ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2022 й. 107-сон "Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2022 й.

N 107




ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАР

ТОМОНИДАН  ТАШҚИ  ҚАРЗЛАРНИ  ЖАЛБ

ҚИЛИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат унитар корхоналари ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари, шунингдек, устав капиталининг 50 фоизи ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан ташқи қарзларни жалб қилишни тартибга солиш, давлат иштирокидаги корхоналар бошқарув органларининг бу борадаги масъулиятини ошириш, мамлакатнинг макроиқтисодий барқарорлиги учун юзага келиши мумкин бўлган фискал хатарларни пасайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарз жалб этилиши уларнинг бошқарув органлари (ижроия органи, кузатув кенгаши, акциядорлар (иштирокчилар, муассис) умумий йиғилиши) қарорлари асосида мустақил равишда амалга оширилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 2 июлдаги ПҚ-5171-сон қарорига мувофиқ корпоратив буюртмачилар томонидан ташқи қарзлар жалб қилинишини назорат қилиш Давлат харидлари очиқ ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш бўйича республика комиссиясининг (кейинги ўринларда - Республика комиссияси) асосий вазифаларидан бири этиб белгиланганлиги;

Халқаро валюта жамғармасининг техник кўмаги доирасида давлат иштирокидаги корхоналарни, уларнинг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, хатарлар даражаларига таснифлаш таклифи ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2022 йил 1 майдан бошлаб, 1-иловадаги давлат унитар корхоналари ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари, шунингдек, устав капиталининг 50 фоизи ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар (кейинги ўринларда - давлат иштирокидаги корхоналар) томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш, улардан фойдаланиш ва уларнинг миқдорини мақбуллаштириш устидан назорат қилишнинг қуйидаги механизми жорий этилсин:

а) ташқи қарзларни жалб қилиш ва ташқи қарзга хизмат кўрсатишни тартибга солиш мақсадида давлат иштирокидаги корхоналар, молиявий ҳолатига кўра, "паст хатарли", "ўрта хатарли" ва "юқори хатарли" тоифаларига автоматик тарзда тоифаланади;

б) ташқи қарз қуйидаги ҳолларда Республика комиссияси рухсати асосида жалб этилади:

қори хатарли" тоифасига кирадиган давлат иштирокидаги корхоналар учун - ташқи қарз миқдоридан қатъи назар;

"ўрта хатарли" тоифасига кирадиган давлат иштирокидаги корхоналар учун - ташқи қарз 20 млн АҚШ долларидан ортиқ миқдорда бўлганда;

в) ташқи қарз қуйидаги ҳолларда Республика комиссиясини хабардор қилган ҳолда жалб этилади:

"паст хатарли" тоифасига кирадиган давлат иштирокидаги корхоналар учун - ташқи қарз миқдоридан қатъи назар;

"ўрта хатарли" тоифасига кирадиган давлат иштирокидаги корхоналар учун - ташқи қарз 20 млн АҚШ доллари ва ундан кам миқдорда бўлганда;

г) жалб этиладиган ташқи қарз миқдори давлат иштирокидаги корхоналарнинг бизнес-режасида акс эттирилади.


3. Белгилансинки:

давлат иштирокидаги корхоналарнинг жалб қилинадиган ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатлари (фоиз ставкаси, комиссия ва бошқа тўловлар йиғиндиси)нинг юқори чегараси Республика комиссияси томонидан ҳар чоракда белгилаб борилади ва ундан ошмаслиги таъминланади. Бунда, жалб қилинадиган ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатларининг белгиланган юқори чегарадан ошишига фақат Республика комиссиясининг рухсати билан йўл қўйилади;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг йил якуни бўйича молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш халқаро аудиторлик тармоқларига ва халқаро уюшмаларига аъзо бўлган аудиторлик ташкилотлари томонидан амалга оширилади, бундан мазкур қарор қабул қилинган санадан олдин танлаб олинган аудиторлик ташкилотлари мустасно;

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, давлат иштирокидаги корхоналарнинг ташқи қарзлар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ва бошқа ҳужжатларини ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш мазкур қарорга мувофиқ Республика комиссиясининг ижобий хулосаси ёки унинг хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин амалга оширилади;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг ташқи қарз ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалари, ташқи қарз битимлари бўйича мажбуриятларининг бажарилиши билан боғлиқ бўлган тегишли маълумотлари ҳар чорак якуни билан Молия вазирлигига тақдим этилади;

давлат иштирокидаги корхоналар томонидан амалдаги ташқи қарз битимларининг молиявий шартлари (ковенантлари) бузилган ҳолларда, улар бартараф этилгунча ташқи қарзларни жалб қилиш фақатгина Республика комиссиясининг рухсати билан амалга оширилади.


4. Давлат активларини бошқариш агентлиги Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:

Давлат активларини бошқариш агентлигининг ахборот тизимида давлат иштирокидаги корхоналарнинг хатар даражасини автоматик тарзда аниқлаш имкониятини яратиш;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг хатар даражаси тўғрисидаги маълумотлардан Молия вазирлиги томонидан фойдаланиш имкониятини кўзда тутишни таъминласин.


5. Молия вазирлиги ҳар чоракда Республика комиссиясига:

давлат иштирокидаги корхоналарнинг янги жалб қилинган ташқи қарз бўйича ташқи қарз битимларининг молиявий шартларига (ковенантларига) риоя этилиши юзасидан таҳлилий маълумотлар;

давлат иштирокидаги корхоналар томонидан жалб қилинган янги ташқи қарз, унинг ҳисобига молиялаштирилган лойиҳа ва кредит линиялари тўғрисида таҳлилий маълумотлар киритиб борсин.


6. Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда давлат иштирокидаги корхоналар уставлари ва ички ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 9 мартдаги

107-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ташқи қарзларни жалб қилиш,

улардан фойдаланиш ва уларнинг миқдорини

мақбуллаштириш устидан назорат қилинадиган

давлат иштирокидаги корхоналар

РЎЙХАТИ

        

Т/р


Давлат иштирокидаги корхоналар номи


Давлат улуши


1.

"Навоийуран" ДК


100,0

2.

"Навоий КМК" АЖ


100,0

3.

"Олмалиқ КМК" АЖ


97,5

4.

"Ўзбекистон металлургия комбинати" АЖ


81,6

5.

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлар*


100,0

6.

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ


100,0

7.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлар*


99,6

8.

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ


100,0

9.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлар*


99,9

10.

"Ўзтрансгаз" АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлар*


99,5

11.

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлар*


100,0

12.

"Uzbekistan airways" АЖ


100,0

13.

"Uzbekistan airports" АЖ


100,0

14.

"Ўзаэронавигация маркази" ДУК


100,0

15.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


100,0

16.

"Тошкент метрополитени" ДУК


100,0

17.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ


100,0

18.

"Ўзкимёсаноат" АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлар*


100,0

            

ЎзР Президентининг 27.07.2023 й. ПҚ-242-сон Қарорига мувофиқ 19-позиция чиқариб ташланган

19.

"Фарғонаазот" АЖ**


99,0

20.

"Ўздонмахсулот" АЖ


100,0

21.

"Махсустранс ИЧБ" ДУК


100,0

22.

"Ўзбектелеком" АЖ


94,1

23.

"Ўзбекистон почтаси" АЖ


77,6

24.

"Ангрен иссиқлик электр станцияси" АЖ


99,0

25.

"Янги Ангрен иссиқлик электр станцияси" АЖ


99,6

26.

"Ўзбеккўмир" АЖ


97,9

27.

"Ўзсувтаъминот"АЖ


100,0

28.

"Ўзавтосаноат" АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлар**


100,0

       

*) Устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар киритилади;

**) устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар ҳамда ушбу юридик шахсларнинг улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 март




























































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск