Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 04.03.2022 й. 01/11-14/16-сон "Ўзбекистон Республикасининг ягона миллий баҳолаш стандартига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.03.2022 й. 3239-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.03.2022 й.

N 3239-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

04.03.2022 й.

N 01/11-14/16


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасининг

ягона миллий баҳолаш стандартига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги, "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2020 йил 1 майдаги 01/11-15/62-сон буйруғи (рўйхат рақами 3239, 2020 йил 4 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 10/20/3239/0721-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ягона миллий баҳолаш стандартига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат активларини бошқариш

агентлиги директори                                                            А.Ж. Ортиков






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

ягона миллий баҳолаш стандартига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 4-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"баҳоловчи - белгиланган тартибда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилган баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахсдир;";


2. 36-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"баҳоловчи ташкилотнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлар;";


3. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Баҳолаш ҳақидаги ҳисоботга иловаларда баҳоловчи баҳолаш ҳақидаги ҳисоботни тайёрлаш жараёнида фойдаланган ҳужжатлар нусхалари, шунингдек баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома, баҳоловчиларнинг малака сертификатлари ва фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш полиси нусхалари бўлиши лозим.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 март

















































Время: 0.2326
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск