99

33,93


165,0

233,92

15.06.2040


33,89

32,86


165,0

231,75

15.12.2040


32,78

31,79


165,0

229,57

15.06.2041


31,50

30,54


165,0

227,04

15.12.2041


30,56

29,64


165,0

225,20

15.06.2042


29,30

28,41


165,0

222,71

15.12.2042


28,35

27,49


165,0

220,84

15.06.2043


27,09

26,27


165,0

218,36

15.12.2043


26,14

25,34


165,0

216,48

15.06.2044


25,03

24,27


165,0

214,30

15.12.2044


23,92

23,20


165,0

212,12

15.06.2045


22,69

22,00


340,0

384,69

15.12.2045


20,53

19,91


340,0

380,44

15.06.2046


18,15

17,60


340,0

375,75

15.12.2046


15,97

15,49


340,0

371,46

15.06.2047


13,61

13,20


340,0

366,81

15.12.2047


11,41

11,06


340,0

362,47

15.06.2048


9,13

8,85


340,0

357,98

15.12.2048


6,84

6,64


340,0

353,48

15.06.2049


4,54

4,40


340,0

348,94

15.12.2049


2,28

2,21


340,0

344,49

Жами:


2 077,8

2 014,9

104,4

10 000,0

14 197,11

         

*) Воситачилик ҳақи учун тузатишлар ставкаси 2021 йил 1 октябрь ҳолатига 0,53 фоизни ташкил этади.


**) Фоиз ставкасининг тузатишлар ставкаси 2021 йил 1 октябрь ҳолатига 0,07 фоизни ташкил этади.

       

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 10 мартдаги

ПҚ-159-сон қарорига

6-ИЛОВА



"Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида

ичимлик сув ҳамда оқова сув тизимларини

реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида Халқаро

тараққиёт уюшмаси кредит маблағларига хизмат

кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича

улушлар тақсимотининг

ПРОГНОЗИ

       

Йиллар


"Самарқанд сув таъминоти"

МЧЖ улуши


Самарқанд вилояти маҳаллий

бюджетининг улуши

2022


0,0%

100,0%

2023


0,0%

100,0%

2024


0,0%

100,0%

2025


0,0%

100,0%

2026


2,1%

97,9%

2027


18,9%

81,1%

2028


46,8%

53,2%

2029


61,2%

38,8%

2030


76,4%

23,6%

2031


91,0%

9,0%

2032


31,8%

68,2%

2033


38,4%

61,6%

2034


43,0%

57,0%

2035


47,6%

52,4%

2036


52,4%

47,6%

2037


56,1%

43,9%

2038


57,0%

43,0%

2039


60,7%

39,3%

2040


61,5%

38,5%

2041


62,2%

37,8%

2042


62,9%

37,1%

2043


63,4%

36,6%

2044


62,7%

37,3%

2045


63,7%

36,3%

2046


65,0%

35,0%

2047


64,9%

35,1%

2048


66,2%

33,8%

2049


67,5%

32,5%

Жами:


56,1%

43,9%

       

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 10 мартдаги

ПҚ-159-сон қарорига

7-ИЛОВА



"Самарқанд сув таъминоти"

МЧЖни молиявий соғломлаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

     

    

Т/р


Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Ижро муддати


Масъул ижрочилар


     

1. ИСТЕЪМОЛЧИЛАР СОНИ ВА ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ ҲАЖМЛАРИНИ ОШИРИШ

     

1.

Истеъмолчилар сонини 276 минг нафардан 326 минг нафарга ошириш (қўшимча 50 минг нафар истеъмолчини қамраб олиш) ва 20 млрд сўм. қўшимча даромад олиш.


1. Истеъмолчиларни тўлиқ хатловдан ўтказиш бўйича ҳар бир туман (шаҳар)да ишчи гуруҳлар ташкил қилиш.


2022 йил

15 апрель


Самарқанд вилояти ҳокимлиги, "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ

2. Ичимлик ва оқова сув таъминотига уланмаган ёки ноқонуний уланган истеъмолчиларни аниқлаш.


2022 йил

1 май


3. Сув таъминотига ноқонуний уланган истеъмолчилар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш ва улар билан шартнома расмийлаштириш.


2022 йил

1 июль


4. Сув таъминотига уланмаган истеъмолчиларни улаш ва улар билан шартномани расмийлаштириш.


2022 йил

15 июль


2.

Онлайн тўловларнинг тушумдаги улушини 60 фоиздан 80 фоизга етказиш орқали даромадни 5 фоизга ёки 4 млрд сўмга кўпайтириш.


1. Амалдаги биллинг тизимида мавжуд барча носозликлар ва камчиликларни аниқлаш.


2022 йил

1 май


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ


2. Аниқланган камчиликлар асосида биллинг тизимини такомиллаштириш ва барча вазирлик, идораларнинг маълумотлар базаларига интеграция қилиш.


2022 йил

1 июнь


3. Аҳолига тўловларни онлайн амалга ошириш имкониятларини, шунингдек, истеъмолчилар маълумотлари тўғрисида SMS хабарномалар жўнатиш тизимини йўлга қўйиш.


2022 йил

1 июнь


3.

39 минг хонадонга ичимлик сув тармоқларини уларнинг уй хўжалигигача олиб кириш орқали қўшимча 4 млрд сўм. даромад олиш.


1. Ҳар бир туман (шаҳар)да ичимлик сув тармоқлари кўча бошигача етказиб берилган истеъмолчиларни тўлиқ хатловдан ўтказиш.


2022 йил

1 апрель



"Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


2. "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖнинг 42,9 млрд сўм. ўз маблағлари ҳисобидан ҳар бир маҳаллада уй эгалари билан биргаликда уларнинг хонадонини сув таъминотига улаш ва аҳоли ҳисобидан сув ҳисоблагични ўрнатиш чораларини кўриш.


2022 йил

31 декабрь

     

2. ИЧКИ ИМКОНИЯТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

     

4.

Истеъмолчиларнинг кўрсатилган хизматлар бўйича мавжуд 77,3 млрд сўм. дебитор қарздорликларини 15 млрд сўмга ёки 20 фоизга қисқартириш.


1. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш.

қарздорликни ундириш чораларини кўриш.


2022 йил

1 май


Самарқанд вилояти ҳокимлиги, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Мажбурий ижро бюроси, "Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ, "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ


2. Қарздор истеъмолчиларга огоҳлантириш хатларини юборган ҳолда талабларни бажармаган қарздорларни тармоқдан узиш чораларини кўриш.


2022 йил

1 июнгача


3. Қарздорлик бўйича ишларни тегишлилиги бўйича фуқаролик ва иқтисодий судларга топшириш.


2022 йил

1 июнгача


4. Суд қарори чиққан 1,6 мингта ижро варақалари бўйича 14 млрд сўм.


2022 йил

1 июль

5. Ижро варақалари бўйича истеъмолчилар банк ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномаларини қўйиш.


2022 йил

1 июнгача


6. "Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖнинг ичимлик ва оқова сув хизматларидан 8 млрд сўм. қарздорлигини тўлиқ қоплаб бериш чораларини кўриш.


2022 йил

1 май

        

3. СУВ ЙЎҚОТИШЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРИШ

       

5.

Сув ҳисоблагичи мавжуд бўлмаган истеъмолчилар - 72 минг аҳоли, 87 та бюджет ташкилоти ва 200 та бошқа юридик шахсларга сув ҳисоблагичларини ўрнатиш чораларини кўриш орқали истеъмолчиларнинг сув ҳисоблагич билан таъминланганлик даражасини 54 фоиздан 80 фоизга етказиш.


1. Сув ҳисоблагичи мавжуд бўлмаган истеъмолчилар - бюджет ташкилотлари ва юридик шахсларга огоҳлантириш хатларини юбориш.


2022 йил

1 апрель


"Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Молия вазирлиги


2. Бюджет ташкилотларига сув ҳисоблагичларини харид қилиш ва ўрнатиш харажатларини ташкилотлар смета харажатларига киритиш.


2022 йил

1 май


3. Аҳоли ўртасида ҳисоблагич ўрнатишнинг қулайликлари тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.


2022 йил

1 май


4. Сув ҳисоблагичини ўрнатиш бўйича истеъмолчилар билан икки томонлама шартномалар тузиш.


2022 йил

1 октябрь


6.

Сув иншоотларига 300 та сув ҳисоблагичларини ўрнатиш орқали сув йўқотишлар даражасини 4 фоизга қисқартириш.


1. Сув иншоотларига сув ҳисоблагичларини ўрнатиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.


2022 йил

15 март


"Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


2. Сув иншоотларига сув ҳисоблагичларини ўрнатиш чораларини кўриш.


2022 йил

1 декабрь


3. Иншоотлардаги сув ҳисоблагичлари ва биллинг тизимида ҳисобланган кўрсаткичлар ўртасидаги тафовутни аниқлаш ва уларни бартараф этиш устидан мониторинг олиб бориш.


2022 йил

1 май


4. Ичимлик ва оқова сув таъминотига уланмаган ёки ноқонуний уланган истеъмолчиларни аниқлаш ҳамда улар билан шартномалар расмийлаштириш.


2022 йил

1 июль

7.

Диспетчерлик ва авария хизмати фаолиятини такомиллаштириш орқали "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ даромадини 5 фоизга ошириш.


1. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 5 та махсус техника харид қилиш чораларини кўриш.


2022 йил

1 июль


Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Молия вазирилиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ


2. Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 2 та махсус техника харид қилиш чораларини кўриш.


2022 йил

1 июль


3. Таъмирталаб ҳолатдаги 11 та техникаларни таъмирлаш.


2022 йил

31 октябрь


4. Информацион технологияларни қўллаган ҳолда махсус техникаларни GPS тизимига улаш чораларини кўриш.


2022 йил

31 декабрь


5. "1255" қисқа рақамини 24 соат давомида сифатли ишлашини таъминлаш.


2022 йил

1 май

8.

"Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси ҳажмларининг аниқ ҳисобини юритиш орқали электр энергияси истеъмолини 6 млн кВтга қисқартириш ва 2,2 млрд сўм. маблағни иқтисод қилиш.


1. Иншоотларга 275 та электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.


2022 йил

25 март


Самарқанд вилояти ҳокимлиги, "Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ, "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ


2. Иншоотларга электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ишларини якунлаш.


2022 йил

1 июнь


3. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ҳамда "Ўзсувтаъминот" АЖ томонидан ҳар бир электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналари бўйича электр энергияси сарфи маълумотларини онлайн тарзда мониторинг қилиб бориш тизимини йўлга қўйиш.


2022 йил

1 июль


      

4. МАВЖУД ҚУВВАТЛАРНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ВА ТЕХНИК ЖИҲОЗЛАШ

    

9.

2022 йил инвестиция, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида 120 минг аҳолини ичимлик сув билан илк бор таъминлаш орқали истеъмолчилар сонини 30 мингтага кўпайтириб, қўшимча 12,2 млрд сўм. даромад олиш.


1. Инвестиция, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларининг 42 та объекти лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

15 апрель


Самарқанд вилояти ҳокимлиги, "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ


2. Барча объектлар бўйича экспертиза хулосаларини олиш ишларини якунлаш.


2022 йил

15 июнь


3. Тендер савдолари асосида қурилиш пудрат ташкилотларини аниқлаш.


2022 йил

15 июль


4. 404 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини ҳамда 49 та иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ишларини якунлаш ва объектларни фойдаланишга топшириш.


2022 йил

1 октябрь


5. Истеъмолчиларни рўйхатдан ўтказиб, шартномалар тузиш.


2022 йил

1 ноябрь


10.

Вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига 64 минг аҳолини ичимлик сув билан илк бор таъминлаш орқали корхона истеъмолчилари сонини 16 мингтага кўпайтириб, қўшимча 6,5 млрд сўм. даромад олиш.


1. 151 млрд сўмлик маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ишлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

1 апрель


Самарқанд вилояти ҳокимлиги, "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ


2. 201 км ичимлик сув ва 27 км оқова сув тармоқларини қуриш, 20 та қудуқ қазиш ва 2 та қудуқни реконструкция қилиш, 21 та сув минораларини ўрнатиш ва мавжуд 31 та насос ускуналарини янгилаш ишларини амалга ошириш.


2022 йил

1 октябрь


3. Истеъмолчиларни хатловдан ўтказиб, шартномалар тузиш.


2022 йил

1 ноябрь


11.

Корхона маблағлари ҳисобига 10 минг аҳолини ичимлик сув билан илк бор таъминлаш орқали корхона истеъмолчилари сонини 3 мингтага кўпайтириб, қўшимча 1 млрд сўм. даромад олиш.


1. Корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган реконструкция ишлари дастурини (режа-графигини) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

1 апрель


"Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ


2. Мавжуд 65,4 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини реконструкция қилиш чораларини кўриш.


2022 йил

31 декабрь


3. Иншоотларда мавжуд таъмирталаб 55 та насос ускуналарини янгилаш ишларини якунлаш.


2022 йил

1 октябрь


4. Истеъмолчиларни хатловдан ўтказиб, шартномалар тузиш.


2022 йил

31 декабрь


    

5. ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ ЎРНАТИШ

    

12.

Сув таъминоти соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш.


1. Тегишлилиги бўйича халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига аҳолини ичимлик ва оқава сув билан таъминлаш даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида ҳисобот бериб бориш.


Ҳар

чоракда


Самарқанд вилояти ҳокимлиги, "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ


2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига аҳолини ичимлик ва оқава сув билан таъминлаш даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида ҳисобот бериб бориш.


Ҳар ярим

йилда

13.

Ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифларини қайта кўриб чиқиш орқали истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш ҳамда корхона мажбуриятларини ўз вақтида бажаришнинг молиявий манбаларини шакллантириш.


1. Кўрсатиладиган хизматлар таннархини тўлиқ қоплашни назарда тутувчи, шунингдек, корхонани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш харажатларини инобатга олиб ичимлик ва оқова сув тарифларини ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

1 май


Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Самарқанд вилоят Молия бошқармаси, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси, "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши


2. Монополияга қарши курашиш ва нархларни (тарифларни) тартибга солиш органларидан ишлаб чиқилган тарифлар бўйича тегишли хулосалар олиш.


Ҳар йили

15 май


3. Ичимлик ва оқова сув тарифларини халқ депутатлари вилоят Кенгашига тасдиқлаш учун киритиш.


Ҳар йили

1 июнь


         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 март





















































Время: 0.0272
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск