ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи /

Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахснинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатларини Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси чегирмаларига киритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.03.2022 й. 111-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 мартдаги

111-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган

юридик шахснинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий

харажатларини Ўзбекистон Республикасидаги доимий

муассасаси чегирмаларига киритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда - Солиқ кодекси) 348-моддасига мувофиқ норезидент бўлгаи юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий муассасаси орқали амалга оширилган фаолиятидан олинган даромадларини солиққа тортиш мақсадида норезидент бўлган юридик шахснинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатларини чегирмаларга киритиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда норезидентнинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари деганда норезидентнинг ишлаб чиқариш жараёнига мансуб бўлмаган, Ўзбекистон Республикасида ёки унинг ҳудудидан ташқарида, Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси орқали фаолиятни амалга ошириши билан боғлиқ бўлган бошқарув ва бошқарув ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашга оид харажатлари тушунилади.


3. Агар Ўзбекистон Республикасининг қўлланиладиган халқаро шартномасига кўра Ўзбекистон Республикаси норезиденти доимий муассасасининг солиқ солинадиган даромадини аниқлашда, шу норезидентнинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатларини чегириб ташлашга йўл қўйилса, бундай харажатлар суммаси норезидент томонидан ўз танловига биноан қуйидаги усуллардан бири бўйича аниқланади:

харажатларни мутаносиб равишда тақсимлаш усули;

харажатларни чегирмаларга бевосита (тўғридан-тўғри) киритиш усули.


4. Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат норезидент бўлган юридик шахс томонидан мазкур норезидентнинг доимий муассасаси ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органига фойда солиғи бўйича ҳисобот топшириш учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.


5. Норезидент бўлган юридик шахс ўзи танлаган солиқ даври мобайнида тақсимланадиган харажатларини доимий муассаса учун чегириладиган харажатларга киритиш усулларидан фақат биттасини қўллайди.


6. Бунда норезидент бўлган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган доимий муассасаси фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари норезидент тақсимлаган харажатларга киритилмайди.



2-БОБ. ХАРАЖАТЛАРНИ МУТАНОСИБ

РАВИШДА ТАҚСИМЛАШ УСУЛИ


7. Чегириладиган харажатлар миқдорини аниқлашда, харажатларни мутаносиб равишда тақсимлаш усули қўлланилганда, норезидент бўлган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси томонидан чегирмаларга киритиладиган бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари миқдори тақсимланаётган харажатлар суммасининг ҳисоб-китоб кўрсаткичига кўпайтириш орқали аниқланади.


8. Ҳисоб-китоб кўрсаткичи норезидент бўлган юридик шахснинг танловига кўра қуйидаги усуллардан бирини қўллаш орқали аниқланади:

а) норезидент бўлган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси орқали фаолият юритишдан олинган, Солиқ кодексининг 347-моддаси учинчи қисмига мувофиқ аниқланадиган жами йиллик даромади суммасининг ушбу солиқ давридаги норезидент бўлган юридик шахснинг жами йиллик даромад суммасига нисбатини аниқлаш;

б) қуйидаги учта кўрсаткич бўйича ўртача қийматни (АV) аниқлаш:

норезидент бўлган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси орқали фаолият юритишдан олинган, Солиқ кодексининг 347-моддаси учинчи қисмига мувофиқ аниқланадиган жами йиллик даромади суммасининг ушбу солиқ давридаги норезидент бўлган юридик шахснинг жами йиллик даромад суммасига нисбатини аниқлаш (R);

норезидент бўлган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасасининг солиқ даври якуни бўйича Ўзбекистон Республикасидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботида кўрсатилган асосий воситалари бошланғич (жорий) қийматининг ушбу солиқ давридаги норезидент бўлган юридик шахснинг жами асосий воситалари бошланғич (жорий) қийматига нисбати (ҒА);

Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасада ишловчи ходимларга солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича сарфланган харажатлар суммасининг ушбу солиқ даврида норезидент бўлган юридик шахснинг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қилган жами харажатлари суммасига нисбати (LC).

Ўртача кўрсаткич қуйидаги формула орқали аниқланади:


AV = (R+FA+LC)/3


9. Харажатларни мутаносиб равишда тақсимлаш усули қўлланилганда, норезидент бўлган юридик шахснинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси томонидан халқаро шартнома шартларига амал қилинган ҳолда, қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда чегирмалар таркибига киритилади:

а) доимий муассасанинг Ўзбекистон Республикасидаги фаолияти тўғрисида ҳисоботи;

б) норезидент бўлган юридик шахснинг ушбу юридик шахс резиденти ҳисобланган давлатнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ташкил топган, норезидент бўлган юридик шахснинг номи кўрсатилган муҳри (агар мавжуд бўлса) ва раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган молиявий ҳисоботлари нусхаси.

Бунда мазкур банднинг "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилган хисоботларда қуйидагилар алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилиши лозим:

бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлар суммаси;

жами йиллик даромад суммаси;

меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари суммаси;

асосий воситаларнинг бошланғич (жорий) ва баланс қиймати;

в) мазкур банднинг "б" кичик бандида кўрсатилган молиявий ҳисоботларда келтирилган бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлар суммаси шарҳларида қуйидагилар ажратиб кўрсатилиши лозим:

норезидент бўлган юридик шахснинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари (харажат турлари бўйича);

доимий муассасанинг Ўзбекистон Республикасидаги бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари;

г) норезидент бўлган юридик шахснинг молиявий ҳисоботи аудити бўйича аудиторлик ҳисоботидан (хулосасидан) нусха (бундай молиявий ҳисоботнинг аудити амалга оширилганда).



3-БОБ. ХАРАЖАТЛАРНИ МУТАНОСИБ РАВИШДА

ТАҚСИМЛАШ УСУЛИ ҚЎЛЛАНИЛГАНДА, НОРЕЗИДЕНТ

БЎЛГАН ЮРИДИК ШАХСНИНГ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРИГА

АЙРИМ ҲОЛЛАРДА ТУЗАТИШ КИРИТИШ ТАРТИБИ


10. Норезидент бўлган юридик шахс қуйидаги ҳолларда доимий муассасанинг чегирмага киритиладиган бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари суммасини аниқлашда фойдаланиладиган молиявий ҳисоботларга тузатиш киритиши шарт:

норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги ва резидентлиги бўлган мамлакатдаги солиқ даврларининг давомийлиги ўртасидаги номутаносиблик мавжуд бўлганда;

солиқ даврининг давомийлиги бир хил бўлган ҳолда, норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги ва резидентлиги бўлган мамлакатдаги солиқ даврларининг бошланиш ва тугаш саналари ўртасида номутаносибликлар мавжуд бўлганда.

Норезидентнинг молиявий ҳисоботи маълумотларига тузатиш киритишда, ушбу норезидентнинг резидентлиги бўлган мамлакатдаги солиқ даври ва Ўзбекистон Республикасидаги солиқ даврини бир-бирига мувофиқлаштирувчи (мослаштирувчи) тузатиш коэффициенти (С) қўлланилади.


11. Ушбу коэффициент (С) норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги солиқ даври доирасига кирувчи ойлар сонини норезидентнинг резидентлиги бўлган мамлакатдаги солиқ даврининг жами ойлари сонига нисбати сифатида аниқланади.

Агар Ўзбекистон Республикасидаги солиқ даврига норезидентнинг резидентлиги бўлган мамлакатдаги иккита солиқ даври тўлиқ ёки қисман мос келса, иккита тузатувчи коэффициент қўлланилади (C1, С2).


12. Норезидент бўлган юридик шахснинг молиявий ҳисоботларига қуйидаги тартибда ўзгартириш киритилади:


C1 х FR(RC)1 + С2 х FR(RC)2


Бунда:


C1 = TP(RC)1/TP(RC)3

С2 = TP(RC)2/TP(RC)3


Шунингдек:

TP(RC)1 - норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги солиқ даврига мос келувчи, резидентлик мамлакатидаги дастлабки солиқ даври ойлари сони;

TP(RC)2 - норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги солиқ даврига мос келувчи, резидентлик мамлакатидаги кейинги солиқ даври ойлари сони;

TP(RC)3 - норезидентнинг резидентлиги бўлган мамлакатдаги солиқ даврининг жами ойлари сони;

FR(RC)1 - норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги солиқ даврига мос келувчи, резидентлик мамлакатидаги дастлабки солиқ даври учун молиявий ҳисобот натижаси;

FR(RC)2 - норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги солиқ даврига мос келувчи, резидентлик мамлакатидаги кейинги солиқ даври учун молиявий ҳисобот натижаси.



4-БОБ. ХАРАЖАТЛАРНИ ЧЕГИРМАЛАРГА БЕВОСИТА

(ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ) КИРИТИШ УСУЛИ


13. Харажатларни чегирмаларга бевосита (тўғридан-тўғри) киритиш усули норезидент бўлган юридик шахс томонидан бош офис, Ўзбекистон Республикаси ва бошқа мамлакатлардаги доимий муассасалар харажатларининг (шу жумладан, бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатларнинг) алоҳида-алоҳида ҳисоби юритилганда қўлланилади.


14. Норезидент бўлган юридик шахснинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқлашнинг имкони бўлса ҳамда мазкур харажатлар бевосита Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассаса орқали даромад олиш мақсадида сарфланган бўлса, бундай харажатлар норезидент бўлган юридик шахснинг доимий муассасаси томонидан мазкур бобда белгиланган тартибга мувофиқ чегирмаларга киритилади.


15. Тасдиқловчи ҳужжатлар деб қуйидагилар эътироф этилади:

норезидент бўлган юридик шахснинг доимий муассасаси орқали Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятидан даромад олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қилинган бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатларини тасдиқловчи бирламчи ҳисоб ҳужжатлари;

норезидент бўлган юридик шахснинг доимий муассасаси орқали Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятидан даромад олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида сарфланган бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатларини тасдиқловчи бирламчи ҳисоб ҳужжатлари нусхаси. Ҳисоб регистрининг шакли ва уни тўлдириш тартиби Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб борувчи норезидент бўлган юридик шахснинг солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатида белгиланади;

норезидент бўлган юридик шахснинг ушбу юридик шахс резиденти ҳисобланган давлатнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ташкил топган, норезидент бўлган юридик шахснинг номи кўрсатилган муҳри (агар мавжуд бўлса) ва раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган молиявий ҳисоботлари нусхаси. Бунда мазкур кичик бандда кўрсатилган молиявий ҳисоботларда бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлар суммаси алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилган бўлиши лозим;

норезидент бўлган юридик шахснинг молиявий ҳисоботлари бўйича ўтказилган аудиторлик текшируви хулосаси (ҳисоботи) нусхалари (молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик текшируви ўтказилган бўлса).



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси мансабдор шахслари норезидент бўлган юридик шахснинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари чегирмаларга киритилишининг тўғрилиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавоб беради.


17. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 март
















































Время: 0.2047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск