ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2022 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 14.03.2022 й. ЎРҚ-759-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 14.12.2021 й. қабул қилинган, Cенат томонидан 03.02.2022 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

14.03.2022 й.

N ЎРҚ-759



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 14 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2022 йил 3 февралда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги 417-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган 265-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 176-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; 2019 йил, N 9, 588-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 12-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

учинчи қисмнинг иккинчи хатбошисидаги "паспортининг серияси ва тартиб рақами" деган сўзлар "паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси ва рақами" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи қисмдаги "паспортининг серияси ва тартиб рақамини" деган сўзлар "паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси ва рақамини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн биринчи қисмдаги "паспортининг серияси ва тартиб рақамини" деган сўзлар "паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси ва рақамини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида"ги 616-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 9, 328-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 124-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 12, 473-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 9, 589-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 4-моддаси биринчи қисмининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортида, идентификацияловчи ID-картасида ва дипломатик паспортида, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг идентификацияловчи ID-карталарида".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430-модда, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 471-модда, N 9, 592-модда, N 11, 787-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 204-модда, N 7, 449-модда, N 10, 593-модда, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 14-моддалар, N 2, 142, 144-моддалар, N 3, 217-модда, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар, N 10, 966, 968, 973-моддалар) 227-моддаси иккинчи қисми диспозициясининг "а" банди "паспорт" деган сўздан кейин "ёки идентификацияловчи ID-карта" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 5-моддалар, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430, 431-моддалар, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469-модда, N 9, 589, 592-моддалар, N 10, 671-модда, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, N 3, 204-модда, N 5, 296-модда, N 12, 689-модда; 2021 йил, N 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, N 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 973-модда) 429-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишда иштирок этаётган шахсларнинг кимлиги паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд уларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар бўйича аниқланади".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 802, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, N 11, 1066-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 223-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортсиз ёки идентификацияловчи ID-картасиз ёхуд ҳақиқий бўлмаган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан, доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан яшаши, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини, хорижга чиқиш учун биометрик паспортини қасддан яроқсизлантириши ёки уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжатини қасддан яроқсизлантириши ёки уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳақиқий бўлмаган идентификацияловчи ID-картаси (Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси) билан, доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан яшаши, идентификацияловчи ID-картасини (Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини) қасддан яроқсизлантириши ёки уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши -

базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган айни бир ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахслар томонидан шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз яшашига йўл қўйилиши, худди шунингдек фуқаролар томонидан ўз турар жойларида шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан яшашига йўл қўйилиши, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ўн саккиз ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан идентификацияловчи ID-картасини ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Ўн саккиз ёшгача бўлган, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан идентификацияловчи ID-картасини ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди";


2) 223-1-модданинг номи ва диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"223-1-модда. Паспортдан ёки идентификацияловчи

ID-картадан ғайриқонуний равишда фойдаланиш


Шахслар томонидан йўқолганлиги тўғрисида ариза берилган ўз паспортларидан ёки идентификацияловчи ID-карталаридан, шунингдек бошқа шахсларга тегишли бўлган паспортлардан ёки идентификацияловчи ID-карталардан ғаразли мақсадларда фойдаланиш";


3) 223-3-модданинг номи ва диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"223-3-модда. Паспортни ёки идентификацияловчи

ID-картани қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёхуд

паспортни ёки идентификацияловчи ID-картани

гаровга олиш


Паспортни ёки идентификацияловчи ID-картани шахслардан қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёхуд паспортни ёки идентификацияловчи ID-картани гаровга олиш";


4) 225-модда:

биринчи қисмининг диспозициясидаги "вақтинча прописканинг" деган сўзлар "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмининг диспозициясидаги "вақтинча пропискадан ўтишини" деган сўзлар "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 223-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ-370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 5, 128-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 12, 880, 886, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 7, 449-модда, N 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 973-модда) 67-моддасининг учинчи қисмидаги "паспортига оид маълумотлар" деган сўзлар "паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига оид маълумотлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган "Нотариат тўғрисида"ги 343-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 42-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда; 2006 йил, N 9, 498-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335-модда; 2012 йил, N 4, 105-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда, N 7, 431-модда, N 10, 673-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда; 2020 йил, N 1, 3-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар) 32-моддасининг иккинчи қисми "паспорти ёки" деган сўзлардан кейин "идентификацияловчи ID-картаси ёхуд" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 157-модда; 2008 йил, N 4, 189-модда; 2009 йил, N 9, 328-модда; 2010 йил, N 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 8, 469-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 199-модда, N 10, 593-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 970-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 159-модданинг учинчи қисмидаги "яшаб турган жойдаги" деган сўзлар "доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 174-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Васийлик ёки ҳомийлик васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойга кўра, агар шахс муайян яшаш жойига эга бўлмаса, васийнинг ёки ҳомийнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойга кўра белгиланади";


3) 205-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Болаларнинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, болалар туғилган жойидан ёхуд ота-онасидан бири доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида бир ой ичида амалга оширилиши лозим";


4) 212-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Никоҳни қайд этиш, никоҳланувчи шахслар доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдан қатъи назар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан амалга оширилади";


5) 215-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"215-модда. Никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома


Никоҳ тузилганлиги қайд этилганидан кейин никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади";


6) 218-модданинг иккинчи қисмидаги "яшаш жойидаги" деган сўзлар "доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдан қатъи назар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 223-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўлимни қайд этиш марҳумнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади.

Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорига асосан ўлимни қайд этиш суднинг мазкур қарорида кўрсатилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади. Агар суднинг ҳал қилув қарорида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи кўрсатилмаган бўлса, ўлимни қайд этиш ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда амалга оширилади";


8) 224-модданинг:

биринчи ва иккинчи қисмлари чиқариб ташлансин;

учинчи қисми биринчи қисм деб ҳисоблансин;


9) 225-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўлимни қайд этиш учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома ёки фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори тақдим этилиши зарур";


10) 226-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фамилияни, исмни ва отанинг исмини ўзгартириш ҳақидаги аризалар ариза берувчи ўн олти ёшга тўлгандан кейин фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан, ушбу шахснинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдан қатъи назар, кўриб чиқилади";


11) 228-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида тузилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларига тузатишлар киритиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш ариза берувчининг аризасида кўрсатилган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади";


12) 232-моддадаги "яшаш жойидаги" деган сўзлар "доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдан қатъи назар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 4-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 6, 260-модда; 2007 йил, N 1, 3-модда, N 4, 156-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 470-модда; 2011 йил, N 12/2, 365-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 10, 673, 676-моддалар; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 4, 199-модда, N 11, 792-модда; 2020 йил, N 9, 539-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 973-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 27-модданинг биринчи қисмидаги "бу фарқ уй-жой берилган ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқ берилган пайтдан эътиборан беш йил ичида мулкдор томонидан компенсация қилиниши лозим" деган сўзлар "ушбу фарқ мулкдор томонидан қайтарилиши талаб этилмайди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 133-модданинг учинчи қисмидаги "доимий прописка қилинган" деган сўзлар "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 11 майда қабул қилинган "Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги 215-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 5, 84-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 12, 470-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2017 йил, N 10, 605-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 9, 589-модда, N 11, 791-модда; 2020 йил, N 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 7-моддасининг олтинчи қисмидаги "паспортини" деган сўз "идентификацияловчи ID-картасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги 436-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 12, 217-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 6, 262-модда; 2008 йил, N 9, 481-модда, N 12, 630-модда; 2009 йил, N 12, 470-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 9, 589-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 8, 491-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 9, 905-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 45-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"чақирилувчиларга идентификацияловчи ID-карталарни ёки хорижга чиқиш учун биометрик паспортларни бериш, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тўғрисидаги ахборотни туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига реал вақт режимида электрон тизим орқали юбориши";


2) 46-модданинг иккинчи қисмидаги "қайд этилган жойдаги" деган сўзлар "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойдаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелда қабул қилинган "Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида"ги 617-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 5, 86-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 12, 452-модда; 2019 йил, N 12, 880-модда; 2021 йил, N 2, 139-модда, 4-сонга илова) 14-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг фуқароси сиёсий партияга пул маблағлари тарзидаги хайрия ёрдамини беришда уни сиёсий партиянинг ҳисоб-китоб варағига шахсан, паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини ёхуд унинг ўрнини босувчи ҳужжатни тақдим этган ҳамда тўлов топшириқномасида ёхуд пул жўнатмасида фамилиясини, исмини, отасининг исмини ва паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига оид маълумотларни кўрсатган ҳолда ўз маблағларидан ўтказади".


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги 702-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 9, 334-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 8-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларидаги "паспортидаги маълумотлар" деган сўзлар "паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига оид маълумотлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 22-модданинг биринчи қисмидаги "паспортдаги маълумотлар" деган сўзлар "паспортга ёки идентификацияловчи ID-картага оид маълумотлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 6 майда қабул қилинган "Истеъмол кредити тўғрисида"ги ЎРҚ-33-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 5, 216-модда; 2012 йил, N 4, 105-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 8-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"истеъмолчининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси (шахсини тасдиқловчи ҳужжати) серияси ва рақами ҳамда яшаш жойи";


2) 10-модданинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"истеъмолчининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси (шахсини тасдиқловчи ҳужжати) серияси ва рақами ҳамда яшаш жойи".


15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 15 сентябрда қабул қилинган "Микромолиялаш тўғрисида"ги ЎРҚ-50-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 9, 492-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2018 йил, N 10, 670-модда; 2019 йил, N 12, 880-модда; 2020 йил N 3, 203-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 11-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жисмоний шахс учун - унинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси (шахсини тасдиқловчи ҳужжати) серияси ва рақами, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор учун - қўшимча равишда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ва банк реквизитлари";


2) 14-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси (шахсини тасдиқловчи ҳужжати) серияси ва рақами, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили (якка тартибдаги тадбиркор учун қўшимча равишда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ва банк реквизитлари кўрсатилади) ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк реквизитлари".


16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 октябрда қабул қилинган "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги ЎРҚ-301-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 10, 271-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2019 йил N 3, 166-модда; 2020 йил, N 1, 1, 3-моддалар; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 968-модда) 17-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ички ишлар органлари томонидан - берилган паспортлар ёки идентификацияловчи ID-карталар тўғрисида, шу жумладан йўқолган ёки амал қилиш муддати тугагани ўрнига берилган паспортлар ёки идентификацияловчи ID-карталар ҳақида, шунингдек автомототранспорт воситаларининг рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда уларнинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисида".

18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги ЎРҚ-407-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 9, 272-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 5, 267-модда, N 9, 588, 591-моддалар, N 10, 674-модда, N 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 16-моддаси биринчи қисмининг қирқ олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси фуқароларига идентификацияловчи ID-карталарни ёки хорижга чиқиш учун биометрик паспортларни, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга идентификацияловчи ID-карталарни, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳаракатланиш ҳужжатларини, шунингдек чегара зонасига кириш учун рухсатномалар беришни ҳамда уларни алмаштиришни, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш ҳамда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни амалга ошириши, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар визаларининг амал қилиш муддатини узайтириш масалаларини кўриб чиқиши".


19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 5, 261-модда, N 9, 592-модда, N 10, 671-модда, N 11, 791, 792-моддалар, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1, 3-моддалар, N 3, 198, 199-моддалар; 2021 йил, N 1, 8-модда, 4-сонга илова, N 8, 803-модда, N 9, 903-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 295-модда иккинчи қисмининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6) шахснинг ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларда (бундан жамоат бирлашмаларига аъзолик билетлари, ҳарбий ҳужжатлар, паспортлар ёки идентификацияловчи ID-карталар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари берадиган гувоҳномалар мустасно) кўрсатилган фамилияси, исми ёки отасининг исми унинг паспортидаги ёки идентификацияловчи ID-картасидаги ёхуд туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасидаги фамилияси, исми ёки отасининг исми билан мос келмаган тақдирда, мазкур ҳужжатларнинг унга тегишлилиги ёхуд тегишли эмаслиги";


2) 300-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "паспортининг кўчирма нусхаси" деган сўзлар "паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг кўчирма нусхаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, N 7, 433-модда, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 5, 261, 266-моддалар, N 9, 592-модда, N 10, 671-модда, N 11, 791-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда; 2021 йил, N 1, 10-модда, 4-сонга илова, N 8, 803-модда, N 9, 903-модда) 205-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "паспортида ёки" деган сўзлар "паспортида ёки идентификацияловчи ID-картасида ёхуд" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 октябрда қабул қилинган "Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида"ги ЎРҚ-501-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 10, 677-модда; 2019 йил, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 8, 489-модда, N 10, 595-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 7, 661-модда, N 10, 968-модда) 22-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

биринчи қисмнинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмнинг тўртинчи хатбошисидаги "паспорт маълумотлари" деган сўзлар "паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига оид маълумотлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 17 январда қабул қилинган ЎРҚ-517-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Консуллик устави (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 1, 6-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 18-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

номидаги "Ўзбекистон Республикасининг фуқароси паспортини" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмнинг ўзбекча матнидаги "чет элга чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 апрелда қабул қилинган "Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида"ги ЎРҚ-532-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 4, 198-модда; 2020 йил, N 9, 539-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модданинг бешинчи хатбошисидаги "доимий ёки вақтинча прописка қилинган" деган сўзлар "доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 8-модданинг учинчи қисмидаги "доимий ёки вақтинчалик прописка қилиш" деган сўзлар "доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 17-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "прописка қилиш" деган сўзлар "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлда қабул қилинган "Қурол тўғрисида"ги ЎРҚ-550-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 7, 388-модда; 2020 йил, N 10, 593-модда, N 11, 651-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 968-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 13-модда:

олтинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта (шахсини тасдиқловчи ҳужжат)";

саккизинчи қисмидаги "янги доимий яшаш жойи бўйича прописка қилинган" деган сўзлар "янги доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 27-модда иккинчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги "янги доимий яшаш жойида рўйхатга турган" деган сўзлар "янги доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 7 ноябрда қабул қилинган "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги ЎРҚ-581-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 11, 789-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 39-моддасининг учинчи қисмидаги "паспорт маълумотлари" деган сўзлар "паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига оид маълумотлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда, N 11, 652-модда, N 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, N 1, 6-модда, N 4, 294-модда, 4-сонга илова, N 8, 800-модда, N 9, 901-модда, N 10, 968, 969, 972, 973-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 126-модда:

тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлари тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Жисмоний шахсларни солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш уларга ваколатли орган томонидан идентификацияловчи ID-карталарни ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини бериш билан бир вақтда амалга оширилади. Бунда солиқ тўловчи ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи алоҳида ҳужжат берилмайди.

Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсини давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида у бир вақтнинг ўзида солиқ органларида ва давлат статистика органларида ҳисобга қўйилган ҳолда берилган давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжатдир.

Чет давлатларнинг қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган чет эл юридик шахсларига (шу жумладан компаниялар ва бошқа корпоратив тузилмаларга) берилган солиқ тўловчининг идентификация рақами тўғрисидаги гувоҳнома солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатдир";

тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


2) 127-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу Кодекс 126-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳисобланади";

иккинчи - бешинчи қисмлари тегишинча учинчи - олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


3) 132-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жисмоний шахслар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари таркибига уларнинг қуйидаги шахсга доир маълумотлари киритилади:

1) фамилияси, исми, отасининг исми;

2) фуқаролиги;

3) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;

4) паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси ва рақами, берилган санаси ва жойи;

5) яшаш жойи (манзили)";


4) 133-модда:

биринчи қисмидаги "паспорт маълумотларини" деган сўзлар "паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига оид маълумотларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ички ишлар органлари идентификацияловчи ID-карталар берилганлиги, шу жумладан йўқотилган ёки амал қилиш муддати ўтган паспортлар ёки идентификацияловчи ID-карталар ўрнига идентификацияловчи ID-карталар берилганлиги фактлари тўғрисида, бекор қилинган паспортлар ёки идентификацияловчи ID-карталар ҳақида ўзлари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар ойда хабар бериб бориши, шунингдек турар жойни ижарага олиш (ижарага бериш) шартномаси, текин фойдаланишга бериш шартномаси мавжуд эмаслиги ёки ижарага олиш (ижарага бериш) шартномасининг солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйилишига риоя этилмаганлиги бўйича аниқланган фактлар тўғрисида ўзлари жойлашган жойдаги солиқ органларига уч кун ичида хабар бериши шарт".


27-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган "Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 201-модда, N 5, 298-модда, N 10, 593-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова, N 7, 661-модда, N 8, 800, 803-модда, N 10, 968-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модданинг:


6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати берилганлиги учун, чет элдан Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни берганлик учун, чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картасини берганлик учун, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш, уни тиклаш ва ундан чиқиш тўғрисидаги илтимосномаларни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиққанлик учун, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олганлик учун, шунингдек чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олганлик учун";


12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12) чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чиқиш ёки кириш-чиқиш визаларини берганлик ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтирганлик, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўп марталик кириш-чиқиш визаларини расмийлаштирганлик, чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни кириш визасининг амал қилиш муддати даврига вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик ва визанинг амал қилиш муддати узайтирилган даврда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган муддатини узайтирганлик учун, МДҲга аъзо давлатлар фуқароларини, шунингдек фуқаролик ҳақида белгилари мавжуд бўлмаган собиқ СССР паспортлари билан МДҲга аъзо давлатларидан келган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик, чет эл фуқаросининг, шу жумладан МДҲга аъзо давлатлар фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга оид ҳужжатларини кўриб чиққанлик ва расмийлаштирганлик, чет эл фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат йўқолганлиги ҳақида маълумотномалар берганлик учун";


2) 11-модда 5-бандининг учинчи хатбошисидаги "турар жойда қайд этилган" деган сўзлар "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 13-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат божини тўлашдан қуйидаги ҳолларда озод қилинади:

1) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспортини берганлик учун;

2) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини:

яқин қариндошлари вафот этганда ёки улар дафн этилган жойларни зиёрат қилганда;

фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга (битимларга) мувофиқ улар хориж судларига фуқаролик ва жиноят ишлари юзасидан тарафлар, гувоҳлар ва экспертлар сифатида чақирилганда;

вояга етмаган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда;

вояга етмаган шахс илм-фан, таълим, спорт ёки маданият соҳаларидан биридаги халқаро тадбирда ёки мусобақада иштирок этганда;

Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда берганлик учун;

3) етим болага ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага идентификацияловчи ID-картасини берганлик учун;

4) тўлиқ давлат таъминотида бўлган шахсга хорижга чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картасини ва Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини берганлик учун.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2 ва 3-бандларида кўрсатилган ҳужжатларга бирон-бир ўзгартишлар киритилган тақдирда ҳам давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар йўқолган ёхуд яроқсиз ҳолга келган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси (биометрик паспорти), Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картаси (яшаш гувоҳномаси), Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжати ўрнига тегишинча шундай идентификацияловчи ID-карта, биометрик паспорт берилганлиги учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга паспортнинг ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг ҳамда Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатнинг йўқолганлиги ҳақида маълумотнома берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод қилинади";


4) 15-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади";


5) 18-модда биринчи қисмининг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15) Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларга хорижга чиқиш ҳуқуқи учун ҳужжат бериш рад этилганда";


6) 22-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картасини, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини, фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун, шунингдек чет эл фуқароларига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга идентификацияловчи ID-карта берганлик учун, доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божи тегишли ҳужжатлар олингунига қадар, фуқаролик масалаларига доир аризалардан эса бундай аризалар берилгунига қадар тўланади";

учинчи қисмидаги "яшаш гувоҳномасини, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини берганлик ёки уларнинг муддатини узайтирганлик" деган сўзлар "чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картасини берганлик учун" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ов қилиш ҳуқуқига доир рухсатнома берганлик учун давлат божи ҳужжат берилаётганда тўланади";


7) илованинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"

6. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги хизматлар учун

".


а) янги туғилган болага, Ўзбекистон Республикаси фуқаросига, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаросига ва фуқаролиги бўлмаган шахсга идентификацияловчи ID-картасини берганлик учун


БҲМнинг 89 фоизи


б) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини берганлик учун

БҲМнинг 1 баравари


в) Ўзбекистон Республикасининг ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун

БҲМнинг 80 фоизи


г) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан ўн олти ёшга тўлмаган шахсга хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун

БҲМнинг 1 баравари


д) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни, шу жумладан йўқотиб қўйилганларининг ўрнига янгиларини берганлик учун

БҲМнинг 5 фоизи


е) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш, уни тиклаш ва ундан чиқиш тўғрисидаги илтимосномаларни ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиққанлик учун

БҲМнинг 2 баравари


Изоҳ. Агар шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссиясининг қарори қабул қилинмасдан қайтарилган бўлса, мазкур шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиш ҳақидаги аризаси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун илгари тўланган давлат божи асосида кўриб чиқилади.


ж) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун

БҲМнинг 2 фоизи


з) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун

БҲМнинг 2 фоизи


и) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисидаги маълумотномани расмийлаштирганлик учун

БҲМнинг 20 фоизи

28-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги ЎРҚ-610-cонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 3, 201-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 6, 523-модда) 51-моддасининг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикасининг йўл ҳужжати" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


29-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлда қабул қилинган "Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида"ги ЎРҚ-627-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 7, 447-модда) 34-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жисмоний шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига оид маълумотлар".


30-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги ЎРҚ-642-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 10, 595-модда; 2021 йил, N 4, 287-модда, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 29-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини ёхуд шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни";


2) 83-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"паспортга ёки идентификацияловчи ID-картага ёхуд шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатга оид маълумотлар";


3) 85-модда учинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги "паспорт маълумотлари" деган сўзлар "паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига оид маълумотлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


31-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралда қабул қилинган "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги ЎРҚ-677-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 2, 146-модда) 22-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг маълумотлари".


32-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги ЎРҚ-692-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 6, 519-модда) 30-моддасининг иккинчи қисмига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


33-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


34-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


35-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 март







































Время: 0.1915
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск