ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи /

Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарнома шаклларини тўлдириш тартиби ҳақида Низом (ЎзР ВМ 10.03.2022 й. 111-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 мартдаги

111-сон қарорига

2-ИЛОВА



Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарнома

шаклларини тўлдириш тартиби ҳақида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги - ўринларда Солиқ кодекси) 21-бобига мувофиқ солиқ тўловчилар томонидан солиқ органларига тақдим этиладиган ва назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарнома шаклини, уни тўлдириш ва тақдим этиш тартибини белгилайди.


2. Хабарнома Солиқ кодексининг 180-182-моддаларига асосан календарь йилда ўзлари тузган ва назорат қилинадиган битимлар тўғрисида хабардор қилиши шарт бўлган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади.



2-БОБ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ТОМОНИДАН

ХАБАРНОМАНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


3. Хабарнома ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шаклга мувофиқ солиқ тўловчи шахсий кабинети орқали электрон ҳужжат ёки қоғоз шаклида йиллик молиявий ҳисоботни топшириш муддатидан кечиктирмай тақдим этилади.


4. Хабарнома мазкур Низомга 2-иловада келтирилган тартибда тўлдирилади.


5. Агар хабарнома белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, ушбу Низомнинг 7-бандига асосан солиқ органидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига хабар берилганлиги тўғрисида хат олинган санадан эътиборан ўн кундан кечиктирмай тақдим этилиши шарт.



3-БОБ. СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН

ХАБАРНОМАНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


6. Солиқ органлари солиқ тўловчиларда ўтказилаётган солиқ текшируви (камерал солиқ текшируви, сайёр солиқ текшируви ёки солиқ аудити) ёхуд солиқ мониторинги давомида солиқ тўловчилар томонидан белгиланган муддатда хабарнома тақдим этилмаганлигини аниқласа, ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига уч иш кунидан кечиктирмай хабар беради.


7. Солиқ органи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига хабарнома юборилган санадан эътиборан ўн кундан кечиктирмай бу тўғрисида солиқ тўловчига хат орқали маълум қилиши шарт.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


8. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА

Варақ


0

1

СТИР (ЖШШИР)



Ҳужжат тури




Ҳисобот даври






йил

Ҳужжат тури: 1 - ҳисобот, 2 - аниқлаштирувчи

(чизиқдан кейин аниқлаштириш рақами)



Назорат қилинадиган битимлар тўғрисида

ХАБАРНОМА

Солиқ тўловчининг тўлиқ номи




Солиқ тўловчи тури


Микрофирма


Кичик корхона


Йирик корхона


Нотижорат ташкилот


Жисмоний шахс

Иқтисодий фаолият коди (ИФУТ)


Солиқ тўловчининг манзили


Телефон рақами


Илова қилинадиган ҳужжат нусхалари ____ варақда.



га тақдим этилади.

(ҳисобда турган давлат солиқ хизмати орани номи)


Ушбу хабарномада кўрсатилган маълумотлар

тўлиқлиги ва ишончлилигини тасдиқлайман:


Солиқ органи ходими томонидан тўлдирилади

Ф.И.О.





Ушбу хабарнома тақдим этилди

("V" белгиси қўйилиши лозим)

ЖШШИР










Имзо







Шахсан


Почта орқали

Солиқ тўловчининг номи










СТИР







Электрон шаклда


Варақда














Тақдим этилган сана


й. Рўйхатдан ўтказилди

N ________________














Ф.И.О.




Имзо _______ Сана (кк/оо/йй) ______________







Имзо __________________-

     

Эслатма:

Ушбу хабарнома рўйхатдан ўтган давлат солиқ хизмати органига қоғоз ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этилади.

Варақ


0

2

ЖШШИР



Ҳужжат тури




Ҳисобот даври






йил

Ҳужжат тури: 1 - ҳисобот, 2 - аниқлаштирувчи

(чизиқдан кейин аниқлаштириш рақами)

Солиқ тўловчи - жисмоний шахс тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Ф.И.О.

Туғилган санаси

___.____.________ йил

Туғилган жойи

Фуқаролиги



1 - Ўзбекистон Республикаси фуқароси

Фуқаролиги бўлган давлат





2 - чет эл фуқароси





3 - фуқаролиги бўлмаган шахс


Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотлар

Ҳужжат тури


Серия ва рақами


Берилган санаси


Ким томонидан берилган


Солиқ тўловчи мақоми


1 - жисмоний шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти



2 - жисмоний шахс - Ўзбекистон Республикаси норезиденти

Яшаш жойи


1 - Яшаш жойи (манзили) Ўзбекистон Республикасида



2 - Яшаш жойи (манзили) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида

Почта индекси



Туман


Шаҳар



Аҳоли яшаш пункти


Кўча



Уй рақами


Корпус (бино) рақами



Хонадон рақами


Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда тўлдирилади.

Давлат номи:





        

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган яшаш жойи манзили (жойлашган жойи):

      

   

       

    

      

   

Варақ


0

3

СТИР (ЖШШИР)



Назорат қилинадиган битимлар тўғрисида маълумот

(бир турдаги битимлар гуруҳига)

010

Хабарнома бўйича битим тартиб рақами



020

Воситачи (агент) томонидан амалга оширилган битим



0 - Йўқ





1 - Ха

I. Битимни назорат қилиш учун асос (бир турдаги битимлар гуруҳига)

110

Ўзаро алоқадорлик:



1 - ўзаро алоқадор бўлмаган





2 - Солиқ кодексига асосан ўзаро алоқадор бўлган





3 - мустақил равишда ўзларини ўзаро алоқадор деб тан олган





4 - суд ҳукмига асосан ўзаро алоқадор

120

Битимни назооат қилинадиган деб таснифлаш асослари:


-

тегишли календарь йил давомида кўрсатилган шахслар ўртасида тузилган битимлар бўйича даромад суммаси (битим нархларининг суммаси);


-

битим тарафларидан бири махсус солиқ режимини қўллайди ёки махсус иқтисодий зона иштирокчиси ҳисобланади, бунда ушбу битимнинг бошқа тарафида махсус солиқ режимини қўлламайдиган шахслар мавжуд;


-

битим тарафларидан бири фойда солиғини тўлашдан озод қилинган, камайтирилган солиқ ставкасини ёки имтиёзларни қўллайди, бунда ушбу битимнинг бошқа тарафида шундай солиқдан озод бўлмаган шахс мавжуд;


-

битим предмети этиб битим тарафларидан бири томонидан қазиб олинган фойдали қазилма ҳисобланади, агарда ушбу фойдали қазилмага нисбатан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича адвалор солиқ ставкаси белгиланган бўлса;


-

халқаро биржа савдоларининг товарлари билан ташқи савдо соҳасидаги битимлар;


-

томонларидан бири бўлган шахснинг рўйхатдан ўтган жойи, яшаш жойи ёки солиқ резидентлиги жойи офшор юрисдикция ҳисобланган битимлар;


-

суд қарорига асосан.

II. Назорат қилинадиган битимлар тўғрисида маълумот

210

Бир турдаги битим номи (бир турдаги битимлар гуруҳлари)




(Олди-сотди, ижара, пудрат, заём, ҳадя ва бошқалар)

220

Солиқ тўловчи ҳисобланган битим тарафи номи




(Сотувчи, сотиб олувчи, ижарага берувчи, пудратчи, буюртмачи, ҳадя этувчи ва бошқалар)

230

Нархларни тартибга солишда битим нархини бозор нархи сифатида тан олиш учун асос




(Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 178-моддаси биринчи қисмининг 2-4-бандларидаги тартибга асосан)

240

Нархларни тартибга солишда битим нархини бозор нархи деб тан олиш манбаи




(Монополияга қарши курашиш қўмитасининг кўрсатма рақами ва санаси, биржа номи, битим тузиш тўғрисидаги қарор рақами ва санаси)

250

Нархни белгилаш усули номи




(Солиқ тўловчи томонидан мустақил тузатиш киритилганда қўлланилган тегишли нархни белгилаш усули кўрсатилади)

260

Солиқ тўловчи томонидан фойдаланадиган ахборот манбаи номи




(мустақил тузатиш киритиш амалга оширилганда фойдаланиладиган ахборот манбаи кўрсатилади)

270

Битим қатнашчилари сони


III. Солиқ тўловчининг назорат қилинадиган битимлар бўйича

(бир турдаги битимлар гуруҳига) олинган даромади

ва амалга оширилган харажатлари суммаси

310

Назорат қилинадиган битимлар бўйича солиқ тўловчи даромадлари




(назорат қилинадиган битим бўйича солиқ тўловчининг даромадлари суммаси)

311

шу жумладан, нархлари тартибга солинадиган битимлардан олинган даромадлар миқдори


320

Назорат қилинадиган битимлар бўйича солиқ тўловчи харажатлари (зарари) миқдори




(назорат қилинадиган битим бўйича календарь йил давомида солиқ тўловчи томонидан олинган товарлар (хизматлар) қиймати)

311

шу жумладан, нархлари тартибга солинадиган битимлардан бўйича харажатлар миқдори


          

Ушбу хабарномада кўрсатилган маълумотлар тўлиқлиги ва ишончлилигини тасдиқлайман:



(имзо)


(сана)

Варақ


0

4

СТИР (ЖШШИР)



Битим предмети (бир турдаги битимлар гуруҳи) тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР



I. Битим предметлари тўғрисида умумий маълумотлар

110

Битим тартиб рақами


120 Битим предмети



1 - товар







2 - хизмат кўрсатиш







3 - бошқа

II. Битим предметлари рўйхати (бир турдаги битимлар гуруҳи)

210

Битим предмети номи


220

Битим предмети коди: ТИФ TH коди буйича


МСТ коди бўйича


ИФУТ коди бўйича



МХИК коди бўйича


230

Битимнинг бошқа иштирокчиси рақами


240

Битим рақами


250

Битим санаси


260

Битим предметининг келиб чиқиш жойи (давлат)


270

Юк ташиш ҳужжатларига мувофиқ юкларни жўнатиш (юклаш) жойи (фақат товарлар учун тўлдирилади)


Давлат номи



Ҳудуд номи



Шаҳар



Аҳоли яшаш пункти


280

Битим бажарилган жой (товарни етказиб бериш (тушириш), хизматни кўрсатиш ва бошқа битимларни бажариш жойи)


Давлат номи



Ҳудуд номи



Шаҳар



Аҳоли яшаш пункти


290

Етказиб бериш шартлари (товарлар учун)



300

Ўлчов бирликлари (ЎБК бўйича)


310

Миқдори


320

Бир бирлик ўлчов бирлиги нархи (тарифи)

(ҚҚС, акциз ва божларни ҳисобга олмаган ҳолда)


330

Жами қиймати (ҚҚС, акциз ва божларни ҳисобга олмаган ҳолдаги)


340

Битим амалга оширилган сана







(кун, ой, йил)




Ушбу хабарномада кўрсатилган маълумотлар тўлиқлиги ва ишончлилигини тасдиқлайман:



(имзо)


(сана)

Варақ


0

5

СТИР (ЖШШИР)



Назорат қилинадиган битим иштирокчиси - юридик шахс тўғрисида

МАЪЛУМОТ



I. Умумий маълумот

110

Битим тартиб рақами


120

Битим иштирокчисининг тартиб рақами


130

Маълумотлар воситачи (агент)га нисбатан тўлдирилади



0 - Йўқ





1 - Ха

II. Юридик шахс тўғрисида маълумот

210



0 - Ўзбекистон ташкилоти

220

Давлат номи





1 - Чет эл ташкилоти




230

Юридик шахс номи:


240

Юридик шахс СТИРи:



250

Юридик шахснинг чет элда рўйхатдан ўтган рақами


260

Чет эл ташкилоти манзили

Ушбу хабарномада кўрсатилган маълумотлар тўлиқлиги ва ишончлилигини тасдиқлайман:



(имзо)


(сана)

Варақ


0

6

СТИР (ЖШШИР)



Назорат қилинадиган битим иштирокчиси - жисмоний шахс тўғрисида

МАЪЛУМОТ



I. Умумий маълумот

110

Битим тартиб рақами


120

Битим иштирокчисининг тартиб рақами


130

Маълумотлар воситачи (агент)га нисбатан тўлдирилади



0 - Йўқ





1 - Ха

II. Жисмоний шахс тўғрисида маълумот

210

Жисмоний шахс фаолият тури


220

ЖШШИР


230

Фамилияси


240

Исми


250

Отасининг исми


III. Жисмоний шахс ҳақида қўшимча маълумотлар

310

Туғилган санаси

___.____._________й.

320

Туғилган жойи



330

Фуқаролиги



1 - Ўзбекистон Республикаси фуқароси

340 Фуқаролиги бўлган давлат





2 - Чет эл фуқароси





3 - Фуқаролиги бўлмаган шахс


IV. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумот

410

Ҳужжат тури


420

Серия ва рақами


430

Ҳужжатни тақдим этган орган номи


440

Берилган санаси

___.____._________й.

450

Яшаш жойи



1 - яшаш жойи манзили Ўзбекистон Республикасида





2 - яшаш жойи манзили Ўзбекистон Республикасидан ташқарида

451

Почта индекси


452

Вилоят


453

Шаҳар


454

Аҳоли яшаш пункти


455

Кўча


456

Уй рақами


457

Корпус (бино) рақами


458

Хонадон рақами


V. Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи мавжуд

бўлмаган тавдирда тўлдирилади

Давлат номи:



Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган яшаш жойи манзили (жойлашган жойи):

      

     

  


   

Ушбу хабарномада кўрсатилган маълумотлар тўлиқлиги ва ишончлилигини тасдиқлайман:



(имзо)


(сана)

     





Низомга

2-ИЛОВА



Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги

хабарномани тўлдириш тартиби



I. Хабарноманинг титул варағини тўлдириш тартиби


1. "СТИР" сатрини тўлдиришда - хабарнома тақдим этган солиқ тўловчининг СТИРи кўрсатилади.


2. "Ҳужжат тури" кўрсаткичи сатрини тўлдиришда:

хабарнома солиқ тўловчи томонидан ҳисобот даври учун биринчи марта тақдим этилаётган ҳолларда "1" рақами ёзилади. Бунда иккинчи катакчага чизиқча қўйилади;

тегишли ҳисобот даври учун аниқлаштирилган хабарнома тақдим этилаётган бўлса, "2" рақамидан бошлаб тартиб рақами бўйича ёзилади.


3. "Ҳисобот даври" кўрсаткичи сатрини тўлдиришда хабарнома тақдим этилган календарь йил кўрсатилади.


4. "Солиқ тўловчининг тўлиқ номи" сатрини тўлдиришда таъсис ҳужжатларида кўрсатилган номга асосан солиқ тўловчининг тўлиқ номи акс эттирилади.

Хабарнома якка тартибдаги тадбиркор томонидан тақдим этилган тақдирда, солиқ тўловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга мувофиқ солиқ тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми қисқартирилмаган ҳолда тўлиқ кўрсатилади.


5. "Солиқ тўловчи тури" устунида хабарнома тақдим этаётган шахс маълумотлари кўрсатилади.


6. "Иқтисодий фаолият коди (ИФУТ)" сатрида иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичига мувофиқ корхонанинг фаолият тури коди кўрсатилади.


7. "Солиқ тўловчининг манзили" сатрини тўлдиришда солиқ тўловчининг (солиқ тўловчи вакилининг) манзили акс эттирилади.


8. "Телефон рақами" сатрини тўлдиришда солиқ тўловчининг (солиқ тўловчи вакилининг) телефон рақами акс эттирилади. Телефон рақамлари оператор коди билан кўрсатилади.


9. "Илова қилинадиган ҳужжатлар нусхалари варақда" сатрини тўлдиришда ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари варақлари сони тўлиқ акс эттирилади, шу жумладан, солиқ тўловчи вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари (хабарномани солиқ тўловчи вакили тақдим этган тақдирда) илова қилинади.


10. Титул варағининг "Ушбу хабарномада кўрсатилган маълумотлар тўлиқлиги ва ишончлилигини тасдиқлайман" бўлимида қуйидагилар кўрсатилади:

хабарнома солиқ тўловчи юридик шахс томонидан тақдим этилаётганда - "фамилияси, исми, отасининг исми" сатрида ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми тўлиқ кўрсатилади. Раҳбарнинг шахсий имзоси ва имзолаган сана кўрсатилади;

хабарнома солиқ тўловчи жисмоний шахс томонидан тақдим этилаётганда - "фамилияси, исми, отасининг исми" сатрида жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми тўлиқ кўрсатилади, шахсий имзо ва имзоланган сана кўрсатилади.


11. "Солиқ органи ходими томонидан тўлдирилади" сатри хабарномани тақдим этиш (тақдим этиш усули), хабарнома варақлари сони, хабарномага бириктирилган ва тасдиқланган ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари варақлари миқдори, тақдим этиш муддати, хабарнома рўйхатга олинган рақам, хабарномани қабул қилиб олган солиқ органи ходимининг фамилияси ҳамда қисқартирилган исми ва отасининг исми (мавжуд бўлса), унинг имзоси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.



II. Хабарноманинг "Солиқ тўловчи - жисмоний шахс

тўғрисида маълумот" варақларини тўлдириш


12. Хабарноманинг "Солиқ тўловчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот" варағи якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланмайдиган жисмоний шахс томонидан тақдим этилган тақдирда тўлдирилади;


13. Маълумотлар жисмоний шахс шахсини тасдиқловчи ҳужжатга асосан кўрсатилади:

"фамилияси, исми, отасининг исми" сатрида хабарномани тақдим этаётган жисмоний шахс фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлса) кўрсатилади;

"Туғилган санаси" сатрида - туғилган сана (сана, ой, йил);

"Туғилган жойи" сатрида - жисмоний шахс туғилган жой;

"Фуқаролиги" сатрида - тегишли рақам:

"1" - Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

"2" - чет эл фуқароси;

"3" - фуқаролиги бўлмаган шахс кўрсатилади;

"Фуқаролиги бўлган давлат" сатрида - хабарнома тақдим этаётган жисмоний шахс фуқароси бўлган давлатлар кўрсатилади.


14. "Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотлар" сатрида қуйидагилар кўрсатилади:

"Ҳужжат тури" сатрида жисмоний шахс шахсини тасдиқловчи ҳужжат номи кўрсатилади;

"Серия ва рақам" сатрида жисмоний шахс шахсини тасдиқловчи хужжатнинг серияси ва рақами кўрсатилади;

"Берилган санаси" сатрида жисмоний шахс шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг берилган санаси кўрсатилади;

"Ким томонидан берилган" сатрида жисмоний шахс шахсини тасдиқловчи ҳужжатни берган орган номи кўрсатилади.


15. "Солиқ тўловчи мақоми" сатрига, агар Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти мақоми мавжуд бўлса - 1 рақами, бундай мақом мавжуд бўлмаганда - 2 рақами қўйилади.


16. "Яшаш жойи" сатрига тегишли рақам қўйилади:

"1"- Яшаш жойи манзили Ўзбекистон Республикасида;

"2"- Яшаш жойи манзили "Ўзбекистон Республикасидан ташқарида.


17. "Яшаш жойи (жойлашган жойи) манзили Ўзбекистон Республикасидан ташқарида" сатрида, чет эл фуқаролари учун улар доимий яшайдиган давлат манзили, жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва чет давлатлар резидентлари ҳисобланган фуқаролиги бўлмаган шахслар учун улар резидент ҳисобланиб яшайдиган давлат манзили (жойлашган жойи) кўрсатилади.



III. Хабарноманинг "Назорат қилинадиган битимлар

тўғрисида маълумот" (бир турдаги битимлар гуруҳига)

03-варағини тўлдириш тартиби


18. 3-варақда ҳар бир назорат қилинадиган битим тўғрисида (бир хил битимлар гуруҳига) маълумотлар кўрсатилади. Агар хабарнома бир нечта битимлар бўйича тақдим этилаётган бўлса, 3-варақ ҳар бир шундай битим бўйича тўлдирилади.

Бунда агар назорат қилинадиган битим воситачилик шартномаси асосида комитент сифатида воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан воситачилик шартномаси асосида тузилган бўлса ҳам, назорат қилинадиган битимда маълумотлар кўрсатилади.


19. 010 - "Хабарнома бўйича битим тартиб рақами" сатрида хабарномага мувофиқ битим тартиб рақами кўрсатилади.


20. 020 - "Воситачи (агент) томонидан амалга оширилган битим" сатрига тегишли рақам қўйилади:

"0" кўрсатилади, агарда 3-варақ тўғридан-тўғри солиқ тўловчи томонидан тузилган битимга нисбатан солиқ тўловчи томонидан тўлдирилган бўлса;

"1" кўрсатилади, агарда 3-варақ воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин мазкур солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида тузилган битимга нисбатан солиқ тўловчи томонидан тўлдирилган бўлса;


21. 110 - "Ўзаро алоқадорлик" сатрида қуйидаги рақамлардан бири кўрсатилади:

"0" кўрсатилади, агар назорат қилинадиган битим Солиқ кодексининг 37-моддаси мақсадларида ўзаро алоқадор бўлмаган шахслар иштирокида (воситачилигида) тузилган бўлса;

"1" кўрсатилади, агар назорат қилинадиган битим Солиқ кодексининг 37-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган бир ёки бир неча асослар билан ўзаро алоқадорлик шартларига тушувчи шахслар иштирокида тузилган бўлса;

"2" кўрсатилади, агар назорат қилинадиган битим мустақил равишда ўзларини ўзаро алоқадор деб тан олган шахслар иштирокида тузилган бўлса;

"3" кўрсатилади, агар назорат қилинадиган битим (Солиқ кодекси 37-моддаси еттинчи қисми) суд ҳукмига асосан ўзаро алоқадор деб тан олинган шахслар иштирокида тузилган бўлса.


22. 120 - "Битимни назорат қилинадиган деб таснифлаш асослари" сатрида Солиқ кодексининг 180-181-моддаларига мувофиқ битимларни (шу жумладан, воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин мазкур солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида тузилган битимларни) назорат қилинадиган деб таснифлашнинг ҳар бир асоси бўйича тегишли сатр кўрсатилади.


23. 210 - "Бир турдаги битим номи (бир турдаги битимлар гуруҳлари)" сатрида битимлар номи кўрсатилади (олди-сотди, ижара, пудрат, қарз, ҳадя ва бошқалар).

Агар 3-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин мазкур солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида тузилган битим бўйича маълумотлар кўрсатилса, 210-сатрда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғига ва унинг ҳисобидан тузилган битим номи кўрсатилади.


24. 220 -"Солиқ тўловчи ҳисобланган битим тарафи номи" сатрида солиқ тўловчи ҳисобланган битим тарафининг номи кўрсатилади (сотувчи, харидор, ижарага берувчи, пудратчи, буюртмачи, ҳадя берувчи ва бошқалар).

Агар 3-варакда воситачилик шартномаси асосида ҳаракат қилаётган воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан воситачилик шартномаси асосида тузилган ҳолдаги битим маълумотлари кўрсатилса, 220-сатрда воситачи (агентлик шартномаси) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғига ва унинг ҳисобидан тузилган битим тарафи бўлиб қатнашаётган ном кўрсатилади.


25. 230 - "Нархларни тартибга солишда битим нархини бозор нархи сифатида тан олиш учун асос" сатрида "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда - Солиқ кодекси) 178-моддаси биринчи қисми 2-4-бандларига мувофиқ битимларни бозор сифатида тан олиш учун асос кўрсатилади.

Агар битимлар нархи Солиқ кодексининг 178-моддаси биринчи қисмининг 2-4-бандларида кўрсатилган асослар бўйича солиқ солиш мақсадида бозор нархи сифатида тан олинмаса, 230-сатр тўлдирилмайди.


26. 240 - "Нархларни тартибга солишда битим нархини бозор нархи деб тан олиш манбаи" сатрида Солиқ кодекси 178-моддаси биринчи қисмининг 2-4-бандларига мувофиқ битим нархини бозор нархи деб топиш учун тақдим этиладиган тегишли ҳужжат (шу жумладан, воситачилик шартномаси асосида комитент сифатида ҳаракат қилаётган воситачи (агентлик шартномаси) томонидан (принципал) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан воситачилик шартномаси асосида тузилган ҳолдаги битим) кўрсатилади.

Бунда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

монополияга қарши курашиш органининг кўрсатма рақами ва санаси,

битим тузилган биржа номи,

солиқ солиш мақсадида нархни белгилаш ҳақида битим тузилганлиги тўғрисида қарор рақами ва санаси.

Агар битимлар нархи Солиқ кодексининг 178-моддаси биринчи қисмининг 2-4-бандларида кўрсатилган асослар бўйича солиқ солиш мақсадида бозор нархи сифатида тан олинмаса, 240-сатр тўлдирилмайди.


27. 250 - "Нархни белгилаш услуби номи" сатрида солиқ тўловчи қўллаган, шу жумладан, мустақил тузатиш киритиш орқали амалга оширилган тегишли нархни белгилаш усули кўрсатилади. Сатрни тўлдириш мажбурий эмас.


28. 260 - "Солиқ тўловчи томонидан фойдаланадиган ахборот манбаи номи" сатрида ўзаро алоқадор бўлган шахслар ўртасидаги битим шартлари билан боғлиқ бўлмаган шахслар ўртасидаги битим шартлари солиштирилганда, солиқ тўловчи томонидан фойдаланадиган маълумотлар манбаи кўрсатилади. Сатрни тўлдириш мажбурий эмас.


29. 270 - "Битим қатнашчилари сони" сатрида назорат қилинадиган битим қатнашчиларининг умумий сони кўрсатилади. Агар 3-варақда воситачилик шартномаси асосида комитент (принципал) сифатида ҳаракат қилаётган воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан тузилган битим бўйича маълумотлар кўрсатилса, назорат қилинадиган битим қатнашчилари умумий сони ушбу воситачини (агентлик шартномаси) ҳисобга олмаган ҳолда кўрсатилади.


30. 310 - "Назорат қилинадиган битим бўйича солиқ тўловчи даромадлари" сатрида календарь йилда бухгалтерия ҳисоби қоидаларига мувофиқ аниқланадиган ва назорат қилинадиган битим бўйича солиқ тўловчининг даромадлари сўмда акс эттирилади.

Агар 3-варақда воситачилик шартномаси асосида комитент сифатида ҳаракат қилаётган воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан тузилган битим бўйича маълумотлар кўрсатилса, 310 - сатрда кўрсатилган ва назорат қилинадиган битим бўйича комитент (принципал) олган даромад миқдори кўрсатилади.

Агар назорат қилинадиган битимда солиқ тўловчи (шу жумладан, воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси)) асосида комитент (принципал) сифатида ҳаракат қилаётган воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан тузилган ва назорат қилинадиган битим бўйича товарлар (кўрсатилган хизматлар натижаси ва фуқаролик ҳуқуқининг бошқа объектлари) харид қилинганда, 310-сатрга "0" ёзилади.


31. 311 - "шунингдек, нархлари тартибга солиниши керак бўлган битим бўйича даромадлар миқдори" сатрида календарь йилда нархлари тартибга солиниши керак бўлган ва назорат қилинадиган битим бўйича даромадлар миқдори (шунингдек, воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси)) асосида комитент (принципал) сифатида ҳаракат қилаётган воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан тузилган нархлари тартибга солиниши керак бўлган назорат қилинадиган битим бўйича) сўмда кўрсатилади.


32. 320 - "Назорат қилинадиган битим бўйича солиқ тўловчи харажатлари (зарари) миқдори" сатрида календарь йил давомида назорат қилинадиган битимда солиқ тўловчи томонидан харид қилинган товарлар (кўрсатилган хизматлар натижаси) нархи сўмда кўрсатилади.

Агар 3-варақда воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципал) сифатида ҳаракат қилаётган воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан тузилган ва назорат қилинадиган битим бўйича маълумотлар кўрсатилса, 320-сатрда кўрсатилган назорат қилинадиган битим бўйича комитентга (принципалга) тушган товарлар (кўрсатилган хизматлар, бошқа объектлар) нархи кўрсатилади.

Агар назорат қилинадиган битимда солиқ тўловчи (шунингдек, воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципал) сифатида ҳаракат қилаётган воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан тузилган нархлари тартибга солиниши керак бўлган назорат қилинадиган битим бўйича) товарларни реализация қилса ёки хизматлар кўрсатса 320-сатрга "0" ёзилади.


33. 321 - "шунингдек нархи тартибга солиниши керак бўлган битим бўйича харажатлар миқдори" сатрида календарь йилда нархи тартибга солиниши керак бўлган битим бўйича (шунингдек, воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципал) сифатида ҳаракат қилаётган воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан тузилган нархлари тартибга солиниши керак бўлган битим бўйича) солиқ тўловчи харид қилган товарлар (кўрсатилган хизматлар ва фуқаролик ҳуқуқининг бошқа объектлари) нархи сўмда кўрсатилади.



IV. Хабарноманинг "Битим предмети (бир турдаги битимлар

гуруҳлари) тўғрисида маълумотлар" 4-варағини тўлдирилиши


34. 4-варақда битим предмети бўлгаи (шунингдек, воситачилик шартномаси асосида комитент (принципал) сифатида ҳаракат қилаётган воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан тузилган битим бўйича) мажбуриятлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. 4-варақда маълумотлари 3-варақда кўрсатиб ўтилган назорат қилинадиган битим тузилиши натижасида мажбуриятларни бажариш вақтида битим предметини (товарларни юклаш, хизматлар кўрсатиш) бажариш жараёнлари тўғрисидаги ахборотлар очиб берилади. Агар назорат қилинадиган битим предметига тегишли маълумотларни бир варақда тўлдириб тақдим этиш имкони бўлмаса, керакли миқдордаги варақлар тўлдирилади.


35. 110 - "Битим тартиб рақами" сатрида солиқ тўловчи томонидан белгиланган ва назорат қилинадиган битимнинг тартиб рақами кўрсатилади. Ушбу рақам 3-варақдаги "Хабарнома бўйича битим тартиб рақами" сатрига мос бўлиши керак.


36. 120 - "Битим предмети тури" сатрида битим предмети турининг коди кўрсатилади:

"1" - товар;

"2" - хизматлар кўрсатиш;

"3" - бошқа.

4-варақнинг 120 - сатрида битим бажарилиши предмети Солиқ кодексига мувофиқ товарларга ёки хизматлар кўрсатишга тегишли бўлмаган, аммо Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 81-моддасига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқи объектларига тегишли моддий ёки номоддий активлар бўлиб ҳисобланса, "3" коди кўрсатилади.

Агарда 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 120-сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширган битим предмети кўрсатилади.


37. 210 - "Битим предмети номи" сатрида бирламчи ҳужжатларга мувофиқ битим бажарилиши предмети номи (товар номи, кўрсатилган хизматлар ва бошқа) кўрсатилади.

Агар битим бажарилиши предмети ҳар бирини алоҳида хизмат деб топиш мумкин бўлган бир неча операцияларни амалга оширишни талаб этувчи комплекс хизмат кўрсатиш ҳисобланса, 210-сатрда бевосита битим бажарилиши предмети сифатида белгиланган хизматлар кўрсатиш натижаси акс эттирилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 210-сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширган битим предмети номи кўрсатилади.


38. 220 - "Битим предмети коди (ТИФ ТН коди бўйича)" сатрида ташқи савдо битимлари тузилганда, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига асосан товар турининг коди кўрсатилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 220-сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширган битим предмети коди кўрсатилади.


39. 220 - "Битим предмети коди (МСТ коди бўйича)" ташқи савдога оид бўлмаган битимлар тузилганда, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолияти турлари бўйича маҳсулот статистик таснифлагичига асосан товар турининг коди кўрсатилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 220-сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширган битим предмети коди (МСТ коди бўйича) кўрсатилади.


40. 220 - "Битим предмети коди (ИФУТ бўйича)" сатрида иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичига мувофиқ фаолият турининг коди кўрсатилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 220-сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширган битим предмети коди кўрсатилади.


41. 220 - "Битим предмети коди (МХИК бўйича)" сатрида маҳсулотлар ва хизматлар ягона классификаторига мувофиқ идентификация коди кўрсатилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилса, 220-сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширган битим предмети коди (МХИК коди бўйича) кўрсатилади.


42. 230 - "Битимнинг бошқа иштирокчиси рақами" сатрида солиқ тўловчи томонидан белгиланган контрагентнинг тартиб рақами кўрсатилади.


43. 240 - "Битим рақами" сатрида битим расмийлаштирилган ҳужжат (шартнома, контракт, келишув ва бошқа) рақами кўрсатилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 240 - сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан битим расмийлаштирилган шартнома рақами кўрсатилади.


44. 250 - "Битим санаси" сатрида битим расмийлаштирилган ҳужжат (шартнома, контракт, келишув ва бошқа) санаси кўрсатилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 250 - сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан битим расмийлаштирилган шартнома санаси кўрсатилади.


45. 260 - "Битим предмети яратилган давлат" сатрида товарнинг келиб чиқиш давлати номи ёки бошқа фуқаролик ҳуқуқи объекти келиб чиқиш давлати номи кўрсатилади, агарда ушбу фуқаролик ҳуқуқи объекти учун уни аниқлаш имкони бўлса. Агар битим предмети хизмат кўрсатиш натижаси ҳисобланса, ушбу сатр тўлдирилмайди.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 260-сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан битим предмети ҳисобланган товар ёки фуқаролик ҳуқуқининг бошқа объектига тегишли маълумотлар кўрсатилади.


46. 270 - "Юк ташиш ҳужжатларига мувофиқ юкларни жўнатиш (юклаш) жойи (фақат товарлар учун тўлдирилади)" сатрини тўлдиришда, назорат қилинадиган битимни бажариш учун товарни ташиш бошланадиган - давлат, ҳудуд, шаҳар, аҳоли пункти номи кўрсатилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 270-сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан битим предмети ҳисобланган товарни жўнатиш (юклаш) жойига тегишли маълумотлар кўрсатилади.


47. 280 - "Битим бажарилган жой (товарни етказиб бериш (тушириш) жойи, хизматни кўрсатиш ва бошқа битимларни бажариш жойи)" сатрини тўлдиришда товарлар учун товарнинг йўқотиш ёки зарар етиш хавфи ҳамда ИНКОТЕРМС терминлари билан боғлиқ бўлган товарлар бўйича харажатлари қоплаш мажбурияти ўтказилаётган, агар ушбу терминлар битим қатнашчилари томонидан қўлланилса - давлат, ҳудуд, шаҳар, аҳоли яшаш пункти номи кўрсатилади. Агар битим қатнашчилари ИНКОТЕРМС терминини қўлламаса, товар учун мулк ҳуқуқи ўтказилаётган аҳоли пункти номи кўрсатилади.

Агар солиқ тўловчи томонидан тузилган битим предмети (шунингдек, воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битимлар шулар жумласидан) кўрсатилган хизматлар ҳисобланса, бундай ҳолларда битим бажарилган жой ушбу хизматлар истеъмол қилинган жой сифатида кўрсатилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 280-сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан битим предмети бўйича товар учун мулк ҳуқуқи ўтказилаётган аҳоли пункти ёки ўтиш жойи кўрсатилади.


48. 290 - "Етказиб бериш шартлари коди (фақат товарлар учун тўлдирилади)" сатрида битимларни амалга оширишда қўлланиладиган, предмети товар ҳисобланувчи, ИНКОТЕРМС терминига мос келувчи код ёзилади. Агар ИНКОТЕРМС термини қўлланилмаса, ушбу сатр тўлдирилмайди.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 290-сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан битим предмети бўйича етказиб бериш шартлари коди кўрсатилади.


49. 300 - "Ўлчов бирликлари коди ЎБК бўйича" сатрида ўлчов бирликлари классификаторига (ЎБК) мувофиқ бажарилган бирламчи ҳужжатларда акс эттирилган, битим предметининг миқдорий хусусиятларига мос келадиган ўлчов бирликлари рақамли коди кўрсатилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 300-сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан битим предметининг миқдорий хусусиятларига мос келадиган ўлчов бирликлари рақамли коди кўрсатилади.


50. 310 - "Миқдори" сатрида битим предмети ижросининг миқдорий хусусиятлари кўрсатилади.

Бир ҳисобот давридан ортиқ давр давомида хизматлар кўрсатилиб, жорий ҳисобот даврида бажарилган ишлар учун даромадлар қисман тан олинганда, "Миқдори" сатрида бажарилган хизматлар ҳажми сифатида жорий ҳисобот йилида бажарилган хизматлар фоизи кўрсатилади. 4-варақнинг 310-сатрида ўлчов бирлиги код рақами сифатида фоиз кўрсатилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 310-сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан битим предмети ижросининг миқдорий хусусиятлари кўрсатилади.


51. 320 - "ҚҚС, акциз ва божларни ҳисобга олмаган ҳолдаги бир бирлик ўлчов бирлиги нархи (тарифи)" сатрида бирламчи ҳужжатларда миллий валюта "сўм"да кўрсатилган, бирламчи ҳужжатларда нарх мавжуд бўлмаган тақдирда - бухгалтерия ҳисоби мақсадларида даромадлар, харажатлар, активлар нархи шаклланиши қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, битим предмети ижроси нархи кўрсатилади.

Бир ҳисобот давридан ортиқ давр мобайнида хизматлар кўрсатилиб, жорий ҳисобот даврида бажарилган хизмат ҳажми учун даромадлар қисман тан олинганда, 320-сатрида мазкур ҳисобот даврида бажарилган хизматлар нархи кўрсатилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 320-сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан битим предмети ижросининг нархи кўрсатилади.


52. 330 - "ҚҚС, акциз ва божларни ҳисобга олмаган ҳолдаги жами қиймати" сатрида солиқ тўловчи томонидан тузилган (шунингдек, воситачи (агент) ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битимлар) бирламчи ҳужжатларда кўрсатилган, бирламчи ҳужжатларда нарх мавжуд бўлмаган тақдирда - бухгалтерия ҳисоби мақсадларида даромадлар, харажатлар, активлар нархи шаклланиш қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, битим предмети ижроси нархи кўрсатилади.

Бир ҳисобот давридан ортиқ давр мобайнида хизматлар кўрсатилиб, жорий ҳисобот даврида бажарилган хизмат ҳажми учун даромадлар қисман тан олинганда, хизмат кўрсатаётган битим тарафи 330-сатрда мазкур ҳисобот даврида бажарилган хизматлар ҳажмининг нархини кўрсатади.

Бир ҳисобот давридан ортиқ давр мобайнида хизмат кўрсатилганда, жорий ҳисобот даврида бажарилган ишлар ҳажмини қисман харажат ёки актив сифатида тан олинган ҳолларда, хизматдан фойдаланиувчи битим иштирокчиси 330-сатрда актив ёки харажат сифатида қабул қилган мазкур ҳисобот йилида бажарилган хизматлар ҳажмининг нархини кўрсатади.

Агар иқтисодий фаолиятнинг айрим турлари хусусиятлари ўзгармас битта харидорнинг манзилига узлуксиз, узоқ муддатли етказиб беришларни назарда тутувчи битимлар мавжудлигини тахмин қилса, 4-варақда етказиб бериш шартлари ва бошқа кўрсаткичлар ўзгармаганда, етказиб беришда кўрсатилган товар миқдорини умумлаштиришга ва 4-варақнинг битта варағини тўлдиришга рухсат берилади. Бунда "Миқдори" сатрида етказиб бериш шартлари ўзгармаслигини ҳисобга олган ҳолда, барча узлуксиз узоқ муддатли етказиб беришлар бўйича товарларнинг умумий миқдори кўрсатилади. 4-варақнинг 330 - "ҚҚС, акциз ва божларни ҳисобга олмаган ҳолдаги жами қиймати" сатрида шартлар амал қилиши давомида етказиб берилган товар нархи кўрсатилади.


53. 340 - "Битим амалга оширилган сана" сатрида битим бўйича даромадлар бухгалтерия ҳисобида тан олинган сана кўрсатилади.

Товарларни харид қилиш (кўрсатилган хизматлар, бошқа фуқаролик ҳуқуқлари) бўйича битимлар учун битим амалга оширилган сана сифатида солиқ тўловчи бухгалтерия ҳисобида активни тан олган сана кўрсатилади. Агар солиқ тўловчи томонидан товар (кўрсатилган хизматлар, бошқа фуқаролик ҳуқуқлари) нархи битимни амалга ошириш вақтидаги харажатлар сифатида тан олинса, битим амалга оширилган сана сифатида ушбу тан олинган сана кўрсатилади.

Агар 3-варақ воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим бўйича тўлдирилаётган бўлса, битим бажарилган сана воситачи ва битимнинг бошқа тарафи ўртасида расмийлаштирилган бирламчи ҳужжатларга асосан аниқланади.

Хабарнома тақдим этилган календарь йил давомида 4-варақнинг 210-290-сатрларида акс эттирилган кўрсаткичларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси ўзгарган тақдирда, умумлаштириш тўхтатилади.

Ушбу бандда кўрсатиб ўтилган ҳолларда, 4-варақнинг 340 - "Битим амалга оширилган сана" сатрига 210-290-сатрларида акс эттирилган кўрсаткичлардан ҳеч бўлмаганда биттаси ўзгарган ва умумлаштириш тўхтатилган ёки мазкур кўрсаткичлар хабарнома тақдим этилган календарь йил 31 декабргача ўзгармаган ҳолатдаги сана ёзилади.



V. Хабарноманинг "Назорат қилинадиган битим

иштирокчиси - юридик шахс тўғрисида маълумот"

5-варағини тўлдирилиши


54. 5-варақ назорат қилинадиган битим (шунингдек, воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан тузилган битим) иштирокчиси ҳисобланган юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилади.


55. 5-варақ, шунингдек, воситачи (агент) бўлган юридик шахс тўғрисидаги маълумотларга нисбатан ҳам тўлдирилади, агарда тегишли битимга нисбатан тўлдирилган 3-варақнинг 020-сатрида "1" рақами кўрсатилган бўлса. Бундай ҳолларда 5-варақнинг 120-сатрида "1" рақами кўрсатилади ва "II. Ташкилот тўғрисида маълумот" бўлими воситачи (агент)га нисбатан тўлдирилади.


56. 110 - "Битим тартиб рақами" сатрида солиқ тўловчи томонидан белгиланган назорат қилинадиган битим (шунингдек, воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан тузилган битим) тартиб рақами кўрсатилади.

Ушбу рақам 3-варақдаги "Хабарнома бўйича битим тартиб рақами" сатрига мос келиши керак.


57. 120 - "Битим иштирокчиси тартиб рақами" сатрида, 4-варақ 230 - "Битимнинг бошқа иштирокчиси рақами" сатрида кўрсатилган хабарномадаги ташкилот тартиб рақами кўрсатилади.


58. 210-сатрда қуйидаги рақамлардан бири кўрсатилади:

агар 5-варақ Ўзбекистон ташкилотига нисбатан тўлдирилаётган бўлса, "1" рақами кўрсатилади,

агар 5-варақ чет эл ташкилотига нисбатан тўлдирилаётган бўлса, "2" рақами кўрсатилади.


59. Агар 210-сатрда "2" рақами кўрсатилган бўлса, 220 - "Давлат номи" сатрида чет эл ташкилоти рўйхатдан ўтган давлат номи кўрсатилади.


60. 230 - "Юридик шахс номи" сатрида ташкилотнинг тўлиқ номи шартнома (контракт), келишув ва шунга ўхшаш бошқа ҳужжатларда кўрсатилгани каби кўрсатилади.


61. Агар 210-сатрда "1" рақами кўрсатилган бўлса, 240 - "Юридик шахс СТИРи" сатрида ташкилотнинг СТИРи кўрсатилади.


62. Агар 210-сатрда "2" рақами кўрсатилган бўлса, 250 - "Юридик шахснинг чет элда рўйхатдан ўтган рақами" сатрида ташкилотнинг чет элдаги рўйхатдан ўтган рақами кўрсатилади.


63. Агар 210-сатрида "2" рақами кўрсатилган бўлса, 260 - "Чет эл ташкилоти манзили" сатрида чет эл ташкилотининг, у рўйхатдан ўтган давлат (ҳудудида)ги тўлиқ манзили кўрсатилади.



VI. Хабарноманинг "Назорат қилинадиган битим

иштирокчиси - жисмоний шахс тўғрисида маълумот"

6-варағининг тўлдирилиши


64. 6-варақ назорат қилинадиган битим (шунингдек, воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан тузилган битим) иштирокчиси - жисмоний шахс маълумотларига нисбатан тўлдирилади.


65. 6-варақ, шунингдек, воситачи (агент) - жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотларга нисбатан ҳам тўлдирилади, агар 3-варақнинг 020-сатридаги тегишли битим тўлдирилганда "1" рақами кўрсатилган бўлса. Бундай ҳолларда 6-варақнинг 130-сатрида "1" рақами кўрсатилади ва "II-V" бўлимлари воситачи (агент)га нисбатан тўлдирилади.


66. 110 - "Битим тартиб рақами" сатрида солиқ тўловчи томонидан белгиланган ва назорат қилинадиган битим (шунингдек, воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан тузилган битим) тартиб рақами кўрсатилади.

Ушбу рақам 4-варақнинг 110-сатрида кўрсатилган рақамга мос бўлиши керак.


67. 120 - "Битим иштирокчиси тартиб рақами" сатрида 4-варақ 230-сатрида кўрсатилган хабарномадаги назорат қилинадиган битим иштирокчиси тартиб рақами акс эттирилади.


68. 210 - "Жисмоний шахс фаолият тури" сатрида жисмоний шахснинг (тадбиркорлик, нотариал, адвокатлик ва бошқа) фаолият тури кўрсатилади.


69. 220 - "ЖШШИР" сатрида жисмоний шахс, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорнинг Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) кўрсатилади.

Жисмоний шахснинг ЖШШИР тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаган холларда, 230-250-сатрларда назорат қилинадиган битим иштирокчиси жисмоний шахснинг Ўзбекистон ташкилоти ва жисмоний шахс ўртасида тузилган шартнома (контракт), келишув ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатларда кўрсатилган исми, фамилияси, отасининг исми (мавжуд бўлса) кўрсатилади.


70. Жисмоний шахс ЖШШИР тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаган тақдирда, жисмоний шахсга нисбатан қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) 310 - "Туғилган сана" сатрида - жисмоний шахснинг туғилган санаси;

б) 320 - "Туғилган жойи" сатрида - жисмоний шахс туғилган жой;

в) 330 - "Фуқаролиги" сатрида - тегишли рақам танланади:

"1" - Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

"2" - чет эл фуқароси;

"3" - фуқаролиги бўлмаган шахс.

г) 340 - "Фуқаролиги" сатрида - жисмоний шахс фуқароси ҳисобланган давлат номи кўрсатилади. Агар солиқ тўловчининг фуқаролиги мавжуд бўлмаса, шахсни тасдиқловчи ҳужжат берилган давлат номи кўрсатилади.


71. IV-бўлим "Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумот"ни тўлдиришда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

410 - "Ҳужжат тури" сатрида - жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат тури (паспорт, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ҳарбий билет, ҳарбий гувоҳнома ва бошқа);

420 - "Серия ва рақами" сатрида - жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами;

430 - "Ҳужжатни тақдим этган орган номи"- жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган орган номи;

440 - "Берилган санаси" сатрида - жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат берилган санаси.


72. 450 - "Яшаш жойи" сатрида қуйидаги рақамлардан бири кўрсатилади:

"1" агар яшаш жойи манзили Ўзбекистон Республикасида бўлса;

"2" агар яшаш жойи манзили Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлса.


73. 451-458-сатрларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган жисмоний шахсларга нисбатан яшаш жойи манзили кўрсатилади.


74. V-бўлим Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи манзили мавжуд бўлмаганда тўлдирилади ва Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги яшаш жойи манзили ва давлат номи кўрсатилади.






Низомга

3-ИЛОВА

Варақ


0

7

Солиқ текшируви ёки солиқ мониторингини

ўтказаётган солиқ органи томонидан назорат

қилинадиган битимлар тузилганлиги ҳолати

аниқланганлиги тўғрисида

ХАБАРНОМА

Солиқ органи номи


Солиқ текшируви ёки солиқ мониторингини ўтказилаётган солиқ тўловчи юридик шахснинг номи, СТИР


Солиқ тўловчи тури


Жисмоний шахс


Микрофирма


Кичик корхона


Йирик корхона


Нотижорат ташкилот

(тадбиркорлик фаолияти

билан шуғулланувчи)




Солиқ текшируви



Солиқ мониторинги




1 - камерал солиқ текшируви







2 - сайёр солиқ текшируви







3 - солиқ аудити




Солиқ текшируви ёки солиқ мониторинги бошланган сана


Илова қилинадиган ҳужжатлар нусхалари ______ варақда.

(солиқ органи раҳбарининг Ф.И.О., лавозими)


(имзо)


(сана)

              


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 март




































Время: 0.0083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск