ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи /

Назорат қилинадиган битимлар тузилганлиги муносабати билан солиқ текширувини ўтказиш муддатини узайтириш асослари ва тартибини белгилаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.03.2022 й. 111-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 мартдаги

111-сон қарорига

4-ИЛОВА



Назорат қилинадиган битимлар тузилганлиги муносабати

билан солиқ текширувини ўтказиш муддатини узайтириш

асослари ва тартибини белгилаш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда - Солиқ кодекси) 195-моддасига мувофиқ назорат қилинадиган битимлар тузилганлиги муносабати билан солиқ текширувини ўтказиш муддатини узайтириш тартибини белгилайди.


2. Назорат қилинадиган битимлар тузилганлиги муносабати билан солиқларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўлиқлигини текшириш муддати Солиқ кодексининг 195-моддаси олтинчи қисмига мувофиқ текширув ўтказиш тўғрисида қарор чиқарилган кундан эътиборан ва бундай текширув ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотнома тузилган кунга қадар ҳисобланади.



2-БОБ. ТЕКШИРУВ МУДДАТЛАРИ


3. Солиқ кодексининг 195-моддаси бешинчи қисмига асосан текширув олти ойдан ошмаган муддатда ўтказилади.


4. Текширув ўтказишнинг мазкур муддати ушбу Низомнинг 3-бобида назарда тутилган ҳолларда ўн икки ойга қадар узайтирилиши мумкин.


5. Текширувни ўтказиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси солиқ тўловчига ушбу қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч кун ичида юборилади.



3-БОБ. ТЕКШИРИШ МУДДАТЛАРИНИ

УЗАЙТИРИШ АСОСЛАРИ


6. Қуйидагилар текширувни ўтказиш муддатини ўн икки ойга қадар узайтиришга асос ҳисобланади:

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йирик солиқ тўловчилар тоифасига мансуб бўлган юридик шахсларга нисбатан ўтказиладиган солиқ текширувлари;

текшириш ўтказиладиган жойда табиий офат ёки бошқа фавқулодда ва бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар юзага келганда;

хорижий давлат органларидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида ахборот олиш зарурати вужудга келганда;

мутахассис фикрини олиш зарур бўлганда;

эксперт жалб қилиниши зарур бўлганда;

экспертизалар ўтказиш зарур бўлганда;

чет тилида тақдим этилган ҳужжатларни таржима қилиш лозим бўлганда;

солиқ тўловчи томонидан Солиқ кодексининг 195-моддасида белгиланган текширувни ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаганда.


7. Текширув ўтказиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор мазкур Низомга иловада келтирилган шаклда Давлат солиқ қўмитаси раиси (раис ўринбосари) томонидан қабул қилинади.


8. Текширув ўтказиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор, солиқ тўловчига (унинг вакилига) тилхат асосида ёхуд қабул қилиб олинган кунини тасдиқловчи бошқа усул билан ёки тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида буюртма хат асосида юборилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


9. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Назорат қилинадиган битимлар тузилганлиги

муносабати билан, солиқларни ҳисоблаш

ва тўлашнинг тўлиқлигини текшириш

муддатини узайтириш тўғрисидаги

ҚАРОР

(қарор тузилган жой)


(сана)

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 195-моддасига мувофиқ

          

          

         

(текшириш муддатини узайтириш асослари кўрсатилади)

           

муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси (раис ўринбосари)

         

(Ф.И.О.)

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

________________________________ (юридик шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган номи ва СТИР, жисмоний шахснинг Ф.И.О. ва ЖШШИР) билан __________________________ (контрагентнинг тўлиқ ёки қисқартирилган номи ва СТИР, жисмоний шахснинг Ф.И.О. ва ЖШШИР) ўртасида назорат қилинадиган битимлар тузилганлиги муносабати билан Давлат солиқ қўмитаси раиси (раис ўринбосари)

______________________ нинг ________ даги ______-сон қарорига асосан

                    (Ф.И.О.)

___________ дан ___________ гача муддатга тайинланган солиқларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўлиқлигини текшириш муддати ______________ га қадар узайтирилсин.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

(раис ўринбосари)





(имзо)


(Ф.И.О.)

Назорат қилинадиган битимлар тузилганлиги муносабати билан солиқларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўлиқлигини текшириш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор билан танишдим:

        

(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О., жисмоний шахснинг Ф.И.О., уларнинг вакилларининг Ф.И.О. ва лавозими)







(сана)


(имзо)


            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 март










































Время: 0.2016
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск